1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.01.00 Умумий масалалар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.04.00 Муҳофаза чоралари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.05.00 Антидемпинг божлари;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.06.00 Компенсация божлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт;
3.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МУҲОФАЗА ЧОРАЛАРИ, АНТИДЕМПИНГ ВА КОМПЕНСАЦИЯ БОЖЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади товар импортида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш учун муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари қўлланилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисидаги қонунчилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоғи — Ўзбекистон Республикасининг ўхшаш товар ишлаб чиқарувчиларининг барчаси ёки Ўзбекистонда шундай товар ишлаб чиқариш умумий ҳажмида улуши асосий қисмни ташкил этадиган ишлаб чиқарувчиларнинг жами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одатдаги савдо жараёни — товарнинг уни ишлаб чиқарувчи мамлакат ёки экспорт қилувчи мамлакатнинг ички бозорида ўртача олинган таннархи ва ўртача фойда нормасидан ёки ўхшаш шароитдаги учинчи мамлакатдан Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган ўхшаш товарларга таққослама нархлардан таркиб топадиган нархдаги олди-сотдиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўхшаш товар — қандай вазифа бажара олиши ва нимага мўлжалланганлиги, қўлланилиши, сифат ва техник хусусиятларига, шунингдек бошқа асосий хоссаларига кўра импорт қилинаётган товар билан батамом бир хил бўлган ёки бундай товар билан таққослаб бўладиган товар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Муҳофаза чораларини, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадидаги текширув
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳофаза чораларини, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадидаги текширув Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига товар импорти кўпайганлигини, демпинг нархларидаги товар импорти ёки субсидия билан таъминланган товар импорти мавжудлигини ҳамда бунинг оқибатида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг борлигини аниқлаш учун ўтказилади. Текширув Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган ваколатли орган томонидан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сон «Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига муҳофаза чораларини, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Муҳофаза чораларини, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш муддатини ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳофаза чораларини, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш муддатини ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан уларни қўлланиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бошланади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.04.00 Муҳофаза чоралари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. МУҲОФАЗА ЧОРАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар импорти кўпайишини чеклаш бўйича товар импортининг миқдори ва (ёки) қийматига (импорт квотаси) нисбатан чеклов тариқасида, импорт божидан ташқари ундириладиган махсус бож тариқасида қўлланиладиган чоралар ёки товар импорти кўпайишини чеклашга қаратилган бошқа чоралар муҳофаза чораларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига товар импорти иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказаётган ёки жиддий зарар етказилиши хавфини туғдираётган ҳажмда (мутлақ ифодасида ёки уни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришга нисбатан) ва шароитда амалга оширилаётганлиги ваколатли органнинг текшируви натижалари асосида аниқланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан муҳофаза чоралари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳофаза чоралари товар импорти кўпайганлиги оқибатида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш учун зарур бўлган миқдорда ва муддатда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар импортини миқдорий чеклаш тариқасидаги муҳофаза чорасининг қўлланилиши товар импорти ҳажмини олдинги даврдаги товар импортининг ўртача миқдор даражасидан камайтирмаслиги керак, иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш учун товар импортининг бошқа даражасини белгилаш зарурлигига асос бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Товар импорти кўпайганлиги муносабати билан иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар импорти кўпайганлиги муносабати билан иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини аниқлаш далилларга асосланади ҳамда импорт товар етказиб берилиши ҳажмининг ўсиш суръатини, унинг кўпайиши белгилари мавжудлигини, шунингдек иқтисодиёт тармоғи ишлаб чиқариш, савдо ва молиявий кўрсаткичларининг сезиларли даражада пасайишига ёки иқтисодиёт тармоғи ривожланишида суръат сезиларли даражада сусайишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган объектив тусдаги бошқа омилларни ўрганишни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда, агар текширув тугаллангунга қадар муҳофаза чораларини қўлланишда сусткашлик қилиш иқтисодиёт тармоғига кейинчалик бартараф этиш қийин бўлган даражада жиддий зарар етказиши мумкин эканлиги ваколатли орган томонидан аниқланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатли органнинг дастлабки хулосаси асосида, ваколатли орган томонидан узил-кесил хулоса олиш мақсадида текширув давом эттирилиши шарти билан, муваққат муҳофаза чорасини қўлланиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муваққат муҳофаза чораси муваққат махсус бож кўринишида қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар товар импорти кўпайганлиги оқибатида иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилмаганлиги ёки жиддий зарар етказилиши хавфи йўқлиги текширув натижаларига кўра ваколатли орган томонидан аниқланган бўлса, тўланган муваққат махсус бож суммалари тўловчига қонунчиликда божларни қайтариш учун белгиланган тартибда қайтариб берилиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-банди биринчи хатбошиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар махсус бож тариқасидаги муҳофаза чораси муваққат махсус бождан кам миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқ тўловчига қонунчиликда божларни қайтариш учун белгиланган тартибда қайтариб берилиши керак.
