26.06.2023 йилдаги 263-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.06.2023 йилдаги 263-сон
Kuchga kirish sanasi
27.06.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили ва қўшимча таътиллар давомийлиги меъёрларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 501-моддасида педагог ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 26 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
263-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕЪЁРЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лавозимлар номи

Йиллик узайтирилган меҳнат таътили

(календарь кунда)

I. Мактабгача таълим ташкилотлари

1. Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари

1.

Директор

42

2.

Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог

56

3.

Тарбиячи, тарбиячи-методист, мусиқа раҳбари, психолог

42

4.

Жисмоний тарбия йўриқчиси, хореограф, сузиш бўйича йўриқчи, тарбиячи ёрдамчиси

27

2. Жисмоний ёки психик ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган ҳамда реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари

1.

Директор

56

2.

Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог

56

3.

Тарбиячи, тарбиячи-методист, мусиқа раҳбари, эшитиш хонаси йўриқчиси

56

4.

Психолог

42

5.

Жисмоний тарбия йўриқчиси, хореограф, сузиш бўйича йўриқчи, тарбиячи ёрдамчиси

27

II. Умумий ўрта таълим ташкилотлари

1. Бошланғич, умумий ўрта таълим мактаблар ва мактаб-интернатлар, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари

1.

Директор, ижрочи директор, унинг ўринбосарлари (маъмурий-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик мудиридан ташқари), директор маслаҳатчиси, мактаб маслаҳатчиси

56

2.

Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячиси ва катта тарбиячиси

56

3.

Катта тарбиячи, тарбиячи, куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси, тунги тарбиячи, навбатчи тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, психолог, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи, эшитиш хонаси йўриқчиси, тўгарак раҳбари, мусиқа раҳбари, таълим устаси

42

2. Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, Республика олимпия захиралари мактаби, Спорт турларига тайёрлаш марказлари, Спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари, Спорт турлари бўйича академиялар

1.

Директор, унинг ўринбосарлари

27

2.

Ўқитувчи, ҳарбий тайёргарлик раҳбари

56

3.

Тренер, тарбиячи, психолог

42

3. «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси

1.

Директор, унинг ўринбосарлари, тарбиячи ёрдамчиси

27

2.

Умумий ўрта таълимни ташкил этиш бўйича педагог ходимлар, мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш бўйича тарбиячи, дефектолог, психолог, мусиқа раҳбари

56

4. Меҳрибонлик уйлари

1.

Директор, унинг ўринбосарлари

56

2.

Ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, мусиқа раҳбари, катта тарбиячи, тарбиячи, жисмоний тарбия бўйича йўриқчи, тренер-йўриқчи, меҳнат бўйича йўриқчи, тўгарак раҳбари

56

3.

Психолог

42

4.

Жисмоний тарбия билан даволовчи йўриқчи, сузиш бўйича йўриқчи

27

III. Қўшимча таълим ташкилотлари

1. «Келажак» марказлари

1.

Директор, унинг ўринбосарлари

27

2.

Услубчи, тўгарак раҳбарлари

42

3.

Тадбирлар ташкилотчиси

27

2. Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаблари, Ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Спорт мактаблари

1.

Директор, унинг ўринбосарлари

27

2.

Тренер (тренер-ўқитувчи)

42

3.

Психолог

42

4.

Йўриқчи-услубчи, хореограф, мусиқий оператор — аккомпаниатор, селекция бўйича тренер

27

3. Болалар мусиқа ва санъат мактаблари

1.

Директор, унинг ўринбосарлари

56

2.

Ўқитувчи, концертмейстер

56

IV. Ўрта махсус таълим ташкилотлари

1.

Директор, ижрочи директор, директор ўринбосарлари, бўлим бошлиги, услубчи

27

2.

Ўқитувчи, чақирилувгача тайёргарлик раҳбари, жисмоний тайёргарлик раҳбари, концертмейстер

56

3.

Психолог, тарбиячи, тўгарак раҳбари

42

V. Профессионал таълим ташкилотлари

1. Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар

1.

Директор, директор ўринбосарлари, бўлим бошлиғи, катта уста, устахона мудири, услубчи

27

2.

Ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари, чақирилувгача тайёргарлик раҳбари, жисмоний тайёргарлик раҳбари, концертмейстер, тренер-ўқитувчи

56

3.

Психолог, тарбиячи, тўгарак раҳбари

42

2. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари

1.

Директор, унинг ўринбосарлари, инструктор-методист

27

2.

Ўқитувчи, ҳарбий тайёргарлик раҳбари

56

3.

Тренер, тарбиячи, психолог, спорт психологи

42

VI. Олий таълим ташкилотлари

1.

Олий таълим ташкилоти ректори (директор, ижрочи директор), проректорлари (ўринбосарлари), илмий кенгашнинг илмий котиби, олий таълим муассасаси кенгаши котиби, ўқув-услубий (бошқарма), илмий ва маънавият бўлими раҳбари, унинг ўринбосарлари, факультет декани ва унинг ўринбосарлари, тьютор, услубчи

27

2.

Профессор-ўқитувчилар

56

3.

Тарбиячи-педагог, психолог

42

VII. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотлари

1.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаси раҳбари ва унинг ўринбосарлари, факультет декани ва унинг ўринбосарлари, ўқув, илмий ва маънавият бўлими раҳбари ва унинг ўринбосарлари, услубчи, методик хизмат кўрсатиш бўлимлари фан методистлари

27

2.

Профессор-ўқитувчилар

56

3.

Психолог

42

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ушбу меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 09/23/263/0432-сон; 11.12.2025 й., 09/25/776/1149-сон; 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)