23.12.2022 йилдаги ПҚ-449-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 23.12.2022 йилдаги ПҚ-449-сон
Kuchga kirish sanasi
26.12.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли ўртасида гимнастика спорт турлари (спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, трамполин, акробатика) оммавийлигини ошириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш, халқаро талаб ва стандартлар асосида профессионал спортчиларни тайёрлаш орқали миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар гимнастика спорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида гимнастика спорт турларининг оммавийлигини ошириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача ёшдаги болаларнинг гимнастика спорт турлари билан шуғулланиши учун кенг имкониятларни яратиш ва уларда ушбу спорт турлари бўйича бошланғич кўникмаларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия дарсларида гимнастика спорт турлари бўйича машғулотларни босқичма-босқич кўпайтириш ҳамда машғулот ва тўгараклар фаолиятини тизимли йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гимнастика спорт турлари бўйича профессионал тренерлар, малакали ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ҳамда видеоматериаллар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт-таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, республикада гимнастика спорт турлари учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва инвентарларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қизлар ўртасида эрта ёшдан гимнастика спорт турларини оммалаштириш, бу борада узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларига гимнастика спорт турлари бўйича миллий терма жамоа спортчиларини тайёрлаш дастурларини янада такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисми сифатида гимнастика спорт турларини тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда юқори даражали ахборотлаштиришни ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларида «Гимнастикага илк қадам» дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган, гимнастика спорт турлари бўйича спорт мактабининг бошланғич тайёргарлик гуруҳлари учун ишлаб чиқилган дастур асосида «Болалар учун гимнастика» дастури жорий қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Гимнастикага илк қадам» дастури доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларида гимнастикани оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш орқали тарбияланувчиларни мазкур спорт тури билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчилар организмини физиологик ривожлантириш бўйича мутахассис — шифокорлар томонидан тавсия этилган спорт кўникмаларига тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларда гимнастика билан шуғулланишга кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантиришга катта эътибор қаратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Болалар учун гимнастика» дастури доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гимнастика билан шуғулланиш истаги юқори бўлган ўқувчиларга эга ҳамда спорт заллари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари белгилаб олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлаб олинган умумий ўрта таълим мактабларида гимнастика спорт турлари бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секцияларида машғулотлар мактаб жойлашган ҳудуддаги спорт мактабидан жалб этилган тренерлар томонидан олиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта таълим мактабларида гимнастика залларини ташкил этиш, мавжуд гимнастика инфратузилмасини кенгайтириш ва жиҳозлаш учун инвестиция ва грантлар жалб қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар ўртасида гимнастика спорт турларини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, уларда ушбу спорт турига қизиқишни ошириш, гимнастика бўйича мусобақаларни ўтказишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда гимнастика спорт турларини ўқувчилар ўртасида оммалаштириш бўйича танланган мактабларни видеодарсликлар, гимнастика гиламлари, жиҳозлари ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш учун Халқ таълими соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили зарур маблағларни йўналтирсин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия фанининг амалдаги ўқув дастурини қайта кўриб чиқиб, унинг асосий қисмини гимнастиканинг соғломлаштирувчи элементлари билан бойитсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (А. Шин) Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни гимнастикага асосланган мунтазам жисмоний машқларга қизиқтириш ва шуғуллантириш бўйича тўгараклар фаолиятини тизимли йўлга қўйсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Спорт вазирлиги тизимида биринчи босқичда Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида замонавий моддий-техника ва ўқув-машқ базасига эга бўлган ҳудудий Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари (кейинги ўринларда — Гимнастика марказлари) ташкил этилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказлари ушбу ҳудудлардаги гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари негизида ташкил қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказлари фаолияти гимнастика спорт турлари бўйича қобилиятли ва иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ҳамда уларни асосан терма жамоаларга номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказлари юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказлари ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказлари ўқувчиларининг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1 — 11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказлари ўқувчиларини умумтаълим дастурлари бўйича ўқитиш уларга энг яқин жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказларининг ўқув жараёни Спорт вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда тасдиқланган ўқув режага асосан амалга оширилади;
