Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2017 02.03.2004 йилдаги 101-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.03.2004 йилдаги 101-сон
Kuchga kirish sanasi
02.03.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 04.12.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕМИР ЙЎЛЛАРДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 ноябрдаги 948-сонли «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси)нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги таъминланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган комплекс олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда ва темир йўл транспорти объектларини, маҳсулотларини ва технологияларини уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги жиҳатидан доимий ёки вақтинчалик фойдаланишга қабул қилиш ишларида қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг ходимларининг чекланган умумий сони 48 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 35 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг минтақавий филиали тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғига «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва таъминот харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг таъминоти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар томонидан темир йўлларда юк ва йўловчилар ташишдан олинадиган 0,15 фоиз миқдоридаги мажбурий тўловлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарори билан чиқарилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 3-4-сон, 24-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси жойлашган Тошкент шаҳри, Туркистон кўчаси, 7-уйдаги бино унинг тасарруфида сақлаб қолинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 109-сон қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарорига 9-илова II бўлимининг 4-банди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига илованинг 12-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 2 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 2 мартдаги 101-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси)нинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 2 мартдаги 101-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси) марказий аппаратининг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 мартдаги 101-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси минтақавий филиалининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎ ‎‎Штат бирликлари‎
Филиал бошлиғи ‎‎1‎‎
‎‎Филиал бошлиғи‎нинг ўринбосари‎ 1‎
‎‎Тармоқлар бўйича инспекторлар‎ ‎‎4-5*‎
Кириш йўлларини текшириш бўйича инспектор‎ ‎‎1‎
‎‎Котиба-иш юритувчи‎ ‎‎1‎
Жами:‎‎ 8-9*‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*‎‎‎‎‎ Тошкент минтақавий филиалида‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 2 мартдаги 101-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси) тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда матнда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси деб юритилади) давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади, у поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш ҳамда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоидалар ва нормаларга тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан риоя этилишини, шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва транспорт қурилиши корхоналарида қозонхоналар ва кўтариш иншоотларидан хавф-хатарсиз фойдаланилишини назорат қилувчи Ўзбекистон Республикасининг темир йўл маъмурияти функцияларини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тизимига ҳудудий филиаллар — Тошкент, Фарғона, Бухоро, Оролбўйи ва Қашқадарё филиаллари ҳамда Атроф муҳит муҳофазаси бўйича темир йўл илмий-ишлаб чиқариш маркази киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг ўз ваколатларига тегишли масалалар бўйича қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, темир йўл транспорти хизматлари кўрсатувчи ёки улардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги таъминланиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти соҳасидаги фаолият лицензияланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси темир йўлларидан техник фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда ва темир йўл транспорти объектларини, маҳсулотларини ва технологияларини, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги жиҳатидан, доимий ёки вақтинчалик фойдаланишга қабул қилиш ишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ўз фаолиятини темир йўл транспорти соҳасида амалга оширувчи ходимларининг техник фойдаланиш қоидаларини ва йўриқномаларни билишини комиссия тузиб текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалаларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида техник фойдаланиш қоидаларига, поездлар ҳаракати ва маневр ишлари йўриқномасига, сигнализация ва алоқа йўриқномасига, шунингдек, темир йўл транспорти техника воситаларининг авариясиз ишлашини тартибга солувчи бошқа йўриқномалар ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш бўйича фаолиятни лицензиялашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминловчи техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши устидан давлат назоратини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти соҳасида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш ва объектларни, маҳсулотларни ва технологияларни, уларнинг темир йўл транспорти соҳасидаги белгиланган талабларга мувофиқлиги жиҳатидан, фойдаланишга қабул қилиш ишларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг лавозимга янгидан тайинланаётган ходимларининг, шунингдек, вазирликлар, идоралар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотларнинг ўз фаолиятини темир йўл транспорти соҳасида амалга оширувчи ходимларининг техник фойдаланиш қоидаларини ва йўриқномаларни билишини белгиланган тартибда комиссия тузиб, вақти-вақти билан текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юз берган фавқулодда ҳодисалар (авария, ҳалокат)га оид хизмат текширувлари ўтказилишида иштирок этиш ҳамда МДҲнинг бошқа мамлакатлари ва хорижий мамлакатлар ҳудудида йўловчи ташиш поездлари билан бўлган темир йўл ҳодисаларига оид хизмат текширувини ўтказишда белгиланган тартибда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ўтказилаётган поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари бузилишининг