14.01.2023 йилдаги 16-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.01.2023 йилдаги 16-сон
Kuchga kirish sanasi
16.01.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш тизимини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастурларини шакллантириш, уларни мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига кескин ва ижобий таъсир кўрсатадиган лойиҳалар билан тўлдиришни таъминлаш, лойиҳаларни амалга оширишда ҳамда улар ишга туширилгандан сўнг инвестициядан кейинги мониторинг тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 майдаги ПФ-5717-сон Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг тасдиқланган концепциялари ва дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида унинг асосий кўрсаткичларини ҳар йили аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда уч йиллик даврга шакллантирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция дастурини, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ва бошқа марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш, шунингдек, Инвестиция дастурининг амалга оширилишини умумий мониторинг ва назорат қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳалари рўйхатини халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва бошқа марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастурининг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш, инвестиция дастурининг ахборот таъминоти, инвестициядан кейинги мониторингини амалга ошириш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил 1 январдан бошлаб Инвестиция дастурини «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг қилиш тартибига тўлиқ ўтсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ахборот тизимида инвестиция лойиҳаси амалга оширилгандан сўнг мониторинг қилишни назарда тутувчи функционал имкониятлар яратилиши кўзда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Миллий статистика қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланишга эришиш мақсадида ҳар чоракда инвестиция дастурлари доирасида яратилган ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Рақамли технологиялар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Марказий банк, тижорат банклари ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишлилиги бўйича ўз тизимларини уч ой муддатда «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига зарур бўлган маълумотларни интеграция қилишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йилдан бошлаб келгуси йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарорга илова билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талабларидан келиб чиқиб, ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 14 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 январдаги 16-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини (кейинги ўринларда — Инвестиция дастури) шакллантириш ва амалга ошириш тартибини ҳамда унинг мазмунига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инвестиция дастури тармоқ ва ҳудудий ривожланиш концепциялари базасида шакллантирилган, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ҳамда мавжуд табиий, минерал хом ашё, молиявий, моддий, меҳнат ресурслари ва бошқа ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида мамлакат иқтисодиётини барқарор ва жадал ривожлантиришга эришиш, республика иқтисодиётининг алоҳида тармоқларини тузилмавий ўзгартириш бўйича асосий устувор йўналишлар ва вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган ўзаро боғланган комплекс чора-тадбирлардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизими — «инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш»нинг автоматлаштирилган ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бизнес-режа — инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун мақсадли кўрсаткичларга эришиш йўлларини ва муаммоларини таҳлил қилиш асосида ечимларни белгилаш ва фойда кўришга қаратилган тизимли фаолият режаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш учун инвестицияларни амалга оширишга ёки жалб этишга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастурини молиялаштириш манбалари — марказлаштирилмаган манбалар ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда — ХМИ/ХҲМТ), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициядан кейинги мониторинг — инвестиция лойиҳаси амалга оширилгандан бошлаб инвестициядан кейинги даврда лойиҳа ҳужжатларида кўзда тутилган мақсадли кўрсаткичларга эришишни кузатиш жараёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициядан кейинги босқич — ишлаб чиқариш қувватлари фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб объектнинг беш йиллик фаолиятига қадар бўлган давр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инфратузилма лойиҳаси — паст рентабелли ёки рентабелсиз ижтимоий, йўл-транспорт, сув хўжалиги ва муҳандислик-коммуникация объектларини қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш ҳамда кенгайтиришга қаратилган лойиҳа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа — маҳсулот (товар, иш, хизмат)ни яратишга йўналтирилган алоҳида ўзаро боғланган тадбирлар мажмуи. Лойиҳалар мақсадидан келиб чиқиб, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларига бўлинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббускорлари — Инвестиция дастури доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга раҳбарлик қилувчи давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжати — ҳажмий-режали, амалий ва техникавий ечимларни, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг қурилиши, реконструкцияси ҳамда мукаммал таъмирланиши, шунингдек, ободонлаштириш ишлари қийматини белгиловчи лойиҳа ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ҳужжатлари — лойиҳани молиялаштириш шартларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган лойиҳани амалга оширишнинг якуний, энг оқилона ва самарали техник, ташкилий ва молиявий-иқтисодий ечимларини белгиловчи ишчи лойиҳа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа паспорти — Инвестиция дастурига киритиш учун таклиф этиладиган лойиҳанинг асосий параметрлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олувчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлаштирилмаган манбалар — инвесторнинг шахсий маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг кафолатисиз олинган, шу жумладан, чет эл банкларидан олинган банк кредитлари, тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паст қувватда ишлаётган корхона — Инвестиция дастури доирасида (молиялаштириш манбаларидан қатъи назар) ишга туширилган ва қуйидаги мезонларга мос келадиган корхона:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд қувватлардан фойдаланиш белгиланган техник-иқтисодий параметрларга нисбатан кам бўлган (ярим қувватда ишлаётган) ва мос даврга нисбатан кам солиқ тўловларини амалга оширган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналарнинг ишлаб чиқариш қувватларидан паст даражада фойдаланиладиган (60 фоиз);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланиш концепцияси (стратегияси) — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва узоқ муддатли истиқболда саноат тармоқлари ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича стратегик вазифаларни ўз ичига олувчи, аниқ тармоқлар ва ҳудудларнинг комплекс, истиқболли ва илмий асосланган ривожланиш режасини ўзида акс эттирувчи ҳамда мавжуд муаммолар босқичма-босқич ва тизимли ҳал этилишини таъминловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб — лойиҳанинг умуман энг кўп миқдордаги қийматини ва молиялаштириш эҳтиёжи ҳажмини кўриб чиқилган молиялаштиришнинг дастлабки шартларини ҳисобга олган ҳолда белгилаб берувчи муқобил вариантларни ўрганиш асосида лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник-технологик ва ташкилий ечимини танлашни асослаб берувчи лойиҳаолди ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
четланишлар — бу инвестициядан кейинги мониторинг жараёнида аниқланадиган техник-иқтисодий параметрларнинг амалдаги натижаларининг режалаштирилган натижаларга кўра ўзгаришларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Инвестиция дастурини шакллантиришнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикани ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари билан мувозанатлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳанинг (инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши, техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ва бизнес-режалари) мавжуд бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларнинг молиявий, минерал хом ашё, табиий, меҳнат ресурслари ва бошқа ресурслар билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир лойиҳани амалга оширишда ва улар доирасида ажратиладиган маблағларни ўзлаштиришда камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ барча долзарб масалаларни ҳал этиш учун талаб этиладиган маблағлар ҳажмини аниқлаш ва ушбу масалаларни Инвестиция дастури доирасида қамраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада олиб борилаётган инвестиция сиёсатида кўзда тутилган мамлакат иқтисодиётининг реал секторининг ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари билан интеграцияси қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш қувватларини комплекс жойлаштиришнинг асосий тамойилларига амал қилиниши, хусусан, ишлаб чиқаришни хом ашё манбалари, ёқилғи, инфратузилма, транспорт-коммуникация ва меҳнат ресурсларига яқинлаштириш, биринчи навбатда ресурсларнинг энг самарали турларини ўзлаштириш ва улардан комплекс фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни тармоқлар ва ҳудудларнинг ривожланиш дастурларида белгиланган муддатларга мувофиқ босқичма-босқич амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли турмуш даражасининг сифатини оширишга йўналтирилган соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал хом ашё ресурсларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, илғор технологияларни жорий этиш орқали юқори қўшилган қийматга эга, ташқи бозорда рақобатбардош бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўғридан-тўғри, шу жумладан, чет эл инвестициялари ва кредитларини олиб борилаётган инвестиция сиёсатининг устувор йўналишларига мувофиқ ўзаро манфаатли шартларда жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция таклифларини тайёрлаш ва ташаббускорлар томонидан киритиладиган лойиҳаларни, уларнинг иқтисодий самарадорлиги ва истиқболини ҳисобга олган ҳолда танлашнинг таъсирчан ва шаффоф механизмини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун инвесторларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларни жалб этиш ҳисобидан мамлакат иқтисодиётига йўналтириладиган инвестициялар ҳажмини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шу жумладан, трансконтинентал транспорт коридорларига интеграциялаш, логистика мажмуаларини ва транспорт-логистика «хаб»ларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни хусусийлаштириш доирасида йирик лойиҳаларни қамраб олиш ҳамда бўш турган якунланмаган қурилишларни белгиланган тартибда молиялаштириш йўли билан уларнинг ҳажмларини камайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Инвестиция дастурининг барча ҳисоб-китоблари республиканинг уч йиллик даврга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш параметрларининг прогнозлари ҳамда ривожланиш концепцияларига мувофиқ амалга оширилади ҳамда қўшимча равишда куйидаги мезонлар ҳисобга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ (ҳудуд)нинг истиқболдаги прогноз кўрсаткичлари ва экспорт салоҳиятининг прогноз кўрсаткичларининг ўсиш суръатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқнинг белгиланган макроиқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларга таъсирининг ўзгариши ва энг кўп иш ўринларини ташкил этиш имконини берувчи инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзлаштирилган ва жалб этиладиган инвестицияларнинг самарадорлиги, асосий фондларнинг ҳолати ва қувватлардан фойдаланиш даражаси ва лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамияти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Инвестиция дастури тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш концепциялари ва дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари ва молиялаштириш манбаларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар йили унинг асосий кўрсаткичларига аниқлик киритиш ва янгилаш орқали мазкур Низомга 1-иловада келтирилган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини уч йиллик даврга шакллантириш ва амалга ошириш схемасига мувофиқ шакллантирилади ва амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастурини шакллантириш жараёни бир йиллик даврга эга бўлиб, ҳар бир йил якунида тайёрлаш, мувофиқлаштириш ва тузатишлар киритишни таъминлайдиган жадвал асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Инвестиция дастурини амалга оширишнинг биринчи йилига лойиҳа ҳужжатлари ва молиялаштириш манбалари тасдиқланган, янгидан бошланадиган лойиҳалар, шунингдек, олдинги дастурда белгиланган амалга ошириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда бир даврдан кейингисига ўтадиган лойиҳалар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция дастури амалга оширилаётган биринчи йилда белгиланган кўрсаткичлар бажарилишининг танқидий таҳлилини амалга оширади, шунингдек, мавжуд молиявий ва бошқа ресурслар билан ўзаро боғланган тузатишларни киритиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастурини амалга оширишнинг иккинчи йилига қийматига белгиланган тартибда аниқлик киритилган, тендер ёки танлов натижалари бўйича белгиланган амалга ошириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, биринчи йилдан ўтадиган лойиҳалар, шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари биринчи йили тайёрланадиган ва тасдиқланадиган янги бошланаётган лойиҳалар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастурини амалга оширишнинг учинчи йилига қийматига белгиланган тартибда аниқлик киритилган, тендер ёки танлов натижалари бўйича белгиланган амалга ошириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, йилдан-йилга ўтадиган лойиҳалар, шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари иккинчи йили тайёрланадиган ва тасдиқланадиган янги бошланаётган лойиҳалар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Инвестиция дастурининг лойиҳаси қуйидаги тартибда шакллантирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — ХМИ/ХҲМТ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ва бошқа марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича ҳар йили 1 апрелга қадар Инвестиция дастурига киритиш учун лойиҳаларни шакллантиришга доир методик тавсияларни ишлаб чиқиб, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар ва хўжалик бирлашмаларига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Инвестиция дастурининг барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан йиғма кўрсаткичларни ҳар йили 1 августга қадар шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда Инвестиция дастури лойиҳасига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун чет эллик инвесторларни жалб этишда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагилар лойиҳаларни Инвестиция дастурининг манзилли қисмига киритишнинг мажбурий шартлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳаолди ёки лойиҳа ҳужжатлари ёки лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжудлиги, тўғридан-тўғри, шу жумладан, чет эл инвестициялари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган молиялаштириш манбалари ва лойиҳанинг умумий қиймати 500 минг доллардан кам бўлмаган миқдорда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилган инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастурига киритиш учун бошқа асослар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Инвестиция дастурига лойиҳаларни киритиш учун танлаб олишнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги ва иқтисодий самарадорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камбағалликни қисқартириш, иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолининг турмуш даражаси сифатини оширишни таъминлашга йўналтирилган ижтимоий манфаатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг тасдиқланган тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш концепциялари ва дастурларининг кутилаётган натижалари билан ўзаро боғлиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларнинг бўш турган ёки самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларида жойлаштирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш қувватларининг жадал ривожланишини, минерал хом ашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг чуқур қайта ишланишини, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини таъминлаш ҳамда экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг энергия самарадорлиги ва уни амалга ошириш натижасида электр энергиясининг тежамкорлигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Инвестиция лойиҳалари рўйхатини ХМИ/ХҲМТ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва бошқа марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳар йили 1 апрелга қадар Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш мақсадида тегишли шакллар, намуналар ва макетларни ишлаб чиқади ва лойиҳа ташаббускорларига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш мақсадида ҳар йили 1 майга қадар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббускорлари — вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш концепциялари ва дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини инобатга олган ҳолда инвестиция таклифларини (бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги «маҳалла еттилиги»нинг таклифларини олиниши таъминланади);
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июндаги 334-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2024 й., 09/24/334/0419-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат активларини бошқариш агентлиги — давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни хусусийлаштириш доирасидаги инвестиция таклифларини Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 20 июнга қадар Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган лойиҳалар бўйича лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий самарадорлиги, устуворлиги ва мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда, инвестиция таклифларини баҳолашни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги биринчи навбатда, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини (электр, газ, сув таъминотини, канализация, йўл ва бошқалар) ривожлантириш ва молиявий таҳлилнинг умумқабул қилинган услубидан фойдаланиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш натижаларига кўра Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларини танлаб олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув соҳасида инвестиция лойиҳаси таклифлари маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлари томонидан ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда тегишли аҳоли пунктларининг фаоллари билан муҳокама қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашларида муҳокама қилишга киритилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 517-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2024 й., 09/24/517/0632-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш ва тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда, ҳар йили 1 августга қадар тақдим этилган таклифларни умумлаштиради ва дастлабки Инвестиция дастурининг лойиҳасини ҳамда инвестиция лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 10 августга қадар Инвестиция дастурининг дастлабки лойиҳасини ҳамда инвестиция лойиҳаларининг рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили 25 августга қадар Инвестиция дастурининг дастлабки лойиҳасини ҳамда инвестиция лойиҳаларининг рўйхатларини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий бўлинмалари билан кўриб чиқади ва Инвестиция дастури бўйича таклифларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Лойиҳа ташаббускорлари — вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 25 октябрга қадар инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вақтида белгиланган тартибда ишлаб чиқиб, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда, ҳар йили 10 ноябрга қадар Инвестиция дастури лойиҳасини, шу жумладан, Инвестиция дастурини муваффақиятли амалга ошириш билан эришиладиган асосий кўрсаткичларини, уларнинг мамлакат иқтисодиётига таъсирини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили 1 декабрга қадар Инвестиция дастурининг лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Инвестиция дастурининг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Инвестиция дастури тузилмасини қуйидагилар ташкил этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи молиявий йилга инвестицияларнинг асосий параметрлари, молиялаштириш манбалари, тармоқлар ва йўналишлар бўйича кейинги икки йил учун прогноз кўрсаткичлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХМИ/ХҲМТ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари, марказлаштирилмаган манбалари ҳисобидан биринчи йилда маблағлари ўзлаштириладиган лойиҳаларнинг манзилли қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи йилда молиялаштиришни бошлаш ва маблағларни ўзлаштириш учун биринчи йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган, мувофиқлаштириладиган ва тасдиқланадиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи ва (ёки) учинчи йили молиялаштиришни бошлаш ва маблағларни ўзлаштириш учун дастлабки икки йилда ишлаб чиқилиши керак бўлган истиқболли тармоқ ва ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг рўйхатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг иккинчи йилдаги ва кейинги йиллардаги кўрсаткичларига биринчи йили тугалланмаган лойиҳаларни ҳисобга олган ҳолда, тармоқларни ривожлантириш бўйича тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ, шу жумладан, бошланмаган лойиҳалар ўрнига янги лойиҳаларни киритиш орқали ҳар йили аниқлик киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғма жадвалларга эга таҳлилий қисм, шу жумладан, Инвестиция дастурини амалга ошириш ҳисобидан эришилиши керак бўлган мақсадли кўрсаткичлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Инвестиция дастури амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини мониторинг ва назорат қилиш «инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш регламентига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тасдиқланадиган комплекс тармоқ жадвали асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комплекс тармоқ жадвали регламентда белгиланган тартибда ахборот тизими ёрдамида шакллантирилади, мувофиқлаштирилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Лойиҳа ташаббускорлари ҳар ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмасдан, ахборот тизими орқали Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига Инвестиция дастури доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни киритиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳар ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмасдан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига Инвестиция дастурини амалга ошириш ишларининг бориши ҳақидаги жамланма таҳлилий маълумотни тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Лойиҳа ташаббускорлари инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Инвестиция дастурининг ахборот таъминоти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Инвестиция дастурининг ахборот таъминотини шакллантириш ва юритиш ишлари Инвестиция дастурига киритилган капитал қурилиш объектлари, кўчмас мулк объектлари, инвестиция лойиҳалари ҳамда уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақидаги маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ахборот таъминотини шакллантириш ва юритишда давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ахборот таъминоти ресурсига киритилган, давлат сири ҳисобланмаган маълумотлар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ахборот таъминоти ресурсига киритилган, давлат сирини ташкил қилувчи маълумотларни тақдим этиш ишлари мансабдор шахслари шундай ахборотдан фойдаланиш учун тегишли ваколати бўлган органлар ва ташкилотларнинг сўровлари бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Инвестициядан кейинги мониторингни амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Инвестиция дастури доирасида ишга туширилган объектларни мониторинг қилиш ишлари «инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот тизимида инвестициядан кейинги мониторингни кўзда тутувчи функционал имкониятлар яратилгунга қадар ишга туширилган объектлар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан тегишли давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишчи гуруҳлар ташкил қилган ҳолда жойларга чиқиб, ўрганиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ишчи гуруҳлар ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилганлиги тўғрисидаги далолатномалар асосида ўрганиш олиб боради, ўрганиш натижасида ягона базани ҳамда паст қувватда ишлаётган корхоналар ва четланишлар бўлган мавжуд корхоналар рўйхатини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ишчи гуруҳлар ишга туширилган корхоналар бўйича ишлаб чиқариш кўрсаткичларини (маълумотларни), статистика органлари маълумотлари ҳамда бошқа турдаги маълумотларни лойиҳаларнинг бизнес режалари, тасдиқланган техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китобда кўзда тутилган кўрсаткичлар билан таққослаб, номувофиқликларни ҳамда объектлардаги муаммоларни аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ишчи гуруҳлар ўрганиш натижасида тайёрланган маълумотларни моҳияти, йўналиши ва тегишлилиги бўйича умумлаштириб, гуруҳларга ажратиб, мавжуд ҳолат ва муаммоларни аниқ ёритган ҳолда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бир ҳафта муддатда келиб тушган маълумотлар жамланмасини тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда, мавжуд тизимли ва якка ҳолдаги муаммолар бўйича, паст қувватларда ишлаётган корхоналарда ишлаб чиқаришни тўлиқ қувватга етказиш бўйича ечимларни кўзда тутувчи тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалар бўйича Ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) тасдиқлаш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Тегишли давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасдиқланган чора-тадбирларнинг ижросини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг ижроси бўйича тизимли мониторинг олиб боради ва Ҳукумат комиссиясига маълумотларни киритиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими Инвестиция дастурини амалга ошириш ишларининг бориши, шу жумладан лойиҳалар ташаббускорлари маблағларини, тижорат банклари кредитларини, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида олинадиган чет эл кредитларини ўзлаштириш ва молиялаштириш (жалб этиш) бўйича статистика маълумотларининг ахборот базаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар, хўжалик бирлашмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Инвестиция дастурини амалга ошириш ишларининг бориши ҳақидаги, шу жумладан, ХМИ/ХҲМТ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, лойиҳалар ташаббускорларининг ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари, тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида олинадиган чет эл кредитлари ҳақидаги маълумотларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан қатъий келишган ҳолда тарқатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини уч йиллик даврга шакллантириш ва амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

Масъул вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар

I. Инвестиция лойиҳалари рўйхатини ХМИ/ХҲМТ, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кафолатланмаган кредитлар ҳамда бошқа марказлаштирилмаган манбалар ҳисобидан шакллантириш

1-босқич

Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шаклларининг намуналари ва макетларини ишлаб чиқиш ва ташаббускорларга юбориш.

Ҳар йили 1 апрелгача

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2-босқич

Соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш концепциялари ва дастурларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларидаги топшириқларни инобатга олган ҳолда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш.

Ҳар йили 1 майгача

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган инвестиция таклифларини тақдим этиш.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва уларни хусусийлаштириш доирасидаги инвестиция таклифларини тақдим этиш.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

3-босқич

Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган ва қуйидагиларни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш:

бошқалар тасарруфига ўтувчи объектлар бўйича харажатларни молиялаштириш, тугалланган объектлар бўйича кредитор қарздорликни қоплаш;

янги бошланадиган лойиҳалар, лойиҳа ҳужжатлари ва белгиланган тартибда тасдиқланган молиялаштириш манбалари;

марказлаштирилмаган манбалар, ХМИ/ХҲМТ ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳалар бўйича — лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий самарадорлиги, устуворлиги ва мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда инвестиция таклифларини баҳолаш.

Биринчи навбатда, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини (электр, газ, сув таъминотини, канализация, йўл ва бошқалар) ривожлантириш ва молиявий таҳлилнинг умумқабул қилинган услубидан фойдаланиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, уларни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш натижаларига кўра Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш.

Ҳар йили 20 июнгача

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

II. Уч йиллик инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш ва тасдиқлаш

1-босқич

Тақдим этилган таклифларни умумлаштириш ва Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун таклиф қилинган инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш.

Ҳар йили 1 августгача

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2-босқич

Инвестиция дастури лойиҳасига киритиш учун Вазирлар Маҳкамасига инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини киритиш.

Ҳар йили 10 августгача

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

3-босқич

Инвестиция дастури лойиҳасига киритиладиган инвестиция лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлинмалари билан келишиш.

Ҳар йили 25 августгача

Вазирлар Маҳкамаси

4-босқич

Лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда ўз вақтида ишлаб чиқиш ва келишишни таъминлаш, шунингдек Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг экспертиза органларига (ижтимоий объектлар бўйича) кейинчалик қуйидагиларга киритиш учун тақдим этиш:

ХМИ/ХҲМТ ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва хорижий кафолатланмаган кредитлар ҳамда бошқа марказлаштирилмаган манбалар бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига.

Ҳар йили 25 октябргача

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, лойиҳалар ташаббускорлари

5-босқич

Инвестиция дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ҳар йили 10 ноябргача

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

6-босқич

Инвестиция дастури лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

Ҳар йили 1 декабргача

Вазирлар Маҳкамаси

III. Инвестиция дастури ижроси мониторингини олиб

1-босқич

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича комплекс тармоқ жадвалларини тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш.

Белгиланган муддатда

Лойиҳа ташаббускорлари, Вазирлар Маҳкамаси

2-босқич

Инвестиция дастурининг ижро ҳолатини «инвестиция лойиҳаларининг амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимидан (кейинги ўринларда — ахборот тизими) фойдаланган ҳолда мониторинг ва назорат қилиш.

Доимий равишда

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

3-босқич

Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигига Инвестиция дастурининг ижро ҳолати бўйича ахборот тизими орқали маълумотлар тақдим қилиш.

Ҳар ойнинг 5 кунигача

Лойиҳа ташаббускорлари

4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига Инвестиция дастурининг ижро ҳолати бўйича ахборот тизими орқали йиғма маълумотларни тақдим қилиш.

Ҳар ойнинг 10 кунигача

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЛОЙИҲА ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1. Асосий низомлар

Лойиҳа номи

Ташаббус учун асос

Лойиҳанинг тасдиқланган ривожланиш концепциялари ва/ёки дастурлари билан боғлиқлиги

(концепция ва/ёки дастурнинг номи ҳамда дастур ва концепция доирасида лойиҳанинг ҳал қилинадиган вазифалари)

Лойиҳанинг бошланиш ва якунланиш муддатлари

Лойиҳа ташаббускори

(ташкилотнинг тўлиқ номи, СТИР, асосий фаолият тури, жойлашган жойи (почта манзили), мулкчилик шакли, ходимлар сони, раҳбарнинг Ф.И.О., боғланиш учун телефон рақами ва факс рақамлари, электрон почта манзили)

Лойиҳа ижрочиси ва ҳамижрочиси

(ташкилотнинг тўлиқ номи, СТИР, асосий фаолият тури, юридик ва почта манзили, мулкчилик шакли, ходимлар сони, раҳбарнинг Ф.И.О., боғланиш учун телефон рақами ва факс рақамлари, электрон почта манзили)

Лойиҳани амалга ошириш ҳудуди

Лойиҳанинг умумий қиймати

Лойиҳа амалга оширилаётган тармоқ

2. Лойиҳа тавсифи

Лойиҳани амалга оширишдан мақсад

Маркетинг маълумотлари

ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган маҳсулот ва унинг хусусиятлари

лойиҳанинг бошқа рақобатдош афзалликлари

асосий рақобатчилар

импорт ўрнини босувчи ёки экспорт қилиниши мўлжалланаётган маҳсулот ҳажми

экспорт майдони

3. Лойиҳанинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Режалаштирилаётган молиялаштириш манбаи

ўз маблағлари

жалб қилинаётган маблағлар (манба номи)

1.

Капитал қўйилмалар суммаси, жами:

машиналар ва асбоб-ускуналар

қурилиш-монтаж ишлари

бошқа маблағлар

2.

Корхона қуввати, шу жумладан: йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, шундан экспорт ҳажми

тегишли бирликларда

3.

Яратилаётган иш ўринлари сони, шундан доимий ва мавсумий, вақтинча (қурилиш-монтаж ишлари даврида)

Нафар

4.

Лойиҳанинг ҳисобланган ўзини қоплаш муддати

Йил

5.

Инвестиция даври муддати

Ой

4. Лойиҳа бюджети (йилларда)

Т/р

Маблағлар манбаи

Ўлчов бирлиги

Амалга ошириш муддати

20__

20__

20__

20__

20__

Жами

Молиялаштириш манбаи

1.

ХМИ/ХҲМТ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси:

1.1.

……..

2.

Марказлаштирилмаган манбалар:

2.1.

……..

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2023 й., 09/23/16/0030-сон; 14.06.2024 й., 09/24/334/0419-сон; 20.08.2024 й., 09/24/517/0632-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)