14.06.2023 йилдаги 247-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.06.2023 йилдаги 247-сон
Kuchga kirish sanasi
15.06.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартибини белгилаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарорига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисми «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва келгусида давлат томонидан электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) истеъмолчи хоҳишига кўра, камида 10 йил муддат давомида харид қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ, «Қуёшли хонадон» дастури доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (ижобий тафовут учун) Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 20 кВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станциялари мониторингини юритиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатганлиги ҳақида онлайн платформа орқали «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖни хабардор қиладилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 20 июнга қадар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «Электрҳисоб» дастури Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Yashil energiya» ва Солиқ қўмитасининг «Soliq» тизимлари билан интеграция қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 20 июндан бошлаб Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасига «Қуёшли хонадон» дастури доирасида ягона энергетика тизимига электр энергияси узатиш тўғрисида шартнома тузган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва шартномага оид маълумотлар, ягона электр энергетика тизимига узатилган ва тизимдан истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмлари ўртасидаги ижобий тафовут (кейинги ўринларда — ижобий тафовут ҳажми) миқдори ҳақида маълумотлар тақдим этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижобий тафовут ҳажмига субсидия ажратилиши учун жисмоний шахслар солиқ органларининг «Soliq» мобиль иловасида рўйхатдан ўтадилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижобий тафовут ҳажми тўғрисидаги маълумотлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг биллинг тизими орқали шакллантирилиб, «Soliq» мобиль иловасига онлайн режимда тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ қўмитаси томонидан ҳар ойнинг йигирма бешинчи санасидан кечиктирмай, аввалги календарь ой учун жисмоний шахсларга тўлаб бериладиган субсидияни ажратиш бўйича буюртма Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртмага асосан субсидия ажратиш учун зарур маблағларни Солиқ қўмитасининг ғазначилик махсус ҳисобварағига бир иш кунидан кечиктирмай ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиқ қўмитаси томонидан ваколатли тижорат банкларида субсидия учун махсус ҳисобварақ очилади ва ҳар ой кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар субсидия оладиган жисмоний шахслар реестрини ва ажратиладиган субсидияни ваколатли тижорат банкларига тақдим этиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банки махсус ҳисобварақдаги маблағлар ҳисобидан субсидия оладиган жисмоний шахсларнинг банк пластик карталарига ажратилган субсидияни тўлаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда 2023 йил 20 июнга қадар «Soliq» мобиль иловасида ижобий тафовут ҳажмини онлайн режимда (киловатт соатларда) акс эттириш ва ҳар бир киловатт соат учун субсидияни мобиль илова орқали тўлаб бериш имкониятини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Энергетика вазирлиги Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли хонадонларида ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларини ўрнатувчи пудрат ташкилотларига бўлган талабларни белгилаш, мазкур электр станцияларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича хорижий тажрибани таҳлилий ўрганиб чиққан ҳолда такомиллаштириш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ иштирокида жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиб олиш тўғрисидаги намунавий шартномани ишлаб чиқсин ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2023 йил 1 июлга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилиши устидан мониторинг юритиш ва иш сифатини ошириш мақсадида тизим корхоналарида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилган истеъмолчилар билан ишлаш бўлимларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 14 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
247-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июндаги 247-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом талаблари қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини сотиш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси — жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини ишлаб чиқарувчи — қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотувчи жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини сотиб олувчи — қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ўз тармоғига қабул қилувчи электр тармоқлари корхоналари ёки бошқа жисмоний ва юридик шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Электр энергияси ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олувчига сотиш томонлар ўртасида имзоланадиган олди-сотди шартномаси асосида амалга оширилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини икки томонлама — ишлаб чиқарувчи, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва давлат томонидан электр энергиясини сотиб олиш функцияси (ваколати) берилган орган ўртасида тузиладиган солиштирма далолатнома расмийлаштириш орқали аниқланади ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан кафолатланган тарзда белгиланган тартибда сотиб олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ўзи фойдаланиши учун ҳосил қилинган электр энергиясини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ўз электр тармоқлари орқали сотиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини ишлаб чиқарувчининг ўз электр тармоқлари мавжуд бўлмаган ҳолатларда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тармоғидан транзит хизматлари учун идоралараро тариф комиссияси ҳужжатларида белгиланган тариф асосида тўловларни амалга оширган ҳолда бошқа жисмоний ва юридик шахсларга етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш мазкур низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва электр энергиясини сотиб олувчи ўртасида олди-сотди шартномасини тузиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ўз эҳтиёжидан ортиқча бўлган электр энергиясини сотиш бўйича электр энергиясини сотиб олувчига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда таклиф юборади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини ишлаб чиқарувчининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг техник тавсифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини ишлаб чиқарувчининг қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улаш схемасининг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ойлар кесимида бир йил давомида электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг прогноз йиллик ҳажмлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини ишлаб чиқарувчи томонидан имзоланган электр энергияси олди-сотди шартномаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Электр энергиясини сотиб олувчи мурожаат келиб тушган санадан бошлаб 10 иш куни мобайнида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни техник ва иқтисодий жиҳатдан ўрганиб чиққанидан сўнг томонлар ўртасида электр энергияси олди-сотди шартномаси имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Томонлар ўртасида тузиладиган электр энергияси олди-сотди шартномаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш ускуна АСКУЭ тизимига мос (прибор)ларини ўрнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қуёшли хонадон» дастури доирасида жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панелларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (ижобий тафовут) Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилади («Soliq» мобиль иловаси орқали);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан тўлаб берилади (ушбу банднинг иккинчи хатбошиси бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи етказиб берилган ва қабул қилинган электр энергияси тўғрисида электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари маълумотларини ўзаро алмашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Электр энергиясини сотиб олувчи ишлаб чиқарувчига ҳисоб-китоб ойи учун ўз электр тармоғига қабул қилиб олган электр энергияси ҳажми учун шартномада ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва тарифлар бўйича ҳақ тўлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳисоб-китоб ойида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи томонидан сотиб олувчининг электр тармоғига етказиб берилган электр энергияси ҳажми сотиб олувчи томонидан шу давр мобайнида қабул қилиб олинган электр энергияси ҳажмида фарқлар вужудга келган тақдирда, ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилган электр энергиясининг миқдори томонлар ўртасида имзоланадиган кўрсаткичларни солиштириш далолатномаси асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Юридик шахслар ягона энергетика тизимидан олган электр энергияси учун амалда белгиланган тарифлар асосида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан ҳисоб китобни амалга оширади, ўз навбатида ушбу истеъмолчилар объектларида жорий этилган қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган ва эҳтиёжидан ортган қисмини II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга сотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ягона энергетика тизимидан олинган ва ўз эҳтиёжидан орттириб тармоққа узатилган электр энергияси учун электрон ҳисоб-фактура ва солиштирма далолатнома тақдим этиш орқали ҳисоб китоблар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вужудга келган фарқлар юзасидан тўловлар, агар шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, электр энергияси учун жорий сотиш тарифида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Электр энергиясини сотиб олувчи ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилган электр энергияси миқдори учун электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш ускунаси (прибор)нинг маълумотларига кўра томонлар ўртасида имзоланган кўрсаткичларни солиштириш далолатномаси ва ҳисоб-фактурани олган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тўловларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг эҳтиёждан ортиқча қисмини сотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи

Ўз эҳтиёжидан ортиқча бўлган электр энергиясини сотиш бўйича электр энергиясини сотиб олувчига мазкур Низомнинг 5-бандида келтирилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда таклиф юборади.

Доимий равишда

2-босқич

Электр энергиясини сотиб олувчи

Тақдим этилган ҳужжатларни техник ва иқтисодий жиҳатдан ўрганиб чиқиб электр энергиясини олди-сотди шартномасини имзолайди.

Мурожаат келиб тушган санадан бошлаб 10 иш куни мобайнида

3-босқич

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатади.

Белгиланган муддатларда

4-босқич

Субсидия маблағларини ажратувчи

Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни амалга оширади:

«Қуёшли хонадон» дастури доирасида ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатга (ижобий тафовут) Давлат бюджетидан 1 000 сўмдан субсидия ажратилади («Soliq» мобиль иловаси орқали);

Ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар

Электр энергиясини сотиб олувчи

жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ва ўз истеъмолидан орттириб ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига (кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан тўлаб берилади.

5-босқич

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи

Етказиб берилган ва қабул қилинган электр энергияси тўғрисида электр энергиясини узатиш ва истеъмолини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари маълумотларини ўзаро алмашади.

Ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар

6-босқич

Электр энергиясини сотиб олувчи

Ишлаб чиқарувчига ўз электр тармоғига қабул қилиб олган электр энергияси ҳажми учун шартномада ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва тарифлар бўйича ҳақ тўлайди.

Ҳисоб-китоб ойида

7-босқич

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва сотиб олувчи

Етказиб берилган электр энергияси ҳажми ва шу давр мобайнида қабул қилиб олинган электр энергияси ҳажмида фарқлар вужудга келган тақдирда, уни кўрсаткичларни солиштириш орқали аниқлайди, далолатнома тузади ва ўзаро имзолайди.

Доимий равишда

8-босқич

Электр энергиясини сотиб олувчи

Вужудга келган фарқлар юзасидан тўловларни, агар шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, жорий сотиш тарифида амалга оширади.

Доимий равишда

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2023 й., 09/23/247/0378-сон)