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказларининг ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат намунасидаги диплом берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказларини битирганлик тўғрисидаги диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ёки таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказлари ўқувчиларини овқатлантириш харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказлари директорлари, уларнинг спорт ишлари бўйича ўринбосарлари, тренерлари, йўриқчи-услубчиларига Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказлари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва тарбиячилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказлари тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади, шунингдек, уларни моддий рағбатлантиришда Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Гимнастика марказларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ва Гимнастика марказлари уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Гимнастика марказларини замонавий ва халқаро талабларга мувофиқ ташкил этиш (бинолар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш) «Ўзавтосаноат» АЖнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Гимнастика марказларини халқаро стандартларга мувофиқ, замонавий жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлаш учун Спорт вазирлигига Давлат бюджетидан зарур маблағ ажратилади.
(8-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун ҳамда Гимнастика марказлари фаолиятини сақлаш билан боғлиқ зарур маблағларни 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
(8-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров) Гимнастика марказларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда энг мақбул меъморий ҳамда техник ечимлар қўлланилишини, уларни инновацион технологияларга асосланган, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш, шинамлик ва экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
(8-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирига Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан гимнастика спорт турлари бўйича малакали хорижий тренерлар, менежерлар, экспертлар ва бошқа мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
(8-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, уч ой муддатда Гимнастика марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Гимнастика спорт турлари оммавийлигини ошириш ҳамда спортчиларни энг қуйи бўғиндан бошлаб тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича қуйидаги тизим жорий қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим ташкилотларида — 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни жисмоний тарбия, айниқса, гимнастикага асосланган мунтазам жисмоний машқларга қизиқтириш ва шуғуллантириш орқали уларда ирода ва қатъиятлилик, шунингдек, ўзини тутиш каби ахлоқий ва жисмоний фазилатлар шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта таълим мактабларида — 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган ўқувчилар учун жисмоний тарбия дарс машғулотларида гимнастика спортининг соғломлаштирувчи элементларидан фойдаланган ҳолда болаларда тана ривожланиши, мушаклар эгилувчанлиги, чаққонлик, чидамлилик ҳамда мувозанат ҳисси ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш кўникмаси каби жисмоний сифатлар шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт мактабларида — «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказилган оммавий спорт мусобақалари, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактабларидан гимнастика спорт турлари бўйича саралаб олинган болалар дастлаб спорт мактабининг спорт-соғломлаштириш гуруҳларида ҳаракатланиш қобилиятини кучайтириш ва ҳаракат фаоллиги танқислигини тўлдириш бўйича шуғуллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, спорт-соғломлаштириш гуруҳида шуғулланган ёшлар аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган тақдирда, улар спорт мактабининг навбатдаги гуруҳларига босқичма-босқич ўтказиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика марказларида — таълим муассасаларида энг яхши натижа кўрсатган, спорт синовларидан муваффақиятли ўтган ва юқори иқтидорга эга бўлган ёшлар танлов асосида қабул қилиниб, гимнастиканинг ихтисослаштирилган турлари бўйича профессионал тарзда шуғуллантирилади ва улар ҳисобидан ҳудудий терма жамоаларга асосий номзодлар захираси шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактабида (кейинги ўринларда — Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактаби) — Гимнастика марказлари, шунингдек, бошқа таълим муассасаларидан спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика ва трамполин билан шуғулланувчи спортчиларни эришган натижалари асосида танлаб олиш орқали улар энг янги илмий-методик тавсия ҳамда ютуқлар асосида миллий терма жамоалар учун спорт захираси ва юқори даражали спортчилар сифатида тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактаби — миллий терма жамоаларга гимнастика спорт турлари бўйича захира спортчиларни етказиб берувчи базавий давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактабида 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган таълим олувчи ўқувчи-спортчиларнинг умумий контингенти 132 нафарни ташкил этган ҳолда, ўқиш муддати 11 йил бўлиб, ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчи қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактабини тўлиқ тамомлаган