24.02.2023 йилдаги ПҚ-73-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.02.2023 йилдаги ПҚ-73-сон
Kuchga kirish sanasi
24.02.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори сифатли ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, республика ипакчилик тармоғи корхоналарининг барқарор фаолият юритишини ҳамда ипакчилик тармоғини комплекс ривожлантиришни таъминлаш, шунингдек, ипакчилик тармоғида илмий салоҳиятни ошириш ва тармоқ учун малакали кадрлар тайёрлашда йирик ипакчилик корхоналари ва замонавий лабораториялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзбекипаксаноат» ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмалари иштирокчиларининг тегишинча Ипакчилик илмий-тадқиқот институтини ва Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институтини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда, шу жумладан уларнинг мол-мулкини баланс қийматида бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда «Ўзбекипаксаноат» ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаларининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида Ипакчилик ва тутчилик факультетини ташкил этиш ҳамда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида жойлашган тегишли олий таълим муассасаларининг «Ипакчилик ва тутчилик» ва «Ипакчилик» таълим йўналишлари бўйича қабул квоталарини ушбу факультетга ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида жойлашган тегишли олий таълим муассасаларида қабул тўхтатиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликларида таҳсил олаётган талабалар ўқишини таълим олиш муддатига мос равишда давом эттириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг Ипакчилик ва тутчилик факультетини Андижон вилояти, Марҳамат тумани, «Гулистон» МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 1-А уй манзилида жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармони 2-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар доирасида тижорат банклари томонидан ипак маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналарга 3 йил муддатга йиллик 5 фоиз ставкада (шу жумладан банк маржаси 1 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилади) узлуксиз айланма маблағ билан таъминлаш учун револьвер кредитлар ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидия бекор қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра мазкур банд билан бекор қилинаётган субсидиянинг молиялаштириш манбалари доирасида 2023 йил 1 мартдан бошлаб 2026 йил 1 январга қадар пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан бевосита пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда Хитой ва Вьетнам давлатларидан ипак қуртининг элита ва суперэлита уруғининг Ўзбекистонга олиб келиниши ҳамда ҳукуматлараро комиссияларга таклиф киритилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ипакчилик саноатини ривожлантириш бўйича илғор тажрибани ўрганиш ва Ўзбекистонда жорий қилиш учун «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан тасдиқланадиган ишчи гуруҳнинг хорижий давлатларга (Вьетнам, Италия, Хитой, Ҳиндистон) доимий равишда юборилиши юзасидан чоралар кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекипаксаноат» уюшмасига ипак саноати ривожланган хорижий давлатларнинг тадбиркорлик бирлашмалари (уюшмалари) билан яқин алоқалар ва ҳамкорлик ўрнатиш йўналишида амалий ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ипакчилик саноати корхоналарининг «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларнинг бандлигини ва пилла етиштириш прогнозлари бажарилишини таъминлаш ҳамда пилла мавсумларини уюшқоқлик билан ташкил этиш учун, шунингдек, ҳокимликлар томонидан тармоқ корхоналарига доимий амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига ипакчилик саноати корхоналарини иловага мувофиқ бириктириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бош прокуратура «Oʻzdavyerloyiha» давлат илмий лойиҳалаш институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий «Agroрilla» масъулияти чекланган жамиятларига ижарага берилган тутзорлар жойлашган ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тутзорлар жойлашган ер майдонларининг ноқонуний эгаллаб олиниши ҳолатлари юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тутзорлар жойлашган ва ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонларини ҳудудий «Agroрilla» масъулияти чекланган жамиятларига қайтариш юзасидан таклифлар тайёрлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ички ишлар вазирлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда 2023 йил баҳорги пилла етиштириш мавсумидан бошлаб тажриба тариқасида пиллачилик кластерлари ҳамда Тошкент вилояти Бўка ва Оҳангарон туманларида жойлашган манзил-колония типидаги жазони ижро этиш муассасалари ўртасида пилла хомашёсини етиштириш юзасидан шартномалар тузиш амалиётини йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қўмита билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун берилган ер участкалари атрофларига ихота сифатида пилла хомашёси етиштиришда озуқа сифатида фойдаланиладиган тут дарахтларини экиш мажбуриятини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156-сонли Фармонига асосан 14-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 16 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда кийим-кечак ва пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ва 2 мингта доимий иш ўринларини яратиш учун «Dream Silk» МЧЖга 2021 йил 5 августда ажратилган 15 млрд сўм фоизсиз ссудани қайтариш муддатини 2027 йил 31 декабргача узайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 2023 йил 1 мартдан бошлаб ипак маҳсулотлари экспортини амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва бу борадаги бюрократик тўсиқларни бартараф қилиш мақсадида хом ипакни экспорт қилиш тартибини соддалаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги «Республикада гўшт, жун ва сут йўналишидаги майда шохли молларни кўпайтириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-224-сон қарори билан ипак қурти уруғи, тут кўчатлари ва пилла етиштириш, пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар, қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар узайтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги «Республикада гўшт, жун ва сут йўналишидаги майда шохли молларни кўпайтириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-224-сон қароридан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 24 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-73-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 февралдаги ПҚ-73-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолининг бандлигини ва пилла етиштириш прогнозларини таъминлаш ҳамда пилла мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш учун туман (шаҳар) ҳокимларига ипакчилик саноати корхоналарини бириктириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЖАДВАЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Пиллани қайта ишлаш корхоналари номи

