01.05.2023 йилдаги ПҚ-140-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.05.2023 йилдаги ПҚ-140-сон
Kuchga kirish sanasi
02.05.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш тизимига илғор рақамли технологияларни татбиқ этиш, рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш, соҳанинг барча даражаларидаги даволаш профилактика муассасалари учун маълумотлар базаси комплексини жорий этиш, дастурий таъминот ва электрон платформани ишлаб чиқиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ва «KfW» банки ўртасида «Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) молиялаштириш учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга 45 миллион евро миқдорида қарз битими ҳамда 5,5 миллион евро миқдорида грант битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида «KfW» банкининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги ПҚ-415-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/415/0988-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги ПҚ-415-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/415/0988-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек, «KfW» банкининг қарз ҳамда грант маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш доирасида тендер комиссиясининг ишчи органи ва тузилган шартномалар бўйича контрагент ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «KfW» банкининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ ва фоизлар, бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган ва олиб кириладиган товарлар (хизматлар) учун тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда, солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланиши ёки бюджет маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши натижасида иқтисод қилинган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшган улуши сифатида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офиси ташкил этилсин ҳамда ушбу лойиҳа офиси фаолияти лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларида белгиланган тартибда жалб қилинаётган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офисининг фаолиятини мувофиқлаштириб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳамда «KfW» банки ўртасида имзоланган қарз ва грант битимлари бўйича юридик хулоса берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа доирасида жорий этилаётган ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича лицензиялар учун тўловлар уларни жорий этиш харажатлари таркибига киритилади ҳамда мазкур лицензиялар ахборот тизими амалиётга тўлиқ жорий этилгандан сўнг камида 5 йил мобайнида амал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш жараёнида иқтисод қилинган маблағлар устувор равишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда компьютер техникаси воситаларини харид қилишга йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа доирасида ишлаб чиқиладиган ахборот тизимларини амалиётга татбиқ этиш учун қабул қилиб олиш Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тиббиёт ташкилотлари учун зарур ахборот дастурлари ва тизимларини ишлаб чиқиш, ўрнатиш ҳамда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи 5-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳи (А. Иноятов)га қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш тизими ва ташкилотларидаги жараёнларни рақамлаштириш, шунингдек, уларнинг бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 — 2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»да белгиланган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларида белгиланган мақсадларга эришилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорда белгиланган топшириқларнинг самарали ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш ҳамда амалга оширилаётган ишлар натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда маълумот киритиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Рақамли технологиялар вазирлиги лойиҳа доирасида жорий этиладиган ахборот тизимлари натижадорлигининг баҳолаб борилишини ҳамда бизнес жараёнларини амалга оширишнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳисоб палатаси лойиҳа доирасида жалб этиладиган ҳамда ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши, шунингдек, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларида кўзда тутилган кўрсаткичларга эришилиши юзасидан доимий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Ш. Иноятов ва рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-140-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги ПҚ-140-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

млн евро

Т/р

Асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар

Жами *

Молиялаштириш манбалари

«KfW» банки маблағлари

Бюджет маблағлари **

қарз

грант

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

58,21

45,00

5,50

7,71

2.

Капитал қўйилмалар суммаси, жами:

56,76

45,00

5,50

6,26*

шу жумладан, компонентлар бўйича:

2.1.

1-компонент: Рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш

17,94

15,60

2,34*

2.2.

2-компонент: Даволаш-профилактика муассасалари учун маълумотлар базасини яратиш

5,18

4,50

0,68*

2.3.

3-компонент: Тиббиёт муассасаларининг ахборот коммуникация тизими инфратузилмасини жиҳозлаш ва техника воситалари билан таъминлаш

13,80

12,00

1,80*

2.4.

4-компонент: Республика электрон визуализация ва телерадиология тизимини яратиш

7,59

6,60

0,99*

2.5.