(8-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар махсус бож тариқасидаги муҳофаза чораси муваққат махсус бождан кўп миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқ тўловчидан ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликда белгиланган ҳолларда ваколатли органнинг илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси муҳофаза чораларининг миқдорини камайтириши мумкин.
(8-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2007 йил 15 июндаги 01-02/8-3, ЭГ-01/10-3339, 20, 58-сон қарори билан тасдиқланган Махсус, антидемпинг ва компенсация божларини ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1718, 20.09.2007 й.)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Махсус, антидемпинг ва компенсация божларини ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1718, 20.09.2007 й.)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Муҳофаза чораларининг амал қилиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳофаза чораларининг амал қилиш муддати тўрт йилдан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш учун муҳофаза чораси зарурияти сақланиб қолаётганлиги қайта текширув натижасида ваколатли орган томонидан аниқланган бўлса, муҳофаза чорасининг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан узайтирилиши мумкин. Бунда муҳофаза чораси амал қилишининг умумий муддати саккиз йилдан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муваққат муҳофаза чорасининг амал қилиш муддати икки юз кундан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан муваққат муҳофаза чорасини қўлланиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бундай чоранинг амал қилиш муддати муҳофаза чорасининг умумий амал қилиш муддатига қўшилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.05.00 Антидемпинг божлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. АНТИДЕМПИНГ БОЖЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспорт қилувчи мамлакатнинг ички бозорида истеъмол қилиш учун мўлжалланган ўхшаш товарнинг одатдаги савдо жараёнидаги нархи ёҳуд ўхшаш товар экспорт қилувчи мамлакат бозорида сотилмаётган бўлса ёки бошқа сабабларга кўра лозим даражада таққослашни ўтказиш имконияти бўлмаса, товар келиб чиққан мамлакатдаги ишлаб чиқариш харажатлари асосида оқилона чиқимларни ва фойдани қўшган ҳолда ёхуд Ўзбекистон Республикаси билан бир хил шароитдаги учинчи мамлакатга экспорт қилинадиган ўхшаш товарларнинг нархлари асосида одатдаги савдо жараёнида аниқланадиган нархи товарнинг нормал қийматидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Антидемпинг божи демпинг нархларидаги товар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш учун зарур бўлган миқдорда ва муддатда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Антидемпинг божи ва муваққат антидемпинг божининг ставкалари демпинг маржаси миқдоридан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Антидемпинг божи товар етказиб берувчиларнинг бирига ёки бир нечтасига нисбатан қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспорт нархи чегириб ташланган товар нормал қийматининг товарнинг экспорт нархига фоизларда ифодаланган нисбати демпинг маржасидир. Демпинг маржаси товарнинг ўртача олинган нормал қийматини барча таққосланадиган экспорт битимлари билан солиштириш асосида ёки товарнинг нормал қийматини муайян битимлар бўйича экспорт нархлари билан солиштириш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар товарлар Ўзбекистон Республикасига товар келиб чиққан мамлакатдан бевосита импорт қилинмай, балки учинчи мамлакатдан экспорт қилинаётган бўлса, товар экспорт қилинаётган мамлакатдан Ўзбекистон Республикасига сотилаётган товарлар нархи товар экспорти мамлакатидаги солиштирма нарх билан таққосланади. Агар товарлар товар экспорт қилинаётган мамлакат орқали фақат олиб ўтилаётган бўлса ёки бундай товарлар товар экспорт қилинаётган мамлакатда ишлаб чиқарилмаса ёхуд товар экспорт қилинаётган мамлакатда уларга солиштирма нарх бўлмаса, таққослаш товар келиб чиққан мамлакатдаги нархга қиёсан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товарнинг экспорт нархи бўлмаган ёки бундай нарх текширув ўтказаётган ваколатли органда шубҳа уйғотган ҳолларда, етказиб берилаётган товарларнинг экспорт нархи етказиб берувчидан ёки сотувчидан мустақил харидорга биринчи марта қайта сотилаётган нарх асосида ёки ваколатли орган белгилайдиган бошқа асосда ҳисоблаб чиқилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ваколатли орган томонидан текширув натижасида демпинг маржаси экспорт нархининг икки фоизидан ортиқроғини ташкил этиши ёки демпинг нархларидаги товар импортида уни етказиб бериш ҳажми анча миқдорда эканлиги аниқланган бўлса, демпинг нархларидаги товар импортига нисбатан антидемпинг божи қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар демпинг нархларидаги товар импортида етказиб бериш ҳажми барча ўхшаш товарларни Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш умумий ҳажмининг уч фоизидан ортиқроғини ташкил этса ёки демпинг нархларидаги товар импортида шундай товарни Ўзбекистон Республикасига етказиб беришда ҳар бирининг улуши етказиб бериш умумий ҳажмининг камида уч фоизини ташкил этадиган мамлакатлардан демпинг нархларида импорт қилишда етказиб бериш ҳажми ўхшаш товарни Ўзбекистон Республикасига етказиб беришнинг умумий ҳажмида жами етти фоиздан ортиқроқни ташкил этса, етказиб бериш ҳажми, товарни етказиб берувчи қайси мамлакат хусусида текшириш ўтказилаётган бўлса, шу мамлакатга нисбатан олганда анча миқдорда деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Демпинг нархларидаги товар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини аниқлаш далилларга асосланади ва товар демпинг нархларида импорт қилинаётгандаги унинг етказиб бериш ҳажмини, бу товарнинг сифатини, Ўзбекистон Республикасининг ички бозоридаги ўхшаш товарлар нархларига таъсирини ҳамда бундай етказиб беришнинг иқтисодиёт тармоғи учун оқибатларини ўрганишни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган товар демпинг нархларида импорт қилинаётган пайтда унинг етказиб бериш ҳажмини текшираётганда бунга тааллуқли, иқтисодиёт тармоғининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи барча омиллар ва кўрсаткичларни ўрганиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда, лекин текширув бошланганидан кейин камида олтмиш кун ўтгач, агар текширув тугаллангунга қадар олинган маълумот товар демпинг нархларида импорт қилинаётганлигидан ва бундай товар импортидан иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилаётганлигидан ёки жиддий зарар етказилиши хавфи борлигидан далолат берса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатли органнинг дастлабки хулосаси асосида муваққат антидемпинг божини қўлланиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар демпинг нархларидаги товар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилмаётганлиги ёки жиддий зарар етказилиши хавфи йўқлиги текширув натижаларига кўра ваколатли орган томонидан аниқланган бўлса, тўланган муваққат антидемпинг божи суммалари тўловчига қонунчиликда божларни қайтариш учун белгиланган тартибда қайтариб берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар антидемпинг божи муваққат антидемпинг божидан кам миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқ тўловчига қонунчиликда божларни қайтариш учун белгиланган тартибда қайтариб берилиши керак.
(13-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар антидемпинг божи муваққат антидемпинг божидан кўп миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқ тўловчидан ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув бошланган санадан аввалроқ эркин муомалага чиқарилган товарга нисбатан антидемпинг божи қўлланилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Антидемпинг божи қонунчиликда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилишидан қатъи назар қўлланилади.
(13-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Махсус, антидемпинг ва компенсация божларини ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1718, 20.09.2007 й.)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Антидемпинг божининг амал қилиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Антидемпинг божининг амал қилиш муддати уни қўлланиш бошланган ёки демпинг нархларидаги товар импорти нуқтаи назаридан ҳам, иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг бор-йўқлиги нуқтаи назаридан ҳам охирги марта қайта кўриб чиқилган пайтдан эътиборан беш йилдан ошмаслиги лозим, антидемпинг божининг амал қилиш муддати тугагунга қадар бошланган қайта кўриб чиқиш жараёнида антидемпинг божининг амал қилишини тугатиш демпинг нархларидаги товар импортининг ва иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг давом этишига ёки тикланишига олиб келиши ваколатли орган томонидан аниқланган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда антидемпинг божи қайта кўриб чиқиш учун асос бўлган такрорий текширув натижалари олингунга қадар қўлланилаверади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Антидемпинг божини қайта кўриб чиқиш мақсадидаги такрорий текширув ваколатли органнинг ташаббусига ёки манфаатдор шахсларнинг сўровига кўра улар антидемпинг божини қайта кўриб чиқиш зарурлигини тасдиқловчи ахборотни тақдим этганларидан кейин амалга оширилади. Антидемпинг божини қайта кўриб чиқиш мақсадидаги такрорий текширув шу текширувни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн икки ой ичида тугалланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Антидемпинг божини қўлланишни давом эттириш ёки бундай божнинг ставкасини қайта кўриб чиқиш зарурлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан такрорий текширув натижаларига биноан ваколатли органнинг хулосаси асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муваққат антидемпинг божи олти ойгача бўлган муддатга белгиланади. Мазкур муҳлат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тўққиз ойгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Демпинг нархларидаги товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув объекти бўлган товарни экспорт қилувчининг нархни қайта кўриб чиқиш ёки товарни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига унинг нормал қийматидан паст нархда экспорт қилишни тугатиш тўғрисидаги ихтиёрий мажбуриятлари демпинг нархларидаги товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятлардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Демпинг нархларидаги товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятлар экспорт қилувчидан олинган тақдирда, агар ваколатли орган бундай мажбуриятларнинг қабул қилиниши иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этишини аниқлаган бўлса, текширув антидемпинг божлари ёки муваққат антидемпинг божлари қўлланилмасдан тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Демпинг нархларидаги товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятларга мувофиқ товар нархлари даражаси демпинг маржасини бартараф этиш учун зарур бўлганидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Товар нархларининг оширилиши, агар бундай ошириш иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш учун кифоя қилса, демпинг маржасидан кам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар демпинг нархларида импорт қилинаётганлиги ва бундай импорт оқибатида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг бор-йўқлиги тўғрисида ваколатли орган томонидан дастлабки хулоса чиқарилгунга қадар демпинг нархларидаги товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятлар экспорт қилувчи томонидан қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Демпинг нархларидаги товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятлар экспорт қилувчи томонидан қабул қилинган тақдирда, текширув унинг илтимосномасига ёки ваколатли органнинг қарорига биноан давом эттирилиши мумкин. Агар текширув натижаларига кўра товар демпинг нархларида импорт қилинмаётганлиги ёки бундай импорт оқибатида иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етмаётганлиги ёки жиддий зарар етказилиши хавфи йўқлиги тўғрисида хулоса чиқарилган бўлса, демпинг нархларидаги товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятлар ўз кучини йўқотади, чиқарилган хулоса кўп жиҳатдан нархлар бўйича мажбуриятлар мавжудлигининг натижаси бўлган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда мазкур мажбуриятлар иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш учун зарур бўлган муддат мобайнида ўз кучини сақлаб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Демпинг нархларидаги товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятлар экспорт қилувчи томонидан бузилган ёки қайтариб олинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси антидемпинг божини ёки муваққат антидемпинг божини қўлланиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.06.00 Компенсация божлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. КОМПЕНСАЦИЯ БОЖЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия билан таъминланган товар импорти учун импорт божидан ташқари ундириладиган бож компенсация божидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар субсидия билан таъминланган товар импорти иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказаётганлиги ёки жиддий зарар етказилиши хавфини туғдираётганлиги ваколатли органнинг текшируви натижалари асосида аниқланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан компенсация божи қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш, экспорт қилиш ёки ташиш пайтида чет давлатнинг субсидиясидан фойдаланилган товарнинг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорти субсидия билан таъминланган товар импортидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация божи субсидия билан таъминланган товар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш учун зарур миқдорда ва муддатда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация божининг ставкаси субсидия билан таъминланган товарни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига импорт қилишда шу товарнинг бирлиги ҳисобига чет давлат субсидиясининг текширувда аниқланган миқдоридан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битта товарга нисбатан бир вақтнинг ўзида компенсация ва антидемпинг божи қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Чет давлат субсидияси
