13.02.2023 йилдаги ПҚ-54-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 13.02.2023 йилдаги ПҚ-54-сон
Kuchga kirish sanasi
15.02.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) ташкил этилганлиги;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-118-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/118/0642-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармони билан Ўзэнергоинспекциянинг жами бошқарув штат бирликлари ва бошлиқ ўринбосарлари сони белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 октябрдаги ПФ-178-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Ўзэнергоинспекция фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб чиқариш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва истеъмол қилиш, уларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган ҳамда тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ёқилғи-энергия ресурслари ҳажми ўртасидаги тафовутларни аниқлаш ва бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) энергетика объектларида бахтсиз ҳодисалар ва технологик бузилишлар (авариялар)нинг олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва унинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ҳамда энергия самарадор ва энергия тежовчи замонавий технологияларни жорий қилиш, шунингдек, энергия ресурсларини истеъмол қилиш самарадорлигининг мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича истеъмолчилар (аҳолидан ташқари) томонидан бажариладиган чора-тадбирларнинг энергия самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) учун ёқилғи-энергия ресурслари истеъмолининг меъёрлари бажарилиши ва келгусида такомиллаштирилиши устидан назоратни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан Ўзэнергоинспекция ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларнинг юкланиши тақиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар мазкур қарорга мувофиқ Ўзэнергоинспекцияга унинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиши шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материаллар унинг қонуний талабига кўра бепул тақдим этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция ходимлари хизмат гувоҳномалари бўлган тақдирда, сутканинг исталган вақтида истеъмолчиларнинг ёқилғи-энергия ресурсларини ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини ёзиб олиш ва уларнинг ҳолати, уланиш схемалари ва қурилмаларини кўрикдан ўтказиш учун ҳисобга олиш ускуналари, схемалари ҳамда қурилмаларини тўсқинликсиз бориб кўришга ҳақли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмалари ўрнатилишини назорат қилади ва белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан чоралар кўриш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция томонидан ёқилғи-энергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш ҳамда истеъмолчиларга реализация қилинаётган ёқилғи-энергия ресурслари сифатини назорат қилиш (нефть ва газ маҳсулотларидан намуналар олиш, лабораторияда таҳлил қилиш, миқдорини ўлчаш ва тарқатиш) билан боғлиқ ўтказиладиган назорат тадбирлари доирасида сутканинг исталган вақтида ўтказиладиган текширувлар текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида амалга оширилади. Бунда ушбу текширувларга масъул бўлган ходимлар тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган Текширувларни рўйхатга олиш китобини текширув якунига етиши билан тўлдириши шарт.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 февралдаги ПФ-20-сонли Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.02.2025 й., 06/25/20/0122-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-118-сонли Фармонига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/118/0642-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари (кейинги ўринларда — Бош прокурор ўринбосари) лавозими киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Бош прокурор ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришга амалий ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура икки ҳафта муддатда ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мазкур қарор билан белгиланган устувор йўналишлар асосида янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни самарали амалга ошириш масъулияти шахсан Ўзэнергоинспекция бошлиғи ва Бош прокурор ўринбосари зиммасига юклансин.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-118-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/118/0642-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ёқилғи-энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш ва бу борадаги жараёнларни рақамлаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мавжуд электр ва газ тармоқлари ҳамда қурилмаларининг юкламаси белгиланган меъёрдан ошган тақдирда, уларга янги истеъмолчиларни улаш қатъиян тақиқлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2023 йил 1 мартдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат тадбирларини амалга оширишда тафовутларни аниқлаш мақсадида Ўзэнергоинспекцияга «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни мониторинг қилиш имконияти яратилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича тузилган далолатномаларни электрон шаклда расмийлаштириш ва тегишли маълумотларни «E-maʻmuriy ish» тизимига киритиш тартиби жорий этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2023 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан электр энергияси ҳамда табиий газни етказиб бериш бўйича шартномалар электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминоти ёхуд «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тузилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур тартиб юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли бўйича лимитларни белгилаш ва уларга ўзгартиришлар киритишга ҳам татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига автоматик равишда юборилиши таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет буюртмачилари билан тузилган шартномалар ғазначилик бўлинмаларида электрон шаклда (инсон омилисиз) рўйхатдан ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 2023 йил 1 октябрга қадар мавжуд электр энергияси ва табиий газни узатиш ҳамда тақсимлаш тармоқлари ва қурилмалари юкламаси ошиб кетишининг олдини олиш имкониятини яратиш мақсадида улар геоахборот тизимига киритилсин ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминоти ҳамда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, электр энергияси ва табиий газни узатиш ҳамда тақсимлаш тармоқлари ва қурилмалари мазкур тизимлар билан интеграция қилингандан сўнг электр ва газ тармоқларига уланишда уланиш нуқталари автоматлаштирилган тарзда инсон омилисиз танланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 2023 йил 1 октябрдан бошлаб электр ва газ тармоқлари ва қурилмаларини қуришда лойиҳа ҳужжатларини ваколатли органлар билан келишиш тегишлича электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминотлари орқали аниқ муддатларда амалга оширилиши белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетика вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «UzGasTrade» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда электр ва газ таъминоти корхоналарининг дастурий таъминотлари ишлаб чиқилиши ва ишга туширилиши ҳамда мазкур бандда назарда тутилган техник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзэнергоинспекция «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) доимий равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли энергетика объектлари (кейинги ўринларда — объектлар) рўйхатини шакллантириб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларда истеъмол қилинаётган ёқилғи-энергия ресурслари ҳажмини аниқлаб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларда ёқилғи-энергия ресурслари беҳуда сарфланиши ва сифат талабларига риоя этмаслик ҳолатларини аниқлаб борсин ва улар бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимли асосда ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларнинг тармоқларга тўғри уланганлиги ва ҳисоблагичлар мавжудлиги, уларнинг техник талабларга ва стандартларга мувофиқлигини текшириб борсин, шунингдек, айбдор бўлган мазкур объектлар ходимлари ва уларга хизмат кўрсатган шахсларни қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларда ўрнатилган ҳисоблагичларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига мослигини ўргансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳар ойда электр ва газ тармоқлари ҳамда қурилмаларининг юкламалари ва созлигини текшириб бориб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Ўзэнергоинспекция ҳар ойда Бош прокурор ўринбосари ва Вазирлар Маҳкамасига мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан ҳисобот киритиб борсин.
(6-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-118-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/118/0642-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бош прокуратура Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-торож қилиш ҳолатларини ўғрилик жинояти сифатида белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекциянинг электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш (мансабдор шахсларга нисбатан) ваколатини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция томонидан берилган ёзма кўрсатма ва тақдимномаларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Энергетика вазирлиги ва Бош прокуратуранинг қуйидаги маблағларни Ўзэнергоинспекциянинг белгиланган тартибда очиладиган махсус ғазна ҳисобварағига йўналтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция иштирокида ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича ундирилган зарар суммасининг 25 фоизи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар томонидан қувват коэффициентининг норматив қиймати ушлаб турилмаганлиги натижасида юзага келган электр энергиясининг қўшимча йўқотилиши билан боғлиқ тўловлардан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ филиалларига ва «Ўзэнергосотиш» АЖга тушган маблағларнинг 50 фоизи;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 декабрдаги ПҚ-367-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция томонидан ҳамда Ўзэнергоинспекция материаллари асосида суд томонидан қўлланилган маъмурий жарималар ва иқтисодий санкциялар бўйича ундирилган маблағларнинг 50 фоизи;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-118-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/118/0642-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция томонидан пулли хизматларни кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, махсус ғазна ҳисобварағидаги маблағлар қуйидаги мақсадларда ишлатилиши назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция ходимларини моддий рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекцияга шартнома асосида эксперт ва мутахассисларни унинг зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажариш учун жалб қилиш. Бунда, шартнома асосида жалб қилинадиган эксперт ва мутахассислар мақоми бўйича Ўзэнергоинспекция ходимларига тенглаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзэнергоинспекция вазифаларини самарали амалга ошириш ҳамда ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус ғазна ҳисобварағига ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар бўйича ундирилган зарар суммасидан келиб тушаётган маблағлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бошқа органларга йўналтирилиши мумкин.
