07.02.2023 йилдаги ПҚ-46-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.02.2023 йилдаги ПҚ-46-сон
Kuchga kirish sanasi
08.02.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 76-сессияси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги ташаббус ва таклифларини амалга ошириш доирасида 2022 йил 5-6 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» Глобал форуми ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамаси, халқаро ва миллий маслаҳатлашувлар натижасида ишлаб чиқилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури (кейинги ўринларда — Миллий таълим дастури) 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) (А. Саидов) Миллий таълим дастури ва «Йўл харитаси»нинг амалга оширилиши юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий равишда аниқ кўрсаткичлар ва эришилган натижалар акс эттирилган батафсил ахборотнинг расмий веб-саҳифаларда ва оммавий ахборот воситаларида жойлаштириб борилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар олти ойда Олий Мажлис палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Президентига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрланиши, хорижий тилларга таржима қилиниши ва эълон қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, ахборот-таҳлилий шарҳлар ва уларнинг таржималарини чоп этиш ва эълон қилиш билан боғлиқ харажатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига (кейинги ўринларда — Марказ) Давлат бюджети доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Йўл харитаси»да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия ишчи органи — Марказга тақдим этиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олий Мажлис палаталарига Миллий комиссиянинг Миллий таълим дастури ва «Йўл харитаси»нинг ижро ҳолати юзасидан ахборотини эшитиш ва танқидий муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб профессионал ва олий таълим тизимида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» бўйича тегишлича ўқув ва махсус курслар жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Марказ билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантирсин ҳамда тегишли ўқув дастурларини такомиллаштириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 июндан бошлаб Марказ томонидан ҳар йили:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар» миллий танлови ўтказиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ва мигрантлар ҳуқуқлари йўналишларида фаолияти мазкур шахслар билан бевосита боғлиқ бўлган ташкилотларда ўқув курслари ва семинар-тренинглар ташкиллаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий танловни ўтказиш бўйича Низом ва дастурни ишлаб чиқсин ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб, тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари ва мигрантлар ҳуқуқлари йўналишларида тегишли ташкилотларда ўқув курслари ва семинар-тренингларни ўтказиш бўйича режа-графикни тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2023 йил 1 апрелга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари», «Инсон ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» туркум қўлланма ва рисолаларни тайёрлаш ва чоп этиш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформани яратиб, ишга туширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган топшириқларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Марказга Давлат бюджети доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 2023 йил 1 мартдан бошлаб терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ ва Бош прокуратура:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур ўқув курсларини ташкил этиш учун масъул этиб белгилансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курсларини ўтказиш графигини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О. Хасанов) Давлат бошқаруви академияси (А. Бекмуродов) билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 майдан бошлаб раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари (соатлари)ни жорий қилсин. Бунда, мазкур ўқув курсларини Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформаси орқали ташкил этишга рухсат этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 апрелга қадар Марказ билан биргаликда соҳаларнинг ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик масалалари бўйича ўқув курслари модули ва дастурини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Миллий комиссиянинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказлари фондини Марказ томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича тизимлашган илмий-ҳуқуқий манбалар билан доимий таъминлаб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Марказ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув, илмий-услубий ва халқаро нашрлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича юритилаётган хронология материаллари билан тизимли равишда таъминлаб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Марказнинг жорий йилнинг февраль ойида мамлакатимизда «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир ҳафта муддатда «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини ўтказиш дастурини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда давлат таълим муассасаларида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги» доирасида ўтказиладиган тадбирларда «Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари» мавзусига алоҳида эътибор қаратилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган кўрик-танловларда аёллар, бола ва ёшлар ҳуқуқлари масалалари қамраб олинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда маҳаллаларда ёшлар иштирокида «Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият» мавзусида турли даражадаги маърифий анжуманлар, давра суҳбатлари, учрашувларнинг ўтказилиши, шу жумладан уларнинг видеоконференцалоқа орқали Марказ ходимлари иштирокида ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) билан биргаликда «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Эл-юрт умиди» жамғармаси очиқ стипендия танловлари асосида хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш ҳамда малака ошириш дастурларининг мақсадли кўрсаткичларини тузишда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича буюртмачи вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Халқаро пресс-клуб (Ш. Қудратхўжаев):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тушунтирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий таълим дастурининг амалга оширилиши тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотларнинг кенг жамоатчиликка тезкор етказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Марказ директори А.Х. Саидов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 7 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-46-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси доирасида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш борасида мақсадли чоралар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни такомиллаштириш юзасидан муҳим қадамлар қўйилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 — 2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда. Ушбу босқич ёшларни тенглик, инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва камситмаслик руҳида тарбиялаш ҳамда инклюзив, тинч ва осойишта жамиятни яратишга имкон берувчи таълим беришга қаратилгандир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан 2019 йил 15 июлда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар дастури ва унинг ижроси юзасидан «йўл харитаси» қабул қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби ўрнатилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ҳузурида давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ходимлари учун инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инсон ҳуқуқлари соҳасида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, шунингдек, ушбу йўналишда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида «Инсон ҳуқуқлари» (юридик фанлар, социология фанлари) ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим институти ташкил қилинди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, таълим муассасаларини аҳоли ўртасида умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва унга риоя қилиш тамойилларини оммалаштириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишини таъминлаш жараёнига кенг жалб этиш зарурати юзага келди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларида, академик лицей ва техникумларда инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари ва бола ҳуқуқларига оид ўқув курслари ва дарсликлар жорий этилганлик ҳолати ҳамда мазкур мавзуларнинг ўқитилиш сифатини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, олий таълим муассасаларида «Инсон ҳуқуқларини ўрганиш» махсус ўқув курсини ўқитиш тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги, молиялаштириш масаласи ҳал қилинмаганлиги сабабли фанлар мутахассис бўлмаган ўқитувчилар томонидан ўқитилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат ҳиссининг шаклланиши, халқаро ташкилотлар тавсияларининг бажарилиши учун суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари бўйича малакасини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро ҳужжатлар доирасида мамлакатимиз зиммасига олган мажбуриятларни, шунингдек, пандемия ва унинг оқибатлари