Бириктирилган туман (шаҳар) ҳокимлари

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

«Jayhun Silk» МЧЖ

Амударё, Қонликўл, Нукус, Хўжайли, Тахиатош, Кегайли, Чимбой туманлари ҳокимлари

2.

«Bustan silk» МЧЖ

Элликқалъа тумани ҳокими

3.

«Turtkul Silk Carpets» МЧЖ

Тўрткўл тумани ҳокими

4.

«KKR IPAK CLUSTER» МЧЖ

Беруний тумани ҳокими

Андижон вилояти

5.

«Andijan silk co» МЧЖ

Пахтаобод, Избоскан, Андижон, Марҳамат туманлари ҳокимлари

6.

«Asaka ipagi» МЧЖ

Асака тумани ҳокими

7.

«Oltinkoʻl zar ipagi» МЧЖ

Олтинкўл тумани ҳокими

8.

«Baliqchi ishonch pillachilik» МЧЖ

Балиқчи тумани ҳокими

9.

«Ulugʻnor silk 7» МЧЖ

Улуғнор тумани ҳокими

10.

«Boʻston investment — silk» МЧЖ

Бўстон тумани ҳокими

11.

«Xarir tola» МЧЖ

Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Булоқбоши туманлари ҳокимлари

12.

«Sapfir sanoat» МЧЖ

Хўжаобод, Шаҳрихон туманлари ҳокимлари

Бухоро вилояти

13.

«Imastar» МЧЖ

Пешку тумани ҳокими

14.

«Gʻijduvon ipak tola» МЧЖ

Ғиждувон, Шофиркон туманлари ҳокимлари

15.

Ўзбекистон-Америка-Россия «Romstar» МЧЖ ҚК

Ромитан, Жондор туманлари ҳокимлари

16.

«Kumushkent ipagi» МЧЖ

Вобкент, Когон туманлари ҳокимлари

17.

«Silk Service» МЧЖ

Бухоро тумани ҳокими

18.

«Qorakoʻl ipak cluster» МЧЖ

Олот, Қоракўл туманлари ҳокимлари

Жиззах вилояти

19.

«Silk expert processing» МЧЖ

Фориш, Дўстлик, Пахтакор туманлари ҳокимлари

20.

«Al Abbos silk» МЧЖ

Арнасой, Мирзачўл туманлари ҳокимлари

21.

«Zomin asl ipak tolasi» ХК

Бахмал, Зомин, Зарбдор, Ш. Рашидов, Янгиобод туманлари ҳокимлари

22.

«Gʻallaorol silk eksport» МЧЖ

Ғаллаорол тумани ҳокими

23.

«Zafarobod pilla cluster» МЧЖ

Зафаробод тумани ҳокими

Қашқадарё вилояти

24.

«Radiant silk» МЧЖ

Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши, Қарши, Миришкор, Муборак, Нишон туманлари ҳокимлари

25.

«Shakhrisabz silk production» МЧЖ

Китоб, Шаҳрисабз туманлари ҳокимлари

26.

«Yakkabogʻ silk production» МЧЖ

Яккабоғ тумани ҳокими

27.

«Chiroqchi-tolasi» МЧЖ

Чироқчи тумани ҳокими

28.

«Koson silk» МЧЖ

Косон тумани ҳокими

29.

«Kasbi silk» МЧЖ

Касби тумани ҳокими

Навоий вилояти

30.

«Al-aziz ipagi» МЧЖ

Конимех, Навбаҳор туманлари ҳокимлари

31.

«Xatirchi pilla xazinasi» ХК

Хатирчи тумани ҳокими

32.

«Qiziltepa Pillachilik» МЧЖ

Қизилтепа тумани ҳокими

33.

«Navoiy silk production 2020» МЧЖ

Кармана, Нурота туманлари ҳокимлари

Наманган вилояти

34.