(8-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-118-сонли Фармонига асосан ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/118/0642-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги манбалар бўйича Ўзэнергоинспекция ҳисобига ундирилган маблағлардан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ажратмалар ҳисобланмайди ҳамда ўтказилмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 июндаги ПФ-110-сонли Фармонига асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Энергетика вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил якунига қадар электр энергиясининг диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш дастурий-аппарат комплекси (SCADA), шунингдек, ишлаб чиқаришдан бошлаб якуний истеъмолчига етказиб беришгача бўлган барча жараёнларга электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари (ЭНҲОАТ, ГНҲОАТ) тўлиқ жорий этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура мазкур тизимлар тўлиқ жорий этилишини алоҳида назоратга олсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда электр ва газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар талаблари ва уларни бериш тартибини халқаро стандартлар асосида қайта қўриб чиқиш ва белгилаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, инсон омилисиз қайта ҳисоб-китоб қилиш, етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва Солиқ қўмитаси базасида параллел равишда ҳисобга олишни назарда тутувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «UzGazTrade» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ мазкур дастурий таъминотни ишлаб чиқишда истеъмолчилар базасини шакллантириш ҳамда биллинг тизимлари билан интеграциясини таъминлаш мақсадида «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖга барча бирламчи маълумотларни тақдим этсин ва биллинг тизимлари билан боғланишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино ва иншоотлар ҳамда улардан фойдаланиш турларига кўра муқобил энергия, табиий газ, электр энергияси, ирригация, ичимлик сув ва оқава сувлар сарфининг стандарт ҳажмларини қатъий белгилайдиган мезонларни тизимга жорий қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектларнинг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини техник шартларни рақамлаштирган ҳолда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими орқали амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Энергетика вазирлиги энергетика тармоқлари тархлари, мавжуд тармоқларнинг жорий ҳолати ва даврий юкламаларини рақамлаштирган ҳолда уларнинг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига интеграциясини таъминласин ва ҳар ойда маълумотлар базасини янгилаб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзэнергоинспекция 2023 йил 1 майга қадар ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни онлайн расмийлаштириш учун барча ходимларни махсус планшетлар билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Энергетика вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда бир ой муддатда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини танқидий қайта кўриб чиқиб, янгиланган қоидаларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзэнергоинспекция тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов ҳамда Бош прокурор ўринбосари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 13 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-54-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 февралдаги ПҚ-54-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РАЗРЯДЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Лавозимлар номи

Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар

Бошлиқ

19

Бошлиқ ўринбосари

17

Бошлиқ маслаҳатчиси, департамент бошлиғи

15

Бошқарма бошлиғи, Лаборатория бошлиғи

14

Бошқарма бошлиғи ўринбосари, Лаборатория бошлиғи ўринбосари

14 (-5%)

Бўлим бошлиғи, бошлиқ ёрдамчиси

13

Бўлим бошлиғи ўринбосари

13 (-5%)

Бош мутахассис

11

Етакчи мутахассис

10

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Инспекция бошқарув ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,5 баравар оширилган миқдорда қўлланилади ҳамда оширилган коэффициентлар бўйича қўшимча харажатлар Инспекциянинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 июндаги ПФ-110-сонли Фармони таҳририда)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2023 й., 07/23/54/0089-сон; 23.08.2024 й., 06/24/118/0642-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон; 11.02.2025 й., 06/25/20/0122-сон; 07.10.2025 й., 06/25/178/0900-сон)