ўқувчи-спортчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат намунасидаги диплом берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактабини битирганлик тўғрисидаги диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ёки таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида гимнастика бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини икки бараварга ошириш чораларини кўрсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 — 2025 йилларда гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 — 2025 йилларда гимнастика спорт турларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб анъанавий тарзда гимнастика спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасида қуйидаги мусобақалар ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гимнастрада спорт тури бўйича хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида «Ёрқин юлдузча» ва катталар ўртасида «Grand Prix Uzbekistan» халқаро турнири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт гимнастикаси бўйича «Духоба йўл» халқаро турнири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
трамполин бўйича «Самодан баланд» халқаро турнири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро гимнастика кунига бағишлаб ўтказиладиган «Gymnastics Day» бутун Ўзбекистон оммавий форуми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги»;
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гимнастика спорт турлари бўйича Халқаро гимнастика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ва республика) чемпионатлар ва кубоклар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда:
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда мазкур бандда кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ўтказиладиган халқаро турнирларда маҳаллий гимнастикачилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган халқаро гимнастикачилар, тренерлар ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқоридаги мусобақалар ва турнирларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм қўмитаси (У. Шадиев) ушбу мусобақалар ва турнирларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилиш чораларини кўрсин.
(14-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов):
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда гимнастика спорт турлари оммавийлигини ошириш мақсадида 2023 йилдан бошлаб «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказиладиган оммавий спорт мусобақалари дастурига гимнастрада мусобақаларини киритсин;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023-2024 йилларда босқичма-босқич ҳудудлардаги гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мавжуд спорт иншоотларини машғулотлар учун хавфсиз ва санитария меъёрлари асосида реконструкция қилиш, уларни замонавий талабларга жавоб берадиган жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирлар Маҳкамаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда икки ой муддатда гимнастика спорт турлари бўйича давлат спорт-таълим муассасаларида шуғулланувчи ўқувчи-спортчилар учун амалдаги суткалик озиқ-овқат меъёрлари, жиҳоз ва инвентарлар нормаларини танқидий қайта кўриб чиқиб, янги таҳрирдаги Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон гимнастика федерацияси бир ой муддатда гимнастика спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар спортчиларини 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, иқтидорли спортчиларни спорт кийимлари ва экипировкалари билан таъминлаш назарда тутилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда 2024-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Корхожи ота кўчаси, 2а-уй манзилида жойлашган Гимнастика бўйича олимпия захиралари мактаби тасарруфидаги бино ва иншоотларни халқаро талабларга мувофиқ реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, ушбу объектнинг тегишли бўш ер майдонида 36х30 ўлчамли спорт гимнастикаси залини қуриш ҳамда замонавий спорт анжомлари билан тўлиқ жиҳозланган ўқув-машғулот базасига айлантириш чораларини кўрсин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон гимнастика федерацияси (Ш. Умурзаков) ва Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий илм-фан ютуқлари ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда гимнастика спорт турлари бўйича тренерлар, селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳоратини доимий ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг ва маҳорат дарсларини ўтказишни тизимли равишда йўлга қўйсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда мактабгача таълим ташкилотларида «Гимнастикага илк қадам» ва умумий ўрта таълим мактабларида «Болалар учун гимнастика» дастурларини амалга ошириш ҳамда жойлардаги тренерлар фаолиятига кўмаклашиш мақсадида ушбу дастурларни амалга ошириш концепцияси ҳамда гимнастика спорт турлари бўйича видеодарсликлар тўпламини яратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолияти давомида намуна кўрсатган юқори малакага эга тренер ва мутахассислар малакасини янада ошириш, замонавий билим ҳамда кўникмаларга эга бўлишларини таъминлаш учун уларни миллий терма жамоаларнинг хорижда ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотлари ва халқаро мусобақалар жараёнига жалб этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.А. Қосимов ҳамда Ўзбекистон гимнастика федерацияси раиси Ш.Б. Умурзаков белгилансин.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 23 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-449-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги ПҚ-449-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 — 2025 йилларда гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўл харитаси»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш

1.

Ҳудудларда гимнастика спорт турлари бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.

1. Ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда иқтидорли ёшларни аниқлаш.

2023 йил сентябрдан бошлаб

-

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков),

Спорт вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли гимнастикачи бўлиб шаклланиши учун спорт-таълим муассасаларига йўналтириш.

2024 йил якунига қадар

2.

Гимнастика спорт тури билан шуғулланувчиларнинг умумий сонини ошириш.

1. Гимнастика спорт турлари билан шуғулланувчилар бўйича ҳақиқий ҳолатни ёшлар кесимида аниқлаш.

2023 йил март

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Япония, Корея, Франция, Италия, Россия, Грузия, Озарбайжон каби давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш.

2023 йил август

3. Хорижий тажрибадан келиб чиқиб, гимнастика спорт турлари билан шуғулланувчилар сонини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил сентябрь

3.

Халқаро стандартлар асосида мустақил қарор қабул қилишга эга юқори малакали, ижодий ва тизимли фикрлайдиган кадрларни тайёрлаш.

1. Гимнастика спорт турлари бўйича юқори малакали спортчилар, бошқарув, педагогик, илмий ва бошқа кадрларни тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурларини таҳлил қилиш ва такомиллаштириш.

2. Иқтидорли спортчиларни аниқлаш, саралаш, шунингдек, кадрлар тайёрлашнинг илғор хорижий амалиётларини жорий этиш.

2023 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

(М. Болтабоев),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

4.

Ҳудудларда гимнастика спорт турларини ривожлантириш.

1. Ҳудудларда гимнастика спорт турларининг ривожланмасдан қолиш сабабларини таҳлилий ўрганиш.

2023 йил январь — март

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари орқали жойларда, айниқса чекка ва олис ҳудудларда жойлашган гимнастика спорт секцияларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил апрель

3. Спорт менежерлари ва тренерлари штаби захирасини яратиш. Бунда, уларни инфратузилмаси ривожланмаган ва гимнастика спорт турлари бўйича кадрлар кам бўлган ҳудудларга юбориш мақсадида ўз фаолиятини якунлаган спортчиларни қайта тайёрлашни назарда тутиш.

2023 йил апрель

4. Ўзбекистон гимнастика федерацияси тавсияси асосида гимнастика спорт турлари бўйича тренерлар ва тегишли мутахассисларни маълум муддатга тажриба алмашиш учун бошқа ҳудудларга йўналтириш.

Режа-график асосида

5.

Гимнастика бўйича терма жамоа аъзоларининг нуфузли халқаро мусобақалар (Олимпия ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро турнирлар)га тайёргарлик кўриши ва унда муносиб иштирок этишини таъминлаш.

1. Гимнастика бўйича терма жамоаларга малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

2. Нуфузли халқаро мусобақалар (Олимпия ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, халқаро турнирлар)га тайёргарлик кўриш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Режага мувофиқ терма жамоа аъзолари учун халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш.

4. Терма жамоа аъзоларининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш.

2023-2024 йиллар давомида

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режалари доирасида ажратилган маблағлар, ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков),

Спорт вазирлиги

(Ш. Махмудов)

6.

Умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқувчилари ва мактабгача ёшдаги болалар учун гимнастика спорт турлари бўйича мусобақалар сонини ошириш.

1. Бошланғич синф ўқувчилари ва мактабгача ёшдаги болалар учун гимнастика спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил апрель

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Тасдиқланган режа асосида гимнастика мусобақаларини ўтказиш.

3. Ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш.

Режага асосан

II. Гимнастика спорт турлари бўйича спорт инфратузилмасини ривожлантириш

7.

Ҳар бир ҳудуддаги гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари моддий-техник базасини яхшилаш.

1. Ҳудудларда гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабларининг спорт иншоотларини реконструкция қилиш, заруратга кўра янгидан қуриш ҳамда жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлаш.

2. Фойдаланишга топширилган спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш.

3. Спорт мактаблари ва умумий ўрта таълим мактабларидан иқтидорли спортчи-ўқувчиларни саралаб олиш орқали гимнастика спорт турлари билан профессионал шуғулланишга кенг жалб этиш.

2024-2025 йиллар давомида

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, маҳаллий бюджет маблағлари, ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Спорт вазирлиги

(М. Исмаилов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

8.

Гимнастика спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказиладиган объектларни таъмирлаш.

1. Гимнастика спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказиладиган объектлар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил апрель

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

(М. Исмаилов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

2. Рўйхатга мувофиқ гимнастика спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказиладиган объектларнинг таъмирга муҳтожлигини жойига чиқиб ўрганиш.

2023 йил май

3. Гимнастика спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказиладиган объектларни таъмирлаш.

Режа асосида

9.

Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида замонавий моддий-техника ва ўқув-машқ базасига эга бўлган ҳудудий гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказларини ташкил этиш..

1. Объект барпо этиладиган манзилни аниқлаш, тегишли ер майдонини ажратиш.

2023 йил апрель

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

(А. Бобоев),

Фарғона вилояти ҳокимлиги

(Х. Бозаров)

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(У. Розукулов),

Спорт вазирлиги

(М. Исмаилов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фозилкаримов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

2. Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тегишли ташкилотлар хулосасини олиш.

