1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.02.00 Савдо соҳасини бошқариш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарори билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 январдан бошлаб халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида Ўзбекистон Республикасига олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари тасдиқланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарор билан тасдиқланган импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) асосан қўлланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши хулосасига асосан Реестрга халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома тузган импорт қилувчилар киритилиши тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрни шакллантириш, юритиш ва тасдиқлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчини Реестрга киритиш шартлари ва талаблари, Реестрга киритишни рад этиш ҳамда ундан чиқариш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчиларига нисбатан импорт божхона божининг пасайтирилган ставкаларини қўллаш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 9 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро бренд — бу глобал миқёсда ягона стратегик тамойилларга асосланган, маълум бир ишлаб чиқарувчи (ҳуқуқ эгаси) товарларини индивидуаллаштириш учун мўлжалланган ва улар бренди остида сотиладиган ҳамда савдога қўйиладиган бренд товар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро бренд Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган бўлиши ва қуйидаги дунё минтақаларидан камида иккитасининг чакана савдо тармоқларида ёки электрон савдо майдончаларида иштирок этиши лозим: Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестр — Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчилар — бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида халқаро брендларнинг айрим турдаги маҳсулотларни импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли етказиб берувчилар — халқаро брендларнинг расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари бўлган юридик ёки жисмоний шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бренд товар — халқаро брендни қўллаш ёки ундан фойдаланиш орқали савдога чиқарилган, шунингдек халқаро бозорда 3 йилдан ортиқ мавжуд бўлган товар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 августдаги 506-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/506/0708-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро брендлар товарларини импорт қилувчи — халқаро бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича халқаро бренд товарларини импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти — юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор (расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона электрон ахборот тизими (ЯЭАТ) — Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини юритиш электрон тизими;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг ваколатли аъзолари — инвестициялар, саноат ва савдо вазири (Кенгаш раиси), иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари (кенгаш раисининг ўринбосари), шунингдек, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси вакиллари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарорига асосан тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чакана савдо тармоқлари — маҳсулотларни бевосита якуний истеъмолчига шахсий фойдаланиш учун сотиш мақсадида ташкил этилган марказлаштирилган бошқарув, ягона логистика, ассортимент ва маркетинг тизимига эга бўлган дўконлар, савдо нуқталари ва электрон савдо майдончалари мажмуаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон савдо майдончаси — товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдисини масофадан туриб амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизими.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарорига асосан ўн бир, ўн иккинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Реестрни шакллантириш, тасдиқлаш ва юритиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Реестрни шакллантириш, тасдиқлаш ва юритиш тартиби мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Реестрга кириш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи шахсан ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса, мустақил равишда ушбу низомга 2-иловага мувофиқ аризани электрон шаклда тўлдиради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ариза берувчини Реестрга киритиш шартлари ва талаблари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни сотиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига тегишли (ёки ижара) чакана савдо шаҳобчага ёки шаҳобчаларига эга бўлиши;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро брендлар ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берилаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг ўзига тегишли ёки ижарага олинган турғун чакана савдо шаҳобчалари, шу жумладан бинолари, бренд товарларни сотиш (савдо қилиш) учун объект ёки объектлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан (давлатларидан) камида иккитаси — Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиёнинг чакана савдо тармоғида ёки электрон савдо майдончаларида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорга тааллуқли бошқа маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли ахборот тизимларидан электрон шаклда автоматик сўраб олинади.
