1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси | Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Вилоятлар ва Тошкент шаҳри қишлоқ хўжалиги бошқармалари | Агросаноатни ривожлантириш агентлиги | Тошкент давлат аграр университети | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Туманлар (Қувасой шаҳри) қишлоқ хўжалиги бўлимлари | Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги | Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази | Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази | Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази | Халқаро қишлоқ хўжалиги университети | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖ | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Уруғчиликни ривожлантириш маркази | Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Биосифат» республика маркази | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
6-ИЛОВА
|
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги |
|||||||||||||||||||||||||||
|
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари |
«Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» ДУК |
||||||||||||||||||||||||||
|
Туманлар (Қувасой шаҳри) лойиҳа офислари |
Кўчат етиштиришга ихтисослашган ва кўргазмали дала майдонларини ташкил этадиган корхона |
||||||||||||||||||||||||||
8-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш муддати | Масъул вазирлик ва идоралар | Бажарилган ишларнинг пировард натижаси |
I. Вазирлик ва идораларнинг аниқ асосий фаолият йўналишларини белгилаш, қабул қилинган ривожлантириш дастурлари, стратегиялар ва концепцияларни амалга ошириш | ||||
1. | Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида эришилган кўрсаткичлар ва йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилган ҳолда соҳадаги ислоҳотларни янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. | 2030 йилгача ҳар йили IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ҳар бир устувор йўналишлар бўйича мақсадли кўрсаткичлар, индикаторларга эришиш ҳамда вазифалар ижроси таъминланади. |
2. | Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган концепция, стратегия ва «йўл хариталари»ни қайта кўриб чиқиб, таҳлил қилиш ва уларни Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда маъмурий ислоҳотларига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган концепция, стратегия ва «йўл хариталари» қайта кўриб чиқилади, таҳлил қилинади ҳамда улар Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва маъмурий ислоҳотларига мувофиқлаштирилади. |
II. Соҳаларда ҳал қилиниши лозим бўлган масалаларга ечим топишга йўналтирилган ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий чора-тадбирлар, аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, фуқароларнинг тизимли муаммоларини ҳал этиш | ||||
3. | Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва товар келиб чиққан жой номлари рўйхатини хатловдан ўтказиш ва Озиқ-овқат маҳсулотлари реестрини шакллантириш. Бунда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг миллий брендларини ривожлантириш ва истеъмолчиларни мамлакат истеъмол бозорида муомалада бўлган товарлар тўғрисида шаффоф маълумотлар билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Мамлакатда сифатли ва рўйхатдан ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб бериш имконияти яратилади. |
4. | Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг «Product info» электрон тизимига Озиқ-овқат маҳсулотлари реестрини интеграция қилишни таъминлаш. | 2024 йил I чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақобат қўмитаси | Республикамизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорт ҳажми оширилади ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари реестрини шакллантириш рақамлаштирилади. |
5. | Сирдарё вилоятида эксперимент тариқасида масъулияти чекланган жамият шаклида намунавий озиқ-овқат саноати паркини ташкил этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш: саноат паркининг ташкилий чоралари, молиялаштириш манбаларини белгилаш; саноат паркида амалга ошириладиган асосий фаолият дастурларини белгилаш; тадбиркорлик субъектлари учун саноат паркида бевосита ва рақамли хизматлар кўрсатиш тизимини жорий этиш. | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | Сирдарё вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратилади ва ишбилармонлик муҳити янада яхшиланади ҳамда эксперимент натижаларига асосан кейинчалик мазкур тизим бутун республикада жорий этилади. |
6. | Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани «А. Яссавий» МФЙ ҳудудида жойлашган Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси ҳудудида Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлари маркази (Centre Of Excellence)ни ташкил этиш. Бунда, қурилиш ишларини Жаҳон банки иштирокидаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида жалб этилган маблағлар ҳисобидан жаҳон стандартлари ва илғор хорижий давлатларнинг илмий марказлари андозасида амалга ошириш. | 2023 — 2026 йиллар | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий марказлар моддий-техник базаси мустаҳкамланади. |
7. | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган яйловларни улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш (ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш) учун ажратишда қуйидаги тартибни жорий этиш: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги бўйича компенсация тўловларини энг кўп тўлашни таклиф этган юридик ёки жисмоний шахсларга устунлик бериш; яйловлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш (ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш) натижасида ҳар йили ушбу ерларда йўлга қўйилган фаолиятни амалга оширишдан тушган даромаднинг 2 фоизини Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига йўналтириш мажбуриятини юклаш. Бунда, барча маблағларнинг 50 фоизини яйловлар деградациясининг олдини олиш ва деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш тадбирларини молиялаштириш учун йўналтиришни назарда тутиш. | 2023 йил II чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ипакчилик қўмитаси | Яйлов ерларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан яйловларни қайта тиклаш, маҳсулдорлигини ошириш ва деградация жараёнларига қарши курашиш тадбирларини молиялаштириш манбалари мустаҳкамланади. Натижада мавжуд яйловлар биохилма-хиллиги яхшиланади ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошади. |
8. | Ҳудудлардаги озуқа-ем ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилган ҳолда чорва мол бош сонидан келиб чиқиб, озуқа экинларини экишга рухсат бериш ҳамда омухта ем ишлаб чиқарувчи илғор хорижий корпорациялар (Cargill, Alltech, PSM) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали халқаро стандартларга мос бўлган омухта ем ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхатини шакллантириб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил 1 декабрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария қўмитаси | Чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлашга ва омухта ем маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қўшимча имкониятлар яратилади. |
9. | Аҳолига деҳқон хўжалиги учун ажратилаётган ер майдонларида «Бир ҳудуд — бир маҳсулот» тамойили асосида фаолият юритишни рағбатлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши | Ишлаб чиқариш — сақлаш — қайта ишлаш — сотиш занжирли тизими ривожлантирилади. Экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми кўпайтирилади ва аҳоли даромади ортади. Ишлаб чиқарувчилар билан бошқа тадбиркорлик субъектларининг кооперация алоқалари ривожланади. |
III. Бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш | ||||
10. | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари зиммасига юклатилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, экинлар навларини синаш, уруғларини етиштириш ва қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан барча назорат ва мониторинг функцияларини Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига ўтказиш. Бунда, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзагроинспекция | Санаб ўтилган функциялар бўйича мониторинг ва назоратни амалга ошириш Инспекцияга ўтказилади ва шу орқали мазкур йўналишларда коррупциявий ҳолатлар келиб чиқишининг олди олинади. Мониторинг ва назорат қилиш соҳасида ваколатли орган ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти тўғри йўлга қўйилади. |
11. | Қишлоқ хўжалиги соҳасига ажратилаётган субсидия маблағларининг самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг натижадорлигини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Давлат бюджетидан ажратилаётган субсидия маблағлари самарадорлиги оширилади. |
12. | Қишлоқ хўжалигида суғурта тизимини ислоҳ қилиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш, унда: «Қишлоқ хўжалиги суғуртаси тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш; Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш; Қишлоқ хўжалигида суғурта тизимини тўлиқ рақамлаштириш каби тадбирларни инобатга олиш. | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий барқарорлиги таъминланади. |
13. | 2023 йил ғалла ҳосилидан давлат ресурсларига сотиб олинадиган буғдой ҳажмлари ва харид қилиш механизмлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2023 йил II чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Ички ғалла бозори тартибга солинади ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади. |
14. | Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги масалалар юзасидан муҳокамаларда иштирок этиш ва соҳа бўйича аъзо давлатларнинг саволларига асосланган жавоблар тайёрлаш. | Доимий | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Жаҳон савдо ташкилотида мамлакат қишлоқ хўжалиги манфаатлари ҳимоя қилинади. |
IV. Тегишли соҳаларда давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий қилиш, 2023 йилдан бошлаб вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизим ташкилотларининг айрим функцияларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш | ||||
15. | Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, истеъмол ва захирага сақлаш бўйича томорқа хўжаликларида танланма кузатув сўровномаси ўтказилишини жорий этиш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Статистика агентлиги | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабни аниқлаш ва ушбу маҳсулотлар балансини ҳисоблаш учун маълумотлар манбаси яратилади. Кейинги йил истеъмоли учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экишга талаб этиладиган ер майдонлари ҳажми аниқланади. |
16. | Озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва истеъмоли балансини ҳудудлар ва туманлар кесимида ишлаб чиқиш методологиясини яратиш ва жорий этиш. | 2024 йил I чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги | Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ва унга бўлган талабни аниқлаш, етишмаётган қисмини импорт қилиш, прогнозларни шакллантириш имконини беради. |
17. | Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг деҳқон бозорларида ва ушбу маҳсулотларни етиштирувчилар томонидан белгиланган нархларини танланма кузатув сўровномасини ўтказиш, ички ва ташқи бозордаги нархларни, экспорт ва импорт маҳсулотлари логистикасидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича аутсорсинг тизимини жорий этиш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги | Асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини деҳқон бозорлари, йирик савдо комплекслари ва ижтимоий тармоқлар савдо майдонларидаги улгуржи ва чакана нархлари мониторинг қилиниб, ишончли, холис маълумотлар олинади. Шу орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таъминоти ва захиралар ҳолатини ўрганиш, узлуксиз савдо шохобчаларига етказилиши юзасидан тегишли чоралар кўриш учун асос бўлади. |
18. | Бунда экспорт қилинадиган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) тадбирларини амалга оширилиши учун лицензияларни олиш талаб қилинадиган фаолият турларига киритиш. | 2024 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Карантин агентлиги | Экспорт қилинадиган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) тадбирларини ўтказишнинг рақобат муҳити шаклланади ва хусусий сектор талабига мос хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. |
V. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш (уларга хизмат кўрсатиш, давлат томонидан субсидия тақдим этиш, имтиёз бериш ва бошқача тартибда қўллаб-қувватлаш) ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш | ||||
19. | Маҳаллий уруғлик картошка етиштиришни кўпайтириш ҳамда супер элита ва элита уруғлик етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Кафолатланган юқори авлодли уруғлик картошка етиштиришни кўпайтириш орқали, импорт ҳажмини камайтиришга ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлар?ни маҳаллий сифатли ва арзон уруғликлар билан таъминлашга эришилади. |
20. | Фермер хўжаликларини рўйхатдан ўтказувчи ваколатли орган — Давлат хизматлари марказлари маълумотлар базасига Кадастр агентлигининг маълумотлар базасини интеграция қилиш орқали, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларда ер ижара шартномасининг мавжудлиги ҳамда фаоллик ҳолатини ҳисобга олишни автоматлаштириш. | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги | 3 мингдан ортиқ ер ижара шартномаси бўлган ва 20 мингга яқин ер ижара шартномаси бекор қилинган фермер хўжаликларининг фаоллик ҳолатига аниқлик киритиш орқали ер эгаларининг рўйхатини тўғри шакллантиришга эришилади. |
VI. Вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар томонидан назорат функцияларини «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, уларни мувофиқлаштириш ва назорат функцияларини мақбуллаштириш | ||||
21. | Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига аралашувнинг олдини олиш ҳамда давлат органларининг такрорланувчи вазифаларини мақбуллаштириш мақсадида маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг қишлоқ хўжалигига оид вазифа ва функцияларини қисқартириш юзасидан таклифлар тайёрлаш. | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар | Фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш фаолиятига аралашувнинг олди олинади. |
VII. Вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг моделини такомиллаштириш | ||||
22. | Қишлоқ хўжалигида илм ва амалиёт интеграциясини таъминлаш, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар фаолиятида замонавий инновацион агротехнологияларни кенг жорий этиш, билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида республиканинг барча ҳудудлари ва туманларида агрохизмат марказларини ташкил этиш. Бунда, агрохизмат марказлари: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхоналар билан шартнома асосида фаолият юритиб, корхоналарга агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ташкил этиш ҳамда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва ҳажмини оширишда; етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишда; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи корхоналарга ўз фаолиятида харажатлари ва даромадлари таҳлилини амалга оширишда ҳамда йил якуни билан корхонанинг молиявий ҳолати юзасидан аниқ ҳисоб-китобларни шакллантиришда кўмаклашади. | 2023-2024 йилларда | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари оширилади, улар фаолиятида илм-фан натижаларини кенг жорий этиш имконияти яратилади. |
23. | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Маъмурий хўжалик хизмати» давлат муассасаси фаолиятига хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда, ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш, тизимдаги истиқболсиз ишлаётган объектлардан самарали фойдаланиш, юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, маҳсулотлар экспорти ва импортини ташкил этиш йўналишларида иш олиб бориб, ўз-ўзини молиялаштиришга ўтказиш орқали акциядорлик жамиятига айлантириш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги | Ташкил этиладиган акциядорлик жамияти устав фондига маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан киритиладиган маблағлари долзарб инвестицион лойиҳаларга мақсадли йўналтирилади. Вазирлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилишда улардаги давлат улушини камайтиришга эришилади. |
VIII. Вазирлик ва идораларда ҳамда улар таркибига кирадиган ташкилотлар кесимида коррупция авж олган соҳаларда унинг ривожланиш сабаблари ва шартларини ўрганиш асосида ушбу соҳаларнинг ҳар бирига «ташхис қўйиш» ҳамда коррупция омилларини бартараф этиш | ||||
24. | Фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш ихтисослашувини ўзгартиришни назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда, қуйидагилар назарда тутилади: фермер хўжаликлари томонидан ихтисослашувини ўзгартиришнинг соддалаштирилган тизимини жорий этиш; фермер хўжаликларининг ихтисослигини ўзгартиришда ихтиёрийлик тамойилларига асосланиш. | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Фермер хўжаликларининг тадбиркорлик субъекти сифатидаги ихтисослигини ўзгартириш бўйича ҳуқуқларини амалга ошириш механизми ишлаб чиқилади, фермер хўжалиги томонидан ихтисослигини ўзгартиришда қонун бузилиши ҳолатларининг олди олинади. |
IX. Соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш шу жумладан вазирлик ва идораларнинг иш жараёнини рақамлаштириш | ||||
25. | Вазирлик ва унинг тизимидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмаларининг ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш. Бунда, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади: «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасининг тегишли ахборот ресурслари базаларини Вазирликнинг ахборот тизимларига интеграция қилиш; ягона интеграциялашган «Аграр ва озиқ-овқат соҳасидаги вазиятни баҳолаш» электрон платформасини (кейинги ўринларда — электрон платформа) яратиш ва электрон рақамли имзога асосланган кенг қамровли ва кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш; | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақамлаштириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ ишончли ва ягона маълумотларни шакллантиришга ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштиришга эришилади. |
электрон платформада ердан фойдаланиш, деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш агротехнологик тадбирлар амалга оширилишини мониторинг қилиш, ташкил этилган деҳқон хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлар турлари, ҳажми, сақлаш, логистика ва сотиш занжири ҳақидаги, чорва моллари бош сони, уларнинг ҳаракати, наслли қорамоллар ва паррандалар бош сони ҳақидаги, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини умумлаштирилганлиги ҳақидаги ахборотларни автоматлаштирилган ҳолда шакллантириш. | 2023 йил IV чорак | |||
26. | Агросаноат мажмуида ягона «Агроплатформа» ахборот тизимини жорий этиш. Бунда: «Агроплатформа» ахборот тизимини Кадастр агентлигининг ер тури, контури, чегараси ва фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар базалари билан ўзаро интеграция қилиш; қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлиги (бонитет бали), шўрланиш, озуқа элементлари билан таъминланганлик даражаси ва норматив қиймати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини турлари бўйича етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва жойлашуви (геолокацияси) ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари мониторинги кўрсаткичларини акс эттириш; қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш бўйича қонун бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни қайд этиб бориш; «Агроплатформа» АТ орқали тижорат банкларидан имтиёзли кредит олишда ҳужжатларни автоматлаштирилган ҳолда электрон тақдим этишни йўлга қўйиш; Вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан қишлоқ хўжалиги субъектларига субсидияларни «Агросубсидия» ахборот тизими орқали ажратиш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги, тижорат банклари, манфаатдор вазирлик ва идоралар | «Агроплатформа» АТни жорий этиш орқали экин экишдан тортиб ҳосил йиғиб териб олингунгача бўлган занжирдаги амалга ошириладиган барча агротехник тадбирлар жараёнларини рақамлаштириш, электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш, бунда қоғоз кўринишидаги ҳужжат алмашувидан воз кечиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчилар учун имтиёзли кредит ажратиш жараёнини автоматлаштириш ва у орқали молиялаштириш жараёнининг шаффофлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчилар ҳамда тизим фойдаланувчилари учун ҳосил вегетацияси мониторинги маълумотларини онлайн тақдим этиш таъминланади. |
27. | Барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларининг навлари ва дурагайларини давлат нав синовидан ўтказишда электрон идентификациялаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларининг нав ва дурагайларини мажбурий тартибда синовдан ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда, нав синовидан ўтказиш жараёнларининг ҳар бир босқичи махсус онлайн ахборот тизими орқали юритилишини жорий қилиш. | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Мазкур тизим орқали қуйидагиларга эришилади: қишлоқ хўжалиги экинларининг навларини синовдан ўтказиш халқаро илғор тажрибага мувофиқлаштирилади; қишлоқ хўжалиги экинларининг нав ва дурагайлари генетик софлиги сақланиб, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларида самарали қўлланади; ишончлилик (сифат) кўрсаткичлари текширилади ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади. Шунингдек, давлат нав синовига тақдим этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг навлари ва дурагайларига махфий идентификация кодларини бириктириш ва электрон реестр шакллантириш орқали шаффоф тизим жорий қилинади. |
28. | Аҳолига деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун 2022-2023 йилларда ажратилган ер майдонларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг турлари ва ҳажмларининг шаффоф ҳисоби юритилишини рақамлаштириш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Статистика агентлиги | Деҳқон хўжалигини юритиш учун аҳолига ажратилган экин ерларида етиштириладиган маҳсулот турлари ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади. |
29. | Фермерлар ва кластерларга геоахборот технологиялари ва ерни масофадан зондлаш технологияларига асосланган хизматларни кўрсатишга мўлжалланган платформани ишлаб чиқиш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги | Фермер ва кластерлар фойдаланадиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва экинларини мустақил равишда мониторинг қилиш, муаммоларни эрта аниқлаш ва тадбирлар бўйича тавсияларни бериш тизими яратилади. Бунда геоахборот ва ерни масофадан зондлаш технологияларидан фойдаланиш йўлга қўйилади, мультиспектрал индекслар ёрдамида таҳлиллар автоматик тарзда амалга оширилади, давлат идораларининг маълумотлар базаларидан фермер ва кластерларнинг манфаатларида фойдаланилади. |
30. | Вазирлик ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси ташкилий-ҳуқуқий шаклини давлат унитар корхонасига ўзгартириб, IT-Park резиденти сифатида фаолият юритишини таъминлаш. | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақамлаштириш вазирлиги | Марказ фаолиятига инвестициялар жалб этилади, давлат-хусусий шериклик ривожлантирилади, хизматларни тижоратлаштириш орқали соҳани рақамлаштириш жадаллаштирилади ҳамда халқаро тоифадаги IT мутахассислар жалб этилади. |
X. Соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларнинг касбий маҳорати ва масъулиятини ошириш, тизим ташкилотларига ташаббускор, фидойи, садоқатли, ўз устида доимий ишлайдиган кадрларни жалб қилиш ҳамда уларнинг салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш | ||||
31. | Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларнинг малака ошириш курсларини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда, қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларни илғор хорижий давлатларда малака оширишга юборишни назарда тутиш. | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Ривожланган давлатлар тажрибаси ва янги ноу-хаулар билан танишиб борилади. Бу ўз ўрнида замонавий бошқарув тизимига ўтишга ёрдам беради. |
33. | Ходимлар ҳисобини юритишни рақамлаштириш ва «hrm.argos» дастурини амалиётга қўллаш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Инсон омили камайтирилиб, ходимлар ҳисоби марказлаштирилган ҳолда рақамлаштирилиши таъминланади. Штатлар сони мақбуллаштирилади. |
34. | Хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда Вазирлик тизимидаги ходимларнинг касбий билими ва малакасини ошириш, қайта тайёрлашни ўқув режа дастурлари асосида ташкил этиш. Ўқув қамровини кенгайтириш мақсадида масофавий «hr.agro» платформасини такомиллаштириш, мавжуд эҳтиёжга асосан ўқув контентлари билан бойитиш. | Доимий | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Вазирлик тизимидаги ходимларнинг билим ва касбий маҳоратлари доимий равишда ошириб борилади. Соҳани ривожлантириш, белгиланган стратегик мақсадларга эришиш учун кадрлар салоҳияти оширилишига эришилади, халқаро тажриба ва инновацион ютуқлар амалиётга қўлланилади. |
XI. Вазирлик ва идораларнинг ташкилий тузилмаларини тасдиқлаш, улар таркибига киритилган муассасаларнинг фаолиятини такомиллаштириш | ||||
35. | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекция фаолиятини трансформация қилиш. Бунда: Вазирлик ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекция фаолиятини функционал баҳолаш орқали соҳада хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш; озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида қўшилган қиймат занжирининг барча босқичларини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштиришни тартибга солишда Вазирликни масъул орган сифатида белгилаш; Вазирлик ҳузурида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва назорат қилишнинг янги замонавий тизимини жорий қилиш; илғор халқаро тажрибалар ва давлат органлари фаолиятини баҳолаш асосида қишлоқ хўжалиги субсидиялари ва қўллаб-қувватлаш тўловларини бошқариш бўйича Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тўловларини бошқаришнинг ягона тизимини яратиш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Аграр ва озиқ-овқат соҳаларида бошқарув тизимининг янги механизмларини жорий қилиш таъминланади. |
36. | Тошкент вилояти, Университет кўчаси, 2-уйни Тошкент давлат аграр университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш. | 2023 йил II чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давактив агентлиги | Тошкент давлат аграр университетининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиши таъминланади. |
XII. Қонунчилик ҳужжатларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир-бирига мувофиқлаштириш | ||||
37. | Қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил II чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади, бунда: Вазирлик ва унинг ҳудудий тузилмалари номлари билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади; бир-бирини такрорловчи вазифа ва функциялар чиқариб ташланади; номувофиқликлар бартараф этилади; ўз аҳамиятини йўқотган, эскирган ва бугунги кунда ишламайдиган нормалар чиқариб ташланади. |
38. | Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ёки бошқа ходимлари томонидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ваколати доирасидаги қонунчилик талабларини бузиш ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазоларни қўллаш ҳуқуқи билан боғлиқ вазифа ва функциялар Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига ўтказилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил III чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзагроинспекция | Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритиш ваколатли орган сифатида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши таъминланади. |
39. | Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ҳар беш йилда ва давлат нав синаш участкалари ва тажриба хўжаликлари учун ҳар уч йилда тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ўтказилмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Карантин агентлиги, Ўзагроинспекция | Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларини ва давлат нав синаш участкалари ва тажриба хўжаликларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ўтказилиши ва сифатли маҳсулот ҳамда уруғлик етиштириш таъминланади. |
40. | Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунига барча қишлоқ хўжалиги экинлари нав ва дурагайларини Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги талабни жорий қилиш бўйича ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил IV чорак | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Қишлоқ хўжалиги экинлари нав ва дурагайларининг синови халқаро илғор тажрибага тенглаштирилади, экинларнинг нав ва дурагайларини генетик софлиги сақланади, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос ва юқори ҳосилдор ва сифатлилари танланади. |
41. | Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ва виночиликни ривожлантириш агентлиги Виночиликни ривожлантириш жамғармасининг вазифа ва функциялари ўзгарганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритиш. | 2023 йил август | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Давлат бюджети параметрларининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги таъминланади. |
42. | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасининг манбаларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил июль | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси фаолияти тартибга солинади. |
9-ИЛОВА
10-ИЛОВА
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ».
1-ИЛОВА
|
Ш.М. Ғаниев |
— |
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Васийлик кенгаши раиси |
|
А.А. Хаитов |
— |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари |
|
Э.М. Мухитдинов |
— |
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари |
|
А.Р. Каримов |
— |
иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари |
|
А.А. Рахимов |
— |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари |
|
И. Аманов |
— |
АТБ «Агробанк» раиси ўринбосари |
|
Р. Сулаймонов |
— |
АТБ «Микрокредитбанк» раисининг ўринбосари |
|
Г.А. Рашидова |
— |
АТ «Халқ банки» раисининг ўринбосари |
|
Т.А. Саттаров |
— |
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ижрочи директори, Васийлик кенгаши аъзоси ва масъул котиби. |
|
« |
||
|
1421. |
8424821000 |
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб этилган маблағлар ҳисобидан олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги ёки боғдорчилик учун ёмғирлатиб суғориш қурилмалари (стационар ва мобил ёмғирлатиб суғориш тизимлари) |
|
»; |
|
« |
||
|
1431. |
8424900000 |
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларидан Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб этилган маблағлар ҳисобидан олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги ёки боғдорчилик учун суғориш қурилмалари (стационар ва мобил ёмғирлатиб суғориш тизимлари) бутловчи ва эҳтиёт қисмлари |
|
». |
11-ИЛОВА