28.10.2022 йилдаги 624-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 28.10.2022 йилдаги 624-сон
Kuchga kirish sanasi
29.10.2022
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон ҳамда 2022 йил 10 сентябрдаги «Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-373-сон қарорларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 18 июль куни «Аҳолига бўлиб берилган экин ерлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича устувор вазифалар тўғрисида» кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 59-сонли баёнига мувофиқлаштирилмоқда.
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи — еттинчи хатбошлари тегишлича бешинчи — саккизинчи хатбошлари деб ҳисоблансин;
2-бобнинг матнидаги «прогноз кўрсаткичларни» сўзлари «деҳқон ва томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари «туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6-банддаги «прогноз кўрсаткичларини (кейинги ўринларда прогноз кўрсаткичлар деб аталади)» сўзлари «деҳқон ва томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларини (кейинги ўринларда — ҳудудий дастурлар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «прогноз кўрсаткичлар» сўзлари «ҳудудий дастурларни тасдиқлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
10 ва 11-бандда «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» сўзларидан кейин «ҳамда ҳоким ёрдамчилари» сўзлари билан тўлдирилсин;
12-банд чиқариб ташлансин;
13-банддаги «Агрокимёҳимоя» АЖ туман филиали ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар» сўзлари «минерал ўғит ва кимёвий воситаларни етказиб берувчи ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-бандда «Ишчи гуруҳ аъзолари сектор раҳбарлари» сўзларидан кейин «ҳамда ҳоким ёрдамчилари» сўзлари билан тўлдирилсин ҳамда «прогноз кўрсаткичлар» сўзлари «ҳудудий дастурларни тасдиқлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги «прогноз кўрсаткичлар» сўзлари «ҳудудий дастурларни тасдиқлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «прогноз кўрсаткичлар» сўзлари «ҳудудий дастурларни тасдиқлаш» сўзлари билан, «ишчи гуруҳ» сўзлари «ҳоким ёрдамчиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
1-илованинг Томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш схемасида 2-босқич тадбирлар устунидаги «прогноз кўрсаткичларини» сўзлари «ҳудудий дастурларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-иловада огоҳлантириш хатидаги «прогноз кўрсаткичларда» сўзлари «ҳудудий дастурларда»сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбшидаги «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ, «Туронбанк» АТБ ҳамда АТ «Халқ банки»га» сўзлари «тижорат банкларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси АТ Халқ банкига» сўзлари «тижорат банкларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбоши «шунингдек, томорқа ер эгалари учун маблағлар тижорат банкларининг умумий буюртманомаси асосида (ташаббускор — томорқа ер эгалари кўрсатилмаган ҳолда) ҳам ўтказиб берилиши мумкин» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошида «қисман» сўзлари «бўлиб — бўлиб» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 25-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
бешинчи-олтинчи хатбошилари тегишлича олтинчи-еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбошидаги «аҳоли томорқалари» сўзларидан сўнг «, деҳқон хўжаликлари» сўзлари билан қўшилсин;
биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туман (шаҳар) ҳокимликлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан биргаликда келгуси ҳисобот йилида сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича талабгорларнинг манзилли рўйхатини йилига икки марта, яъни биринчи марта ҳисобот йилининг 1 ноябрига қадар, иккинчи марта ҳисобот йилининг 1 майига қадар шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади.
в) 102-банднинг биринчи хатбошидаги «1 марти ва 1 июлига» сўзлари «1 декабрь ва 1 июнига» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «1 апрелига ва 1 августига» сўзлари «15 декабрига ва 15 июнига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 201-банддаги учинчи ва тўртинчи хатбошлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
е) 204-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва уларга асосан талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш бўйича субсидия миқдори ва талабгорларнинг банк реквизитларини кўрсатган ҳолда буюртманомаларни уч иш кунида шакллантиради ҳамда тасдиқлаган ҳолда Кенгашга тақдим этади»;
ё) 205-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ж) 206-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
з) 207-банд чиқариб ташлансин;
и) 208-банддаги «бир иш кунида» сўзлари «уч иш кунида» сўзлари билан алмаштирилсин;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари, Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими,

Туман (шаҳар) ирригация бўлими

Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича талабгорларнинг туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига киритади.

Йилига икки марта:

1 ноябрь ва 1 майга қадар

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Туманлар (шаҳар) манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади, ҳудудий манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этади.

Йилига икки марта:

1 декабрь ва 1 июнга қадар

3-босқич

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши

Ҳудудий манзилли рўйхатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда манзилли дастурни шакллантириб Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

Йилига икки марта:

15 декабрь ва 15 июнга қадар

4-босқич

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши

Манзилли дастурни оммавий ахборот воситаларида ҳамда ўзининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.

Йилига икки марта:

1 январь ва 1 июлга қадар

5-босқич

Талабгор

Вертикал суғориш қудуқлари бурғуланиб ишга туширилганидан сўнг, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиб ўрнатилганидан сўнг сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга маблағ олиш учун туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига зарур ҳужжатларни тақдим этади.

Ихтиёрий равишда

6-босқич

Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

Талабгорлар томонидан тўлиқ тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишилган ҳолда ҳудудий фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим қилади.

Талабгор мурожаати тушган кундан бошлаб 3 иш кунида

7-босқич

Ҳудудий фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши

Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан киритилган ҳужжатларни кўриб чиқади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳига тақдим этади.

3 иш кунида

8-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи

Тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқади ва уларга асосан талабгорларнинг сув таъминоти оғир ҳудудларда аҳоли томорқалари, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ҳамда ишга тушириш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш юзасидан талабгорлар кесимида буюртманомаларни расмийлаштиради ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этади.

3 иш кунида

9-босқич

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳи тақдим этган буюртманомаларни кўриб чиқади ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан келишган ҳолда буюртманомаларни расмийлаштиради. Буюртманомаларни:

2022 — 2025 йилларда Молия вазирлигига;

2026 йилдан бошлаб — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаш учун мазкур жамғармага тақдим қилади.

3 иш кунида

10-босқич

Молия вазирлиги

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2022 — 2025 йилларда киритилган буюртманомалар асосида зарур маблағларни Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига ўтказиб беради.

3 иш кунида

11-босқич

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Молия вазирлигидан 2022 — 2025 йилларда келиб тушган маблағларни ғазна ҳисобварағи орқали талабгорларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

3 иш кунида

».

а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «2020 — 2022 йилларда» сўзлари «2020 — 2023 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
номланиши ва 1-банддаги «2020 — 2022 йилларда» сўзлари «2020 — 2023 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «9 минг сўм» сўзлари «12 минг сўм» сўзлари билан алмаштирилсин.