Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 28.06.2005 йилдаги ПҚ-110-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори , 28.06.2005 йилдаги ПҚ-110-сон
Kuchga kirish sanasi
28.06.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғариб бориладиган пенсия тизимини такомиллаштириш ва техника билан жиҳозлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилсинки, «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги тегишли 595-сонли қарорини ижро этиш юзасидан Халқ банки ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан жамғариб бориладиган пенсия тизимини амалда жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Республиканинг барча минтақаларидаги Халқ банки бўлимларида хўжалик юритувчи субъектларнинг тақдимномаси бўйича фуқаролар учун якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари очилган, шахсий жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари берилмоқда, жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйишнинг электрон маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда бошқа тегишли органлари томонидан фуқароларнинг шахсий кодини бериш, айрим хўжалик юритувчи субъектлар, хусусан фермер хўжаликлари томонидан ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш учун Халқ банки филиалларига маълумотлар тақдим этиш ишлари ҳали талаб даражасида ташкил этилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли ўртасида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг афзалликлари тўғрисидаги тушунтириш ишлари етарлича олиб борилмаяпти, пенсия жамғармаларини фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағлари ҳисобига эмас, балки давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган маблағлардан ажратмалар ҳисобига шакллантириш механизми ва хусусиятлари суст ёритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, жамғариб бориладиган пенсия тизимининг барқарор ишлашини ва техника билан тегишли даражада жиҳозланишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фуқароларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар жисмоний шахслар даромад солиғининг бюджетга йўналтириладиган бир қисми ҳисобидан амалга оширилиши ҳамда бюджетга тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловларга тенглаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб барча юридик шахслар фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадаллар ажратишни жисмоний шахслар даромад солиғини бюджетга белгиланган шакл ва муддатларда тўлаш билан бирга амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Халқ банки билан биргаликда икки ҳафта муддатда иш берувчилар томонидан фуқароларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси зиммасига юридик шахслар томонидан мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларининг тўғрилиги, тўлиқ ҳисобланиши ва ўз вақтида ўтказилиши ҳамда фуқароларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига қўшилиши устидан назорат ўрнатиш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бадаллар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаганлиги учун айбдор шахсларга нисбатан солиққа оид амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсир чоралари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманларнинг ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари Молия вазирлиги, Халқ банки, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ўртасида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг механизми ва афзалликлари тўғрисидаги тушунтириш ишларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини доимий асосда амалга ошириб борсинлар, бунда фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни бюджетга ажратмаларни камайтириш ҳисобига шакллантириш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларнинг манфаатларини камситмайдиган тартибига алоҳида эътибор берсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамғариб бориладиган пенсия тизимининг принципиал хусусиятлари ҳамда уни жорий этишнинг ижобий тажрибасини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан кенг фойдалансинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2005-2006 йилларда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг барқарор ишлаши учун Халқ банкини босқичма-босқич замонавий компьютер техникаси ҳамда программалари билан таъминлаш тадбирлари ва харажатларнинг прогноз кўрсаткичлари дастури 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, харажатларнинг узил-кесил чекланган миқдорлари тендер савдоларининг натижаларига қараб ўрнатилади, тежаб қолинган маблағлар жамғариб бориладиган пенсия тизимига хизмат кўрсатиш учун Халқ банкини қўшимча равишда жиҳозлашга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-иловада кўрсатилган харажатларнинг 51 фоизи — бюджет ссудаси ҳисобига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фойдаси ҳисобига молиялаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Халқ банки буюртманомалари бўйича ўз фойдаси ҳисобидан 6,9 млрд. сўм, шу жумладан 2005 йилда 4,6 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ банки ўрнатилган тартибда ўзининг устав жамғармасини ўз муассисларининг қонун ҳужжатларида белгиланган улушларига мувофиқ кўпайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005-2006 йилларда Халқ банкининг асосли буюртманомалари бўйича 5 йил муддатга Нархларни тартибга солиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 7,2 млрд. сўм, шу жумладан 2005 йилда 4,8 млрд. сўм фоизсиз бюджет ссудаси ажратишни, 2008 йилнинг 1 апрелидан бошлаб унинг ҳар чоракда тенг улушларда тўлаб борилишини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 7,6 млн. сўм миқдорда маблағ ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Халқ банкини компьютер техникаси билан жиҳозлаш ва программалари билан таъминлаш бўйича тадбирлар Дастурини амалга оширишга оид идоралараро комиссия таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро комиссия:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган тадбирлар Дастурининг белгиланган муддатларда амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн кун муддатда компьютер техникаси харид қилиш бўйича тендер ҳужжатларини тайёрласин ва белгиланган тартибда тендер савдоларини ўтказсин, тендер шартларида ғолибнинг етказиб бериладиган компьютер техникаси 3 йил мобайнида узлуксиз ишлашини ҳамда сервис хизмати кўрсатилишини таъминлаш мажбуриятини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқланган тадбирлар Дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Халқ банки ва унинг филиаллари раҳбарлари зиммасига харид қилинаётган компьютер техникасининг сақланиши ва мақсадга мувофиқ фойдаланилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимига хизмат кўрсатиш бўйича моддий-техника базасининг ўз вақтида шакллантирилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Халқ банкида ташкил этиладиган жамғариб бориладиган пенсия тизими республика ягона электрон маълумотлар базасининг ҳолатини ҳар йили таҳлил этиб, уни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Молия вазирлигига хулосалар ва таклифлар бериб борсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 595-сонли қарорига 3-иловага** мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммаларига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 28 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-110-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 179-модда; 2005 й., 37-38-сон, 284-модда; 2013 й., 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда)