Ҳужжат кучини йўқотган 05.12.2024 18.09.2017 йилдаги 741-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.2017 йилдаги 741-сон
Kuchga kirish sanasi
25.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 05.12.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сонли «Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 17 июлдаги ПҚ-3137-сон қарорига мувофиқ, дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш бўйича ягона талабларни белгилаш ва аниқ механизмларни жорий этиш, мувозанатлаштирилган импортни таъминлаш ва маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни прогнозлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг дорихоналарда муомалада бўлишининг статистика ҳисоботи шаклини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудларни аниқлаган ҳолда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг дорихоналарда муомалада бўлишининг электрон тизимини уч ой муддатда эксперимент тариқасида жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, дорихоналар 2018 йил 1 январдан бошлаб ҳар чоракда муомалада бўлган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 18 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
741-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 741-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари — касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган доривор моддалар (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, доривор моддалар (субстанциялар), дори препаратлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт буюмлари — касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган буюмлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари — ижтимоий аҳамиятга эга ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволаш учун талаб юқори бўлган ва аҳоли, тиббиёт ташкилотлари томонидан кўп фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 862-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/862/2097-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ёки тиббиёт буюмларига ҳисоблаб чиқилган эҳтиёж — касалланиш даражаси, беморлар сони, даволаш курслари ва бошқа мезонларни инобатга олган ҳолда, маълум бир вақтда беморлар эҳтиёжини таъминлаш учун зарур дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг Даволаш-профилактика муассасаларининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси томонидан битта тиббиёт муассасаси доирасида аниқланадиган ўртача миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ёки тиббиёт буюмларига бўлган йиғма эҳтиёж — республика аҳолисининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган дори воситалари ёки тиббиёт буюмларига эҳтиёжни умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизими доирасидаги ўртача миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ёки тиббиёт буюмларига бўлган ҳақиқий эҳтиёж — тегишли ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасаларининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси ва дорихоналар томонидан ўтган йилда (йилларда) дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг ҳудуд кесимида ҳақиқий истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқиладиган миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро патентланмаган ном (ХПН) — дори воситасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан унга дори воситаси фаол субстанциясининг қисқартирилган номини бериш йўли билан идентификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика муассасасининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика муассасасида ташкил этиладиган ва ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаб чиқадиган ва тасдиқлайдиган, уларни харид қилиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ҳамда қўллашни назорат қиладиган комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этиладиган ва Асосий дори воситалари, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари рўйхатларини қайта кўриб чиқиб, ушбу рўйхатлардаги дори воситалари ва тиббиёт буюмларига республиканинг йиллик эҳтиёжини тасдиқлайдиган, шунингдек уларни харид қилиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ҳамда уларнинг қўлланишини назорат қиладиган комиссия.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Дорихоналар ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни товарнинг номенклатура бўйича қолган миқдорини ҳисобга олиш, электрон базага киритилган рецептларни ва товар чекларини ҳисобга олиш асосида унинг ҳақиқатдан сотилгани ҳақидаги маълумотлар бўйича аниқлайди. Агар электрон маълумотлар базаси мавжуд бўлмаса, дорихоналар ходимлари ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари тўғрисидаги ахборотни бундай дори воситаларини бериш ҳақидаги маълумотлардан товар чекларига қараб олади. Ушбу маълумотлар асосида ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг дорихоналарда муомалада бўлиши тўғрисидаги ҳисобот шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича республика комиссиясига ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларининг муомалада бўлиши ҳақидаги маълумотларни ҳар чоракда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари таркибига кирадиган наркотик ва психотроп моддаларга бўлган эҳтиёж Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиш тартибини белгилаб берувчи низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарорига мувофиқ бир йилда 1000 нафар аҳолига наркотик ва психотроп моддалар истеъмолининг нормаларидан (наркотик моддаларнинг тиббиёт мақсадлари учун сарфланадиган рухсат этилган нормалари) фойдаланган ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоблаб чиқилган эҳтиёж қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Э = Н х С/1000, бунда,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Э — бир йилда ушбу дори воситасига нисбатан эҳтиёжнинг рухсат этилган энг кўп миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Н — бир йилда 1000 киши учун ушбу дори воситасига бўлган норматив эҳтиёж;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С — ҳудуд аҳолисининг сони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Наркотик ва психотроп моддаларга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлашда дорихона омборлари, даволаш-профилактика муассасалари ва дорихоналардаги препаратнинг тоза модда бўйича ҳисоб-китоб қилинган захираси эътиборга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмол қилиниши нормалаштириладиган ва қуйидагиларга риоя этилганда бериладиган дори воситаларининг ҳисоблаб чиқилган эҳтиёжига зарур тузатишлар киритилишига рухсат этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюриш қоидаларига қатъий амал қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайинлаш қоидаларига риоя этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий дорихоналардан бериш қоидаларига риоя этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