натижасида юзага келган таҳдидлар ва муаммоларни инобатга олиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида, ўзида янги ёндашувларни, янги методологияларни ва амалиётни акс эттирган инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни ташкил этиш масаласи кун тартибига қўйилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соҳадаги камчиликлар мамлакатимизда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, уларда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат ҳиссининг шаклланишига, давлат хизматчиларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларининг ошишига тўсқинлик қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини қабул қилиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ушбу Миллий таълим дастури инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот бериш, маърифат ва ўқитиш тизимини босқичма-босқич кенгайтириш ва такомиллаштиришга, кадрлар тайёрлаш тизимини миллий қонунчилик ва халқаро стандартлар талаблари асосида сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурининг асосий мақсад ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурининг (кейинги ўринларда — Миллий таълим дастури) асосий мақсади — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги Декларацияси қоидалари ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш, шунингдек, аҳоли барча қатламларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги миллий ва халқаро стандартлар тўғрисида хабардорлигини, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада оширишдан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Миллий таълим дастурининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг инсон ҳуқуқлари соҳасида хабардорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий технологиялар, бадиий асарлар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тизимининг самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Миллий таълим дастурининг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш йўналишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислик йўналишларини ҳисобга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув дастурлар, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим йўналишида инновацион танловлар, ўқувчи ва талабалар учун ёзги мактаб, танловлар ташкил этиш, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш йўналишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик масалалари бўйича ўқув курсларини (соатлари) жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари учун инсон ҳуқуқлари, қийноққа қарши курашиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалари тўпламларини давлат тилида чоп этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришда иштирок этаётган давлат органлари ва ташкилотлар мутахассисларининг инсон ҳуқуқлари халқаро стандартлари бўйича малакасини мунтазам ошириб боришни ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инсон ҳуқуқлари соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш йўналишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида инсон ҳуқуқлари ўқув курсларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқшунос-педагог таълим йўналишини ташкил этиш, шунингдек, «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ» магистратура мутахассислигини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълимни такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари бўйича амалий, фундаментал ва инновацион илмий лойиҳалар танловларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари бўйича хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларнинг бакалавриат, магистратура ва докторантурасида мутахассисларни ўқитиш ҳамда малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг инсон ҳуқуқлари соҳасида хабардорлигини ошириш йўналишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича семинар-тренинглар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аёллар ва бола ҳуқуқлари бўйича ўқув курслари жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мигрантлар ҳуқуқлари бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун ўқув курслари ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш йўналишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари бўйича таълим йўналишида давлат гранти ва ижтимоий буюртмалар танловини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда туркум семинар-тренинг, давра суҳбатлари ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлар, фермерлар учун инсон ҳуқуқлари соҳасида ўқув курслари ташкил қилиш, туркум семинарлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касаба уюшмалари тизимида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари масалаларида ўқув курслари ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Замонавий технологиялар, бадиий асарлар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия бериш тизимининг самарадорлигини ошириш йўналишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари учун бола ҳуқуқларини ўрганиш бўйича услубий қўлланма, кўргазмали материаллар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбияни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари миллий тизими ҳақида туркум радио ва теледастурлар, кўрсатувлар ташкил этиш, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасига оид ижтимоий видео, аудио роликлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хизматлари ходимлари ва журналистлар учун инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув курслари ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформани яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналишида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Европа Кенгаши ва бошқа халқаро ташкилотлар билан инсон ҳуқуқлари таълими соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро анжуманлар ташкил этиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича хорижий олий таълим ва илмий ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Миллий таълим дастурини амалга ошириш, бажарилишини мониторинг қилиш ҳамда молиялаштириш механизми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий таълим дастурини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари иштирок этадилар. Шунингдек, Миллий таълим дастурини амалга оширишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий таълим дастурининг барча даражаларда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий таълим дастурининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатлар тўғрисида миллий ва халқаро жамоатчиликни кенг хабардор қилишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий таълим дастурида назарда тутилган чора-тадбирларни ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан мулоқот ўрнатиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий таълим дастури ва уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»нинг ижро ҳолати юзасидан ахборотни ҳар чоракда эшитиб, танқидий муҳокама қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар Миллий комиссиянинг ишчи органи — Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Мажлис палаталари вазирлик ва идоралар раҳбарларининг Миллий таълим дастури ва уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»нинг ижро ҳолати юзасидан ахборотини ҳар олти ойда эшитиб, танқидий муҳокама қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий таълим дастурининг тўлиқ ва тизимли амалга оширилиши семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар доирасида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида Ўзбекистонда қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамият тизимли равишда хабардор қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик доирасида халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг маблағлари, грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳам жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Миллий таълим дастурининг амалга оширилишидан кутилаётган натижалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий таълим дастури доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг, айниқса ёшларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жумладан бу борада ахборот тарқатиш, таълим бериш фаолияти янада такомиллаштирилади, жамиятда инсон ҳуқуқлари маданияти янада юксалади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимнинг асосий тамойиллари ва услубларини ўзлаштириш ҳамда тўлиқ тушунишга кўмаклашилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг турли гуруҳлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, гендер тенглик мазмун-моҳиятини тушунишга эришилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ходимлари томонидан инсон ҳуқуқларини амалда қўллаш билим ва кўникмаларининг шаклланишига эришилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-тадқиқот ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, таълим сифатини оширишга эришилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги Декларацияси қоидалари қўлланилиши ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилишига кўмаклашилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро ва минтақавий тузилмалар билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш орқали мамлакатнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича кўрсаткичлари яхшиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш

1.

«Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини ўтказиш.

1. Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини ўтказиш дастурини тасдиқлаш.

2. «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш чораларини кўриш.

2023 йил февраль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

2.

«Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув ва махсус курсларини жорий этиш.

1. «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантириш.

2. Тегишли ўқув дастурларини такомиллаштириш чораларини кўриш.

3. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб шакллантирилган рўйхатдаги давлат таълим муассасалари ва ташкилотларида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув ва махсус курсларини жорий этиш.

2023 йил июнь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, ТДЮУ, ЖИДУ, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ИИВ Академияси, Судьялар олий мактаби, Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат ва ҳуқуқ институти

4. «Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари», «Инсон ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» туркум қўлланма ва рисолаларни тайёрлаш ва чоп этиш.

2023 йил апрель

3.

«Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар» миллий танловини ўтказиш.

1. «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар» миллий танловини ўтказиш бўйича Низомни, дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил май

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи

2. Танловни ўтказиб бориш, номинациялар бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш.

2023 йил 1 июндан бошлаб ҳар йили

4.

«Инсон ҳуқуқлари — келажак авлодлар учун» мавзусида ўқувчи ва талабалар ўртасида ёзги мактаб ва танловлар ташкил этиш, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш.

1. «Инсон ҳуқуқлари — келажак авлодлар учун» мавзусида ёзги мактаб ва танловлар концепцияси, дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил май-июнь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи

2. Ёзги мактаб ва танловларни ўтказиш.

2023 йил август

3. «Ёшлар ҳуқуқ ва эркинликлар ҳақида: баҳо, талаб ва муаммолар» мавзусида ижтимоий тадқиқот ўтказиш.

2023 йил сентябрь

5.

Тиббиёт соҳасидаги олий таълим муассасалари учун «Инсон ҳуқуқлари» ўқув дастурини жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Тиббиёт соҳасидаги олий таълим муассасалари учун «Инсон ҳуқуқлари» ўқув дастури бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2023 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

II. Давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш

6.

Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалалари бўйича ўқув курслари (соатлари)ни жорий қилиш.

