29.12.2022 йилдаги 2816-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 29.12.2022 йилдаги 2816-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
29.12.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшма қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2022 йил 14 декабрдаги «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш тўғрисида»ги резолюциясини амалга ошириш чоралари ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2022 йил 14 декабрдаги «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш тўғрисида»ги резолюциясида белгиланган устувор вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш, Барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларга эришишда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек мамлакатимизни барқарор ривожлантиришни «инсон-жамият-давлат» принципи асосида олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2022 йил 14 декабрдаги 77-сессиясида Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш тўғрисида»ги резолюция қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2022 йил 14 декабрдаги «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш тўғрисида»ги резолюциясида белгиланган вазифаларни 2023-2024 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» (бундан буён матнда «Йўл харитаси» деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Йўл харитаси»да белгиланган масъул ижрочилар ўз зиммасига юклатилган вазифаларнинг ҳар чоракдаги ижроси тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясига (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) тақдим этиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ихтиёрий миллий ҳисоботини Парламент комиссиясига муҳокама қилиш учун ҳар икки йилда киритиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Барқарор ривожланиш мақсадлари сари» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини 2023 йилнинг 1 майига қадар ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашда миллий барқарор ривожланиш мақсадлари доимий равишда ҳисобга олинишини, шунингдек барқарор ривожланиш мақсадлари бюджети маркировкасининг амалга оширилишини таъминлаб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар доирасида 2023 йил учун Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда таҳлил қилиб, Парламент комиссиясига 2023 йилнинг 1 апрелига қадар ахборот киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Барқарор ривожланиш маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш, уларнинг фаолиятига ташкилий-услубий ва ахборот жиҳатидан доимий равишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ҳамда инсон қадри, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид халқаро индикаторларнинг ўзаро боғлиқлигини чуқур ўрганиш асосида Ўзбекистоннинг турли халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш борасида тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ва Парламент комиссиясига киритиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар доирасида амалга оширилаётган ишларни чуқур таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларнинг ечимлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг ижро этилиш ҳолати тўғрисида кенг жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини оширишга қаратилган рисолалар, ахборотномалар, ижтимоий роликларни тайёрлаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар икки йилда 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тайёрланадиган Ихтиёрий миллий ҳисоботлар учун фуқаролик жамияти институтларининг муқобил маърузаларини тайёрлаб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Халқаро пресс-клуб ва Ўзбекистон миллий медиа ассоциациясига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қўшма қарорнинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида доимий равишда тушунтирилишини ҳамда кенг ёритиб борилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўл харитаси» доирасида эришилган натижалар тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотларнинг кенг жамоатчиликка тезкор етказилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 29 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2816-IV-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 29 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КҚ-447-IV-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 29 декабрдаги 2816-IV/КҚ-447-IV-сонли Қўшма қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2022 йил 14 декабрдаги «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш тўғрисида»ги резолюциясида белгиланган вазифаларни 2023-2024 йилларда амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

I. COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда «ҳеч кимни унутиб қолдирмаслик» принципини таъминлаган ҳолда кенг кўламли, барқарор ва изчил тикланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва ҳар томонлама ҳамкорликка содиқликни мустаҳкамлаш

1.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини қўллаш юзасидан мутасадди ташкилотлар учун БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан биргаликда вебинар ва семинарларни ташкил этиш.

БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлик доирасида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масаласида хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини қўллаш бўйича халқаро экспертларни таклиф этган ҳолда вебинар ва семинарларни ташкил қилиш.

2023-2024 йиллар давомида алоҳида режага мувофиқ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Барқарор ривожланиш маркази

2.

Давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар лойиҳаларига таклифларни биринчи навбатда, барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар асосида ишлаб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш.

1. Давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар лойиҳаларига таклифларни барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб шакллантириш.

2. Давлат дастури ва ҳудудий дастурлар лойиҳаларини барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар билан ўзаро узвийлигини таъминлаш.

