19.05.2023 йилдаги 207-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 19.05.2023 йилдаги 207-сон
Kuchga kirish sanasi
20.05.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари ёрдамида тўлаш ҳамда ушбу харажатларни солиқ ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори билан тасдиқланган 2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»нинг 11-бандида юридик шахслар томонидан хорижий ижтимоий тармоқларда реклама бериш харажатларини корпоратив халқаро валюта карталари ёрдамида тўлаш ҳамда ушбу харажатларни солиқ ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тизимини такомиллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
а) учинчи хатбоши «, реклама битими» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
3. 17-банднинг иккинчи хатбошиси «товарлар» сўзидан кейин «(ишлар, хизматлар)» сўзлари билан тўлдирилсин.