1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 25 февралда қабул қилинган Сенат томонидан 2022 йил 17 мартда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Киберхавфсизлик тўғрисидаги қонунчилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Телекоммуникация тармоқлари ва алоқа каналларидаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг киберхавфсизлигини таъминлаш алоҳида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизлик тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.01.00 Умумий қоидалар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.01 Умумий қоидалар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.01.00.00 Молиявий тизимнинг умумий қоидалари;
8.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия;
9.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
10.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
11.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар;
12.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
13.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
14.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
15.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.02 Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;
16.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар;
17.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
19.15.00.00.00 Мудофаа / 15.01.00.00 Мудофаанинг умумий масалалари;
20.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.01.00 Умумий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш объекти — турли даражадаги ва мақсаддаги ахборот тизимлари, телекоммуникация тармоқлари, ахборотга ишлов беришнинг техник воситалари, ушбу воситалар ўрнатилган ва фойдаланиладиган хоналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кибержиноятчилик — ахборотни эгаллаш, уни ўзгартириш, йўқ қилиш ёки ахборот тизимлари ва ресурсларини ишдан чиқариш мақсадида кибермаконда дастурий таъминот ва техник воситалардан фойдаланилган ҳолда амалга ошириладиган жиноятлар йиғиндиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кибермакон — ахборот технологиялари ёрдамида яратилган виртуал муҳит;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кибертаҳдид — кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид солувчи шарт-шароитлар ва омиллар мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик — кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларининг ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик ҳодисаси — кибермаконда ахборот тизимларининг ишлашида узилишларга ва (ёки) улардаги ахборотнинг очиқлиги, яхлитлиги ва ундан эркин фойдаланилишининг бузилишига олиб келган ҳодиса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик объекти — ахборотнинг киберҳимоя қилинишини ҳамда миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлашга доир фаолиятда фойдаланиладиган ахборот тизимлари мажмуи, шу жумладан муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик субъекти — миллий ахборот ресурсларига эга бўлиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича электрон ахборот хизматлари кўрсатиш, ахборотни ҳимоя қилиш ҳамда киберхавфсизлик билан боғлиқ муайян ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлган юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберҳимоя — киберхавфсизлик ҳодисаларининг олдини олишга, киберҳужумларни аниқлашга ва улардан ҳимоя қилишга, киберҳужумларнинг оқибатларини бартараф этишга, телекоммуникация тармоқлари, ахборот тизимлари ҳамда ресурслари фаолиятининг барқарорлигини ва ишончлилигини тиклашга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, молиявий-иқтисодий, муҳандислик-техник чора-тадбирлар, шунингдек маълумотларни криптографик ва техник жиҳатдан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберҳужум — кибермаконда аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда қасддан амалга ошириладиган, киберхавфсизликка таҳдид соладиган ҳаракат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси — муҳим стратегик ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг, ахборот тизимлари ҳамда тармоқлар ва технологик жараёнлар ресурсларининг мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари — давлат бошқаруви ва давлат хизматлари кўрсатиш, мудофаа, давлат хавфсизлигини, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ёқилғи-энергетика мажмуи (атом энергетикаси), кимё, нефть-кимё тармоқлари, металлургия, сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш, банк-молия тизими, транспорт, ахборот-коммуникация технологиялари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, стратегик аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида, ишлаб чиқариш соҳасида, шунингдек иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ва ижтимоий соҳада қўлланиладиган ахборотлаштириш тизимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари — давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек мулк, ижара ҳуқуқлари асосида ёки бошқа қонуний асосларда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларига эгалик қилувчи юридик шахслар, шу жумладан муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ишлашини ҳамда ҳамкорлигини таъминловчи юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Киберхавфсизликни таъминлашнинг асосий принциплари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизликни таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишнинг устуворлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик соҳасини тартибга солишга нисбатан ягона ёндашув;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик тизимини яратишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокининг устуворлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизликни таъминлашда халқаро ҳамкорлик учун очиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Қонунийлик принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизликни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларининг талабларига оғишмай риоя этилиши ҳамда улар бажарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик талабларини аниқ бажаришдан ва уларга риоя этишдан ҳар қандай тарзда четга чиқиш, бунинг сабаблари қандай бўлишидан қатъи назар, қонунийликнинг бузилишидир ва у белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишнинг устуворлиги принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш давлатнинг киберхавфсизлигини таъминлашда устувор ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Киберхавфсизлик соҳасини тартибга солишга нисбатан ягона ёндашув принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик соҳасини тартибга солишга нисбатан ягона ёндашув маълумотларга ишлов бериш ҳамда уларни ҳимоя қилиш бўйича дастурий ва техник воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш жараёнини ташкил этиш, унинг мониторингини ва назоратини амалга оширишга қаратилган ахборот тизимларини ҳамда ресурсларини киберҳимоя қилишнинг ягона давлат тизими жорий этилган ҳолда таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизликни таъминлаш ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий, маъмурий ва техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини шакллантиришда ягона ёндашувлар асосида амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Киберхавфсизлик тизимини яратишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокининг устуворлиги принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар) хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбатан устуворликка эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг киберхавфсизликни таъминлашда халқаро ҳамкорлик учун очиқлиги принципи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида халқаро шартномалар доирасида халқаро ташкилотлар, чет давлатлар ва уларнинг ваколатли идоралари билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Киберхавфсизлик соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсати
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.01.00 Умумий масалалар. Сайлаш тартиби. Ваколатларнинг тугаши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини Ўзбекистон Республикаси Президенти белгилайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади).
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг);
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.30.00.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш / 07.30.03.00 Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборот;
5.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органининг киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик ҳодисалари юзасидан тезкор-қидирув тадбирларини, терговга қадар текширувларни ва тергов ҳаракатларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик ҳодисаларининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда уларга нисбатан тегишли чора-тадбирларни, шу жумладан уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда вазиятларда ахборот тизимлари ва ресурсларини киберҳимоя қилиш ҳамда киберхавфсизлик соҳасидаги бошқа масалалар бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган режаларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизликни таъминлашга доир ишларни, шунингдек муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберҳужумларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга ва уларнинг оқибатларини тугатишга доир ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик талабларига мувофиқ ахборот тизимлари ва ресурсларидаги аппарат, аппарат-дастурий ҳамда дастурий воситаларни сертификатлаштиришга доир ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик соҳасида тадқиқотлар ўтказилишини ва мониторингни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ягона реестрини шакллантириш, шунингдек ушбу реестрнинг юритилишини ташкил этиш ва таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик субъектлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида объектларни муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ягона реестрига киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлашга доир талабларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш объектларини ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқ аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқишга, ишлаб чиқаришга ва реализация қилишга доир фаолиятни лицензиялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимларидан ҳамда ресурсларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик субъектларининг ахборот тизимларини ва ресурсларини ўрганиш ва текширишни, шунингдек муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида ўрганишлар ва текширишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларига бўлган киберҳужумларга уринишларнинг олдини олишга доир режаларни ишлаб чиқиш ва уларни бевосита амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик бўлинмаларининг, мустақил экспертлар хизматлари ва гуруҳларининг фаолиятини тартибга солиш, кибертаҳдидларга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ахборот тизимлари ҳамда ресурсларида аниқланган заифликлар, кибертаҳдидлар, киберҳужумлар ва бошқа бузғунчи хатти-ҳаракатлар тўғрисида хабардор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ва муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларини муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизлик ҳодисаларини биргаликда текширишга жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ва кибертаҳдидларга қарши курашиш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш, кибержиноятчилик бўйича тергов ҳаракатларини олиб бориш ҳамда кибержиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг кибермаконидан террорчилик, экстремистик ва бошқа қонунга хилоф фаолиятда фойдаланилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберҳужумларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш воситаларини жорий этишга доир ишларни ташкил қилиш, шунингдек киберхавфсизлик ҳодисаларига нисбатан чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларидаги мавжуд заифликлар ва эҳтимолдаги таҳдидлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлашга, тўплашга ва таҳлил қилишга доир ишларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимлари ва ресурсларида киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражаси бўйича таснифлагич яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик объектларини киберхавфсизликни таъминлаш даражасига кўра таснифлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органининг қонуний талабларини (кўрсатмаларини) бажариш мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ваколатли давлат органининг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатларни амалга ошириш чоғида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберҳужумларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, шунингдек киберхавфсизлик ҳодисаларига нисбатан чоралар кўриш учун мўлжалланган техник, дастурий ва аппарат-дастурий воситаларни ижарага олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберҳужумларга барҳам бериш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш учун техник қурилмалар ва хизматлардан текин фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларига ва бошқа ташкилотларга кириш, зарур ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, шунингдек давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, фуқаролардан маълумотларни ҳамда бошқа зарур ҳужжатларни ва материалларни сўраш ҳамда олиш, уларни идентификациялашни амалга ошириш ва улардан киберхавфсизлик ҳодисалари бўйича тергов ҳаракатларида фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ишчи органни ташкил этиш, шунингдек ўз ваколатларининг бир қисмини унга ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик субъектларига киберхавфсизликка таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар ҳамда кўрсатмалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик ҳолати таъминланганлиги юзасидан давлат назорати ва текшируви вазифасини амалга ошириш мақсадида давлат органлари ҳамда ташкилотларининг, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ахборот тизимларига ва ресурсларига белгиланган тартибда тўсқинликсиз кириш ҳамда уларга уланиш, шунингдек ушбу объектлардаги ахборот тизимларининг ва ресурсларнинг киберхавфсизлигини таъминлаш воситаларининг жорий этилишига ҳамда улардан фойдаланилишига доир маълумотларни ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизликни таъминлаш бўйича мониторинг ишларини бажариш чоғида ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш учун мониторинг тизимларига ёки муҳим ахборот инфратузилмаси объектларига кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг турар жойларига ва бошқа объектларига тўсқинликсиз кириш, зарурат бўлганда қулфлаш мосламаларини ва бошқа ашёларни бузган ҳолда кириш, бу жойларни ахборот технологиялари соҳасида жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётган шахсларни таъқиб қилиш чоғида ёхуд у ерда жиноят содир этиляпти ёки содир этилган ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яширинган шахс бор деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда ёхуд агар кечиктириш фуқароларнинг ҳаётини ва соғлиғини таҳдид остида қолдирадиган бўлса, йигирма тўрт соат ичида прокурорга бу ҳақда хабар берган ҳолда, шунингдек етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаган ҳолда кўздан кечириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ваколатли давлат органининг мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи киберхавфсизлик соҳасида зиммасига юклатилган ваколатларни амалга ошириш чоғида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кибержиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича барча зарур чораларни кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик соҳасидаги муаммолар юзасидан илмий-тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолиятни амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кибержиноятлар ҳамда киберхавфсизликка таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатлар ва маълумотларни рўйхатдан ўтказиши, улар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўз вақтида чоралар кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизликка таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органи ходимлари жисмоний ва юридик шахсларнинг турар жойларига ҳамда бошқа объектларига мулкдорлар ва улар вакилларининг розилигисиз ёки ушбу шахслар йўқлигида кирганлиги тўғрисидаги барча ҳолатлар юзасидан прокурорни йигирма тўрт соат ичида ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органининг зиммасига қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Давлат органлари ва ташкилотларининг киберхавфсизликни таъминлаш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Маълумотларнинг захира нусхаларини кўчириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Давлат органлари ва ташкилотларининг киберхавфсизликни таъминлаш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.06 Ҳар қандай ахборотни излаш, топиш ва тарқатиш ҳуқуқи;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органидан кибертаҳдидлар, дастурий таъминотдаги, ускуналар ва технологиялардаги заифликлар тўғрисидаги ахборотни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органидан киберҳужумлардан ҳимоя қилиш воситалари ва усуллари, уларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш йўллари тўғрисида ахборот ва маслаҳатлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизликни таъминлашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз тасарруфидаги ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини, тармоқлар ишининг барқарорлигини таъминлаши, шунингдек киберхавфсизлик бўйича ўз мажбуриятларини бажариши, ваколатли давлат органини киберҳужумлар тўғрисида огоҳлантириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ахборот тизимлари ва ресурсларида сақланаётган маълумотларнинг ўғирланиши ҳамда қалбакилаштирилиши ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ахборот тизимлари ва ресурсларини киберҳимоя қилиш учун сертификатлаштирилган аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий таъминотдан фойдаланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик соҳасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ваколатли давлат органи билан келишиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотларининг, шунингдек муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари маълумотларининг сақланишини таъминлаш ички ахборот хавфсизлиги сиёсатига мувофиқ маълумотларнинг захира нусхаларини яратиш йўли билан амалга оширилади, уларнинг сақланиш муддати охирги уч ойдан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Киберхавфсизликни таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Киберхавфсизлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.06 Ҳар қандай ахборотни излаш, топиш ва тарқатиш ҳуқуқи;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз киберхавфсизлигини таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органидан кибертаҳдидлар, дастурий таъминотдаги, ускуналар ва технологиялардаги заифликлар тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберҳужумлардан ҳимоя қилиш воситалари ва усуллари, шунингдек уларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш усуллари тўғрисида ваколатли давлат органидан маълумотлар ва маслаҳатлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик субъектлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимлари ва ресурсларидаги маълумотларнинг қонунга хилоф равишда тарқатилиши, ўғирланиши, йўқолиши, яхлитлигининг бузилиши, блокланиши ва қалбакилаштирилишининг, шунингдек ахборот тизимлари ва ресурсларига рухсатсиз киришнинг бошқа кўринишларининг олдини олиши, бундай ҳоллар аниқланганда ўз вақтида тегишли чоралар кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимлари ва ресурсларига кириш тартиби бузилганда ҳамда уларга рухсатсиз кириш натижасида ушбу тизимлар ҳамда ресурслар ўзгартирилган ёки йўқ қилинган тақдирда салбий оқибатларни камайтириш мақсадида уларни тезкорлик билан тиклаш чораларини кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
содир бўлган киберхавфсизлик ҳодисалари ва кибержиноятлар тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилиши, ушбу ҳодисаларни тўлиқ фош этиш учун тегишли рақамли изларнинг йўқолишига йўл қўймаслик чораларини кўриши, шунингдек киберхавфсизлик ҳодисаларини таҳлил қилиш ва кибержиноятларни текшириш учун зарур бўлган маълумотларнинг доимий сақланишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик объектларини муҳофаза қилиш ва уларнинг хавфсиз ишлаши мониторингини ўтказиш соҳасидаги маълумотларни ваколатли давлат органи билан ўзаро алмашишни амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберҳимоясини таъминлашда ваколатли давлат органи томонидан белгиланган киберхавфсизлик талабларига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик ҳодисаларига нисбатан чоралар кўриш механизмларининг ишлаб туришини ва киберхавфсизликни таъминлаш бўлинмаларининг ишлашини таъминлаши, улар мавжуд бўлмаган тақдирда эса ваколатли давлат органининг рухсати билан аутсорсинг хизматларидан белгиланган тартибда фойдаланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органига киберхавфсизликни таъминлаш мониторингининг ташкилий-техник тадбирларини амалга ошириш учун мониторинг тизимларига ва (ёки) киберхавфсизлик объектларига кириш ҳуқуқини бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Киберхавфсизлик объектларини таснифлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик объектларини таснифлаш киберхавфсизлик объектлари турининг ташкилий-техник жиҳатдан мураккаблиги даражасини аниқлашга қаратилган ташкилий тадбирлар мажмуидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таснифланиши лозим бўлган киберхавфсизлик объектларининг тоифалари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза мажбурий тартибда ёки киберхавфсизлик субъектларининг ташаббусига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларининг ахборот ресурслари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларининг ахборот тизимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ҳамда дастурий воситаларни сертификатлаштириш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.02.00 Ахборотлаштириш соҳасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ҳамда ресурсларининг, шунингдек муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалар мажбурий тартибда сертификатлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ҳамда дастурий воситаларни сертификатлаштириш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Ахборотлаштириш объектларининг ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг аттестацияси
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлаштириш объектларининг ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг аттестацияси ахборотлаштириш объектларининг ҳақиқий ҳимояланганлик ҳолатининг киберхавфсизлик соҳасидаги давлат стандартлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлашга қаратилган ташкилий-техник тадбирлар мажмуидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган ахборотлаштириш объектларининг ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг тоифалари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотлаштириш объектларининг ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлигини аттестациядан ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини баҳолаш ахборот тизимлари ва ресурсларининг ҳимояланганлик ҳолатини, шунингдек кўрилаётган ташкилий чораларнинг самарадорлигини аниқлашга қаратилган ташкилий-техник тадбирлар мажмуидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳоланиши шарт бўлган ахборотлаштириш объектларининг ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг тоифалари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2023 йил 4 сентябрдаги 91-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси киберхавфсизлик ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3458, 22.09.2023 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини баҳолаш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2023 йил 4 сентябрдаги 91-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси киберхавфсизлик ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш даражасини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3458, 22.09.2023 й.