2023 йил январь ойидан бошлаб

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (бундан буён матнда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Барқарор ривожланиш мақсадлари индекси (SDG Index) бўйича ҳисоботларни таҳлил қилиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

1. «SDG Index» ҳисоботига кўра, рейтингнинг юқори бешлигидаги хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

2023 йил I чорак

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, масъул вазирлик ва идоралар

2. Барқарор ривожланиш мақсадлари индекси бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»да белгиланган чора-тадбирларнинг мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан ўз вақтида бажарилишини мониторинг қилиб бориш.

доимий

4.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Барқарор ривожланиш мақсадлари сари» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 май

Мувофиқлаштирувчи кенгаш

II. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича миллий қонунчилик ҳужжатларини баҳолаш

5.

Қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга мослиги нуқтаи назаридан баҳолаш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш ва уларни Миллий барқарор ривожланиш мақсадларига мослиги нуқтаи назаридан баҳолаш.

2. Баҳолаш натижалари юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясига киритиш.

2023-2024 йиллар давомида

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

6.

Қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг гендер тенглик принципларига мувофиқлигини ўрганиш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг гендер тенглик принципларига мувофиқлигини ўрганиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда гендер тенглик принципларига мувофиқ бўлмаган қоидаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023-2024 йиллар давомида

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Барқарор ривожланиш маркази

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг гендер тенглик принципларига мувофиқлиги юзасидан жамоатчилик экспертизасини қонунчиликда белгиланган тартибда ташкиллаштириш.

2023-2024 йиллар давомида

7.

2030 йилгача Миллий кўрсаткичларнинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш.

Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси мажлисида 2030 йилгача Миллий кўрсаткичларнинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама этиш.

2024 йил II чорак

Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади)

III. Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг натижадорлигини таъминлаш мақсадида ихтиёрий миллий ҳисоботларни тайёрлашни, бу борадаги ҳисобдорликни ҳамда масъулиятни кучайтириш

8.

Ихтиёрий миллий ҳисоботларни тайёрлаш бўйича малака алмашиш (Twinning) дастури бўйича Мўғулистон ва Тожикистон парламенти вакилларининг Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси аъзолари билан учрашувини ўтказиш.

Ихтиёрий миллий ҳисоботни тайёрлаш бўйича малака алмашиш (Twinning) дастури бўйича Мўғулистон ва Тожикистон парламенти вакилларини қабул қилиш.

2023 йил I чорак

Мувофиқлаштирувчи кенгаш, Парламент комиссияси

9.

Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳасини Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси ва 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қўшма мажлисида кўриб чиқиш.

1. Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси ҳамда 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қўшма мажлисида Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳасини муҳокама қилиш, билдирилган таклифлар асосида ҳисобот лойиҳасини такомиллаштириш.

2. Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳаси юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш.

2023 йил II чорак

Парламент комиссияси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш

10.

Ўзбекистон Республикаси Ихтиёрий миллий ҳисоботини тайёрлаш ва уни кўриб чиқиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Ихтиёрий миллий ҳисоботини тайёрлаш.

2. Ихтиёрий миллий ҳисоботни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясига киритиб бориш.

3. Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси мажлисларида Ихтиёрий миллий ҳисоботни муҳокама қилиш.

2024 йил апрель

Мувофиқлаштирувчи кенгаш, Парламент комиссияси

11.

Ҳудудларни барқарор ва жадал ривожлантириш учун уларнинг комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожланишини баҳолаш.

Статистик кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш натижаларини Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг мажлисларида танқидий муҳокама қилиш.

ҳар ярим йилда

Олий Мажлис палаталари

IV. БМТнинг йирик тадбирларида, шу жумладан, барқарор ривожланиш бўйича олий даражадаги сиёсий форумда парламент аъзоларининг иштирокини таъминлаш, бунда гендер тенглигига риоя этилишига эътибор қаратиш

12.

Ихтиёрий миллий ҳисоботни юқори даражадаги сиёсий форумда тақдим этиш учун Ўзбекистон делегацияси аъзоларини аниқлаш ва келишиш.