5-компонент: Лойиҳани бошқариш бўйича маслаҳат хизматлари, шу жумладан, Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офисини ташкил этиш

3,45

3,00

0,45*

2.6.

Кўзда тутилмаган харажатлар

3,30

3,30

2.7.

Компетенция ва салоҳиятни ошириш ҳамда ўқитиш

1,50

1,50

2.8.

Консалтинг хизматлари

1,00

1,00

2.9.

Диспозиция жамғармаси/Мослашувчан экспертлар жамғармаси

3,00

3,00

3.

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар***

1,32

1,32

4.

Бошқа харажатлар***

0,13

0,13

4.1.

Харид қилиш бўйича хизматлар (0,8%) + ҚҚС***

0,11

0,11

4.2.

Божхона йиғими (0,2%)***

0,02

0,02

5.

Муассасалар салоҳияти

5.1.

Йиллик амбулатор тадқиқотлар

270 млн

5.2.

Йиллик касалхонага ётқизишлар

5 млн

6.

Беморларнинг тахминий сони

27 млн

7.

Инвестиция даврининг давомийлиги

48 ой

8.

Қарзни қайтариш муддати

12 йил

шу жумладан, асосий қарз учун имтиёзли давр

5 йил

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Сўнгги қиймат кўрсаткичлари товарлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича ўтказиладиган халқаро тендер савдолари натижаларига асосан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Ўзбекистон Республикасининг давлат улуши имтиёзлар ва солиқ тўловларини қоплаш шаклида ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда аниқлик киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги ПҚ-140-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида «KfW» банкининг қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ ва фоизлар тўлашнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Қарз суммаси

45 млн евро

Фоиз ставкаси

6 ойлик Eurobor+0,57 фоиз

Қарз муддати

12 йил

Имтиёзли давр

5 йил

Мажбурият учун тўлов

0,25 фоиз (ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан)

Бошқариш учун тўлов

1,0 фоиз (умумий қарз миқдоридан)