[СПиТ:
1.Муҳофаза чоралари. Антидемпинг (компенсация) божлари / Чет давлат субсидияси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлат ҳукуматининг ёки бошқа органининг ёхуд чет давлатлар иттифоқининг (бундан буён матнда чет давлат деб юритилади) субсидия олувчига қўшимча афзалликлар берадиган ва бевосита чет давлат томонидан ёхуд унинг топшириғига биноан амалга ошириладиган молиявий кўмаги чет давлат субсидияси (бундан буён матнда субсидия деб юритилади) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия олувчига қўшимча афзалликлар берадиган молиявий кўмакнинг қуйидаги турлари субсидиялар деб тан олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет давлат томонидан молиявий маблағларни (шу жумладан грантлар, заёмлар, акцияларни сотиб олиш тариқасидаги молиявий маблағларни) тўғридан-тўғри ўтказиш ёки шундай маблағларни (шу жумладан заёмлар бўйича кафолатлар тариқасидаги маблағларни) ўтказиш бўйича мажбуриятлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет давлатнинг давлат даромадига тушиши лозим бўлган тўловларни ундиришдан воз кечиши ёки ундирмаслиги (шу жумладан солиқ кредитлари бериш йўли билан), экспорт қилинаётган товарни ички истеъмол учун мўлжалланган ўхшаш товардан ундириладиган солиқлар ва божлардан озод қилиш ёки бундай солиқлар ва божларни ҳақиқатда ҳисоблаб чиқарилган суммалардан ошмайдиган миқдорда камайтириш ҳоллари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет давлат томонидан товарларни тақдим этиш ва хизматлар кўрсатиш (умумий инфратузилмани сақлаб туриш ва ривожлантириш учун мўлжалланган товарлар ва хизматлар бундан мустасно) ёки товарларни харид қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет давлат томонидан молиялаштириш фондларига тўловлар тўлаш ёки ўз ваколатларини ушбу қисмнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган, одатда чет давлат томонидан чет давлатнинг одатдаги амалиётидан ҳақиқатда фарқ қилмайдиган шартларда амалга ошириладиган молиявий ёрдам турларини амалга ошириш учун хусусий ташкилотга бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий кўмакнинг субсидия олувчига қўшимча афзалликлар берадиган бошқа турлари ҳам субсидиялар деб тан олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидияларнинг ваколатли орган томонидан текширув жараёнида аниқланган суммаси, агар у субсидия билан таъминланган товар қийматининг бир фоиздан ортиқроғини ташкил этса, компенсация божларини қўлланиш йўли билан қопланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидиялар, агар улар ўзига хос бўлса, компенсация божининг предметидир. Фойдаланилиши чекланган ва муайян корхонага ёки иқтисодиёт тармоғига, корхоналар ёхуд иқтисодиёт тармоғлари гуруҳига, шунингдек белгиланган жуғрофий минтақада жойлашган муайян корхоналарга бериладиган ёхуд товар экспортини рағбатлантиришга ёки товар импортининг ўрнини босишга қаратилган субсидия ўзига хос субсидия ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация божларининг предмети бўлган субсидияни ҳисоб-китоб қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 91 – 93-бандилари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Субсидия билан таъминланган товар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия билан таъминланган товар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини аниқлаш далилларга асосланади ва субсидия билан таъминланган товар импорт қилинаётгандаги унинг етказиб бериш ҳажмини, бу товарнинг сифатини, Ўзбекистон Республикасининг ички бозоридаги ўхшаш товарлар нархига таъсирини ҳамда бундай етказиб беришнинг иқтисодиёт тармоғи учун оқибатларини ўрганишни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган субсидия билан таъминланган товар импорт қилинаётган пайтда унинг етказиб бериш ҳажмини текшираётганда бунга тааллуқли, иқтисодиёт тармоғининг ҳолатига таъсир кўрсатувчи барча омиллар ва кўрсаткичларни ўрганиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда, лекин текширув бошланганидан кейин камида олтмиш кун ўтгач, агар текширув тугаллангунга қадар олинган маълумот субсидия билан таъминланган товар импорт қилинаётганлигидан ва бундай товар импортидан иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилаётганлигидан ёки жиддий зарар етказилиши хавфи борлигидан далолат берса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатли органнинг дастлабки хулосаси асосида муваққат компенсация божини қўлланиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар субсидия билан таъминланган товар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилмаётганлиги ёки жиддий зарар етказилиши хавфи йўқлиги текширув натижаларига кўра ваколатли орган томонидан аниқланган бўлса, тўланган муваққат компенсация божи суммалари тўловчига қонунчиликда божларни қайтариш учун белгиланган тартибда қайтариб берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар компенсация божи муваққат компенсация божидан кам миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқ тўловчига қонунчиликда божларни қайтариш учун белгиланган тартибда қайтариб берилиши керак.
(19-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 49-боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 131-банди, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2007 йил 15 июндаги 01-02/8-3, ЭГ-01/10-3339, 20, 58-сон қарори билан тасдиқланган Махсус, антидемпинг ва компенсация божларини ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-банди (рўйхат рақами 1718, 20.09.2007 й.)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар компенсация божи муваққат компенсация божидан кўп миқдорда қўлланилган бўлса, орадаги фарқ тўловчидан ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув бошланган санадан аввалроқ эркин муомалага чиқарилган товарга нисбатан компенсация божи қўлланилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация божи қонунчиликда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ундирилишидан қатъи назар қўлланилади.
(19-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Махсус, антидемпинг ва компенсация божларини ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1718, 20.09.2007 й.)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Компенсация божининг амал қилиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация божининг амал қилиш муддати уни қўлланиш бошланган ёки субсидия билан таъминланган товар импорти нуқтаи назаридан ҳам, иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг бор-йўқлиги нуқтаи назаридан ҳам охирги марта қайта кўриб чиқиш бошланган пайтдан эътиборан беш йилдан ошмаслиги лозим, компенсация божининг амал қилиш муддати тугагунга қадар бошланган қайта кўриб чиқиш жараёнида компенсация божининг амал қилишини тугатиш субсидия билан таъминланган товар импортининг ҳамда иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг давом этишига ёки тикланишига олиб келиши ваколатли орган томонидан аниқланган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда компенсация божи қайта кўриб чиқиш учун асос бўлган такрорий текширув натижалари олингунга қадар қўлланилаверади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация божини қайта кўриб чиқиш мақсадидаги такрорий текширув ваколатли органнинг ташаббусига ёки манфаатдор шахсларнинг сўровига кўра улар компенсация божини қайта кўриб чиқиш зарурлигини тасдиқловчи ахборотни тақдим этганларидан кейин амалга оширилади. Компенсация божини қайта кўриб чиқиш мақсадидаги такрорий текширув шу текширувни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн икки ой ичида тугалланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Компенсация божини қўлланишни давом эттириш ёки бундай божнинг ставкасини қайта кўриб чиқиш зарурлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан такрорий текширув натижаларига биноан ваколатли органнинг хулосаси асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муваққат компенсация божи тўрт ойгача бўлган муддатга белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Субсидия билан таъминланган товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар нархлар бўйича ихтиёрий мажбуриятлар субсидияни бекор қилиш ёки қисқартириш ёхуд субсидия билан таъминланган товар импорти оқибатларини бартараф этиш мақсадида айнан ўхшаш бошқа чораларни кўриш юзасидан текширув объекти бўлган товар экспорт қилинаётган чет давлатдан олинган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар нархлар бўйича ихтиёрий мажбуриятлар бундай мажбуриятларнинг қабул қилинишини ваколатли орган иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этади деб белгилайдиган тарзда товар нархларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида текширув объекти бўлган товарни экспорт қилувчидан олинган бўлса. Нархлар бўйича шундай мажбуриятларга мувофиқ товар нархлари даражаси субсидиянинг иқтисодиёт тармоғига таъсирини компенсация қилиш учун зарур бўлганидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Товар нархларининг оширилиши, агар бундай ошириш иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш учун кифоя қилса, субсидия миқдоридан кам бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия билан таъминланган товар импорт қилинаётганлиги ва бундай импорт оқибатида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг бор-йўқлиги тўғрисида ваколатли орган томонидан дастлабки хулоса чиқарилгунга қадар субсидия билан таъминланган товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятлар чет давлат ёки экспорт қилувчи томонидан қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия билан таъминланган товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятлар чет давлат ёки экспорт қилувчи томонидан қабул қилинган тақдирда, текширув товар экспорт қилинаётган чет давлатнинг илтимосномасига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан давом эттирилиши мумкин. Агар текширув натижаларига кўра субсидия билан таъминланган товар импорт қилинмаётганлиги ёки бундай импорт оқибатида иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етмаётганлиги ёки жиддий зарар етказилиши хавфи йўқлиги тўғрисида хулоса чиқарилган бўлса, субсидия билан таъминланган товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятлар ўз кучини йўқотади, чиқарилган хулоса кўп жиҳатдан нархлар бўйича