1-ИЛОВА
|
Т/р |
Йўналиш номи |
Бандлиги таъминланадиган аҳоли сони |
2023 йил |
шундан: |
2024 йил |
шундан: | ||||||||
|
ўқитиш |
субсидия бериш |
кредит ажратиш |
ўзини ўзи банд қилиш |
бошқа |
ўқитиш |
субсидия бериш |
кредит ажратиш |
ўзини ўзи банд қилиш |
бошқа | |||||
|
Жами |
20 000 |
8 000 |
400 |
800 |
2 800 |
2 000 |
2 000 |
12 000 |
600 |
1 200 |
4 200 |
3 000 |
3 000 | |
|
1. |
Косибчилик |
1 275 |
625 |
31 |
63 |
219 |
156 |
156 |
650 |
33 |
65 |
228 |
163 |
163 |
|
2. |
Тикувчилик |
4 000 |
1 800 |
90 |
180 |
630 |
450 |
450 |
2 200 |
110 |
220 |
770 |
550 |
550 |
|
3. |
Дурадгорлик |
900 |
420 |
21 |
42 |
147 |
105 |
105 |
480 |
24 |
48 |
168 |
120 |
120 |
|
4. |
Темирчилик |
840 |
400 |
20 |
40 |
140 |
100 |
100 |
440 |
22 |
44 |
154 |
110 |
1 10 |
|
5. |
Бошқа йўналишлар |
12 985 |
4 755 |
238 |
476 |
1 664 |
1 189 |
1 189 |
8 230 |
412 |
823 |
2 881 |
2 058 |
2 058 |
2-ИЛОВА
|
Т/р |
Мақсадлар ва чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизмлари |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Касаначилик ва кластер тизимидан кенг фойдаланиш, ўзини ўзи банд қилишни янада рағбатлантириш орқали 2023 йилда 8 минг, 2024 йилда 12 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш. |
Чарм-пойабзал ва ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашувни янада чуқурлаштириш, касаначиликни ривожлантириш ҳисобига аҳоли бандлигини таъминлаш, бунда: ўқитиш орқали 1 000 нафар; субсидия бериш орқали 2 000 нафар; оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 7 000 нафар; ўзини ўзи банд қилиш ва бошқа йўналишларда 10 000 нафар. |
2023-2024 йилларда |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
|
2. |
«Шаҳрихончармсаноат» бирлашмасини (кейинги ўринларда — Бирлашма) ташкил этиш. |
1. Чармни қайта ишлаш ташкилотлари, соҳа мутахассислари ҳамда аҳоли билан давра суҳбатлари ўтказиш. |
Икки ҳафта муддатда |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Адлия вазирлиги, |
|
2. Чарм маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик, кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли билан кластер ва касаначилик усулида кооперация қилиш тизимини йўлга қўйиш бўйича Бирлашма уставини ишлаб чиқиш. |
Уч ҳафта муддатда | |||
|
3. Соҳада ишлаб чиқариш занжирларини ривожлантиришни, миллий брендларни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи вазифаларни қамраб олган ҳолда Бирлашма уставини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 4. Бирлашмани зарур моддий-техник база билан таъминлаш. |
Бир ой муддатда | |||
|
3. |
Жаҳон бозорларида Шаҳрихон пойабзал брендини танитиш ва ўз харидорларига эга бўлишига кўмаклашиш. |
1. Ишлаб чиқарилган чарм-пойабзал маҳсулотларини қўшни ва бошқа давлатларда кафолатланган сотишни таъминлаш мақсадида савдо уйларини ташкил этишга кўмаклашиш. 2. Ишлаб чиқариш жараёнларини ва маҳсулот сифатини жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш учун Италия, Туркия ва бошқа етакчи давлатлар ташкилотлари билан тизимли равишда малака оширишни ҳамда ҳамкорликни йўлга қўйиш. 3. 2023-2024 йиллар давомида халқаро кўргазма-ярмаркаларда маҳаллий тадбиркорларнинг иштирокини таъминлаш. |
2023-2024 йилларда |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги |
|
4. |
Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида «Шаҳрихон косибчилик мактаби»ни ташкил этиш. |
1. Шаҳрихон косибчилик мактаби уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, косибчилик мактабини Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқув-ишлаб чиқариш полигонига жойлаштириш. |
Икки ҳафта муддатда |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Шаҳрихон-чармсаноат» бирлашмаси, |
|
2. Шаҳрихон косибчилик мактаби уставини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўриш. |
Икки ой муддатда | |||
|
3. Ҳудуддаги косибчилик фаолияти билан шуғулланадиган аҳолининг малака ва кўникмаларини янада ошириш ҳамда улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 4. Аҳоли ва тадбиркорларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнини, чарм маҳсулотлари сифатини халқаро стандартларга мослаштириш, инновацион ишланмаларни жорий этиш, чарм маҳсулотларини халқаро брендлар билан рақобатбардошлигини оширишга эътибор қаратиш. |
Доимий равишда | |||
|
5. |
Тумандаги умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган касб-ҳунарга ўқитиш масканларида юқори синф ўқувчиларини ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш. |
1. Малакали ходимлардан, тадбиркорлардан, амалиётчи косиб ва ҳунармандлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Косибчилик ва ҳунармандчилик йўналишида ёш ўқувчилар учун амалий таълим дастурини ишлаб чиқиш. |
Бир ой муддатда |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, |
|
3. Уқув жараёни ва амалиётдан келиб чиқиб ўқув дастурини доимий равишда такомиллаштириб бориш. |
Доимий равишда | |||
|
6. |
Бирлашма фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш. |
1. Бирлашма фаолият юритиши учун харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Икки ҳафта муддатда |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Андижон вилоят ҳокимлиги |
|
2. Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Бирлашмага 3 млрд сўм, шу жумладан, 2 млрд сўм маблағни фоизсиз ссуда ажратиш. |
Уч ой муддатда | |||
|
3. Қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Бирлашмага қўшимча маблағлар жалб этиш имкониятларини кенгайтириб бориш. |
Доимий равишда | |||
|
7. |
Бирлашма томонидан чармни қайта ишлаш ташкилотларини қўллаб-қувватлаш. |
1. Чармни қайта ишлаш ташкилотларига 2 млрд сўм фоизсиз ссудаларни ойма-ой ўзлаштириш графигини тасдиқлаш. |
Икки ой муддатда |
«Шаҳрихон-чармсаноат» бирлашмаси, |
|
2. Қарорга мувофиқ белгиланган мақсадларга маблағлар ажратилишини таъминлаш ва назорат қилиб бориш. |
Доимий равишда | |||
|
8. |
Осиё тараққиёт банкининг «Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни шакллантириш» лойиҳаси доирасида касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш. |
1. Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказида ўқув курсларини замонавий жиҳозлар билан таъминлашни ҳамда замонавий кўринишга келтиришни назарда тутувчи техник-иқтисодий асосномага зарур ҳолларда қўшимча киритиш. |
2023 йил ноябрь |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Шаҳрихон-чармсаноат» бирлашмаси |
|
2. Тумандаги асосий касаначилик турлари бўлган косибчилик, пичоқчилик ва бошқа ҳунармандчилик фаолият турлари бўйича ўқув-амалий курсларини ташкил этиш ҳамда зарурий замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича таклиф киритиш. |
2023-2024 йилларда | |||
|
9. |
Шаҳрихон туман касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқув ишлаб чиқариш полигони фаолиятини самарали ташкил этиш. |
1. Қурувчи ташкилот билан якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва Шаҳрихон косибчилик мактабига текин фойдаланиш учун ўқув ишлаб чиқариш полигони биносини ажратиб бериш. |
Бир ой муддатда |
Андижон вилояти ҳокимлиги, |
|
2. Ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган кичик тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш. |
Бир ой муддатда | |||
|
3. Тадбиркорлик субъектларини зарур инфратузилма билан таъминлаш. |
Доимий равишда | |||
|
10. |
Чарм-пойабзал маҳсулотларини касаначилик усулида ишлаб чиқаришни такомиллаштириш. |