евро

Тўлов даври

Қарз ўзлаштирилиши

Қарз қолдиғи

Тўлов миқдори

Жами тўланадиган сумма ****

асосий қарз

фоизлар *

бошқариш учун тўлов **

мажбурият учун тўлов ***

15.05.2023

7 500 000,0

7 500 000,0

0,0

450 000,0

0,0

450 000,0

15.11.2023

7 500 000,0

15 000 000,0

74 625,0

46 875,0

121 500,0

15.05.2024

7 500 000,0

22 500 000,0

149 250,0

37 500,0

186 750,0

15.11.2024

7 500 000,0

30 000 000,0

223 875,0

28 125,0

252 000,0

15.05.2025

7 500 000,0

37 500 000,0

298 500,0

18 750,0

317 250,0

15.11.2025

7 500 000,0

45 000 000,0

373 125,0

9 375,0

382 500,0

15.05.2026

45 000 000,0

447 750,0

447 750,0

15.11.2026

45 000 000,0

447 750,0

447 750,0

15.05.2027

45 000 000,0

447 750,0

447 750,0

15.11.2027

45 000 000,0

447 750,0

447 750,0

15.05.2028

42 000 000,0

3 000 000,0

447 750,0

3 447 750,0

15.11.2028

39 000 000,0

3 000 000,0

417 900,0

3 417 900,0

15.05.2029

36 000 000,0

3 000 000,0

388 050,0

3 388 050,0

15.11.2029

33 000 000,0

3 000 000,0

358 200,0

3 358 200,0

15.05.2030

30 000 000,0

3 000 000,0

328 350,0

3 328 350,0

15.11.2030

27 000 000,0

3 000 000,0

298 500,0

3 298 500,0

15.05.2031

24 000 000,0

3 000 000,0

268 650,0

3 268 650,0

15.11.2031

21 000 000,0

3 000 000,0

238 800,0

3 238 800,0

15.05.2032

18 000 000,0

3 000 000,0

208 950,0

3 208 950,0

15.11.2032

15 000 000,0

3 000 000,0

179 100,0

3 179 100,0

15.05.2033

12 000 000,0

3 000 000,0

149 250,0

3 149 250,0

15.11.2033

9 000 000,0

3 000 000,0

119 400,0

3 119 400,0

15.05.2034

6 000 000,0

3 000 000,0

89 550,0

3 089 550,0

15.11.2034

3 000 000,0

3 000 000,0

59 700,0

3 059 700,0

15.05.2035

0,0

3 000 000,0

29 850,0

3 029 850,0

Жами

45 000 000,0

-

45 000 000,0

6 492 375,0

450 000,0

140 625,0

52 083 000,0

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда 6 ойлик Eurobor кутилиши ўртача 1,50 фоизга тенг деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Бошқариш учун тўлов биринчи маблағ ечиб олингунга қадар ёки қарз битими имзолангандан сўнг 3 ойдан кейин тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Мажбурият учун тўлов қарз битими имзолангандан сўнг 3 ойдан кейин тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** Тўловлар миқдори қарзни амалда ўзлаштириш саналарига қараб аниқлаштириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги ПҚ-140-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбаси

Лойиҳа қиймати *

(млн евро)

Масъул ижрочилар

I-Компонент. Рақамли соғлиқни сақлашнинг ягона платформасини яратиш (РССЯП)

1.

FНIR (Fast Нealthcare Interoperability Resources) халқаро стандарти асосида республика рақамли соғлиқни сақлашнинг қуйидагиларни ўз ичига оладиган ягона платформасини яратиш:

тиббий маълумотлар регистрлари ва омборлари;

ахборот воситачилиги хизматлари (Очиқ API);

ахборот тузилмалари ва тизимларининг ўзаро алоқаси бўйича протоколлари;

миллий тиббий регистрлар (аҳолисини ўз ичига олган беморлар, шифокор ва тиббиёт муассасалар ва бошқалар);

терминология сервери;

таҳлил ва ҳисобот хизматлари;

маҳаллийлаштириш;

дастурий таъминотнинг тегишли чекловсиз лицензиялари;

техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва кузатиб бориш.

1. Тиббий маълумотларни узатиш тизимларини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2023 йил август

«KfW» банкининг кредит маблағлари

15,6

(тендер якуни бўйича)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(С. Хамидов)

2. Лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2024 йил февраль

3. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

2024 йил апрель

4. Тендер савдоларини ташкил қилиш ва ғолибни аниқлаш.

5. Шартнома имзолаш.

2024 йил июль

2.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш учун зарур бўладиган стандартлар, классификатор ва маълумотномалар ҳамда номенклатураларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

1. Халқаро стандартлар ва классификаторларни ўрганиш.

2023 йил сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

2. Миллий стандартлар ва классификаторларни ишлаб чиқиш.

2024 йил январь

3. Ишлаб чиқилган стандартлар ва классификаторларни Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар регистрига жойлаш.

2024 йил март

II-Компонент. Даволаш-профилактика муассасалари учун асосий функционалларини қамраб олувчи тиббий ахборот тизими

3.

Даволаш-профилактика муассасалари учун асосий функционалларини қамраб олувчи тиббий ахборот тизими (Medical information system) яратиш (ҳудудий кўп тармоқли шифохоналар).

1. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2024 йил декабрь

«KfW» банкининг кредит маблағлари

4,5

(тендер якуни бўйича)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(С. Хамидов)

2. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

2025 йил февраль

3. Тендер савдоларини ташкил қилиш ва ғолибни аниқлаш.

4. Шартнома имзолаш.

2025 йил май

III-Компонент. Вилоят ва туман тиббиёт муассасаларининг АКТ инфратузилмасини жиҳозлаш ва техника воситалари билан таъминлаш

4.

