Ҳужжат кучини йўқотган 29.01.2025 29.12.2017 йилдаги 1398-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 29.12.2017 йилдаги 1398-III-сон
Kuchga kirish sanasi
29.12.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 29.01.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 29 январдаги 402-V/КҚ-56-V-сонли «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссияни тузиш тўғрисида»ги Қўшма қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, унинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги ролини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2011 йил 15 июндаги «Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия тўғрисида»ги 300-II/191-II-сонли Қўшма қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 6, 159-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2017 йил 29 декабрь,

1398-III-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 29 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КҚ-282-III-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 29 декабрдаги 1398-III/КҚ-282-III-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия тўғрисида низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия тўғрисидаги низом «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ комиссиянинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) маслаҳат органи бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) (бундан буён матнда Вакил деб юритилади) ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига, мазкур Низомга, шунингдек Вакилнинг фармойиш ва топшириқларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Комиссия фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, адолатпарварлик, демократизм, инсонпарварлик, ошкоралик ва очиқлик ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Комиссия фаолиятининг ташкилий ва моддий-техник таъминоти Вакил Котибияти томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Комиссиянинг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилга инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги давлат сиёсатини изчил амалга оширишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур соҳадаги давлат дастурларининг бажарилиши, шунингдек тегишли давлат органлари, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар (бундан буён матнда органлар, ташкилотлар деб юритилади) ва улар мансабдор шахсларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонунийликка риоя қилиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, халқаро ҳуқуқ нормаларини имплементация қилиш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро шартномаларга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини таҳлил қилиш ҳамда юксалтириш, аҳоли ўртасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, қонунга итоаткорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ролини оширишга, бу соҳада жамоатчилик назоратини амалга оширишга, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда тегишли давлат органлари ўртасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган демократик давлатларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги тажрибасини, ушбу жараёнларни таъминлаш ва мониторинг қилиш бўйича махсус миллий институтлар фаолиятини чуқур ўрганиш ва умумлаштириш, илғор хорижий тажрибадан Ўзбекистон Республикаси шароитида фойдаланиш имконияти ҳақида таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижий институтлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга, уларни инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро шартномаларнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан қандай бажарилаётгани ҳақида хабардорлигини оширишга қаратилган фаолиятига кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Комиссиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
органлар, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига риоя этилишини текшириш ва мониторинг юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган органлар, ташкилотлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоятларини кўриб чиқиш, мазкур шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулосалар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг таклифига мувофиқ инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг, шунингдек давлат ва жамият манфаатларининг бузилишига сабаб бўлган ҳолатлар юзасидан текширишлар олиб бориш ва мониторинг юритиш ҳақида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан ахборот ва тушунтириш бериш учун мансабдор шахслар, мутахассислар ва бошқа шахсларни ўз мажлисларига таклиф этиш, органлар ва ташкилотлардан идоравий ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, хулосалар ҳамда бошқа маълумотларни сўраш, талаб қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилга унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ахборотларини эшитиш тўғрисида мурожаат этиш ҳақидаги таклифларни киритиш;

Вакилга у томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига қонун доирасидаги масалаларни кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқидан фойдаланиш, шунингдек судларга давлат божини тўламаган ҳолда фуқаролар манфаатларига доир ариза ва даъволар билан мурожаат қилиш тўғрисида таклифларни киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилга у томонидан, ҳаракатларида (ҳаракатсизлигида) инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли органларга илтимоснома киритиш, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида органлар ва ташкилотлар раҳбарларига белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш юзасидан таклифлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилга қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларга қўшилиши масалалари бўйича таклиф киритиш;

Комиссия ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, илмий ва таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш бўйича, шунингдек таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳит муҳофазаси ва бошқа соҳалардаги давлат дастурларини бажаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан тегишли давлат органлари ўртасида ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг йиллик ҳисоботи, унинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга оид алоҳида масалалар бўйича маърузаларини, шунингдек Комиссиянинг келгуси ҳисобот даври учун иш режасини тайёрлашда иштирок этиш, унинг минтақавий вакиллари фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан мониторинг юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, ривожланган демократик давлатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш каби масалалар бўйича секциялар ҳамда ишчи гуруҳларини шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Комиссиянинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вакил томонидан қабул қилинган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган қарорлар ижросини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Вакил ва Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида сифатли бажарилиши устидан назорат олиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Комиссияни шакллантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комиссия раис (Вакил), раис ўринбосари (Вакил ўринбосари), масъул котиб (Вакил Котибияти мудири) ва бошқа аъзолардан иборат таркибда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул котиб Комиссиянинг кундалик фаолиятини олиб боради ва Комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида касбий ва амалий кўникмаларга эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳамда олимлардан иборат таркибда шакллантирилади. Комиссия таркибига ижро ҳокимияти органларининг вакиллари ҳам маслаҳат овозига эга бўлган ҳолда киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг Қўшма қарори билан Вакил тақдимига асосан унинг ваколат муддатига тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари ўз ваколат муддатлари тугагач, янги Вакил сайлангунига қадар ўз ваколатларини бажаришни давом эттириб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Комиссия раиси ва аъзоларининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Комиссия раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия фаолияти устидан раҳбарликни амалга оширади ва унинг аъзолари функционал вазифаларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади, кун тартибини ва таклиф этиладиган иштирокчилар рўйхатини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари орасидан Вакилнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилларини, шунингдек ижтимоий эҳтиёжга кўра, аҳолининг айрим тоифалари ҳуқуқларини таъминлаш бўйича вакилларини тайинлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг келгуси ҳисобот даври учун мўлжалланган иш режасини, жорий назорат, мониторинг, тадқиқот ва таҳлилий ишлари дастурларини, шунингдек уларни бажаришга масъул бўлган, Комиссия томонидан ташкил қилинган секция ва ишчи гуруҳлар таркибларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг қарорлари ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Комиссия аъзолари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисларида, кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда, Комиссиянинг иш режасида белгиланган тадбирларни амалга оширишда, унинг қарорларини ижро этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги ишларни янада такомиллаштириш, Комиссия фаолиятини режалаштириш бўйича таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Комиссия мажлисларини ташкил қилиш ва ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Комиссия ишининг ташкилий шакли унинг мажлислари бўлиб, йилига камида икки марта ўтказилади. Зарур ҳолларда Комиссия раисининг ёки аъзоларининг учдан бир қисми ташаббуси билан навбатдан ташқари мажлис ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлислари Вакил Котибияти жойлашган ерда ўтказилади. Комиссия сайёр мажлис ўтказиш ҳақида ҳам қарор қабул қилишга ҳақли. Мажлиснинг ўтказилиш вақти ва жойи ҳақида Комиссия аъзолари камида ўн кун олдин хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Комиссия мажлислари очиқ ва ошкора тарзда ўтказилади. Мажлисга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқаролар йиғинларининг ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, таълим ва илмий муассасаларнинг олимлари, шунингдек Вакил ёки Комиссия томонидан тузилган секциялар ва ишчи гуруҳлар аъзолари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Комиссия мажлиси унда аъзоларининг камида ярми қатнашганда ваколатлидир. Комиссия аъзоси, агарда Комиссия мажлисида қатнаша олмайдиган бўлса, кўрилаётган масалалар бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Комиссия аъзолари тенг овозга эгадир, ижро ҳокимияти органларининг вакиллари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг қарорлари мажлис иштирокчиларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Комиссия мажлислари давлат тилида ўтказилади. Зарур ҳолларда мажлис иштирокчиларининг чиқишлари бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вакил ёки унинг топшириғига кўра Комиссия аъзоларидан бири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлисини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия мажлиси кун тартибидаги масалаларнинг муҳокамасини ташкил этади ва уларни овозга қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзоларининг таклифларини улар киритилган тартибда овозга қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари ва таклиф этилган шахслар томонидан ушбу Низом қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Комиссия аъзолари Комиссия мажлисида сўзга чиқади, унинг ваколатига тегишли масалалар юзасидан оғзаки ва ёзма таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Комиссия мажлиси баённома билан расмийлаштирилиб, уни масъул котиб имзолайди ва раис тасдиқлайди. Баённомада кун тартибига киритилган масалалар, Комиссия аъзоларининг ва мажлисда қатнашган таклиф этилган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан овоз бериш натижалари, қабул қилинган қарорлар кўрсатилади. Баённомага кун тартибига киритилган тегишли материаллар илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади. Комиссия қабул қилган қарорлар унинг аъзолари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Комиссия томонидан муҳокама этилган ижтимоий аҳамиятга молик масалалар ва қабул қилинган қарорлар белгиланган тартибда кенг жамоатчиликка оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Комиссия мажлисларига масалаларни тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Комиссия мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар Вакил томонидан кун тартиби лойиҳасига киритилади, бунда муҳокама қилиш навбати, ҳар бир масала учун масъул бўлган Комиссия аъзолари, Вакил Котибияти ходимлари, маърузачилар (қўшимча маъруза қилувчилар) ва бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари мажлисдан камида ўн беш кун олдин кун тартибига киритилган масалалар ҳақида хабардор қилинади, улар кун тартибини тўлдириш ҳақида таклиф киритиши ҳам мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзоларидан келиб тушган таклифларни умумлаштириш натижасида кун тартиби Вакил томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг органлар, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилаётгани ҳақида йўллаган шикоятларини Вакил амалий аҳамиятига қараб ҳайъат тартибида кўриб чиқиши учун Комиссия муҳокамасига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган барча шикоятлар юзасидан Вакил Котибияти Вакилнинг хулосасини тайёрлайди, унда қуйидаги тавсиялар назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш орган, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси томонидан охирига етказилган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
орган, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси қабул қилган қарор ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
орган, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси қабул қилган қарор асосланган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
орган, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси қўшимча қарор қабул қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
орган, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси қабул қилган қарор инсон ҳуқуқ ва эркинликларига тегишли қонун ҳужжатлари доирасида бўлиши лозимлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг хулосасида бошқа тавсиялар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шикоятларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Комиссия қарори расмийлаштирилади. Комиссия қарори орган, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилиши учун мажбурийдир, улар ўн кун муддатда Вакилга қарорни кўриб чиққанлиги ҳақида хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Комиссия аъзолари ҳуқуқларининг кафолати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Комиссия аъзолари унинг фаолиятида иштирок этгани, Вакил топшириғига кўра маълумот ва эксперт хулосаларини йиғгани ва таҳлил қилгани учун таъқиб қилиниши ёки бошқача тарзда ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Комиссия аъзосининг муддатидан илгари ўз вазифасидан озод этилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Комиссия аъзоси қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари ўз вазифасидан озод этилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида ариза берганда;