мажбуриятлар мавжудлигининг натижаси бўлган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда мазкур мажбуриятлар иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш учун зарур бўлган муддат мобайнида ўз кучини сақлаб туради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия билан таъминланган товарни импорт қилишда нархлар бўйича мажбуриятлар товар экспорт қилинаётган чет давлат томонидан ёки экспорт қилувчи томонидан бузилган ёки қайтариб олинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси компенсация божини ёки муваққат компенсация божини қўлланиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ТЕКШИРУВ ЎТКАЗИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Текширув ўтказиш тўғрисида ариза бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув ваколатли орган томонидан, иқтисодиётнинг тегишли тармоғи манфаатларини ифода этувчи юридик ёки жисмоний шахсларнинг ёзма аризасига биноан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув ўтказиш тўғрисидаги ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади) умумий ишлаб чиқариши Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчиларининг мазкур ариза юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдирган қисми томонидан ишлаб чиқарилган жами ўхшаш товарнинг эллик фоизидан ортиқроғини ташкил этадиган Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчилари томонидан қўллаб-қувватланса, у берилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчиларининг аризани қўллаб-қувватловчилари улушига Ўзбекистон Республикасида ўхшаш товарларни жами ишлаб чиқаришнинг камида йигирма беш фоизи тўғри келиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчининг номи, ариза берувчи олдинги даврда ўхшаш товарни ишлаб чиқарганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кирилаётган, текширув объекти бўлган товарнинг тавсифи, товар келиб чиққан мамлакат номи, чет давлатнинг ариза берувчига маълум экспорт қилувчилари ва ишлаб чиқарувчилари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ўхшаш товар ишлаб чиқарувчилардан қайсилари унга маълум бўлса, шу ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар нархларининг, товар импорти кўпайганлиги суръатлари ва ҳажмларининг мутлақ ва нисбий миқдорлари тўғрисидаги, товар импортининг ички бозордаги ўхшаш товарнинг нархларига ва иқтисодиёт тармоғига таъсири ҳақидаги, товарнинг Ўзбекистон Республикасининг ички бозоридаги улуши тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
демпинг нархларидаги товар импорт қилинаётганлиги ва бундай товар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилаётганлиги ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг борлиги далиллари, шундай товарнинг нормал қиймати ва экспорт нархига оид маълумотлар (ушбу Қонуннинг III бобида назарда тутилган ҳоллар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидиянинг мавжудлиги далиллари, имкони бўлганда шундай субсидиянинг миқдорини ва субсидия билан таъминланган товар импорти оқибатида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг бор-йўқлигини кўрсатган ҳолда (ушбу Қонуннинг IV бобида назарда тутилган ҳоллар учун).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза текширув бошлангунга қадар ёки текширув ўтказилаётган пайтда ариза берувчи томонидан қайтариб олиниши мумкин. Агар ариза текширув бошлангунга қадар қайтариб олинган бўлса, у берилмаган деб ҳисобланади. Агар ариза текширув ўтказилаётган пайтда қайтариб олинган бўлса, ваколатли орган текширувни давом эттириш ёки уни тугатиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Товар импорти кўпайганлиги, демпинг нархларидаги товар импорти ёки субсидия билан таъминланган товар импорти мавжудлиги ва бундай импорт оқибатида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг борлиги далиллари бўлган тақдирда, текширув ваколатли органнинг ўз ташаббуси билан ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Текширувни бошлаш учун мажбурий шартлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берилганидан кейин ўттиз кун ичида ваколатли орган аризада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва етарлилигини кўриб чиқиши ҳамда текширув ўтказиш тўғрисида ёки текширув ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиб, бу ҳақда ариза берувчига ёзма равишда хабар қилиши керак. Текширув ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда рад этиш сабабларидан ариза берувчини ваколатли орган хабардор этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар ваколатли орган аризанинг мазмунини, унинг олинганлиги ва кўриб чиқилганлиги ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган, агар у маълумотларни етарли эмас деб топса, ариза олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда бу ҳақда ариза берувчига ёзма равишда хабар қилади ва унга ўз аризасига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритиш имкониятини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ариза берувчи ўз аризасига ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритса, аризани кўриб чиқиш муддати ана шу ўзгартиришлар ёки қўшимчалар олинган кундан эътиборан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ариза берувчи ваколатли