3. Объектни қуриш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

4. Қурилиш ишларини амалга ошириш учун танлов (тендер) эълон қилиш ва пудратчи ташкилотлар билан шартномаларни расмийлаштириш.

2023 йил май — июль

«Ўзавтосаноат» АЖ ҳомийлик маблағлари, ижрочилар маблағлари

5. Қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

2026 йил декабрь

6. Бино ва иншоотларни замон талаблари асосида жиҳозлаш.

Ижрочилар маблағлари

7. Амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларини қабул қилиш, назорат-ўлчовдан ўтказиш.

10.

Гимнастика спортининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳани ривожлантиришга хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун шароит яратишда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш.

1. Илғор хорижий тажрибалар асосида қурилиш материаллари, замонавий энергия ва ресурс тежайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда гимнастика спорт турлари бўйича намунавий спорт марказлари лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил июнь

Хусусий инвесторлар маблағлари

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Гимнастика спортини ривожлантиришга хусусий инвестицияларни жалб қилиш учун шароит яратиш.

Доимий

3. Давлат-хусусий шериклик асосида гимнастика спорт турлари бўйича намунавий спорт марказларини қуриш.

Тадбиркорлар ташаббусига кўра

11.

Ёш гимнастикачи спортчиларнинг саломатлиги ва тайёргарлиги даражасини яхшилаш, спорт захираларини тайёрлаш мақсадида ёзги ва қишки соғломлаштириш лагерларини режа асосида мунтазам ташкил этиш.

Ёш гимнастикачи спортчилар учун ёзги ва қишки соғломлаштириш лагерларини мунтазам ташкил этиш.

2023-2024 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Гимнастика спорт турлари бўйича спортчилар, тренерлар ва бошқа мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, спорт мусобақаларига тайёргарлик кўришни кучайтириш, гимнастикани оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш

12.

Миллий терма жамоаларни илмий ва услубий таъминлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Гимнастика спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар учун илмий ва услубий қўлланмалар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил май

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

2. Рўйхатга мувофиқ илмий ва услубий қўлланмаларни такомиллаштириш.

2023 йил июль

3. Такомиллашган илмий ва услубий қўлланмаларни илмий кенгашда кўриб чиқиш ва чоп этиш ҳамда гимнастика спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг асосий таркибига етказиш.

2023 йил сентябрь

13.

Миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Гимнастика спорт тури бўйича миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик воситалари билан таъминланганлик ҳолати ва эҳтиёжини ўрганиб чиқиш.

2023 йил август

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

2. Аниқланган эҳтиёжга кўра, гимнастика спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминлаш.

2023-2024 йиллар давомида

14.

Спортчиларни тайёрлаш жараёнига замонавий тиббий ва биотиббий ёрдам тизимларини жорий этиш.

1. Спортчиларни тиббий ва биотиббий қўллаб-қувватлашнинг энг яхши хорижий амалиётини ўрганиш.

2023 йил апрель-май

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

2. Спортчиларни тиббий ва биотиббий қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатда илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2023 йил июнь

15.

Спортчиларни тайёрлаш, тренерлар ва ҳакамларнинг малакасини оширишга етакчи хорижий мутахассисларни (хореограф, акробат, аккомпаниатор, физиотерапевт, массажчи, фармаколог, спорт менежери ва бошқалар) жалб этиш.

1. Малакали маҳаллий мутахассислар томонидан терма жамоа таркибини таҳлил қилиш.

2023 йил июль-август

Ижрочилар маблағлари

Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

2. Спортчиларни тайёрлаш, тренерлар ва ҳакамларнинг малакасини оширишга етакчи хорижий мутахассисларни (хореограф, акробат, аккомпаниатор, физиотерапевт, массажчи, фармаколог, спорт менежери ва бошқалар) жалб этиш.

Ишчи гуруҳи таклифлари асосида

16.

Гимнастика спорт турлари бўйича тренерларнинг малакасини ошириш.

1. Гимнастика спорт турлари бўйича тренерлар рўйхатини шакллантириш.

2023 йил июнь

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

2. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг филиаллари базасида гимнастика спорт турлари бўйича тренерларнинг малакасини ошириш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

17.

Гимнастика спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар захирасини тайёрлаш.

