26.09.2022 йилдаги 2511-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 26.09.2022 йилдаги 2511-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
26.09.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2022 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2022 йил тўққиз ойидаги фаолияти юзасидан ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, ҳисобот даврида Қўмита томонидан қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини оширишга, қонун лойиҳаларини тайёрлашда халқаро тажрибадан унумли фойдаланишга, шунингдек ахборот соҳасидаги муҳим масалалар юзасидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда мамлакатимизда инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қўмита масъуллигида ушбу ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган 6 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, шундан 5 таси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) томонидан қабул қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, «Почта алоқаси тўғрисида»ги, «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги, «Электрон тижорат тўғрисида»ги ҳамда «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари шулар жумласидандир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда маромига етказиш мақсадида 45 марта ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита томонидан қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга ошириш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш, Қонунчилик палатаси ва Қўмита қарорларининг ижросини назорат қилиш бўйича 8 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йилнинг тўққиз ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 213 та мурожаат Қўмита аъзолари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш, назорат-таҳлил тадбирлари якунлари ва Қўмита масъуллигида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларининг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириб боришга қаратилган жами 36 та тадбир ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот даврида Қўмита аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида жами 4 317 маротаба чиқиш ташкил этилган. Шундан босма оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалар 68 тани ташкил этган, телевидениеда 117 та, радио каналларида 24 та, Интернет жаҳон ахборот тармоғида 98 та ҳамда ижтимоий тармоқларда 4 010 та чиқиш қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита томонидан амалга оширилган ишлар таҳлили унинг фаолиятида айрим жиҳатларга эътиборни янада кучайтириш лозимлигини кўрсатмоқда. Хусусан, Қўмитанинг инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари соҳаларига оид қонун ҳужжатларининг жойлардаги ижроси таъминланиши устидан таъсирчан парламент ва депутат назоратини амалга оширишга доир фаолиятини янада кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз фаолият йўналишидан келиб чиқиб, амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар тайёрлаш ва уларни қонунларда акс эттириш бўйича ташаббус билан чиқиш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2022 йил тўққиз ойидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита масъуллигида бўлган қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш ҳамда келиб тушган таклифлар ва фикр-мулоҳазаларни қонун лойиҳаларини маромига етказишда ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-таҳлил тадбирлари доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижро этилиши ҳолатини доимий равишда мониторинг қилиб бориш ва амалиётда учрайдиган муаммоларни бартараф этиш борасида мутасадди вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлар устидан самарали парламент назоратини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг Қўмита фаолиятига тааллуқли бўлган бандларининг ижро этилиши устидан таъсирчан парламент назоратини кучайтириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Қодиров зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 26 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2511-IV-сон