«Verigrow ipagi» МЧЖ ХК

Мингбулоқ, Чуст, Косонсой, Уйчи туманлари ҳокимлари

35.

«Golden silk» МЧЖ

Наманган тумани ҳокими

36.

«Fabrictex» МЧЖ

Норин, Учқўрғон туманлари ҳокимлари

37.

«Zilol silk» МЧЖ

Тўрақўрғон тумани ҳокими

38.

«Chortoq innovation silk» МЧЖ

Чортоқ тумани ҳокими

39.

«Pop ipak tolasi invest» МЧЖ

Поп тумани ҳокими

40.

«Yangi zamin ipagi» МЧЖ

Янгиқўрғон тумани ҳокими

Самарқанд вилояти

41.

«Kumush tola» ХК

Каттақўрғон тумани ҳокими

42.

«Samarkand silk ao» МЧЖ

Нарпай тумани ҳокими

43.

«Elbek t.r.j» МЧЖ

Пастдарғом, Самарқанд, Нуробод туманлари ҳокимлари

44.

«Oqdaryo ipagi» МЧЖ

Оқдарё тумани ҳокими

45.

«Ziyovuddin silk» МЧЖ

Пахтачи тумани ҳокими

46.

«Jomboy silk» МЧЖ

Жомбой, Қўшработ туманлари ҳокимлари

47.

«Zar oltin pilla» МЧЖ

Булунғур тумани ҳокими

48.

«Tayloq ipagi» МЧЖ

Тойлоқ тумани ҳокими

49.

«Payariq ipagi» МЧЖ

Пайариқ тумани ҳокими

50.

«Urgut Silk Fiber Company» МЧЖ

Ургут тумани ҳокими

51.

«Ishtixon silk» МЧЖ

Иштихон тумани ҳокими

Сирдарё вилояти

52.

«Agro global» МЧЖ ҚК

Оқолтин, Боёвут, Сайхунобод, Сардоба, Сирдарё, Мирзаобод, Ховос, Гулистон туманлари ҳокимлари

Сурхондарё вилояти

53.

«Surxon ipagi» МЧЖ

Ангор, Бойсун, Қизириқ, Музработ, Шеробод, Бандихон туманлари ҳокимлари

54.

«Inter silk pro» МЧЖ

Термиз, Олтин?ой, Шўрчи туманлари ҳокимлари

55.

«Sino silk» МЧЖ

Денов, Узун, Сариосиё туманлари ҳокимлари

56.

«Silk village» МЧЖ

Жарқўрғон тумани ҳокими

57.

«Silk town» МЧЖ

Қумқўрғон тумани ҳокими

Тошкент вилояти

58.

«Turan silk pro» МЧЖ

Оққўрғон тумани ҳокими

59.

«Tashkent silk pro» МЧЖ

Бўка тумани ҳокими

60.

«Jinjuz silk co» МЧЖ ХК

Оҳангарон, Пискент туманлари ҳокимлари

61.

«Oltin pilla 2020» МЧЖ

Бекобод, Чиноз, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳокимлари

62.

«Movarounnahr silk road» МЧЖ

Бўстонлиқ тумани ҳокими

63.

«TCT Agro cluster» МЧЖ

Қуйичирчиқ тумани ҳокими

64.

«Clean silk» МЧЖ

Янгийўл тумани ҳокими

Фарғона вилояти

65.

«Nurli tong silk» МЧЖ

Ўзбекистон, Қўштепа, Фурқат, Риштон, Бағдод, Олтиариқ, Бувайда, Ёзёвон, Сўх туманлари ҳамда Қувасой шаҳри ҳокимлари

66.

«Beshariq ipagi» МЧЖ

Бешариқ тумани ҳокими

67.

«Dangʻara ipagi» МЧЖ

Данғара тумани ҳокими

68.

«Vodil ipak yigiruv» МЧЖ

Фарғона, Қува, Тошлоқ туманлари ҳамда Фарғона шаҳри ҳокимлари

69.

«Uchkoʻprik ipagi» МЧЖ

Учкўприк тумани ҳокими

Хоразм вилояти

70.

«Кhiva silk fabric» МЧЖ

Гурлан, Қўшкўпир, Хива, Янгибозор туманлари ҳокимлари

71.

«Хorazm pilla xolding» МЧЖ

Урганч, Хонқа, Янгиариқ, Ҳазорасп, Тупроққалъа туманлари ҳокимлари

72.

«Bogʻot Silk Co» МЧЖ

Боғот тумани ҳокими

73.

«Shovot silk» МЧЖ

Шовот тумани ҳокими

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2023 й., 07/23/73/0102-сон; 05.06.2023 й., 06/23/85/0325-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон; 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон)