Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг
Қарори
«Электрон биржа савдо тизимига оид умумий талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1618-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 687-сон «Товар-хом ашё биржаларининг фаолиятини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2006 йил 13 июлдаги 01/20-ф-қ-сон «Электрон биржа савдо тизимига оид умумий талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1618, 2006 йил 24 август) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 352-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. ШАРАХМЕТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 март,
01/15-05/01-сон
Келишилди:
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. ШЕРМАТОВ
2023 йил 14 февраль
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2023 й., 10/23/1618-1/0179-сон)