соғлиғи доимий равишда ёмонлашгани тиббий хулоса билан тасдиқланганда ёки вафот этганда;

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;

у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда ёки доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганида;

ўзига юклатилган мажбуриятларни мунтазам равишда бажармаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзоси сифатида иш олиб бориш учун тўғри келмайдиган лавозимга сайланганда ёки тайинланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Комиссия аъзосининг муддатидан илгари ўз вазифасидан озод этилиши ҳақидаги қарор Вакил томонидан қабул қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Х. Вакилнинг минтақавий вакили
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вакил Комиссия аъзосини ўзининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили, шунингдек, аҳолининг айрим қатламлари ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича ўз вакили этиб тайинлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Вакилнинг минтақавий вакиллари ўз фаолиятини Вакил номидан ва унинг бевосита раҳбарлигида, ўзига Вакил томонидан берилган ваколатлар доирасида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг минтақавий вакиллари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг Қўшма қарори билан тасдиқланадиган Низом асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
XI. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Мазкур Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг Қўшма қарори билан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 29 декабрдаги 1398-III/КҚ-282-III-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили тўғрисида низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили тўғрисидаги низом «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилининг (бундан буён матнда Вакилнинг Минтақавий вакили деб юритилади) асосий вазифалари, ҳуқуқлари, мажбуриятларини ҳамда фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вакилнинг Минтақавий вакили мансабдор шахс бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) (бундан буён матнда Вакил деб юритилади) тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (бундан буён матнда органлар, ташкилотлар деб юритилади) ва мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш ишларида кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вакилнинг Минтақавий вакили Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади, ўз фаолиятини Вакил номидан ва бевосита унинг раҳбарлиги остида, Вакил томонидан унга берилган ваколатлар доирасида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг Минтақавий вакили муайян ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқишга, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мониторинг қилишга кўмаклашади, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вакилнинг Минтақавий вакили фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, адолатпарварлик, демократизм, инсонпарварлик, ошкоралик ва ҳар бир инсон учун очиқликдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Вакилнинг Минтақавий вакили фаолиятига кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Вакилнинг минтақавий вакилини тайинлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вакилнинг Минтақавий вакили Вакил томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари орасидан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вакилнинг Минтақавий вакили Вакилнинг тегишли формойиши қабул қилинган вақтдан бошлаб ўз вазифаларини амалга оширишга киришади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакил ўзининг Минтақавий вакилини тайинлагани тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Вакил минтақавий вакилининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вакилнинг Минтақавий вакилининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақада инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасидаги давлат сиёсатини изчил амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари ижроси, органлар, ташкилотлар ва улар мансабдор шахсларининг фаолияти қонунийлигини таъминлаш устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, минтақада ҳуқуқни қўллаш амалиёти тажрибасини чуқур ўрганиш ва умумлаштиришга доир тадбирлар ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақада аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, аҳолида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурмат муносабатини, қонунга риоя этиш одобини шакллантиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларини инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятдан хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил қилиш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва тегишли давлат органлари ўртасида мазкур соҳада ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Вакилнинг минтақавий вакилининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вакилнинг Минтақавий вакили қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли минтақада истиқомат қиладиган жисмоний шахслар ёки тегишли минтақада жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотларининг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақадаги органлар, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларига аниқлик киритилиши лозим бўлган ҳолатларни текширишга кўмаклашиш мақсадида мурожаат қилиш, шунингдек келаётган мурожаатларни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун улардан ҳужжатлар, маълумотномалар, материаллар ва бошқа ахборотларни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минтақада жойлашган органларга, ташкилотларга монеликсиз кириш ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан зудлик билан қабул қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ташаббуси билан ёки мурожаат муаллифининг илтимосига кўра мурожаатни экспертлар, мутахассислар ва ҳудуднинг манфаатдор органлар, ташкилотлар вакилларининг иштирокида кўриб чиқилишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ахборот-маърифий ишларни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилга унинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ахборотларини эшитиш тўғрисида мурожаат этиш ҳақидаги таклифларни киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилга у томонидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди кўриб чиқиши учун қонунга мувофиқ масалаларни киритиш ҳуқуқидан фойдаланиш, шунингдек фуқаролар манфаатларини кўзлаб аризалар ва даъволар билан судларга давлат божини тўламасдан мурожаат этиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилга у томонидан ҳаракатларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилганлиги аниқланган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига илтимоснома киритиш, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида органлар ва ташкилотлар раҳбарларига белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш юзасидан таклифлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилга қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларга қўшилиши масалалари бўйича таклиф киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг топшириғига биноан белгиланган тартибда суд мажлисларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг топшириғига биноан ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий жазо ўтаётган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар билан учрашув ва суҳбатлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг сессияларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросининг мониторинги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши бўйича эксперт ва ишчи гуруҳларни шакллантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг Минтақавий вакили қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вакил Минтақавий вакилининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, ўз ваколатлари доирасида инсоннинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари тикланишини таъминлашга доир чора-тадбирлар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
арз қилувчининг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз, шунингдек шикоятларни текширишга доир ахборотларни, давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни Вакилнинг рухсатисиз ва розилигисиз ошкор этмаслиги шарт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
арз қилувчини унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан қонунда белгиланган тартибда таништириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни бартараф қилиш бўйича тезкор чора-тадбирларни кўриш, ўз ваколатлари доирасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, аҳоли ўртасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабатини, қонунга итоаткорлик одобини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йилнинг ҳар чорагида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг статистик ҳисобини юритиш, ушбу мурожаатларни умумлаштириб, таҳлил қилиш, Вакилга тақдим этиш ва жамоатчиликни хабардор этиш учун маълумотномалар (обзорлар) тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссиясига ҳар йили ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларини инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятидан хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакил томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг Минтақавий вакили зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Минтақавий вакилнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вакилнинг Минтақавий вакили маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишда ҳамкорлик қилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Вакилнинг минтақавий вакилларига бино, мебель жиҳозлари, керакли алоқа ва техника воситалари ажратилишида, ходимлар штатини шакллантиришда кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вакилнинг Минтақавий вакили инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда, парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишга кўмаклашишда ва бу соҳадаги ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлашда нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вакилнинг Минтақавий вакили Вакил билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида тузилган меморандум ҳамда битимларнинг жойларда ижро этилишига кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Вакил минтақавий вакилининг муддатидан илгари ўз вазифасидан озод этилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вакилнинг Минтақавий вакили қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари ўз вазифасидан озод этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида ариза берганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиғи доимий равишда ёмонлашгани тиббий хулоса билан тасдиқланганда ёки вафот этганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда ёки доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни мунтазам равишда бажармаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
у қонунга кўра Вакилнинг Минтақавий вакили фаолиятига номувофиқ бўлган лавозимга сайланган ёки тайинланган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вакилнинг Минтақавий вакилини муддатидан илгари ўз вазифасидан озод этиш ҳақидаги қарор Вакил томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вакилнинг Минтақавий вакиллари гербли муҳр, бурчак штампи ҳамда Вакил томонидан тасдиқланган бланкка эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вакилнинг Минтақавий вакилларига Вакил томонидан имзоланадиган тегишли шаклдаги хизмат гувоҳномаси берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Сенати Кенгашининг Қўшма қарори билан киритилади.