26.01.2023 йилдаги 29-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.01.2023 йилдаги 29-сон
Kuchga kirish sanasi
26.01.2023
Маданият ва санъат соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштириш, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2022 йил 13 июлдаги ПФ-168-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.

Лицензия номи:

Лицензия номи:

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш;

б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйларда (ФҲДЁдаги маросим, «ош бериш» маросими, кечқурунги никоҳ тузиш — «никоҳ тўйи» маросими, «келин салом» маросими), «суннат тўйи» маросимига хизмат кўрсатиш, кўнгилочар ташкилотларда — клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар).

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Ижрочилар — жисмоний шахслар ва ижодий жамоалар — юридик шахслар

4.

Лицензияловчи орган:

Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Юридик шахс лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, банк номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), СТИР, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), ижодий жамоа аъзоларида имтиёзга эга бўлган шахслар мавжуд бўлса (ногиронлиги бўлган шахслар, таълим муассасаларида ўқийдиганлар, пенсионерлар) имтиёзи тўғрисидаги маълумот, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), аризани тақдим этиш жойи.

б) ижрочиларда мусиқа маълумоти мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда;

в) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда;

г) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочиларнинг репертуари тўғрисидаги маълумотнома;

д) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (асарнинг матни, муаллифларининг исми-шарифи асарларнинг номи, маҳаллий, республика, халқаро фестиваллар иштирокчиси, республика кўрик-танловлар иштирокчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат кабилар) — мавжуд бўлганда;

е) фақат биринчи марта ариза топширувчи хонанда учун камида 1 та қўшиқ ва унинг матни (агарда мавжуд бўлса асарга олинган видеоклип) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига (кейинги ўринларда — Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи) шахсан топширади ёки жонли ижрода ёзиб олинган ижроси Интернет жаҳон ахборот тармоғига юкланган ҳаволасини тақдим этади.

Жисмоний шахс лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

жисмоний шахснинг фамилияси, исми, паспорт серияси ва рақами ёки ID-карта рақами, ЖШШИР, телефон рақами, жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) ижрочи имтиёзга эга бўлса (ногиронлиги бўлган шахс, таълим муассасасида ўқийдиган, пенсионер) имтиёзи тўғрисидаги маълумот, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), аризани тақдим этиш жойи, лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишига розилиги.

б) ижрочида мусиқа маълумот мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (гувоҳномалар, аттестатлар, дипломлар) электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда;

в) давлат мукофотлари, мукофотлар, совринлар ва шу кабилар олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари — улар мавжуд бўлганда;

г) лицензия талабгори томонидан тузилган ижрочининг репертуари тўғрисидаги маълумотнома;

д) лицензия талабгорининг малакаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар (асарнинг матни, муаллифларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, асарларнинг номи, маҳаллий, республика, халқаро фестиваллар иштирокчиси, республика кўрик-танловлар иштирокиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат (диплом, сертификат кабилар) — мавжуд бўлганда;

е) фақат биринчи марта ариза топширувчи хонанда учун камида 1 та қўшиқ ва унинг матни (агарда мавжуд бўлса асарга олинган видеоклип) Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳига шахсан топширади ёки жонли ижрода ёзиб олинган ижроси Интернет жаҳон ахборот тармоғига юкланган ҳаволасини тақдим этади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

а) яккахон ижрочи концерти (бир яккахон ижрочининг концерт дастури), битта жанрнинг икки ёки ундан кўп ижрочиси иштирокидаги концерт дастури, турли жанрларнинг бир нечта ижрочиси иштирокидаги концерт дастури (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи ва бошқалар), оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш:

I рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари;

II рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари;

б) ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар, хусусий уйларда юбилей тантаналарида хизмат кўрсатиш, ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйлар (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, «келин салом»), «суннат тўйи» тадбирларига хизмат кўрсатиш, ҳордиқ чиқариш муассасалари, клублар, дискотекалар, ресторанлар, барлар ва қаҳвахоналарда хизмат кўрсатиш (яккахон хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, қизиқчи, диджей-овоз оператори, маъмур ва бошқалар):

III рейтинг гуруҳи ижрочилари — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари.

Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади:

30 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар — лицензияловчи ваколатли орган ҳисобварағига.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун фаолият турига қараб давлат божи бир жисмоний шахсга бир йил ҳисобидан тўланади.

Юридик шахс ташкил этган ижодий жамоалардан давлат божи ягона лицензия бўйича ундирилади.

