30.12.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3409
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 30.12.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3409
Kuchga kirish sanasi
30.12.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 30 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3409]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор Д. ЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 28 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022 йил 28 декабрдаги 68-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режимида) (бундан буён матнда махсус режим деб юритилади) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, тажриба-синов лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш, махсус режим иштирокчиларини мақомидан маҳрум қилиш ҳамда махсус режим иштирокчиларининг реестрини юритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим — крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологияларни жорий этаётган юридик шахслар учун алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, тажриба-синов лойиҳаларини синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этишда юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратиш жараёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳаси — крипто-активлар айланмаси соҳасидаги янги технологияларни синовдан ўтказиш ва тажриба тариқасида амалга ошириш учун лойиҳа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиси — махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган ва тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширувчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиларининг реестри (бундан буён матнда реестр деб юритилади) — рўйхатдан ўтказилган махсус режим иштирокчилари ва улар томонидан амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳалари ҳақидаги маълумотлар акс эттириладиган, ҳамма фойдаланиши учун очиқ бўлган ахборот ресурси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачи — махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилган юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозлар — тажриба-синов лойиҳалари доирасида махсус режим иштирокчиси билан шартномавий муносабатларни ўрнатаётган жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан чет эллик жисмоний ва юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
охирги бенефициар мулкдор — аризачини бевосита ёки билвосита таъсис этувчи ёхуд унинг устав жамғармасидаги (капиталидаги) улушларига (акцияларига) бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи ёхуд ушбу шахсга бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган ёхуд уни назорат қиладиган жисмоний шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Агентликнинг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳаларини мониторинг қилиш бўйича вазифалари унинг ишчи органи — Агентликнинг Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режими («Тартибга солиш қумдони») шуъбаси (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачининг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларини қабул қилади, рўйхатдан ўтказади ва кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф этилаётган тажриба-синов лойиҳалари бўйича тақдим этилган аризалар, ҳужжатлар ва маълумотларни Агентликнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишда истисно қилинаётган қонуности ҳужжатларининг тегишли нормалари рўйхатини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалари доирасида тузиладиган хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар (оферталар, битимлар)нинг максимал қиймати ва мижозларнинг чекланган сонини келишиб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақидаги хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реестрни юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиларини ташкилий-ҳуқуқий ва консультатив жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳалари амалга оширилишини мониторинг қилади, самарадорлигини баҳолайди ҳамда уларни амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш бўйича таклифларни Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида махсус режим иштирокчиларига берилган имтиёз ва преференциялар ҳисобини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ва амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳаларини тугатиш ҳақидаги таклифларни Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аризачилар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда махсус режим иштирокчисини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Махсус режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш талаблари ва шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Махсус режим доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
крипто-активларни тўлов воситаси сифатида қабул қилиниши ёки фойдаланилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аноним крипто-активлар билан операциялар, аноним крипто-активлар майнинги ҳамда яширин майнингни амалга оширилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар махсус режим иштирокчиларининг охирги бенефициар мулкдорлари ва раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) бўлиши мумкин эмас:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий жиноятлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдорлари, бошқарув органлари аъзолари имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказишда ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ва ҳудуднинг резиденти бўлган, шундай давлат ва ҳудудда яшайдиган ёки рўйхатдан ўтган шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Махсус режим доирасида тажрибадан ўтказиладиган ва фойдаланиладиган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологиялар (маҳсулотлар, хизматлар) Ўзбекистон Республикасида ноёб бўлиши ёки крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологиялардан фойдаланишда инновацион ёндашув қўлланилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Махсус режим иштирокчилари тажриба-синов лойиҳаларини крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олмасдан амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тажриба-синов лойиҳаларини махсус режим доирасида амалга ошириш муддати уч йилдан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган муддат ўтгач Агентлик тажриба-синов лойиҳаларини махсус режим доирасидан чиқариш мақсадида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида (тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш натижалари ижобий баҳоланган тақдирда) тегишли муносабатларни тартибга солиш учун тегишли нормаларни тарқатиш ёхуд тегишли асосларни кўрсатган ҳолда тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Аризани тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун аризачи мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза ҳамда қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги анкета;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳаси доирасида хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалар (оферталар, битимлар) қиймати ва мижозларнинг сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳаси доирасида эришилиши режалаштирилган аниқ мақсадли кўрсаткичлар назарда тутиладиган бизнес-режа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс (аризачи)нинг низоми ва бошқа таъсис ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачининг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда таъсисчилари чет эл фуқаролари бўлганда, мазкур Низомнинг 7-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган жиноятлар бўйича тегишли хорижий мамлакатнинг ваколатли органидан олинган судланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачининг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда таъсисчилари ҳақидаги мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган маълумотлар. Бунда, таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар охирги бенефициар мулкдоргача кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачи томонидан тажриба-синов лойиҳасида иштирок этишга мижозларнинг ёзма розиликлари Агентликка тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризачининг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда охирги бенефициар мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлганда, Агентлик мазкур Низомнинг 7-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларни мустақил тарзда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатлар аризачининг раҳбари томонидан тасдиқланиши (имзоланиши) керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклда тақдим этилаётган маълумотлар юқори сифатда ва «PDF», «PNG» ёки «JPEG» форматларда бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Аризачи томонидан тақдим этиладиган бизнес режада махсус режим доирасида тажрибадан ўтказиладиган ва фойдаланиладиган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологиялар (маҳсулотлар, хизматлар) Ўзбекистон Республикасида ноёб ҳисобланиши ёки крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологиялардан фойдаланишда инновацион ёндашув қўлланилиши кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агентлик ариза келиб тушган кундан бошлаб йигирма иш куни ичида аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда қўшимча равишда текшириш талаб қилинган тақдирда, ишчи органнинг таклифига кўра аризани кўриб чиқиш муддати Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан ўн иш кунига узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда аризачи шу куннинг ўзида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ишчи орган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ўн беш иш куни, қўшимча ўрганиш талаб этилганда йигирма беш иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижаси бўйича хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ишчи орган аризани кўриб чиқиш жараёнида тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини истисно қилиш талаб этилиши ёки талаб этилмаслигини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини истисно қилиш талаб қилинганда, ишчи орган тегишли ваколатли органлар билан маслаҳатлашувлар ўтказади ҳамда хулосада тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда истисно қилинадиган қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ишчи орган томонидан хулоса киритилган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачи мазкур Низомнинг 6 — 8-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аризачи махсус режим иштирокчиси томонидан тажрибадан ўтказилаётган ва фойдаланилаётган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологиялар (маҳсулотлар, хизматлар)ни таклиф этганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига ишчи орган томонидан рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда бир иш куни ичида хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Аризачи рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда хабарномани олган кундан бошлаб ўттиз кун ичида такроран ариза бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Такроран берилган ариза бўйича ўн иш куни ичида аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризалар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ишчи орган бир иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорда махсус режим доирасида тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун қўйиладиган талаблар ва шартлар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида аризачини мазкур қарор билан ёзма равишда таништиради ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш талаблари ва шартларига риоя қилинмаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисида огоҳлантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Махсус режим иштирокчисига тажриба синов-лойиҳасини амалга ошириш учун дастлабки ўн икки ой муддат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Махсус режим иштирокчиси тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш истаги бўлган тақдирда, бу ҳақидаги ариза билан мазкур муддат тугашидан ўттиз кун олдин Агентликка мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ишчи орган аризани, у келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқади ва тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган томонидан хулоса киритилган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан тажриба-синов лойиҳасининг амалга ошириш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақда махсус режим иштирокчисига бир иш куни ичида хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Агентлик қуйидаги ҳолатларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтиришни рад этиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳасини амалиётга жорий этиш учун қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарор қабул қилиш учун етарли маълумотлар олинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бизнес-режанинг аниқ мақсадли кўрсаткичларига эришилмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда, махсус режим иштирокчиси ўн календарь кун ичида лойиҳани амалга оширишни тугатиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, унинг муддати ўн икки ойга узайтирилади. Бунда, тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддати мазкур Низомнинг 10-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Махсус режим иштирокчиси ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, махсус режим иштирокчиси ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин беш иш куни ичида Агентликка реестрга ўзгартиришни киритиш учун тегишли ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик аризани қабул қилгандан сўнг икки иш куни ичида реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Тажриба-синов лойиҳаларини мониторинг қилиш ва махсус режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ишчи орган махсус режим иштирокчилари томонидан тажриба-синов лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда махсус режим талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан доимий мониторингни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Махсус режим иштирокчилари ҳар ойда ўз фаолияти ҳамда уларга берилган имтиёз ва преференциялардан фойдаланилиши бўйича Агентлик томонидан тасдиқланган шаклдаги ҳисоботларни кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Агентликка тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ва тажриба-синов лойиҳасини тугатиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун белгиланган муддатнинг тугаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчисининг махсус режим иштирокчиси мақомидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва (ёки) тажриба-синов лойиҳалари бўйича берилган ҳисоботларда ёлғон маълумотлар берилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш талаблари ва шартларининг бузилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳалари бўйича ҳисоботлар мазкур Низомнинг 29-бандида белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда учинчи шахслар билан тузилган шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд қарорига асосан махсус режим иштирокчиси тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчиси (раҳбарияти ва ходимлари) томонидан тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги натижасида ҳуқуқбузарлик (жиноят) содир этилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида Агентлик томонидан махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳамда амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ишчи орган махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Махсус режим иштирокчиларининг реестрини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Реестр ишчи орган томонидан юритилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчисининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчисининг рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш асослари ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар ва уларни амалга ошириш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддатини узайтириш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асослари ва санаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Реестрда мавжуд бўлган маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Махсус режим иштирокчиси махсус режим доирасида Агентлик томонидан қабул қилинган қарорлар устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш, махсус режимнинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда махсус режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Аризачи

1. Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) (кейинги ўринларда — махсус режим) иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза ва ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ариза ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Агентлик

Ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

20 иш куни, узайтирилган тақдирда 30 иш куни

Агентлик

1. Ишчи орган ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.

15 иш куни, узайтирилган тақдирда 25 иш куни

2. Ишчи орган хулосаси асосида махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

5 иш куни

3-босқич

Ишчи орган

Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.

1 иш куни

4-босқич

Аризачи

Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда такроран ариза беради.

30 кун

Агентлик

1. Такроран берилган ариза бўйича аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

10 иш куни

2. Мазкур муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризаларни ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқади.

белгиланган муддатда

5-босқич

Ишчи орган

1. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бир иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.

1 иш куни

2. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор билан ёзма равишда таништиради ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш талаблари ва шартларига риоя қилинмаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисида огоҳлантиради.

3 иш куни

6-босқич

Махсус режим иштирокчиси

1. Махсус режим талаблари ва шартларига риоя қилган ҳолда тажриба синов-лойиҳасини амалга оширади.

12 ой

2. Тажриба-синов лойиҳасининг амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза билан Агентликка мурожаат қилади.

муддат тугашидан ўттиз кун олдин

7-босқич

Агентлик

1. Ишчи орган ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади.

10 иш куни

2. Ишчи орган хулосаси асосида тажриба-синов лойиҳасининг амалга ошириш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

5 иш куни

3. Қабул қилинган қарор тўғрисида махсус режим иштирокчисига бир иш куни ичида хабарнома юборилади.

1 иш куни

8-босқич

Махсус режим иштирокчиси

1. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лойиҳани амалга оширишни давом эттиради.

12 ой

2. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда, махсус режим иштирокчиси лойиҳани амалга оширишни тугатади.

10 кун

9-босқич

Махсус режим иштирокчиси

Ўзгартирилган, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради.

5 иш куни

Агентлик

Аризани қабул қилгандан сўнг реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.

2 иш куни

10-босқич

Агентлик

Мазкур Низомда кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳамда амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3 иш куни

Ишчи орган

Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор асосида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.

1 иш куни

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎АРИЗА

1.

Юридик шахснинг номи: ‎‎‎

‎‎

2.‎

Жойлашган жойи (почта манзили):‎‎

‎‎

3.‎

Электрон почта манзили:‎‎

‎‎

4.‎

Телефон рақами:‎‎

‎‎

5.‎

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):‎‎

‎‎

6.‎

Хизмат кўрсатувчи банки:‎‎

‎‎

7.‎

Раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми:‎‎

‎‎

8.‎

Аризани топширишга ваколатли шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, телефон рақами, электрон почта манзили:‎

‎‎

‎‎Сиздан Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) _______________________________________________________________________________________________________________

‎__________________________________________________________________________________________________________ ҳамда

‎‎(мурожаат мақсади: махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки унинг муддатини узайтириш)

‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________

‎‎(таклиф этилаётган тажриба-синов лойиҳасининг қисқача таснифи)

‎‎амалга ошириш учун рухсат беришингизни сўраймиз.

‎Аризага қуйидагилар илова қилинади:
‎1. Анкета ___ варақда;
‎2. Тажриба-синов лойиҳа доирасида хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалар (оферталар, битимлар)нинг қиймати ва мижозларнинг сони, тажриба-синов лойиҳасида иштирок этиш учун мижозларнинг ёзма розиликлари;
‎3. Бизнес-режа;
‎4. Низом ва таъсис ҳужжатларининг нусхаси;
‎5. Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда таъсисчиси ҳақидаги маълумотлар.

‎‎Юридик шахс раҳбарининг имзоси

‎‎_____________________________________
‎(Ф.И.О.)

‎‎20___ йил «___»____________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун аризачининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АНКЕТАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Юридик шахс (аризачи) ва тажриба-синов лойиҳаси ҳақидаги маълумотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Юридик шахснинг номи:

Жойлашган жойи (почта манзили):

Телефон рақами:

Электрон почта манзили:

Расмий веб-сайти:

Давлат рўйхатдан ўтган санаси ва рақами

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Юридик шахс ҳақидаги маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.1. Юридик шахснинг фаолияти, шу жумладан ташкилот тузилмаси, фаолият йўналиши ва эришган ютуқлари ҳақидаги маълумотлар.


1.2. Юридик шахснинг молиявий аҳволи, тажриба-синов лойиҳасининг қиймати, тажриба-синов лойиҳасининг молиялаштириш манбалари, шу жумладан ҳар қандай жалб қилинган ва (ёки) қарз маблағлари ҳақидаги маълумотлар.


Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Махсус режим доирасида тажрибадан ўтказилиши ёки фойдаланилиши режалаштирилаётган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технология (маҳсулот, хизмат) ёки крипто-активлар айланмаси соҳасидаги технологиялардан фойдаланишда қўлланиладиган инновацион ёндашув ҳақидаги маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

2.1. Таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи, шу жумладан:

таклиф этилаётган янги технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) хос хусусиятлари ва устунликлари;

Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси соҳасида фойдаланилаётган технологиялар (маҳсулотлар, хизматлар) билан махсус режим доирасида фойдаланилиши таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) фарқи, мазкур технологиялардан (маҳсулотлардан, хизматлардан) қайси давлатларда фойдаланилиши ҳамда қандай натижаларга эришилганлиги.


2.2. Таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) фойдаланиш бизнес-модели ва схемаси. Ҳар бир ҳолат бўйича таклиф этилаётган технологиядан (маҳсулотдан, хизматдан) фойдаланишнинг комплекс иллюстрация (схемаси) батафсил баён этиш, шу жумладан:

мижозлар билан крипто-активлар айланмасини ташкил этиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизми;

мижозларнинг крипто-активлари ва маблағларини сақлаш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари.


2.3. Таклиф этилаётган технологияни (маҳсулотни, хизматни) батафсил тавсифловчи техник тизим ва ечимлар ҳамда ундан фойдаланишнинг инновацион усуллари.


2.4. Таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) прототипи тайёрлиги, ишлаб чиқиш, шу жумладан комплекс намойиш этиш муддатлари.


Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун қўлланиши лозим бўлган имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумот:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

3.1. Тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари.


3.2. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш давомида истисно этиш сўралаётган қонуности ҳужжатларининг аниқ нормалари ҳамда уларни истисно этиш заруриятини асослантириш.


Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тажриба-синов лойиҳасининг концепцияси ва шакли ҳақидаги маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

4.1. Тажриба-синов лойиҳаси бўйича крипто-активлар айланмаси соҳасида ўтказилиши режалаштирилаётган экспериментлар, шу жумладан операциялар турлари ва уларни амалга ошириш шакллари.


4.2. 4.1-бандда кўрсатилган ҳар бир экспериментни амалга оширилишини баҳолаш ва мониторинг қилиш кўрсаткичлари.