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи баҳолаш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Киберхавфсизлик ҳодисалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Киберхавфсизлик ҳодисаларини текшириш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик ҳодисалари ваколатли давлат органи ёки киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ишчи органнинг мансабдор шахслари томонидан текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик ҳодисаси содир бўлган ахборот ресурсининг ёки ахборот тизимининг эгаси, агар у текширув ўтказиш учун зарур бўлган ресурсларга ва техник имкониятларга эга бўлса, киберхавфсизлик ҳодисасининг текширувини ўтказиши мумкин. Бунда ваколатли давлат органи текширув натижалари тўғрисида хабардор қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Киберхавфсизлик субъектлари томонидан киберхавфсизлик ҳодисалари бўйича чоралар кўриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик субъектлари томонидан киберхавфсизлик ҳодисаларига нисбатан чоралар кўриш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурий таъминотдаги ва қурилмалардаги заифликларни ҳамда хатоликларни бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарарли дастурларни йўқ қилиш, уларнинг тарқалишини чеклаш, киберҳужумлар манбаини техник жиҳатдан чеклаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 707-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-боби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш объектларини мавжуд кибертаҳдидлардан ажратиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киберхавфсизлик ҳодисалари тўғрисида маълумотлар тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Киберхавфсизлик ҳодисалари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот тизимлари ва ресурсларида аниқланган заифликлар, кибертаҳдидлар, киберҳужумлар ҳамда бошқа бузғунчилик ҳаракатлари тўғрисидаги, шунингдек ахборотлаштириш объектлари ҳақидаги ахборот уларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилганидан кейин киберхавфсизлик субъектининг рухсати билан ошкор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқланган кибертаҳдидлар ва заифликлар тўғрисидаги ахборотдан фақат уларни бартараф этиш ҳамда қонунга хилоф ҳаракатларнинг олдини олиш учун фойдаланилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг норматив-ҳуқуқий, ташкилий ва техник жиҳатдан ҳимоя қилинишини тартибга солиш бўйича ягона чора-тадбирлар мажмуини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларида ҳамда ресурсларида, муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизликни таъминлашга доир талабларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини самарали таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаштириш муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган тоифаларга мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек тоифалаштириш натижаларига доир маълумотларни текшириш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори даражадаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта даражадаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паст даражадаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаштириш мезонлари ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ягона реестри
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ягона реестрини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ягона реестрига киритилиши шарт бўлган киберхавфсизлик объектларининг тоифалари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик объектларини муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ягона реестрига киритиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органидан кибертаҳдидлар, дастурий таъминотнинг, асбоб-ускуналар ва технологияларнинг заифликлари тўғрисида маълумотлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберҳужумлардан ҳимоя қилиш воситалари ва усуллари, шунингдек уларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш усуллари ҳақида ваколатли давлат органидан маълумотлар ва маслаҳатлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик ҳодисалари тўғрисидаги ахборотни ваколатли давлат органига етказиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберҳужумларнинг оқибатларини аниқлашда, уларнинг олдини олишда ва уларни бартараф этишда, киберхавфсизлик ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларини ҳамда шарт-шароитларини аниқлашда ваколатли давлат органининг ёки киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ишчи органнинг мансабдор шахсларига кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберҳужумларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, шунингдек киберхавфсизлик ҳодисаларига нисбатан чоралар кўриш учун аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалардан фойдаланишнинг техник талабларига риоя этган ҳолда мониторинг тизимларини ўрнатиши ҳамда улардан фойдаланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик талабларига мувофиқ муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг хавфсизлигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизликни таъминлаш борасида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш юзасидан ваколатли давлат органининг кўрсатмаларини бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларига нисбатан киберхавфсизлик ҳодисалари ва киберҳужумларнинг оқибатларини бартараф этиш чораларини кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органига киберхавфсизликни таъминлаш ҳолати мониторингининг ташкилий-техник тадбирларини амалга ошириш учун мониторинг тизимларига ёки муҳим ахборот инфратузилмаси объектларига кириш ҳуқуқини бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ягона реестрига киритилган объект тўғрисидаги маълумотлар ўзгарганда ваколатли давлат органини хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари ўзига тегишли бўлган муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизликни таъминлаш юзасидан ваколатли давлат органи томонидан белгиланган