Туман ва шаҳар марказий шифохоналарини компьютер ва бошқа техника воситалари билан таъминлаш (тасдиқланган техник-иқтисодий асосга мувофиқ).

1-Фаза

«KfW» банкининг кредит маблағлари

12,0

(тендер якуни бўйича)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова)

1. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2023 йил июль

2. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

2023 йил октябрь

3. Тендер савдоларини ташкил қилиш ва ғолибни аниқлаш.

4. Шартнома имзолаш.

2024 йил март

2-Фаза

1. Лойиҳанинг техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2024 йил апрель

2. Тендер ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан келишиш.

2024 йил июль

3. Тендер савдоларини ташкил қилиш ва ғолибни аниқлаш.

4. Шартнома имзолаш.

2024 йил ноябрь

IV-Компонент. Республика электрон визуализация ва телерадиология тизимини яратиш

6.

«Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи — Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офисини ташкил этиш.

1. Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офиси таркибини тасдиқлаш.

2023 йил июнь

«KfW» банкининг кредит маблағлари

3,0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова)

2. Лойиҳа офиси фаолиятини ташкиллаштириш.

2023 йил август

Грант маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирлар

7.

Тиббиёт муассасалари ходимларини компьютер саводхонлиги ва тиббий ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича ўқитишни йўлга қўйиш.

1. Компьютер саводхонлиги бўйича ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

«KfW» банкининг грант маблағлари

1,5

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось)

2. Ҳудудлар кесимида режа-жадвал ишлаб чиқиб тасдиқлаш.

2024 йил январь

3. Режа асосида ўқитиш ишларини ташкил этиш.

4. Ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш.

5. Ишлаб чиқилган модуллардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар тайёрлаш.

Режа-жадвал асосида

8.

Амалда мавжуд ахборот-коммуникация технологиялари бўйича имкониятларни кенгайтириш.

Ходимларнинг рақамли технологиялар бўйича кўникмаларини ошириш мақсадида уларни ривожланган мамлакатларнинг ўқув курслари ва амалий тренингларида ўқитиш чораларини кўриш.

Режа-жадвал асосида

«KfW» банкининг грант маблағлари

1,0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов)

9.

Соғлиқни сақлаш соҳаси стратегияси — Соғлиқни сақлаш соҳасининг келгуси инвестицион режасини ишлаб чиқиш.

1. Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва баҳолаш.

2. Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда соҳанинг келгуси инвестицион режасини ишлаб чиқиш.

3. Ишлаб чиқилган режани ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.

2024-2025 йиллар

«KfW» банкининг грант маблағлари

2,0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Иноятов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(О. Пекось),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(С. Хамидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Г. Рахимова)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа доирасида кутилмаган харажатлар учун 3,3 млн евро кредит ҳамда 1,0 млн евро грант пул маблағлари ҳисобга олинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари товарлар ва хизматларни етказиб бериш бўйича ўтказиладиган тендер савдолари натижаларига кўра ўзгариши мумкин.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июндаги ПҚ-238-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги ПҚ-415-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/415/0988-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги ПҚ-140-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

А.Ш. Иноятов

соғлиқни сақлаш вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

О.А. Пекось

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

У.А. Газиева

Соғлиқни сақлаш вазирлиги департамент бошлиғи

Ж.Ш. Асамутдинов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи

А.Х. Гафуров

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори

Н.Н. Сафоев

Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

Р.Р. Насирова

Чилонзор тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

А.А. Бекмуратов

Боёвут тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

С.У. Каримов

Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассиси

Д.А. Жуманов

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассиси

Д.Н. Усмонов

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи

А.А. Абдулаҳадов

Рақамли технологиялар вазирлиги бўлим бошлиғи

М.Б. Хадралиев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «IT-med» МЧЖ раҳбари, Ишчи гуруҳ котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.05.2023 й., 07/23/140/0238-сон; 29.12.2023 й., 07/23/415/0988-сон; 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон)