03.10.2022 йилдаги 560-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.10.2022 йилдаги 560-сон
Kuchga kirish sanasi
04.10.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларининг қишки таътилини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг қишки таътил вақтида ўзлари доимий равишда истиқомат қилаётган жойларга ўз вақтида ва хавфсиз етиб боришлари ва қайтишларини ташкил этиш, уларнинг қишки таътил вақтини самарали ва мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органларининг декабрь ойининг охирги ўн кунлиги ва январь ойининг биринчи ўн кунлиги оралиғида Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талаба (ўқувчи)ларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) мавжуд шароитдан келиб чиқиб, ўқувчи ва талабаларга таътил бериш муддатини ўзгартириш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорнинг 1-бандида белгиланган тартиб нодавлат таълим ташкилотлари учун тавсиявий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тизимида олий, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва давлат улуши мавжуд хўжалик бирлашмалари қишки таътилни ташкил этиш юзасидан зарур чораларни уюшқоқлик билан амалга оширсинлар ҳамда талаба ва ўқувчиларга уларнинг доимий яшаш жойларига бориб келишида ҳар томонлама ёрдам берсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
байрам кунлари ва қишки таътил даврида талабалар турар жойларида қолаётган талабаларнинг хавфсизлиги ва бўш вақтини унумли ўтказиши, шунингдек, овқатланиши мазкур олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таътил даврида олий, ўрта махсус, профессионал давлат таълим муассасалари ва улар филиалларининг педагогика соҳасидаги имкониятидан самарали фойдаланиш таъминланади, ўқувчилар ва талабалар билан ишлашнинг дарсдан ташқари фаол усуллари, шунингдек, педагог ходимлар малакасини ошириш, олий таълим муассасасининг соҳасига мувофиқ турли маслаҳат ёрдамини бериш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда талаба ва ўқувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг ҳудудларга ҳаракатланиш имкониятини ошириш мақсадида ҳар йили қишки таътил кунлари уларнинг яшаш жойларига боришлари ва таълим муассасасига ўз вақтида қайтиб келишлари учун вақтинча кўпайтирилган транспорт воситалари қатновини йўлга қўйсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan airways» АЖга Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг қишки таътилни эълон қилиш ҳақидаги буйруғи ва буюртманомалари асосида қишки таътил бошланишидан 10 кун аввалдан бошлаб чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоизли чегирма тўлови асосида республика ичида ҳаракатланувчи тезюрар ва йўловчи (юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, ВИП вагонлари бундан мустасно) поездларига ҳамда маҳаллий авиарейсларга чипталарнинг эконом синфи тарифи қийматидан 50 фоизли чегирма тўлови асосида сотувини ташкил этиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, 2022 йилдан бошлаб қишки таътил даврида ўқувчи ва талабаларнинг йўналишли шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан муддатли имтиёзлар тўпламини (чегирмали чипталар, акциялар) тақдим этиш механизми жорий этилади. Бунда, имтиёзлар талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий муҳофазаланиши заруратидан келиб чиқиб, ташувчилар томонидан жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қишки таътил пайтида ҳаракатланиш графигини мувофиқлаштириш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари тўғрисидаги маълумотлар базаси йўловчи ташишни амалга оширувчи операторларнинг маълумотлар базаларига интеграция қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги уч ой муддатда Вазирлик билан биргаликда ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари тўғрисидаги маълумотлар базаларини йўловчи ташишни амалга оширувчи операторлар маълумотлар базаларига интеграция қилиш чорасини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 3 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
560-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2022 й., 09/22/560/0885-сон)