1. Тумандаги 79 та маҳаллаларда касаначиликка қизиқиши бўлган ҳамда ижтимоий дафтарларга киритилган аҳолининг бандлигини таъминлаш. 2. Касаначилик соҳасига қизиқиши бўлган аҳолини Шаҳрихон косибчилик мактабида бепул 3 — 6 ойлик амалиёт билан боғлиқ холда касб-ҳунарга ўқитиш. 3. Тадбиркорлик субъектларига ижтимоий дафтарларга киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача субсидия ажратиш. |
2023-2024 йилларда |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги |
|
11. |
Маҳаллаларда касаначилик микромарказларини ташкил этиш. |
1. Касаначилик фаолияти билан шуғулланувчи аҳоли қатламини аниқлаш. |
Уч ҳафта муддатда |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, |
|
2. 50 нафардан ортиқ касаначилик билан шуғулланувчи аҳолиси мавжуд маҳаллаларда микромарказларнинг манзилларини белгилаш. |
Беш ҳафта муддатда | |||
|
3. Микромарказларни намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни ташкил этиш бўйича қурувчиларни танлаб олиш. |
Икки ой муддатда | |||
|
4. Микромарказларни зарур шароитлар билан таъминлаган ҳолда ишга тушириш. |
2023 йил давомида | |||
|
12. |
Чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорт географияси ҳамда товарлар ассортиментини кенгайтириш. |
1. Соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бир ой муддатда |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги |
|
2. Чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорт географияси ва салоҳиятини оширишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Икки ой муддатда | |||
|
3. Андижон шаҳри ва Шаҳрихон туманида хорижий етакчи компаниялар, харидорлар ва соҳадаги нуфузли эксперт ҳамда мутахассисларни жалб қилган ҳолда халқаро форум ва кўргазмани ташкил этиш. |
2023 йил давомида |
3-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Муддатлар | |||
|
1-босқич |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
Маҳаллаларда касаначиликка қизиқиши бор аҳоли, шу жумладан, аёллар ва ёшларни аниқлаб олади. |
Доимий равишда | |||
|
2-босқич |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, йирик чарм-пойабзал ташкилотлари |
Касаначиликка қизиқиши бор аҳолини тумандаги йирик чарм-пойабзал ташкилотлари ҳузурида ҳамда Шаҳрихон косибчилик мактабида бепул ўқитади (3 — 6 ойлик амалиёт билан боғлиқ ҳолда). |
Ҳар ойда | |||
|
3-босқич |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тижорат банклари |
Касб-ҳунарга ўқишни тугатган ҳамда ижтимоий реестрга, «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарларига киритилган аҳолига дастгоҳ ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун субсидиялар беради ҳамда имтиёзли кредитлар ажратади *. |
Доимий равишда | |||
|
4-босқич |
«Шаҳрихончармсаноат» бирлашмаси, йирик чарм-пойабзал ташкилотлари |
Ўқув курсларини тугатган, етарли даражада касб-ҳунарни ўзлаштирган ҳамда дастгоҳларга эга бўлган фуқаролар билан йирик чарм-пойабзал ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ўртасида касаначилик шартномалари тузади (хом ашё ва материалларни касаначилик усулида ишларни бажариш учун етказиб бериш бўйича). |
Доимий равишда | |||
|
5-босқич |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
Касб-ҳунарга ўқитиш ва дастгоҳларни харид қилиш учун компенсациялар билан боғлиқ харажатларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб боради. |
Доимий равишда | |||
|
6-босқич |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
Касаначилик асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда субсидия ва имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланиши бўйича ишлаб чиқаришда мониторинг олиб боради. |
Доимий равишда | |||