31.05.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3438
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 31.05.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3438
Kuchga kirish sanasi
02.06.2023
Ҳужжат 02.06.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. ИНОЯТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 30 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-сон

Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазири Ш. КУДБИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 30 май

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 30 майдаги 15-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низом
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сон қарорига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириш тизимига ўтказилган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида (бундан буён матнда тиббиёт муассасаси деб юритилади) беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан тиббиёт муассасаси орқали таъминлашга нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар — ижтимоий аҳамиятга эга ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволаш учун талаб юқори бўлган ва аҳоли, тиббиёт ташкилотлари томонидан кўп фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рўйхатига киритилган дори воситалари ва тиббий буюмлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий буюмлар — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган буюмлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт муассасасининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси (бундан буён матнда Доимий фаолият кўрсатадиган комиссия деб юритилади) — тиббиёт муассасасида ташкил этиладиган ва ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ҳамда тиббий буюмларига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаб чиқадиган ва тасдиқлайдиган, уларни харид қилиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ҳамда қўллашни назорат қиладиган комиссия.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Доимий фаолият кўрсатадиган комиссия тиббиёт муассасаси раҳбарининг буйруғи билан мазкур тиббиёт муассасасининг малакали мутахассисларидан камида беш кишидан иборат таркибда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тиббиёт муассасасида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш харажатлар сметаси бўйича ажратилиши кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети доирасида бепул, қолган ҳолларда пуллик асосда тиббиёт муассасасига кирим қилинган нархларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёж ҳар йил учун алоҳида ҳар бир дори воситаси ва тиббий буюм бўйича шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Дори воситалари ва тиббий буюмларга (бундан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар мустасно) бўлган эҳтиёжни аниқлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) биринчи босқич — тиббиёт муассасасининг ҳар бир бўлими ўз фаолият туридан ҳамда ўтган давр учун беморларни таъминлаш мақсадида сарфланган дори воситалари ва тиббий буюмлар миқдоридан келиб чиқиб, ўзининг келгуси йил учун эҳтиёжини аниқлайди ҳамда ҳар йили 30 ноябрга қадар тегишли тиббиёт муассасасининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) иккинчи босқич — Доимий фаолият кўрсатадиган комиссия ҳар йили 20 декабрга қадар бўлимлардан олинган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ҳамда тиббиёт муассасасидаги шифо ўрни, даволанган беморлар ҳамда уларнинг ўртача даволаниш кунлари, даволаш стандартлари, клиник қўлланмалар, шунингдек кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажмидан келиб чиққан ҳолда тиббиёт муассасасининг йиғма эҳтиёжини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган йиғма эҳтиёж ҳар йили 25 декабрга қадар тиббиёт муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга (бундан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар мустасно) бўлган эҳтиёж қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Э = С х Б х В
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда:

Э — дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган йиллик эҳтиёж;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С — бир нафар беморга бир кунлик даволаш учун сарфланадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар миқдори;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Б — бир нафар беморда ўтказиладиган даволаш курслари давомийлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
В — даволаш учун дори воситаси ва тиббий буюм қўлланиладиган беморларнинг йиллик сони (касалланиш).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёж Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 741-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларга эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари таркибига кирадиган наркотик ва психотроп моддаларга бўлган эҳтиёж Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тиббиёт муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларни харид қилиш ва сақлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тиббиёт муассасалари томонидан дори воситалари ва тиббий буюмлар мазкур тиббиёт муассасаларида аниқланган йиллик эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ харид қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тиббиёт муассасаси томонидан яроқлилик муддати 12 ойдан кам бўлмаган дори воситалар ва тиббий буюмлар харид қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, харид қилинадиган дори воситаларининг нархи белгиланган улгуржи референт нархларидан юқори бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Харид қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар тиббиёт муассассанинг дорихонасида СанҚваН-0337-16 «Дорихоналар тузилмаси, жиҳозлари ва фаолият юритиши учун санитария қоидалари ва меъёрлари» талабларига мувофиқ сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тиббиёт муассасасининг дорихонасидан дори воситалари ва тиббий буюмлар тиббиёт муассасасининг бўлимларига мазкур бўлимларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг талабномаси асосида уч кунлик ҳажмда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тиббиёт муассасасининг бўлимларига дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тақсимланиши бўйича ҳар бир ҳолат Доимий фаолият кўрсатадиган комиссия баённомаси билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Беморларга Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши кўзда тутилмаган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг қиймати беморнинг ўз маблағлари ҳисобидан тиббиёт муассасасининг ғазнасига тўлов қилиш орқали қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Тиббиёт муассасасининг дорихонасидан тиббиёт муассасаси бўлимлари эҳтиёжи учун олинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг кирим-чиқими ва ҳисоби бўлим катта ҳамшираси томонидан компьютерда махсус электрон дастур ёрдамида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Бўлим ҳамширалари шифокор тавсияси бўйича бемор учун сарфланган дори воситаси ва тиббий буюмлар миқдорини ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар беморга қўлланилган вақтнинг ўзида беморнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда касаллик тарихининг тартиб рақами бўйича махсус электрон дастурга киритиб қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг кирим-чиқими ва сарфланиши бўйича маълумотларнинг махсус электрон дастурга ўз вақтида киритилиши учун бўлим мудири шахсан жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тиббиёт муассасаларида харид қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг кунлик қолдиғи ҳамда нархлари манбалар кесимида тиббиёт муассасаларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади ҳамда мунтазам янгилаб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Тиббиёт муассасаларида беморларга белгиланган тартибда тиббий ёрдамни ташкил этиш, уларни тиббиёт муассасаси томонидан дори воситалари ва тиббий буюмлар билан талаб даражасида таъминлаш учун тиббиёт муассасасининг раҳбари ва ушбу муассаса дорихонасининг мудири жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.