4.3. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш қўлланиладиган чекловлар:

амалга ошириш муддати (лойиҳанинг бошланиш ва тугатиш санаси);

мижозлар сони ва тури (масалан, жисмоний ёки юридик шахслар);

крипто-активлар ва маблағларни сақлаш лимитлари ёки трансакцияларнинг бошланғич қийматлари ҳамда бошқа миқдорий чекловлар;

кўрилиши мумкин бўлган максимал йўқотиш ва зарарлар.


4.4. Тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда юзага келадиган хавфлар, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш, технологик хавфлар ва муваффақиятсизликларни бошқариш учун жорий этиладиган назорат механизмлари.


4.5. Мижозлар билан низоли ҳолатларни ҳал этиш ва уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишининг кафолатлари.


4.6. Тажриба-синов лойиҳасини тугатиш режаси. Бунда, тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда қатнашаётган мижозларни лойиҳадан чиқариш, маблағларини қайтариш ва харажатларини тўлаш бўйича чоралар кўрсатилиши лозим.


Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

5. Юридик шахснинг раҳбарияти (директор, бошқарув раиси ва ўринбосарлари), таъсисчилари, акциядорлари ва охирги бенефициар мулкдорлари:

ҳар қандай жиноят учун терговда қатнашган, айбланаётган, судланган ёхуд жиноий таъқиб остида бўлганми?;

охирги 5 йил ичида лицензиялаш ёки қонунчилик ҳужжатларнинг бошқа талабларини бузганлиги учун маъмурий ёки бошқа жавобгарликка (молиявий санкциялар, лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишнинг тўхтатиш, тугатиш ёки бекор қилиш билан боғлиқ) тортилганми?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

5.1. Юридик шахс охирги 5 йил ичида шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар юзасидан судда даъво ёки бошқа ишларда иштирок этган ёки бугунги кунда иштирок этяптими?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

5.2. Юридик шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилган ёки бугунги кунда қўлланиляптими?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

5.3. Тажриба-синов лойиҳалари аризачи томонидан илгари тақдим этилганми?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

5.4. Юридик шахс томонидан бугунги кунда ҳар қандай имтиёз ва преференциялардан фойдаланиляптими?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

Юқорида кўрсатиб ўтилган саволларга ижобий жавоб берилган тақдирда, қуйида батафсил маълумотлар кўрсатилиши лозим.


Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
☐ Мазкур анкета ва унга илова қилинаётган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини ҳамда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар берилмаганлигини тасдиқлайман.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
☐ Аризам қаноатлантирилганидан кейин тақдим этган ҳужжатларимда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этилишим мумкинлигини тушунаман.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми


Боғланиш телефон рақами

Электрон почта манзили


Юридик шахс раҳбарининг имзоси

Сана


Юридик шахс томонидан ариза ва ҳужжатларни тақдим этишга ваколат берилган шахс (агар юқоридагидан фарқ қилса)


Лавозими


Боғланиш телефон рақами

Электрон почта манзили



Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Анкетанинг барча бандлари тўлиқ тўлдирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, анкетанинг тегишли бандида тақдим этилаётган ҳужжатлар кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимида («Тартибга солиш қумдони» махсус режими) иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахснинг (аризачининг) раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-жадвал
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари)

Лавозими

Фамилияси, исми, отасининг исми

Фуқаролиги

ЖШШИР

(Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун)

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат

Ҳужжат тури

Серия ва рақами

Берилган вақти ва амал қилиш муддати

Ким томонидан берилган

1

2

3

4

5

6

7

8



Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-жадвал
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Юридик шахснинг таъсисчилари

Фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахс номи

Улуш миқдори

Фуқаролиги (жисмоний шахслар учун) ёки давлат рўйхатидан ўтган жойи (юридик шахслар учун)

ЖШШИР (Ўзбекистон Республикаси резидентлари-жисмоний шахслар учун) ёки СТИР (Ўзбекистон Республикаси резидентлари-юридик шахслар учун)

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки давлат рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома

Ҳужжат тури

Серия ва рақами

Берилган вақти ва амал қилиш муддати

Ким томонидан берилган

1

2

3

4

5

6

7

8



(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2022 й., 10/22/3409/1138-сон)