талабларни бажариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда, муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари ишининг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, киберхавфсизликни таъминлаш учун қўшимча талабларни белгилаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлиги таъминланиши учун масъул бўлган ходимлар қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан ўтказиладиган аттестациядан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси субъекти томонидан яратилган муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш тизими ваколатли давлат органининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектларидаги мониторинг ва киберхавфсизлик ҳодисаларини бошқариш тизимига ваколатли давлат органининг қарорига асосан уланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш тизими қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли давлат органининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлик ҳодисаларини мониторинг қилиш ва бошқариш тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш тизимлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизликни таъминлаш тизимидаги киберхавфсизлик ҳодисалари тўғрисидаги ахборотнинг тарқатилиши чекланган бўлади. Мазкур ахборот ҳодисалар тўлиқ бартараф этилганидан кейин ошкор этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини баҳолаш киберхавфсизлик соҳасидаги давлат назорати доирасида ушбу объектларнинг турли хил кибертаҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолатини (даражасини) аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини баҳолаш ихтисослаштирилган ташкилотлар жалб этилган ҳолда, ваколатли давлат органининг рухсати билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Киберхавфсизлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Киберхавфсизлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик субъектларига солиқ, божхона имтиёзлари ва преференциялар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектларнинг маблағларини киберхавфсизлик соҳасини молиялаштириш учун жалб этишга шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик соҳасида илмий-техника ютуқларига асосланган маҳсулотларнинг ва илғор технологияларнинг кафолатланган тарзда жорий этилишини таъминлаш мақсадига қаратилган давлат харидларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик соҳасида кадрларни тайёрлашга, қайта тайёрлашга, шунингдек уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Киберхавфсизлик соҳасида илмий-техник ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан киберхавфсизлик соҳасидаги илмий-техник ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш қуйидагилар воситасида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни давлат буюртмаси доирасида бажариш учун буюртмаларни жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот, конструкторлик ва технологик ишларни молиялаштириш учун киберхавфсизлик субъектларига субсидиялар ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион маҳсулотларга бўлган талабни, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) мақбуллаштирилишини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик даражасини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга оширадиган, шу жумладан мавжуд илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш борасидаги инновацион фаолият билан шуғулланадиган ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизлик соҳасида илмий, илмий-техник ва инновацион фаолиятни амалга ошириш ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ давлат харидларини амалга оширишда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотга устуворлик бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларнинг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги кадрлари салоҳиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш қуйидагилар воситасида амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларга молиявий, ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида ўқув-услубий ва илмий-педагогик ёрдам кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларининг киберхавфсизликни таъминлаш учун масъул бўлган ходимлари халқаро стандартларга ҳамда давлат стандартларига ва талабларига мувофиқ ўз малакасини доимий асосда ошириб бориши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган ходимларни рағбатлантириш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизликни таъминлаш учун масъул бўлган ходимларини рағбатлантириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 7-бандининг «г» кичик банди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПҚ-167-сон «Ўзбекистон Республикасининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорининг 4-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Киберхавфсизлик соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.07.00 Халқаро ҳамкорлик бўйича жамоат ва бошқа ташкилотлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи киберхавфсизлик соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ халқаро кибержиноятчиликка қарши курашиш масалаларига доир ахборотни чет давлатларга ва халқаро ташкилотларга сўров бўйича тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро кибержиноятларга қарши курашиш масалаларига доир ахборот, агар бундай маълумотлар дастлабки тергов ҳаракатларига ёки суд жараёнларига тўсқинлик қилмаса ҳамда киберҳужумларни тўхтатишга, кибермакондан фойдаланилган ҳолда содир этиладиган жиноий хатти-ҳаракатларни ўз вақтида аниқлашга ва уларга барҳам беришга хизмат қилса, чет давлатларга ва халқаро ташкилотларга олдиндан сўровсиз берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Киберхавфсизлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Киберхавфсизлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 155 ва 2022-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг ХХ1 боби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 15 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-764-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2022 й., 03/22/764/0313-сон)