препаратнинг йил давомидаги ҳақиқий сарфлангани ҳақида маълумот бўлганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзига хос (айрим касаллик қўзғатувчиларига нисбатан самарали ёки организмнинг баъзи аъзоларига алоҳида таъсир қилувчи) ва кенг таъсир доирасига эга (турли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, шунингдек организм функционал тизимларининг бир хил кўриниш ва турли этиологияга эга турли бузилишларида қўлланиладиган симптомик препаратлар) дори воситаларига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш ўзига хос ва кенг таъсир кўрсатувчи ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари учун мўлжалланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзига хос ва кенг таъсир кўрсатувчи ижтимоий аҳамиятга эга дори воситаларига бўлган эҳтиёж мутахассислар учун мўлжалланган услуб ёрдамида аниқланади. Асосини муайян турдаги касаллик ҳақидаги маълумотлар, ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, клиник протоколлар (даволаш схемаси ва препаратлар сони) ташкил этадиган ушбу услуб ҳар бир турдаги препарат учун алоҳида ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиллик ҳисоблаб чиқилган эҳтиёж қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Э = С х С х Б, бунда,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Э — препаратга бўлган йиллик эҳтиёж;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С — бир беморга бир марталик даволаш курси учун препарат сарфи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С — бир беморда бир йилда ўтказиладиган даволаш курслари сони (мавжуд бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Б — даволаш учун ушбу препарат қўлланиладиган беморлар сони (касалланиш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мутахассислар томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни ҳисоблашда амбулаторияда ва шифохонада даволанишга бўлган эҳтиёж ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олинади. Амбулаторияда ва шифохонада даволанадиган беморлар бўйича маълумотларни соғлиқни сақлаш тизимининг статистика органлари тақдим этади. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжнинг якуний ҳисоб-китоби талабни тўлиқ қондириш ва мавжуд қолдиқлар ҳисобга олиниб, улардан ҳақиқатдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларга асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва маслаҳатчилари эҳтиёжни қуйидаги маълумотларни эътиборга олган ҳолда ҳисоблаб чиқади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касаллик тўғрисида статистика маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касалланиш эҳтимоллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ бир касалликни даволашга мўлжалланган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қўллаш самарадорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситасининг касалликни даволашда асосий ёки ўринни босувчи препарат сифатида қўлланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситаси ва тиббиёт буюмининг жамият соғлиғини сақлашдаги аҳамияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дори воситалари билан даволашнинг даволаш схемаларини ўз ичига оладиган батафсил баёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволаш давомийлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, клиник протоколлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни аниқлашда қуйидагилардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
клиник протоколлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг аҳоли сони, жинси ва ёш таркиби, 1000 нафар аҳолининг шифохонада даволаниш даражаси, тегишли йўналиш бўйича даволанган беморлар сони, асосий ва айрим касалликлар билан касалланиш даражаси бўйича маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёж ҳар бир ном бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади ва бунда уларнинг дори воситалари гуруҳларига мансублиги (истеъмол қилиниши нормаланадиган, махсус таъсирга эга, кенг таъсир доирасига эга) эътиборга олинади. Шунингдек бу борада кўрсатиладиган тиббий хизматлар даражаси, даволаш профилактика муассасасида дори воситаларининг мавжудлиги, ҳудуддаги касалланиш ва эпидемиологик вазият ҳақида маълумотлар, даволанган беморлар сони, ўтган йилда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг ҳақиқий истеъмоли ҳам ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш босқичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади ва қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I босқичда даволаш-профилактика муассасасининг врачи ушбу муассасанинг доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тасдиқланган номдаги дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларига мувофиқ белгиланган даврда беморларни таъминлаш учун зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари, шунингдек тиббиёт буюмларига ҳисоблаб чиқилган эҳтиёжни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II босқичда даволаш-профилактика муассасасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси режалаштирилаётган йил учун даволаш-профилактика муассасаси бўйича эҳтиёжни умумлаштиради, таҳлил қилади ва йиғма эҳтиёжни тасдиқлайди ҳамда уни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III босқичда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси даволаш-профилактика муассасаларининг ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини таҳлил қилиб, тегишли ҳудуднинг уларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини шакллантиради ва тасдиқлайди. Тегишли ҳудуд бўйича ҳақиқий эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига республиканинг йиллик эҳтиёжини шакллантириш учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Республиканинг ҳудудлар (чораклик) маълумотларига асосланган йиллик эҳтиёжи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва маслаҳатчилари эҳтиёжлари билан таққосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Республиканинг йиллик эҳтиёжи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси мажлисида шакллантирилади, унга тузатишлар киритилади ва тасдиқланади ҳамда Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича республика комиссиясига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжнинг сифатли ва ўз вақтида аниқланиши, эҳтиёжни шакллантириш бўйича шахсий жавобгарлик даволаш-профилактика муассасалари ва дорихоналар раҳбарлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг бошлиқлари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1050-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/862/2097-сон)