1. Олимпия мактаблари, Олимпия ва Паралимпия коллежларида таҳсил олаётган спортчиларга зарур шарт-шароитлар яратиш.

2023 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Спорт вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

2. Олимпия мактаблари, Олимпия ва Паралимпия коллежлари спортчилари ўртасида гимнастика спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш.

Режага мувофиқ

3. Олимпия мактаблари, Олимпия ва Паралимпия коллежларига эркин ташриф буюриб, гимнастика спорт турлари бўйича машғулотларни кузатиш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаш.

2023-2024 йиллар давомида

4. Юқори натижага эга бўлган иқтидорли спортчиларни гимнастика спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибига киритиш.

18.

Ўзбекистон «Sport» телеканали дастурига «Гимнастика ахборотномаси» телекўрсатувини киритиш ва ёритиш.

1. Ўзбек гимнастикаси ҳаёти ҳақида маълумот тайёрлаш.

2. Телекўрсатув саҳифаларига гимнастика спорт турлари бўйича машҳур спортчилар ва тренерларни таклиф этиш орқали ўзбек гимнастика мактабининг аҳамияти ҳақида ахборот берилишини таъминлаш.

Режага асосан 2023-2024 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

(Ф. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

19.

Ижтимоий тармоқларда гимнастика спорт турлари бўйича мусобақаларни ёритиш ва танловлар ўтказиш.

1. Ижтимоий тармоқларда гимнастика спорт турлари бўйича мусобақаларни ёритиш.

2023 йил сентябрдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(Х. Худайбердиев),

Спорт вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

2. Ижтимоий тармоқларда танловлар ўтказиш.

Режа асосида

3. Ғолибларни рағбатлантириш.

20.

Спорт фаолиятини тугатган миллий терма жамоалари спортчилари-гимнастчилари фаолиятини тарғиб қилиш.

1. Спорт фаолиятини тугатган миллий терма жамоалар спортчилари ва машҳур ўзбек гимнастика усталари рўйхатини шакллантириш.

2023 йил сентябрь ойидан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

(Ф. Махмудов),

Спорт вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

(О. Қосимов),

Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(Ш. Умурзаков)

2. Рўйхатга мувофиқ терма жамоаси спортчилари ва машҳур ўзбек гимнастика усталари ҳаётини кенг ёритиш.

Режа асосида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 январдаги ПҚ-22-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 07/26/22/0069-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги ПҚ-449-сон қарорига

2-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 — 2025 йилларда гимнастика спорт турларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2023

2024

2025

1.

Гимнастика спорт турлари билан доимий шуғулланувчилар сони

Нафар

30 000

35 000

50 000

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

2.

Спорт-таълим муассасаларида гимнастика спорт турлари билан шуғулланувчи спортчилар сони

Нафар

26 000

30 000

35 000

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

3.

Спорт-таълим муассасаларидаги гимнастика спорт турлари бўйича бўлимлар сони

Бирлик

550

750

900

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

4.

Мактабгача таълим ташкилотларидаги гимнастика спорт турлари бўйича тўгараклар сони

Бирлик

4 000

5 000

6 500

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

5.

Умумий ўрта таълим мактабларидаги гимнастика спорт турлари бўйича тўгараклар сони

Бирлик

2 500

5 000

7 500

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

6.

Спорт-таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида гимнастика спорт турлари бўйича ташкил этиладиган мусобақалар сони

Бирлик

14

16

18

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

7.

Гимнастика спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш

Мусобақалар сони

50

55

60

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

8.

Ўзбекистонда гимнастика спорт турлари бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ҳамда нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш

Мусобақалар сони

3

4

6

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

9.

Гимнастика спорт турлари бўйича тренерлар сони

Нафар

450

550

725

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

10.

Спорт-таълим муассасаларидаги гимнастика спорт турлари бўйича олий маълумотли тренерлар сони

Фоизда

(жами тренерлар сонига нисбатан)

25

30

35

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

11.

Гимнастика спорт турлари бўйича халқаро тоифадаги ҳакамлар сони

Нафар

40

45

60

Ўзбекистон гимнастика федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги

12.

Спорт-таълим муассасаларида фаолият юритаётган гимнастика спорт турлари бўйича ҳакамларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

Фоизда

(жами тренерлар сонига нисбатан)

15

20

25

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2022 й., 07/22/449/1119-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 23.01.2026 й., 07/26/22/0069-сон)