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ариза у қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги ва уларнинг мавжудлигини расмий, ишончли, фойдаланиш мумкин бўлган манбалар, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ўрганади ва текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ҳужжатлар ҳақиқийлигига ёки ундаги маълумотларнинг аниқлигига шубҳа туғилганда, шунингдек интернет-ресурслар орқали тўпланган маълумотлар етарли деб ҳисобланмаган ҳолатларда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти тегишли ваколатли органлар ёки бошқа ташкилотларга расмий сўров юборади. Бунда, аризани кўриб чиқиш муддати яна 10 иш кунигача узайтирилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Ариза берувчилар томонидан ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда, сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган талабгорга 10 иш кунидан кам бўлмаган муддат ичида хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш имкониятини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган бўлса, ваколатли орган унинг шахсий кабинетига камчиликларни бартараф этиш тўғрисида асослантирилган хабарнома юборади ёки ариза берувчи Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этган бўлса, Давлат хизматлари маркази уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тақдим этилган аризани ўрганиш натижасида ҳужжатлар ҳақиқий, асосли ва етарли деб топилган тақдирда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) котибиятига ЯЭАТ орқали мазкур Низомга 2а-иловага мувофиқ шаклда Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш бўйича эксперт хулосасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни киритади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш котибияти ЯЭАТ орқали эксперт хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни 1 иш куни ичида Кенгашнинг ваколатли аъзолари шахсий кабинетларига (Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари бундан мустасно) юборади. ЯЭАТ бу ҳақда, Кенгашнинг ваколатли аъзолари мобиль алоқа воситаларига автоматик равишда СМС-хабарнома жўнатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг ваколатли аъзолари мазкур Низомнинг 3-бобига мувофиқ эксперт хулосасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ариза берувчини ва халқаро брендлар товарларининг Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги Сертификат бир йил амал қилиш муддати билан берилади ва ушбу муддат Реестрда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификат инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ва реал вақт режимида Давлат хизматлари маркази ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган сертификатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ариза берувчини Электрон ҳукумат доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган давлат хизматлари тўғрисида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификат амал қилиш муддати давомида унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, жумладан импорт шартномасига қўшимча келишув натижасида (қўшимча келишувга мувофиқ импорт шартномаси суммаси ўзгарган ҳоллар бундан мустасно) сертификатни қайта расмийлаштириш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатни соддалаштирилган тартибда беришда, агар маълумотлар мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларда ўзгармаган бўлса, уларни қайта тақдим этиш талаб этилмайди ва Сертификатни қайта расмийлаштириш учун йиғим ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар ёки уларнинг дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатларининг бренддан фойдаланиш ёки тарқатиш ваколати муддатидан олдин тугатилган ҳолларда Реестрдан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ариза берувчи ваколат муддати тугаганлиги ҳақидаги маълумотни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ёки вазирликнинг ваколатли ташкилотига 5 кун муддатда маълум қилиш мажбуриятини олади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар Реестрга киритишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этишни рад этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур низомнинг 6-бандида келтирилган ҳужжатлар билан тақдим этилган маълумотларда ишончсиз маълумотлар мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг мазкур Низом талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш томонидан асослантирилган ҳолда ариза берувчини Реестрга киритишнинг рад этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё минтақаларининг камида иккитасининг чакана савдо тармоғида ёки электрон савдо майдончаларида бренд маҳсулотининг мавжуд эмаслиги;
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни сотиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига тегишли (ёки ижара) чакана савдо шаҳобчаси ёки шаҳобчалари мавжуд эмаслиги.
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)
(11-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар Реестрдан чиқаришга асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро брендлар товарларини импорт қилувчининг Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрга кириш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ва ишончсиз маълумотлар ҳамда бренддан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи маълумотларда номувофиқликлар аниқланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс унинг аризасига биноан қайта ташкил этилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда, Реестрга киритиш масаласини кўриб чиқиш дастлабки мурожаат каби белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши томонидан халқаро брендлар ва уларнинг товарларини импорт қилувчиларни Реестрга киритиш тўғрисида хулоса бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Кенгашнинг халқаро брендлар ва уларнинг товарларини импорт қилувчиларни Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиши ЯЭАТ орқали амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кенгаш қарорлари Кенгаш Баённомаси билан расмийлаштирилади ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ёки вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кенгашнинг халқаро брендлар ва уларнинг товарларини импорт қилувчиларини Реестрга киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниши учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти ушбу Низом талабларига жавоб берадиган ҳар бир хулоса юзасидан тегишли материалларни электрон шаклда кўриб чиқиш учун Кенгаш муҳокамасига киритади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кенгашнинг ваколатли аъзолари 3 иш куни ичида Кенгаш котибияти томонидан ЯЭАТ орқали юборилган хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиши ҳамда кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз бериши ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан берилган овозлардан келиб чиқиб, мазкур Низомга 2б-иловага мувофиқ Тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича кенгаш баёни ЯЭАТда автоматик равишда шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Кенгашнинг ваколатли аъзоси (ёки аъзолари) томонидан ариза берувчини Реестрга киритишни мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган таҳлиллар асосида хулоса шакллантирилади ва ЯЭАТга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддат ичида ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз берилмаган ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этилмаган тақдирда, ижобий хулоса олинган деб ҳисобланади ва Баённома автоматик равишда ЯЭАТда шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар Кенгашнинг ваколатли аъзолари зиммасида юклатилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг хулосаси ариза берувчини Реестрга киритилишининг қуйидагиларга таъсирини таҳлил қилиш асосида шакллантирилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички бозордаги рақобат муҳити;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги мавқеини тенглаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилинадиган маҳсулотларнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги тамойилларига асосланган ҳолда, бозорда адолатли савдо ва тенг фаолият шароитларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий иқтисодиёт тармоқларига зарар етказмаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Кенгашнинг ариза берувчини Реестрга киритиш тўғрисидаги қарори, агар Кенгаш ваколатли аъзоларининг кўпчилиги овози билан ижобий хулоса олинса, қабул қилинган ҳисобланади. Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг овозлари сони тенг бўлса, Кенгаш раиси иккинчи овоз бериш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Кенгашнинг ваколатли аъзолари қарори Баённома шаклида қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида автоматик равишда Кенгаш котибиятига келиб тушади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Кенгашнинг ваколатли аъзолари қарори Баённома шаклида қабул қилингандан сўнг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритилганлиги ҳақидаги сертификат автоматик равишда шакллантирилади ва имзолаш учун ЯЭАТ орқали инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарига юборилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
салбий қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор ЯЭАТ орқали Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ёки вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти 2 иш куни мобайнида:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЯЭАТ орқали сертификат имзолангандан сўнг ўз веб-сайтида бу ҳақда эълон жойлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификатни ёки Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (ўзи мурожаат этган тақдирда) ёки Давлат хизматлари марказига (бевосита мурожаат этган тақдирда) юборади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
231. Давлат хизматлари маркази сертификат ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга сертификат ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон ёки қоғоз шаклда бериши шарт.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Реестрга киритиш учун аризаларни кўриб чиқишда мазкур Низомнинг 25-бандида белгиланган миқдорда тўлов ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрга киритиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрга киритиш учун тўлов тўланганлигини ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Реестрга киритиш бўйича аризани кўриб чиқиш учун тўлов қиймати ҳар бир импорт шартномаси ёки қўшимча келишувларга мувофиқ тақдим этилган спецификацияси суммасининг 0,8 фоизи миқдорида ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ Сертификатни қайта расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида тўлов ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