1. Соҳаларнинг ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги масалалари бўйича ўқув курслари модули ва дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги

2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

2023 йил май ойидан бошлаб

7.

Судьялар ва прокурорлар иштирокида «Одил судловни амалга оширишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш» мавзусида ёзги мактаб ташкил этиш.

1. Ўқув дастури ва модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Ёзги мактабни халқаро эксперт-тренерлар иштирокида ташкил этиш.

2023 йил июль-август

Судьялар олий мактаби, Олий суд, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

8.

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этиш.

1. Қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курслари графигини ишлаб чиқиш.

2023 йил февраль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Миллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

2023 йил 1 мартдан бошлаб

9.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналишини ташкил этиш.

1. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналишини ташкил этиш.

2. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналишини халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари, инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув, илмий-услубий ва халқаро нашрлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ислоҳотлар бўйича юритилаётган хронология билан таъминлаб бориш.

2023 йил февраль

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

10.

Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларига оид тўпламларни давлат тилида чоп этиш.

1. Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалари матнларини давлат тилига таржима қилиш.

2023 йил март — сентябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат ва ҳуқуқ институти

2. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар тўпламини чоп этиш.

2023 йил ноябрь

11.

Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришда иштирок этаётган давлат органлари ва ташкилотлар мутахассисларини инсон ҳуқуқлари халқаро стандартлари бўйича малакасини мунтазам оширишни ташкил қилиш.

1. Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида давлат органлари ва ташкилотлар ўқув режасини тасдиқлаш.

2023 йил февраль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўқув курсини халқаро ва миллий экспертлар иштирокида онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

2023 йил апрелдан бошлаб

3. Ўқув курси фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил январь

III. Инсон ҳуқуқлари соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш

12.

Педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида инсон ҳуқуқларига доир фанларни (ўқув курсларини) жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

1. Педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари», «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» курслари бўйича таълим берилиши, ўқув дастурлари ва дарсликлар ҳолатини танқидий таҳлил қилиш.

2023 йил май-июнь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

2. Педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари», «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» курсларига доир методик қўлланма, модуль ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2023 йил сентябрь

13.

«Ҳуқуқшунос-педагог» бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш, шунингдек, «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ» магистратура йўналишини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

1. Низомий номидаги ТДПУ ва бошқа олий таълим муассасаларида «Ҳуқуқшунос-педагог» бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ» магистратура йўналишини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил март

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Низомий номидаги ТДПУ

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ТДЮУ, ЖИДУ, Судьялар олий мактаби, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

14.

«Инсон ҳуқуқлари» ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълимни такомиллаштириш.

1. «Инсон ҳуқуқлари» ихтисослиги бўйича докторантура квотасини ҳар йили эҳтиёжлардан келиб чиқиб белгилаш.

2. Илмий кенгаш ҳамда тадқиқотчиларга зарур шарт-шароитлар яратиш.

2023 йил август

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

15.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим билан боғлиқ илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танлов эълон қилиш.

1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан «Инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари» танловини ташкил этиш ва эълон қилиш.

2. Танловга келиб тушган лойиҳаларни техник экспертизадан ўтказиш, уларнинг молиялаштирилишини таъминлаш.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

16.

Инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари бўйича хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларнинг бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш ҳамда малака оширишини ташкил қилиш.

1. Мақсадли кўрсаткичларни тузишда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Инсон ҳуқуқлари соҳасининг долзарб йўналишлари бўйича хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш ҳамда малака ошириш очиқ стипендия танловлари эълон қилиш.

2023 йилдан бошлаб доимий

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, буюртмачи вазирлик ва идоралар

IV. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг инсон ҳуқуқлари соҳасида хабардорлигини ошириш

17.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича семинар-тренинглар ўтказиш.

1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича семинар-тренинглар дастури, модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Семинар-тренингларни онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

3. Махсус мактаб интернатларда «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция қоидалари бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш.

2023 йил 1 июндан бошлаб доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

18.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ходимлари учун «Аёллар ҳуқуқлари» ўқув курсларини жорий қилиш.

1. «Аёллар ҳуқуқлари» ўқув курслари дастури ишлаб чиқиш.

2. Ўқув курсларига эксперт-тренерларни жалб қилган ҳолда амалиётга жорий этиш.

2023 йил 1 июндан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

19.

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш масалалари бўйича инспекторлар учун «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар» мавзусида семинар-тренинглар ўтказиш.

1. Семинар-тренинг дастури ва ўқув модулини ишлаб чиқиш.

2. Семинар-тренингни ўтказиш учун халқаро ва миллий экспертларни жалб қилиш.