хизмат текширувлари тўғрилигини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари бузилиши ҳисобини юритиш ҳамда таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракат хавфсизлиги талабларини бузиш ҳолларини ҳамда уларнинг сабабларини таснифлаш ва улар юзасидан хизмат текшируви ўтказиш тартиби бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти объектларини тайёрловчи, қурувчи ва улардан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотларнинг поездлар хавф-хатарсиз ҳаракатланишини таъминлаш юзасидан ишларини техник текширишни ташкил этиш ва белгиланган тартибда ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспортида хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек, ҳарбий контингентларни транзит ташишда хулосалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда транспорт қурилиши корхоналарида қозонхона объектлари ва кўтариш иншоотларини сақлаш ва улардан хавф-хатарсиз фойдаланиш бўйича қоидалар ва йўриқномалар, норматив ҳужжатларга риоя этилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини назорат қилиш;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли қарорига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ўзига қарашли ҳудудий филиаллар орқали ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти соҳасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ қоидалар, йўриқномалар, низомлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятини темир йўл транспорти соҳасида амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар, муассасалар ва ташкилотларнинг корхоналари объектларини белгиланган тартибда текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаракатланадиган таркибни ва темир йўл транспорти соҳасидаги бошқа техник воситаларни яратиш (қуриш), синаб кўриш, серияли ишлаб чиқариш, фойдаланишга қабул қилишда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлардан ҳужжатларни, тадбирлар режаларини талаб қилиб олиш, шунингдек, темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича, шу жумладан, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги қоидалари бузилиши ҳолларини текшириш масалалари бўйича ҳисоботларни эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қоидалар, йўриқномалар, буйруқлар ва кўрсатмаларни бузаётган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти техника воситаларидан фойдаланишни ва ишларни амалга оширишни тўхтатиб туриш, одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигига хавф солувчи носозликлар туфайли перегонларда, станцияларда ва кириш йўлларида поездлар ҳаракатини тўхтатиш ёки ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
локомотивлар, мотор вагонли ҳаракатдаги состав, вагонлар, йўллар ва ўтказиш стрелкалари, сигнализация ва алоқа қурилмалари, боғланиш тармоқлари сифатсиз таъмирланган ҳолларда уларни тузатишдан чиқаришни тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнализация ва алоқа ҳамда электр таъминоти тизимлари ва темир йўл транспортининг бошқа техника воситаларининг белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилган комиссия текширувлари натижаларини бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
поездлар ҳаракати хавфсизлиги талаблари ва стандартлар бузилиши ҳоллари бўйича материалларни белгиланган тартибда тегишли органларга бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл транспорти соҳасида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилмаганлиги учун айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш ҳақида суд органларига тақдимномалар киритиш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 487-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар, идоралар, шунингдек ташкилотлар ва корхоналарга (айни пайтда ушбу ташкилотлар ва корхоналар тизимига кирувчи вазирликлар ва идораларни хабардор қилган ҳолда) ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ишлардаги аниқланган бузилишлар ва камчиликларни бартараф этиш ҳақида кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этиш муддатини белгилаган ҳолда бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотлар билан келишган ҳолда уларнинг вакилларини, шунингдек уларга бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини фавқулодда ҳодисаларга оид хизмат текширувини ўтказишда иштирок этиш, фавқулодда ҳодисаларга оид хизмат текширувини ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича экспертизалар ўтказиш ва техникавий маслаҳатлашиш учун жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
поездлар ҳаракати, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ва белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш билан боғлиқ транспорт, алоқа воситалари, хизмат хоналаридан, хизмат вагонининг тўсиқсиз юришидан, шунингдек бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бўйлаб сафар қилишда локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибига «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларини белгиланган тартибда текширувчилар сифатида киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифаларнинг ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ва унинг ҳудудий филиаллари мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошлиқнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари тегишли равишда вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда унга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари ва инспекциянинг ҳудудий филиаллари тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг белгиланган сони доирасида «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси тузилмасига ўзгартиришлар киритади, штатлар жадвалини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда инспекциянинг харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий аппарат таркибий бўлинмалари ва Инспекциянинг ҳудудий филиаллари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳудудий филиаллари бевосита «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларига белгиланган намунадаги кийим-бош кийиб юришга рухсат берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларига қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва имтиёзлар тизими жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясини тугатиш ёки қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 108-модда; 2005 й., 3-4-сон, 24-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2015 й., 37-сон, 487-модда)