261. Реестрга киритиш ҳамда сертификатни қайта расмийлаштириш учун аризаларни кўриб чиқиш учун ундириладиган тўловлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Аризани кўриб чиқиш учун ҳақ тўлаш уларнинг натижаларидан қатъий назар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Кўрсатилган хизматлар қийматини миллий валютада аниқлаш мақсадида шартнома бўйича хизматлар учун тўлов варақаси тақдим этилган санадаги чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан миллий валютага нисбатан белгиланган курс қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкаларини қўллаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Халқаро брендлар товарларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари (кейинги ўринларда — пасайтирилган ставкалар) халқаро брендлар товарларини импорт қилувчиларига (кейинги ўринларда — импорт қилувчилар) Реестрга киритилган кундан бошлаб қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Импорт қилувчилар томонидан пасайтирилган ставкалар қўлланилиши учун божхона органларига божхона расмийлаштируви жараёнида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур низомнинг 12-банди учинчи хатбошисига мувофиқ импорт қилувчи Реестрдан чиқарилган бўлса, пасайтирилган ставкалар бекор қилинади хамда Реестрдан чиқарилган санадан олдинги давр учун умумий белгиланган божхона божи ставкаларидан келиб чиқиб қўшиб ҳисобланган божхона тўловлари пеня қўлланган ҳолда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Божхона қўмитасига Реестрга киритилган ва ундан чиқарилган импорт қилувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Реестрга кирган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар томонидан импорт қилинаётган халқаро брендларининг Реестрга киритилган, импорт шартномада кўрсатилган ҳажмда ва қийматдаги товарларига нисбатан пасайтирилган ставкалар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Божхона расмийлаштирувида ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг товарларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хабардор қилиш, божхона органларига маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган хавфсизлик ёки сифат талабларига мувофиқлиги ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган кафолат хатини тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Реестрга кириш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига ариза берувчи жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти томонидан тўпланган маълумотлар архивда 5 йилдан кам бўлмаган муддатда сақланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ариза берувчилар томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ёки вазирликнинг ваколатли ташкилоти ўзининг расмий сайтида Реестрга киритилган ариза берувчиларнинг электрон рўйхатини ҳамда маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 майдаги 311-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 09/24/311/0392-сон — 2024 йил 4 августдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(40 — 42-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Сертификат олиш ва Реестрга кириш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
Хоҳишига кўра
2-босқич
Ваколатли орган
1. ЯЭАТ орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.
2. Тақдим этилган аризани ўрганиш натижасида ҳужжатлар ҳақиқий, асосли ва етарли деб топилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Кенгаш котибиятига ЯЭАТ орқали эксперт хулосаси ва ҳужжатларни юборади.
10 иш куни
3-босқич
Кенгаш котибияти
ЯЭАТ орқали эксперт хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг шахсий кабинетларига (Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари бундан мустасно) юборади.
1 иш кунида
4-босқич
Кенгашнинг ваколатли аъзолари
1. Кенгаш котибияти томонидан ЯЭАТ орқали юборилган хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.
2. Кўриб чиқиш натижаларига кўра, ЯЭАТ орқали ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз беради ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса юборади.
3 иш кунида
5-босқич
ЯЭАТ
1. Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан берилган овозлардан (хулосадан) келиб чиқиб, Кенгаш баёни ЯЭАТда автоматик равишда шаклланади.
2. Ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, ариза берувчи Реестрга киритилганлиги ҳақидаги сертификат автоматик равишда шакллантирилади ва имзолаш учун инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарига юборилади.
3. Ариза берувчини реестрга киритиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади.
реал вақт режимида
6-босқич
Ваколатли орган
1. Кенгаш томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда, сертификат расмийлаштирилади ва ариза берувчи Реестрга киритади ва ўз веб-сайтида бу ҳақида эълон жойлаштиради.
2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификатни ёки Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига (ўзи мурожаат этган тақдирда) ёки Давлат хизматлари марказига (бевосита мурожаат этган тақдирда) юборади.
реал вақт режимида
7-босқич
Давлат хизматлари маркази
Сертификат ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчининг сўровига кўра унга сертификат ёки рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон ёки қоғоз шаклда беради.
