ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ
«САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ПОРТЛОВЧИ МАТЕРИАЛЛАРНИ ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИДА ТАШИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 8 июлда 1493-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 майдаги 213-сонли «Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида портловчи материалларни темир йўл транспортида ташиш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси, Транспорт ИИБ ҳамда «Саноатконтехназорат» Давлат инспекциясининг тармоқ инспекциялари зиммаларига юклатилсин.
Ички ишлар вазири З. АЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 май,
5-сон
«Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғи Р. САИДОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 25 май,
80-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 201-модда)