орган сўраётган қўшимча маълумотларни хабар олинган санадан эътиборан ўн беш кун ичида тақдим этмаса ва бундай маълумотларни тақдим этишни кечиктириш тўғрисида илтимос қилмаган бўлса, ваколатли орган аризани кўриб чиқишни рад этишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда ариза берувчига ёзма равишда хабар қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган текширувни бошлаш учун ариза берувчининг ариза берилишига сабаб бўлган товарни умумий ишлаб чиқаришдаги улушини аниқлаш орқали аризани кўриб чиқишда холисликка риоя этилишини ва ариза юзасидан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёт тегишли тармоғи ишлаб чиқарувчиларининг фикрлари мумкин қадар кўпроқ инобатга олинишини таъминлайди. Бунинг учун ваколатли орган Ўзбекистон Республикасининг ўхшаш товар бошқа ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларининг ушбу ариза юзасидан фикрларини сўраб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Текширувни бошлаш тўғрисидаги қарор ва текширув бошланганлигидан хабардор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширувни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлигидан кейин ваколатли орган ўттиз кун ичида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча манфаатдор шахсларни бўлажак текширувдан хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширувнинг бошланиши ҳақида расмий нашрда билдириш эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширувнинг бошланиши ҳақидаги билдиришда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспорт қилувчи мамлакатнинг, мамлакатларнинг номи ва текширув объекти бўлган товарнинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширув бошланадиган сана;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор шахслар ўз материалларини юборишлари лозим бўлган манзил ва уларни тақдим этиш муддатлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув мазкур текширув объекти бўлган товарнинг божхона расмийлаштирувига ва уни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига чиқарилишига монелик қилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари текширув ўтказилишига кўмаклашишлари ва ваколатли органнинг сўровига биноан товарлар намуналарини ҳамда зарур ахборотни, шу жумладан махфий ахборотни тақдим этишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Текширув муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Антидемпинг ва компенсация божлари қўлланилишидан олдинги текширувни ўтказиш муддати текширув бошланган санадан эътиборан ўн икки ойдан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда, мазкур муҳлат ваколатли органнинг қарорига биноан олти ойгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар чет давлат ёки экспорт қилувчи иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарни ёки жиддий зарар етказилиши хавфини бартараф этиш мажбуриятини ўз зиммасига олса, текширув ваколатли орган томонидан тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Текширув ўтказишнинг хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар иқтисодиёт тармоғига жиддий зарар етказилмаганлиги ёки жиддий зарар етказилиши хавфи йўқлиги аниқланган бўлса, ваколатли орган текширув ўтказишни рад этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар демпинг маржаси экспорт нархининг икки фоизидан камини ташкил этса ёки демпинг нархларидаги товар импорти ҳажмининг ёки бундай импортдан иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёхуд жиддий зарар етказилиши хавфининг унча катта эмаслиги қонунчиликка мувофиқ аниқланган бўлса, антидемпинг божлари қўлланилишидан олдинги текширув дарҳол тугатилиши керак.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар субсидия миқдори товар қийматининг бир фоизидан ошмаслиги аниқланган бўлса, компенсация божлари қўлланилишидан олдинги текширув дарҳол тугатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ахборотнинг махфийлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув жараёнида ваколатли органга тақдим этиладиган махфий ахборот уни тақдим этган манфаатдор шахснинг ёзма рухсатномасисиз ошкор қилинмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Муҳофаза чораларини, антидемпинг ва компенсация божларини бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар муҳофаза чораларини, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш оқибатида иқтисодиёт тармоғига етказилаётган жиддий зарарнинг ёки жиддий зарар етказилиши хавфининг бартараф этилганлиги аниқланган бўлса, ваколатли орган уларни бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(29-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги 129-сон қарори билан тасдиқланган Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божларини қўлланиш мақсадида текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳофаза чоралари, антидемпинг ва компенсация божлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 22719-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 11 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
554-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 4-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 513-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)