Ўзбекистон делегацияси аъзоларини аниқлашда гендер тенглигига риоя этилишини таъминлаш.

2023 йил апрель

Мувофиқлаштирувчи кенгаш, Парламент комиссияси

13.

БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашининг Юқори даражадаги сиёсий форуми доирасида Ўзбекистоннинг иккинчи Ихтиёрий миллий ҳисоботини тақдим этиш.

БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашининг Юқори даражадаги сиёсий форуми доирасида Ўзбекистон делегацияси иштирокини ҳамда Ўзбекистоннинг иккинчи Ихтиёрий миллий ҳисоботини тақдим этилишини таъминлаш.

2023 йил июль

Парламент комиссияси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш, Ташқи ишлар вазирлиги

14.

Ўзбекистоннинг иккинчи Ихтиёрий миллий ҳисоботининг тақдим этилиши бўйича ахборот кампаниясини ташкил этиш.

Ўзбекистоннинг иккинчи Ихтиёрий миллий ҳисоботининг тақдим этилиши, шунингдек ҳисобот даврида барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар бўйича маҳаллий ва халқаро ҳамжамиятнинг хабардорлик даражасини оширишга қаратилган миллий ва хорижий медиа маконда ахборот кампаниясини ташкил этиш.

Ҳисобот тақдим этилгач

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги

V. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти институтлари билан самарали, конструктив муносабатларни йўлга қўйиш, барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий дастурлар ва стратегияларнинг бажарилишини мониторинг қилиш ва баҳолашда уларнинг фаолиятига кўмаклашиш

15.

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш.

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишга нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб қилиш мақсадида давлат грантини ажратиш ҳамда давлат ижтимоий буюртмасини бериш.

2023-2024 йиллар давомида

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, мутасадди вазирлик ва идоралар

16.

Фуқаролик жамияти институтлари томонидан Ўзбекистон Республикасида барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича муқобил маърузаларни тайёрлаш амалиётини йўлга қўйиш.

1. Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича Ихтиёрий миллий ҳисоботлар учун фуқаролик жамияти институтларининг муқобил маърузаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясига тақдим этиш.

2024 йил апрель

Барқарор ривожланиш маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

2. Барқарор ривожланиш мақсадларини чет давлатлар конституцияларида акс эттирилишини чуқур таҳлил этиш, тегишли илғор хорижий тажрибадан Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларда фойдаланиш борасида тегишли таклифлар ишлаб чиқиш, таҳлилий материаллар, рисола, қўлланма ва (электрон) китоблар нашр этиш.

2023 йил

3. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ҳамда инсон қадри, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид халқаро индикаторларнинг ўзаро боғлиқлигини чуқур ўрганиш асосида Ўзбекистоннинг турли халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш борасида тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ва Парламент комиссиясига киритиб бориш.

2023 йилдан бошлаб

17.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш ҳамда улар фаолиятига ташкилий-услубий ва ахборот жиҳатдан кўмаклашиш.

доимий

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Барқарор ривожланиш маркази

18.

Фуқаролик жамияти институтлари учун барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш.

1. Ўқув семинарлари концепцияси, дастури ва режасини ишлаб чиқиш.

2. Ўқув семинарларини маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ўтказиш.

3. Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича фуқаролик жамияти институтлари иштирокини фаоллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

2023 йил I чорак (алоҳида режага мувофиқ)

Барқарор ривожланиш маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

19.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш.

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар доирасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ечимлари бўйича таклиф ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш.

доимий

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Барқарор ривожланиш маркази

20.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш мақсадида www.uz да энг кўп ташриф буюрувчиларга эга ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан тегишли тартибда аккредитациядан ўтган электрон оммавий ахборот воситалари рўйхатини шакллантириш ва уларнинг мониторингини таҳлил қилиш ҳамда натижаларини кенг жамоатчиликка эълон қилиб бориш.

йилда икки марта

Олий Мажлис ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши

VI. Барқарор ривожланиш мақсадларининг бажарилиши тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш ҳамда мазкур жараёнларда уларнинг иштирокига кўмаклашиш

21.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2022 йил 14 декабрдаги «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш тўғрисида»ги резолюциясининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳамда «Йўл харитаси» доирасида эришилган натижалар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш.

1. Резолюциянинг мазмун-моҳиятини кенг ёритишга ҳамда тарғиб қилишга қаратилган медиа-режани ишлаб чиқиш.

2023 йил январь

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Халқаро пресс-клуб ва Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси

2. Резолюция ва ушбу «Йўл харитаси» доирасида эришилган натижалар тўғрисидаги холис ва тўлиқ маълумотларнинг кенг жамоатчиликка тезкор етказиб бориш.

доимий

22.

Барқарор ривожланиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни ёритувчи «Барқарор ривожланиш мақсадлари сари» рукни остида махсус теледастур ташкил этиш.

1. «Барқарор ривожланиш мақсадлари сари» рукни остида махсус теледастурини ташкил этиш.

2023 йил II чорак

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси

2. «Барқарор ривожланиш мақсадлари сари» рукни остида махсус теледастурига барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга масъул бўлган ташкилот вакилларини ҳамда маҳаллий ва хорижий экспертларни таклиф қилиб бориш.

доимий

23.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни халқаро ҳамжамиятга етказиш.

Хорижий тиллардаги тарғибот материалларини (мақолаларни) кўпайтириб, уларнинг хорижий нашрларда чоп этилишини ташкил этиш.

доимий

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Парламент комиссияси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш

24.

БМТ агентликлари билан ҳамкорликда ОАВ вакиллари, фуқаролик жамияти институтларини жалб қилган ҳолда аҳоли ўртасида Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар ҳамда Ихтиёрий миллий ҳисоботини ёритиш ва тарғиб қилиш бўйича ахборот кампаниясини ташкил этиш.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар ҳамда Ихтиёрий миллий ҳисоботини ёритиш ва тарғиб қилиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш, ахборот кампаниясини юқори савияда ташкил этиш.

2023-2024 йиллар давомида алоҳида медиа-режа асосида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мувофиқлаштирувчи кенгаш, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

25.

Аҳолининг барқарор ривожланиш мақсадлари ҳақидаги хабардорлик даражасини ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровларни ўтказиш.

1. Ижтимоий сўровларни барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар асосида тайёрлаш.

2023 йил май

«Ижтимоий фикр» маркази

2. Аҳолининг барқарор ривожланиш мақсадлари ҳақидаги хабардорлик даражасини ўрганиш ва эълон қилиб бориш.

июль

26.

Парламент фаолиятининг самарадорлигини, шаффофлигини ва сайловчилар олдидаги ҳисобдорлигини ошириш мақсадида унинг фаолиятини рақамлаштириш.

Парламентда ахборотларни йиғиш, уларга қайта ишлов бериш ва рақамлаштириш жараёнларига сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш;

қонун ижодкорлиги жараёнида медиа-ахборотни тайёрлаш ва тарқатишни автоматлаштириш;

қонун ижодкорлиги фаолиятининг айрим босқичлари автоматлаштирилишини таъминловчи компьютер дастурлари мажмуасини яратиш;

қонун лойиҳалари муҳокамасини кенг жамоатчилик билан интернет порталида масофавий муҳокама қилиш ва уларнинг таклифларини олиш бўйича ахборот тизимини яратиш (краудсорсинг);

мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, қабул қилинаётган қонунлар тўғрисидаги ахборотни фуқароларга оддий ва тушунарли тилда етказиб берувчи MyParliament.gov.uz Интернет порталини такомиллаштириш.

2023 йил апрель

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

27.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг ижроси ҳолати тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардорлик қилиш.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг ижроси ҳолати тўғрисида кенг жамоатчиликнинг хабардорлик даражасини оширишга қаратилган рисолалар, ахборотномалар, ижтимоий роликларни тайёрлаб бориш.

доимий

Барқарор ривожланиш маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

VII. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш тадбирларини самарали молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети бўйича таклифларни ва таҳлилий маълумотларни парламент аъзоларига тақдим этиб бориш

28.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришиш тадбирларини самарали молиялаштириш.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни ҳисобга олинганлигига оид таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ҳамда парламент аъзоларига тақдим этиб бориш.

ҳар йили

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

29.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис палаталарига киритиб борилаётган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботида амалга оширилган ишларнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга мувофиқлигини, шунингдек, бунинг учун ажратилаётган маблағлар ҳажмини акс эттириб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш, ҳисоботда амалга оширилган ишларнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга мувофиқлигини кўриб чиқиш, тегишли қарор қабул қилиш.

2023-2024 йиллар

Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис палаталари

30.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар бўйича 2023 йил учун прогнозлаштирилган маблағлар манбаларини ва ҳажмини таҳлил қилиш.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар бўйича 2023 йил учун давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар манбаларини ва ҳажмини таҳлил қилиш, таҳлил натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясига ахборот киритиш.

2023 йил I чорак

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси, Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

VIII. Хотин-қизларнинг парламент фаолиятида ва қонун ижодкорлиги жараёнларида тўлиқ, тенг ҳуқуқли ва кенг иштирок этишига кўмаклашиш орқали гендер тенгликни таъминлаш

31.

Қонун ҳужжатларига сайлов, референдум ва қонун ижодкорлиги жараёнларида хотин-қизларнинг иштирокини кучайтиришган қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

1. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

барча ҳолларда сайлов комиссиялари раисларини сайлашда ва тайинлашда;

округ сайлов комиссиялари раислигига номзодларни тавсия этишда;

участка сайлов комиссиялари раислигини белгилашда гендер тенглиги принципларига риоя қилиш.

2. «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

референдум ўтказувчи округ комиссияси раислигига номзодларни тавсия этишда;

референдум ўтказувчи участка комиссияси раиси ва раис ўринбосарини тайинлашда гендер тенглиги принципларига риоя қилиш.

3. «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

Қонунчилик палатасининг қўмиталари ва комиссиялари раислигига номзодлар бўйича таклифлар киритишда;

давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи қўмиталари ёки комиссиялари раислигига, раис ўринбосарлигига ва аъзолигига номзодлар юзасидан таклифлар киритишда гендер тенглиги принципларига риоя қилиш.

4. Қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил II чорак

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

32.

Давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик назорати доирасида гендерга оид аудитни ўтказиш.

1. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда гендерга оид аудитни ўтказиш услубиятини ишлаб чиқиш.

2. Гендерга оид аудитни ўтказиш бўйича 3 йиллик режа ишлаб чиқиш ва ўтказиш.

2023 йил II чорак

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси

3. Гендерга оид аудит натижаларига доир ахборот ва таклифларни Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлисида муҳокама қилиш.

2023-2024 йиллар давомида режага мувофиқ

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси

33.

Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш.

Сиёсий партиялар томонидан партияга аъзо бўлган хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш чораларини кўриш, бунда тизимли равишда дебатлар, мунозаралар, интервью ва чиқишлар ташкил этиб бориш.

2023-2024 йиллар давомида

Сиёсий партиялар, вазирлик, идора ва ташкилотлар

34.

«Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли» мавзусидаги анъанавий форумни ўтказиш.

«Ўзбекистон тараққиётида парламентдаги аёлларнинг роли» мавзусидаги анъанавий форумни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш. Бунда:

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада кулай шароитлар яратиш;

гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этишга эътибор қаратиш.

2023-2024 йиллар декабрь

Олий Мажлис палаталари, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси

35.

Ахборот маконида аёлларнинг ижобий тимсолини яратиш, шунингдек уларнинг қонун ижодкорлиги фаолиятидаги салмоқли ҳиссаларини кўрсатиб бериш.

«parl.uz» сайтида «Аёл сўзи. Қонун» рукнини ишга тушириш ҳамда давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган хотин-қизлар, шу жумладан аёл депутат ва сенаторлар иштирокида туркум мақола ҳамда интервьюлар эълон қилиб бориш.

2023 йилнинг январь ойидан бошлаб

Олий Мажлис ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Парламент ахборот маркази

IX. Соғлиғи имконияти чекланган шахслар учун қонунларнинг ва уларнинг механизмлари кенг қамровли ҳамда тушунарли бўлишини таъминлаш

36.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунларнинг ижроси ҳолатини ўрганиш.

1. «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

2. Ўрганиш якунларини Қўмитанинг кенгайтирилган мажлисида муҳокама қилиш.

3. Ўрганиш якунларидан келиб чиқиб қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил II чорак

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

37.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сиёсий ҳаётда тенг ва тўлиқ иштирок этишига эришиш, шу жумладан сайлов ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш масалаларини ўрганиш.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сиёсий ҳаётда тенг ва тўлиқ иштирок этишига эришиш, шу жумладан сайлов ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлаш масалалари бўйича назорат-тахдил тадбирларини ўтказиш.

2023-2024 йиллар давомида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси

38.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари, шунингдек, референдумлар ўтказишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш.

1. Сайлов қонунчилигига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

сайлов участкаларини барча тоифадаги ногиронлиги бўлган (эшитиш, кўриш, таянч-ҳаракат тизимида нуқсонлари бўлган) шахслар учун овоз бериш имкониятини таъминлайдиган иншоотлар билан жиҳозлаш ҳамда бундай жиҳозларга қўйиладиган минимал талаблар ва стандартларни белгилаш;

ногиронлиги бўлган шахсларга сайловга оид маълумотларни фойдаланиш мумкин бўлган форматда тақдим этиш;

сайлов комиссиялари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳларини тузиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг алоҳида рўйхатларини тузиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаол сайлов ҳуқуқини амалга оширишлари учун махсус ишлаб чиқилган ногиронларнинг овоз бериш қобилиятини ошириш (овозларни электрон ҳисоблаш усуллари);

ногиронлиги бўлган шахслар учун барча даражадаги депутатликка номзодлар кўрсатишда сиёсий партиялар учун квота белгилаш.

2. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил II чорак

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, ногиронлар жамиятлари

39.

Сайлов участкаларида сайлов даврида ногиронлиги бўлган шахслар тенг овоз бериши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

Сайлов участкаларида сайлов даврида ногиронлиги бўлган шахслар тенг овоз бериши учун шарт-шароитлар яратиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш.

2024 йил давомида

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

40.

Ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳар қандай камситишларга барҳам этиш.

1. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикасида кафолатланган ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ногиронлик белгисига кўра камситганлик, шунингдек ишга жойлашишда асоссиз камситганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил давомида

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, ногиронлар жамиятлари

X. 2030 йилга қадар бўлган даврдаги кун тартиби муваффақиятли амалга оширилишида ёшлар ўрни ва ҳиссаси муҳимлиги, парламент жараёнларида ёшларнинг тўлиқ, тенг ҳуқуқли ва таъсирчан иштирокини таъминлаш

41.

Барқарор ривожланиш мақсадларини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида «Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича ёшлар элчилари» корпусини шакллантириш.

1. «Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича ёшлар элчилари тўғрисида»ги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил I чорак

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Ёшлар парламенти ва олий таълим муассасаларининг 2, 3-курс талабалари орасидан ҳар бир ҳудуддан 3 нафардан Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича ёшлар элчиларини танлаб олиш.

2023 йил II чорак

3. Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича ёшлар элчилари учун ўқув семинарлар ташкил қилиш.

2023 йил III чорак

42.

Сиёсий партияларнинг «Ёшлар қаноти» ролини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Сиёсий партияларнинг «Ёшлар қаноти» ролини ошириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилган ҳолда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил II чорак

Сиёсий партиялар, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги

43.

«Ёшлар ва қонун» кўрик танловини ташкил этиш.

1. Кўрик-танлов Низомини ишлаб чиқиш.