10 дақиқа мобайнида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрига кириш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЎРОВНОМА
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчининг номи (юридик шахс — ташкилот номи)
Манзили/Жойлашган ери (почта манзили)
КТУТ, СТИР, ИФУТ коди
Телефон ва телефакс рақами
Банк реквизитлари
Олиб келинаётган бренд номи
Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот
Халқаро брендлар товарлари айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар
Тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномаларининг рақами ва санаси
жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан камида иккитасида — Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиёнинг чакана савдо тармоғида ёки электрон савдо майдончаларида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
Товарнинг келиб чиқиши мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот (юк божхона ҳудудига келиб тушганда келиб чиқиш сертификати, экспорт декларацияси ва транзит декларацияси (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади)
чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
Халқаро брендлар импорт қилувчининг товарларини реализация қилиши (савдо қилиши) учун ўзининг ёки ижарага олинган бино, иншоот объект(лар)и мавжудлиги ҳақида маълумот
Халқаро дистрибьюторлик тармоқлари мавжудлиги ҳақида маълумот
Брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ариза раҳбарнинг электрон рақамли имзоси билан имзоланади ва зарур ҳужжатлар илова қилинади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга
2а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш бўйича ______-сонли ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ
Ариза берувчининг номи (юридик шахс — ташкилот номи)
Манзили/Жойлашган жойи (почта манзили)
КТУТ
СТИР
ИФУТ коди
Телефон ва телефакс рақами
Банк реквизитлари
Олиб келинаётган бренд номи
Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сонли қарори бўйича тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар
Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар
Олиб келинаётган бренд номи
Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
Тўғридан-тўғри импорт шартномалар тузилган рақами ва санаси
Товарнинг келиб чиқиши мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот (юк божхона ҳудудига келиб тушганда божхона органларига келиб чиқиш сертификати, экспорт декларацияси ва транзит декларацияси (мавжуд бўлса) тақдим этиш орқали тасдиқланади)
Халқаро брендлар импорт қилувчининг товарларини реализация қилиши (савдо қилиши) учун ўзининг ёки ижарага олинган бино, иншоот объект ёки объектлари мавжудлиги ҳақида маълумот
Брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот
Бренднинг бозорда камида уч йил мавжудлигини тасдиқлаш
Чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан камида иккитасида — Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиёнинг чакана савдо тармоғида ёки электрон савдо майдончаларида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
«Ўзбекэкспертиза» акциядорлик жамияти ваколатли эксперти _____ йил «____» __________даги _______-сон ариза ва унга илова қилинган _____-йил «____» ___________даги _____-сон ________ (____________) _______ миқдоридаги импорт шартномасини ўрганиб чиқиб, аризада кўрсатилган маълумотлар ва материаллар Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан белгиланган талабларга жавоб бериши ва Ариза берувчини Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, ушбу хулосага илова қилинган ҳужжатлар Ариза берувчи ___________ни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашига тақдим этилади.
(QR код)
Эксперт: Раҳбар:
____._____________й.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга
2б-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича кенгаш баёни
Иш рақами ____________
«____» ____________ й.
Кенгашнинг ваколатли аъзолари:
1.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
2.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
3.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
4.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
5.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
6.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Кун тартиби:
__________-сонли иш бўйича ариза берувчи тақдим этган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори талаблари асосида импорт қилувчини халқаро бренд товарларининг айрим турларини импорт қилувчилар Реестрига киритишнинг мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмаслигини кўриб чиқиш.
Аризани кўриб чиқиш натижасига кўра кенгаш қарори:
Т/р
Кенгаш аъзолари
Овоз бериш санаси
Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ
Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ эмас
QR кодли имзо
1.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
2.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
3.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси
4.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
5.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
6.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
7.
Тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши Раиси
(2б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг
ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб
чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари)
билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига
киритилганлиги ҳақидаги
сон-_____ СЕРТИФИКАТ
1. Ариза берувчи (импорт қилувчи) ____________________________________________________
2. Экспорт қилувчи (импорт шартномаси бўйича юк жўнатувчи) _____________________________
3. Импорт шартномаси рақами ва санаси, шунингдек умумий қиймати ________________________
4. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи _____________________________________________
5. Сертификатланаётган маҳсулотнинг 4 тадан 10 тагача рақамдан иборат ТИФ ТН коди*__________
6. Сертификатланаётган маҳсулотнинг келиб чиқиш мамлакати ______________________________
7. Бренд номи _____________________________________________________________________
Сертификат берган органнинг ваколатли шахси
_______________________
(Ф.И.О.)
(QR код)
Сертификат берилган сана _________________
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарори иловасига мувофиқ
Изоҳ. Сертификат берилган санадан бошлаб 1 (бир) йил давомида амал қилади.
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 мартдаги 112-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/112/0202-сон)