3. Семинар-тренингни онлайн ва офлайн форматда ўтказиш.

2023 йил 1 июндан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ички ишлар вазирлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

20.

Мигрантлар ҳуқуқлари бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун ўқув курслари ташкил қилиш.

1. «Мигрантлар ҳуқуқлари» ўқув курслари дастури ишлаб чиқиш.

2. «Мигрантлар ҳуқуқлари» дарслиги, ўқув ва услубий қўлланмалар чоп этиш.

3. Ўқув курсларига эксперт-тренерларни жалб қилган ҳолда амалиётга жорий этиш.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

V. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш

21.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» йўналишида давлат гранти ва ижтимоий буюртмалар танловини жорий қилиш.

1. «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» йўналишида давлат гранти ва ижтимоий буюртмалар танловини эълон қилиш ва ўтказиш.

2. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» йўналишида грант танлови эълон қилиш ва ўтказиш.

2023 йилдан бошлаб доимий

Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ЎзННТМА

22.

Инсон ҳуқуқлари таълими соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ўқув тадбирларини амалга ошириш.

1. Фуқаролик жамияти институтлари учун «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» мавзусида туркум семинар, тренинг, давра суҳбатлари ўтказиш.

2023 йил давомида

ЎзННТМА, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), «Мадад» ННТ

2. Фуқаролик жамияти институтлари учун «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар қоидаларини бажарилиши юзасидан муқобил ҳисоботлар тайёрлаш» мавзусида семинар-тренинглар ташкил қилиш.

2023 йил май-июнь

23.

Тадбиркорлар ва фермерлар учун «Бизнес ва инсон ҳуқуқлари» ўқув курсларини ўтказиш.

1. Соҳанинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда «Бизнес ва инсон ҳуқуқлари» ўқув модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил июль

Ўзбекистон Савдо саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Бизнес Омбудсман

2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

2023 йил сентябрдан бошлаб

24.

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари масалаларида ўқув курслари ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнатнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни такомиллаштириш масалаларида ўқув курслари дастурини ишлаб чиқиш.

2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб доимий

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси

VI. Замонавий технологиялар, бадиий асарлар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия бериш тизимининг самарадорлигини ошириш

25.

Мактабгача таълим муассасаларининг педагог ходимлари учун «Бола ҳуқуқларини ўргатиш» услубий қўлланмаси ҳамда тарбияланувчилар учун «Бола ҳуқуқлари» кўргазмали қўлланмасини яратиш.

1. Бола ҳуқуқлари бўйича услубий ва кўргазмали қўлланмалар яратиш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш.

2023 йил май

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

2. Услубий ва кўргазмали қўлланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда чоп этиш.

2023 йил август

3. «Илк қадам» давлат ўқув дастурига мувофиқ ташкил этиб келинаётган машғулотлар давомида ушбу қўлланмалардан фойдаланишни жорий қилиш.

2023 йил сентябрь

26.

Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбияни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари миллий тизими ҳақида туркум радио ва теледастурлар, кўрсатувлар ташкил этиш.

1. Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбияни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.

2. Радио ва теледастурларда халқаро ва миллий экспертларнинг кенг иштирокини таъминлаш.

3. Инсон ҳуқуқларига оид ижтимоий видео, аудио роликлар телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этиш.

2023-2024 йиллар давомида

ЎзМТРК, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)

27.

Вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари учун «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари» мавзусида ўқув курслар ташкил қилиш.

1. Инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув модулини ишлаб чиқиш.

2023 йил июль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

2023 йил сентябрь

3. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида «Инсон ҳуқуқлари ва медиа» кафедрасини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

28.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформа ишлаб чиқиш.

1. Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформага материалларни жойлаштириш.

2. Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформани ишга тушириш.

2023 йил апрель

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

VII. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

29.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан инсон ҳуқуқлари таълими соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро конференция ташкил этиш.

2023 йил декабрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, ЕХҲТ билан ҳамкорликда

2. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси, ЕХҲТнинг нашрларини ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш.

3. Халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган ўқув курслари, семинар, конференция ва давра-суҳбатларида Марказ ва бошқа ташкилотлар ходимларининг иштирокини таъминлаш.

доимий

30.

Европа Кенгашининг «Ҳуқуқшунослар учун инсон ҳуқуқлари таълими» дастури билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш.

1. Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бўйича семинар-тренинглар дастурини ва модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил сентябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Судьялар олий мактаби, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги

2. Тингловчилар рўйхатини шакллантириш.

3. Режа асосида семинар-тренингларни ташкил этиш.

доимий

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2023 й., 07/23/46/0078-сон)