2. Кўрик-танловни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

3. Кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш.

2023 йил июнь

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

44.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга ёшларни кенг жалб қилиш мақсадида барқарор ривожланиш мақсадлари соҳасида ёшлар ташаббуслари платформасини жорий этиш.

1. БМТнинг Барқарор ривожланиш соҳасида ечимларни ишлаб чиқиш тармоғи (UN SDSN) ҳамда Франциянинг «SDSN Youth» ташкилоти билан мулоқотга киришиш ҳамда ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама этиш.

2. «SDSN Youth» ташкилотининг минтақавий филиалини (SDSN Youth Uzbekistan) очиш мақсадга мувофиқлигини ўрганган ҳолда таклифларни Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясига киритиш.

2023 йил II чорак

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

45.

Ижтимоий тармоқларда «#oʻzmaqsadlaringnibil» хештегини яратиш ва оммалаштириш.

Ёшлар, таниқли олим ва сиёсатчилар, санъаткорлар ҳамда масъуллар томонидан «Facebook», «Instagram» ва бошқа ижтимоий тармоқларда «#oʻzmaqsadlaringnibil» хештеги остида пост, видео ва расмлар қолдириш.

доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

XI. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ижтимоий, иқтисодий ва экологик йўналишларда парламентларнинг, шу жумладан, Парламентлараро иттифоқ фаолияти доирасида яқин ҳамкорлигини таъминлаш

46.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун глобал ҳаракатлар кампаниясига (UN SDG Action Campaign) қўшилиш масаласини ўрганиш.

1. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун глобал ҳаракатлар кампанияси билан мулоқотга киришиш, ҳамкорлик масалаларни муҳокама этиш.

2. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун глобал ҳаракатлар кампаниясига қўшилиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясига киритиш.

2023 йил II чорак

Барқарор ривожланиш маркази, Ташқи ишлар вазирлиги

47.

Барқарор шаҳарлар индекси (Sustainable Cities Index 2022) бўйича ҳисоботларни таҳлил қилиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

1. Индекс ҳисоботига кўра, рейтингнинг юқори бешлигидаги шаҳарлар тажрибасини ўрганиш ва ушбу индексни юритувчи ташкилот билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

2. Ушбу индексда Тошкент шаҳрининг ўрнини акс эттириш чораларини кўриш.

2023 йил давомида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

48.

Ўзбекистонда экологик барқарорликка эришиш.

1. Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) ҳамда Бутунжаҳон экологик излар тармоғи (Global Footprint Network) билан мулоқотга киришиш, ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиш.

2023 йил давомида

Табиат ресурслари вазирлиги, Барқарор ривожланиш маркази

2. Ҳудудларнинг экологик барқарорлигини баҳолаш, тавсиялар ишлаб чиқиш.

3. Ҳудудларда барқарор экологик вазиятни сақлаш ва экологик фожиаларнинг олдини олишга қаратилган 2024 — 2026 йилларда амалга ошириладиган Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил давомида

49.

Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши курашиш бўйича тезкор чораларни кўриш.

1. Иқлим ўзгаришининг интенсивлигини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш.

2023 йил давомида

Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси, Энергетика вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

2. Яшил энергетика тамойилларини жорий этиш мақсадида қуёш ва шамол гибрид мосламадан олинадиган электр энергияси орқали техник сиқилган водород ёқилғиси ишлаб чиқарадиган автоном комплекс инновацион технологиясини яратиш.

2023 йил давомида

50.

Ҳавони узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенция (1979 йил 13 ноябрь, Женева) ва унинг асосий протоколларига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш ҳамда бу бўйича тегишли чоралар кўриш.

1. Конвенция ва унинг асосий протоколларига қўшилиш бўйича хорижий ҳамда миллий қонунчиликни ўрганиш.

2. Вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда таклифларни ишлаб чиқиш.

2023 йил давомида

Табиат ресурслари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3. Конвенцияга қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2024 йил давомида

51.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш.

1. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахтларни экиш ва парваришлашда комплекс ёндашув асосида ишларни ташкил қилиш орқали ҳавони тозалаш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва чўлланишга қарши кураш.

2. БМТ Тараққиёт дастури ва унга ёндош ташкилотлар, жамғармалар ҳамда БМТ дастурлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш.

2023-2024 йиллар давомида

Табиат ресурслари вазирлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Барқарор ривожланиш маркази

52.

Оролбўйи минтақасида жойлашган ҳудудларни ривожлантиришда Стратегик экологик баҳолаш лойиҳасини амалга ошириш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва концепцияларининг, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемалари, шаҳарсозлик ҳужжатларини стратегик экологик баҳолаш пилот лойиҳалари учун мақбул объектлар танлаш.

2. Танланган объектларни ривожлантириш дастурлари ва концепцияларининг, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари, шунингдек шаҳарсозлик ҳужжатларини халқаро тажрибадан келиб чиқиб, пилот лойиҳа кўринишида стратегик экологик баҳолашдан ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

3. Мазкур тавсиялар асосида ҳисоботлар тайёрлаш.

2023-2024 йиллар давомида

Табиат ресурслари вазирлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар

XII. Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишда парламентнинг ролини тарғиб қилиш, бу борада парламентнинг институционал салоҳиятини ошириш бўйича таклифларни БМТга тақдим этиб бориш

53.

Самарқанд шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусида II халқаро форумини ўтказиш.

Самарқанд шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусида II халқаро форумини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиш. Бунда:

оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш;

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка намойиш этишга эътибор қаратиш.

2023 йил сентябрь

Олий Мажлис палаталари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

XIII. Барқарор ривожланиш соҳасига оид ҳамкорликдаги йирик ҳаракатлар дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида Парламентлараро иттифоқ орқали парламентлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш ва таълим олиш механизмларини ривожлантириш

54.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича етакчи хорижий давлатлар парламентлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро мулоқотни олиб бориш, тажриба алмашиш, жаҳон жамоатчилигини Ўзбекистоннинг миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича сиёсатидан, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш.

2023-2024 йиллар давомида

Олий Мажлис палаталари, Ташқи ишлар вазирлиги

55.

Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламент аъзолари ва Олий Мажлис палаталари девонлари масъул ходимларининг малакасини ошириш.

1. БМТ ва унинг ташкилотлари ҳамда бошқа тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича малака ошириш, таништирув ташрифлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2. Парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш орқали миллий барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламент аъзолари ва Олий Мажлис палаталари девонлари масъул ходимларини Ўзбекистон аъзо бўлган парламентлараро ташкилотларда (Парламентлараро иттифоқ, ЕХҲТ Парламентлараро Ассамблеяси, Осиё парламентлараро Ассамблеяси, Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва бошқалар) малака ошириш ёки стажировкадан ўтишга юбориш чораларини кўриш.

2023-2024 йиллар давомида

Парламент комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Барқарор ривожланиш маркази

56.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар юзасидан халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатларининг билим ва малакасини оширишга қаратилган ўқув семинарлари ташкил этиш.

1. Ўқув семинари дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар кенгашлари депутатлари учун барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар юзасидан ўқув семинарлари ташкил этиш.

2023-2024 йиллар давомида алоҳида режага мувофиқ

Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Барқарор ривожланиш маркази

57.

Миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда давлат органлари ходимларининг салоҳиятини ва тажрибасини ошириш.

1. Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда Олий Мажлис палаталари девонлари ҳамда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ходимлари салоҳиятини ва тажрибасини ошириш мақсадида уларни хориждаги етакчи мутасадди ташкилотлар, илмий марказлар, илғор компания ҳамда ташкилотларга малака ошириш ёки стажировкадан ўтишга юбориш чораларини кўриш.

ҳар йили

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш, Ташқи ишлар вазирлиги, Парламент комиссияси

2. Малака ошириш ёки стажировкадан ўтишга юбориш бўйича таклифларни Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясига киритиш.

2023 йил II чорак