27.02.2023 йилдаги ПҚ-74-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.02.2023 йилдаги ПҚ-74-сон
Kuchga kirish sanasi
27.02.2023
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорнинг 2, 6 ва 13-бандларида назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш 2023 йилда Давлат бюджетидан тегишли соҳаларга ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилишини, 2024 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағларни инобатга олсин.

Т/р

Чора-тадбирнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан қонунчилик базасини такомиллаштириш

1.

Тиббиёт муассасаларида даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилиш учун шу муассасада унинг отаси ёки онасига (уларнинг ўрнини босувчи шахсга) ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига ногиронлиги бўлган боланинг ёнида бирга бўлиш учун шароит яратишни, жумладан стационар тиббиёт муассасаларида ногиронлиги бўлган болани парвариш қилиш билан банд бўлган шахсларга мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилишини ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга қаровчи шахслар учун давлат стационар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиш йўлга қўйилишини кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар

2.

Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Лойиҳада ижарачи ногирон деб топилганлигига қарамасдан амалдаги ижара шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни давом эттириш истагини билдирган тақдирда ижара шартномасининг амал қилиши тўхтатилмаслиги назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси

2023 йил апрель

Адлия вазирлиги,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 411-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Лойиҳада:

фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш билан бир вақтда тегишли протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун тиббий хулоса тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимига киритилиши;

протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун талаб этиладиган тиббий хулосанинг мавжудлиги ўзаро ахборот алмашинуви орқали аниқланиши;

«Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимига киритилган тиббий хулоса асосида мазкур ахборот тизимга интеграция қилинган «Ижтимоий хизмат» электрон платформасида ногиронлиги белгиланган шахснинг мурожаатига (шу жумладан, электрон тартибда) кўра протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун электрон сертификат шакллантирилиши;

ногиронлиги бўлган шахсларни «Ижтимоий хизмат» электрон платформаси орқали замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда жорий этиладиган шаффоф электрон навбат доирасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оила аъзоларига устуворлик берилиши;

протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун сўровномалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатидан битта сўровнома ва умумий рўйхатдан битта сўровнома тартибида навбатма-навбат шакллантирилиши;

протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг амалдаги рўйхатини кенгайтириш кўзда тутилади.

Ҳукумат қарори лойиҳаси

2023 йил июнь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан болаларнинг ногиронлиги бўлган шахс деб топилиши асосли эканлигини аниқлаш мақсадида уларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларининг йўлланмасига асосан қайтадан тиббий-ижтимоий экспертизага юборишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

5.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишда уларга нисбатан дастлабки синов муддатини қўлламаслик тартибини жорий этиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ҳамда таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2023 йил май

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Бош прокуратура,

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

6.

Ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтиш, жумладан унинг мезонларини жаҳон андозаларига мос тартибини жорий этиш бўйича ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш сафарларини ташкил этган ҳолда таҳлил қилиш.

Таҳлил натижаларига кўра аниқ таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2023 йил апрель

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Ногиронлиги бўлган шахсларга янада қулай шарт-шароитлар яратиш

7.

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш даражасини 60 фоизга етказиш бўйича белгиланган вазифа доирасида Давлат бюджетидан соҳага ажратилган маблағлар ҳисобидан 2023 йилда муҳтож шахсларни хорижий технологиялар асосида тайёрланган қуйидаги турдаги сифатли замонавий оёқ протез-ортопедия буюмлари:

ногиронлиги бўлган шахсларни сон олиб ташлангандан кейинги оёқ протези билан;

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ҳамда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни сон протези, болдир протези ва оёқ камари ортопед аппаратлари билан бепул таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил давомида

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчи фуқаролар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзларнинг ягона рўйхатини шакллантириш.

Мазкур рўйхатни «Advice.uz» (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилиб, Интернет тармоғи орқали кенг ёритиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил май

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

9.

Адвокатлик тузилмалари ва адвокатларга ногиронлиги бўлган шахсларга ихтиёрий бепул ёрдам кўрсатишга (pro bono) кўмаклашиш доирасида «Юридик ёрдам» ахборот тизимида адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар фойдаланиши учун очиқ бўлган, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ихтиёрий бепул юридик ёрдам олиш бўйича мурожаатлари бўлимини яратиш ҳамда уларни хабардор қилиш функцияларини жорий этиш.

Бунда, «Юридик ёрдам» ахборот тизимини техник жиҳатдан такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил апрель

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Адвокатлар палатаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Давлат органлари ва ташкилотларида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, ногиронлиги бўлган болаларга ва уларга ғамхўрлик қилувчи (йўлда кузатиб борувчи) бир нафар фуқарога навбатсиз хизмат кўрсатилишини англатувчи махсус ахборот белгилари ўрнатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Маданият ва туризм вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

«Ижтимоий хизмат» электрон платформасига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими маълумотларини интеграция қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил май

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг савдо кўргазмаларини ташкил этиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга улар томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдосини йўлга қўйишда ҳар томонлама кўмаклашиш.

Бунда:

кўргазма савдолари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо павильонларида доимий фаолият кўрсатишини таъминлаш;

ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг маҳаллий ва хорижий электрон платформаларда савдосини йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Маданият ва туризм вазирлиги,

«Ҳунарманд» уюшмаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Оммавий ахборот воситаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаол ижтимоий роли ижобий қабул қилиниши ҳамда уларнинг ижтимоий интеграциясига имкон берувчи ижобий ёндашувни гавдалантиришга қаратилган ахборотни кенг ёритиб бориш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг қадр-қиммати ва қобилияти ҳамда уларнинг иш жойидаги ва меҳнат фаолиятидаги жамоа ютуқларига қўшаётган ҳиссаси эътироф этилишига кўмаклашиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Адлия вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган имтиёзлар тўғрисида, шунингдек, ногиронлик белгисига кўра камситилишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларга ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларидан фойдаланишлари учун қулай шароитлар яратиш ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Адлия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар