1-ИЛОВА
|
Тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар | |
|
1. |
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг «Яйловлар тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: яйлов ерларидан самарали фойдаланиш, жумладан, илғор хорижий тажриба асосида яйловлар тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомини қайта кўриб чиқиш; яйловлар деградациясининг олдини олиш, яйловларни барпо этиш, ерларни яйлов ерлари тоифасига ўтказиш; яйлов ерларини жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланишга бериш ва бошқа қоидаларни назарда тутиш. |
1. Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2. Яйловлар бўйича миллий ва хорижий тажриба ҳамда қонунчиликни ўрганиш. 3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва дастлабки муҳокамани ўтказиш. 4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2023 йил август |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. |
Яйлов ер майдонларини юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ижарага бериш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
1. Лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2. Яйловлардан фойдаланиш соҳасига оид миллий ва хорижий тажрибаларни ўрганиш. 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2023 йил апрель |
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
3. |
Республикамиз чўл ҳудудларида 6,6 минг гектарда яйлов ўсимликлари уруғчилиги майдонларини ташкил этиш. 8,4 минг гектар майдонга экилган ва келгусида экиладиган 6,6 минг гектар уруғчилик майдонларини пайҳон бўлишдан ҳимоя қилиш, парваришлаш ҳамда қурғоқчилик ва иссиққа чидамли чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғларини етиштириш. |
1. Ҳудудлардан чўл-яйлов озуқабоп ўсимликларнинг бирламчи уруғчилик майдонларини ташкил этиш учун яйлов ер майдонларини ажратиш. |
2023-2024 йилларда |
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази |
|
2. Ҳудудларнинг иқлим шароити ва тупроқ таркибидан келиб чиқиб, қурғоқчилик ва иссиққа чидамли бўлган кўп йиллик чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар турларини жойлаштириш, экиш ва уруғчилик агротехника тадбирларини ўтказиш. |
2023 йилдан бошлаб мавсум давомида | |||
|
4. |
Яйловлар деградациясининг олдини олиш мақсадида серҳосил чўл-яйлов ўсимликлари уруғларини экишни ташкил этиш. |
2024 йилдан бошлаб яйловлардан фойдаланувчи субъектлар томонидан ўзлари томонидан фойдаланиб турган яйлов ер майдонларининг ҳосилдорлигини ошириб бориш мақсадида чўл-яйлов ўсимликлари уруғларини экишни ташкил этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. |
2023 йил сентябрь |
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси |
|
5. |
Яйловлар ҳосилдорлиги пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида яйловлардан чорва молларини боқишда фойдаланувчи субъектлар ҳамда аҳоли ўртасида яйловлардан мавсумий алмашлаб фойдаланишнинг самарадорлигини кенг тарғиб қилиш. |
1. Яйловлардан фойдаланувчиларга яйловлар ҳолати ёмонлашиб кетишининг олдини олиш мақсадида улардан фойдаланиш тартиби, меъёрлари тўғрисида кўргазмали семинарлар ташкил этиш. 2. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали доимий тушунчалар ва тавсиялар бериб бориш. |
Доимий |
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси, илмий-тадқиқот муассасалари |
|
6. |
Ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини ғамлаш (йиғиш) ва четга олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратишда квотанинг камида 50 фоизи ҳажмида маданий плантацияларни барпо этиш талабини белгилаш. |
1. Ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини ғамлаш (йиғиш) ва четга олиб чиқиш учун рухсатномалар ажратишда квотанинг камида 50 фоизи ҳажмида маданий плантацияларни барпо этиш талабини белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2023 йил март |
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси |
|
2. Ёввойи ҳолда ўсувчи каврак ўсимлигини йиғишда фойдаланилган ҳар битта ўсимлик учун шу турдаги ўсимлик уруғининг икки баравар миқдорда қайта экилишини мониторинг қилиш. |
Доимий | |||
|
7. |
Ўсимлик дунёси объектларига ноқонуний зарар етказганлик учун Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган сассиқ каврак (Ferula assa-foetida) ўсимлигининг ҳар бир килограмм шираси (смола), уруғи ва ҳар битта тупи учун етказилган зарарни ҳисоблаш миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 коэффициенти, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тожик кавраги (Ferula tadshikorum Pimenov) ўсимлигининг ҳар бир килограмм шираси (смола), уруғи ва ҳар битта тупи учун етказилган зарарни ҳисоблаш миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 коэффициенти этиб белгилаш. |
Ўсимлик дунёси объектларига ноқонуний зарар етказганлик учун амалдаги жавобгарлик чораларини кучайтириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2023 йил март |
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Табиат ресурслари вазирлиги |
|
8. |
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тожик кавраги ўсимлигининг табиий популяцияси, такрор кўпайиши ва қайта тикланишини таъминлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб уч йил муддатга тожик каврагидан фойдаланишга мораторий жорий этиш. |
1. 2023 йилдан бошлаб 3 йил муддатга тожик кавраги ўсимлигидан фойдаланишни тўхтатишни қатъий назоратга олиш. 2. Мораторий даврида ёввойи ҳолда ўсувчи тожик каврагидан фойдаланганлик ҳолатлари аниқланганда мазкур ҳолатни содир этган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини таъминлаш. |
Мораторийнинг амал қилиш муддати |
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Табиат ресурслари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
9. |
Каврак ўсимлиги уруғини йиғиб олиш мавсумида табиат ресурсларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши ва уруғларнинг нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиниши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш. |
Каврак ўсимлиги уруғини йиғиб олиш даврида уруғ йиғиб олиш миқдори бўйича квоталарни ҳар йили 1 апрелгача ажратиш ҳамда ажратилган квотага асосан берилган махсус рухсатнома билан уруғ йиғиб олиш ҳамда ноқонуний уруғ йиғиб олинишининг олдини олиш чораларини кўриш. |
Ҳар йили мавсум давомида |
Табиат ресурслари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси |
|
|
|
3. Уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини жойлаштириш учун маъмурий бино ҳамда қоракўлчилик ва кавракчилик маҳсулотлари шоурумини ташкил этиш. |
2023-2024 йилларда |
|
|
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) ва Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) ходимларининг уй-жой шароитларини яхшилаш, Уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини жойлаштириш, шунингдек, қоракўлчилик ва кавракчилик маҳсулотлари шоурумини ташкил этиш. |
1. Уюшманинг хўжалик юритувида бўлган Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси 1б-уй манзилидаги бинони Қўмитага оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиш. |
Бир ой муддатда |
Қўмита, Уюшма, Тошкент шаҳар ҳокимлиги | |
|
2. Қўмитага, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси 1б-уй манзилидаги бино ўрнида янги замонавий турар ва нотурар бинолар (кейинги ўринларда — объект) қуриш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузишга рухсат бериш. |
Бир ой муддатда |
Қўмита, хусусий шерик | ||
|
3. Хусусий шерикни жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қурилиш ишларини ўрнатилган тартибда бошлаш. |
Шартнома асосида |
Қўмита, Уюшма | ||
|
4. Қурилиши тугалланган объект фойдаланиш учун давлат шеригига топширилгандан сўнг, объектнинг бир қисмини хусусий шерикка мулк ҳуқуқи асосида ўтказиш. Бунда, қурилиши тугалланган объектдан кейинчалик фойдаланиш тартибини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим билан белгилаш. |
Шартнома асосида |
Қўмита, хусусий шерик, Давлат активларини бошқариш агентлиги | ||
|
5. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилган бинода Уюшманинг ижро этувчи аппарати ходимларини жойлаштириш ҳамда қоракўлчилик ва кавракчилик маҳсулотлари шоурумини ташкил этиш. |
Қурилиш тугаллангандан кейин |
Қўмита, Уюшма |
2-ИЛОВА