Бунда, лицензияда ижодий жамоа аъзолари тўлиқ кўрсатилади ва улардан лицензия учун давлат божи қўшимча равишда ундирилмайди, ижодий жамоа аъзоси мустақил ижрочи сифатида ижод қилган ҳоллар бундан мустасно.

Ижодий жамоа унинг барча аъзолари давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслардан таркиб топган тақдирдагина давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи тўлашдан озод этиладиган шахслар гуруҳи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

15 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) лицензиатлар томонидан аҳолига концерт-томоша хизматларини қатъий равишда ушбу паспортда кўрсатилган аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи бўйича амалга ошириш;

I рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

камида 3 йил мобайнида мунтазам равишда яккахон ижрочи концертлари ўтказиш;

ижодий фаолият давомида камида 3 та альбом чиқариш; «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва бошқа фахрий унвонлари мавжудлиги;

республика ва халқаро даражадаги танловлар, кўриклар ғолиби дипломлари, улар мавжуд бўлганда;

концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон ижрочи концертини ташкил этиш;

битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

II рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

камида 1 та қўшиғининг мавжудлиги;

концерт-томоша фаолияти соҳасида ижрочилар ёки ижодий жамоаларга талаб даражаси.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари:

битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида, турли жанрлар йўналишларининг бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш;

оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш.

III рейтинг гуруҳларининг мезонлари:

ўзига хос истеъдоди, талантининг мавжудлиги.

Лицензиатларнинг аҳолига концерт-томоша хизматлари кўрсатишга ҳуқуқлари:

тўйларда, юбилейларда ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш (ресторанларда, барларда, қаҳвахоналарда ва хусусий уйларда тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт хизматлари кўрсатиш), жумладан, ҳордиқ чиқариш ташкилотларида (клубларда, дискотекаларда, ресторанларда, барларда ва қаҳвахоналарда) концерт хизматлари кўрсатиш, шунингдек, созанда, раққос(а), бэк-вокал, (хонандалардан ташқари) битта жанрнинг икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт дастурида қатнашиш ва уларда қатнашиш;

б) концерт-томоша тадбирларида, тўйлар ва бошқа тантаналарда артистнинг одоб-ахлоқ қоидаларига, саҳна маданияти, ташқи кўриниш маданиятига зид бўлган хатти-ҳаракатлар қилишини ҳамда маънавиятга салбий таъсир кўрсатувчи ва томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилувчи, ахлоқсизлик ғояларини тарғиб қилишни истисно этган ҳолда қўшиқларни ва улар бўйича яратилган видеоклипларни ижро этиш;

в) лицензия олиш учун биринчи марта ариза топширган, III рейтинг гуруҳига кирмайдиган, ижрочи ҳамда ижодий жамоалар лицензияловчи органнинг таклифига асосан ижро маҳоратини жонли эшитиш учун Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг йиғилишига шахсан ёки масофавий иштирок этиш ёхуд жонли ижрода ёзиб олинган ижроси Интернет жаҳон ахборот тармоғига юкланган ҳаволасини тақдим этиш;

г) кўрсатилган концерт-томоша хизматларини қатъий равишда шартнома асосида амалга ошириш;*

д) жисмоний шахслар йиллик фаолияти якунидан келиб чиқиб, солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда даромадлар тўғрисида декларацияни тўлдириш;*

е) Ўзбекистон Республикаси ташқарисида концерт-томоша тадбирларини амалга ошириш тўғрисида лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимларини хабардор қилиш;*

ж) Концерт-томоша фаолиятида у ёки бу динни тарғиб этмаслик;

з) Лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимлари лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказилганда турли ноўрин хатти-ҳаракатлар қилмаслик.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

мавжуд эмас

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

чекланмаган

12.

Изоҳ.

Ушбу паспортнинг 2-банди «а» кичик бандида белгиланган лицензияланадиган фаолият турининг кичик тури учун лицензияга эга бўлган шахсларда «б» кичик бандда белгиланган лицензияланадигаи фаолият турининг кичик тури билан ҳам шуғулланиш ҳуқуқи мавжуд.

Лицензия бериш ёки уни беришни рад қилиш ҳақидаги қарор талабгорнинг ижро маҳоратини жонли эшитиш якуни бўйича Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг хулосалари асосида қабул қилинади. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг мажлиси ўн кунда камида бир марта ўтказилади.

Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи лицензия талабгорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида малака (профессионал) сифатларни баҳолайди ва ҳар бир ижрочини ушбу паспортнинг 9-бандига мувофиқ малака талабларига биноан аниқ рейтинг гуруҳига киритади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

».