Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2026 27.09.2022 йилдаги 525-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.09.2022 йилдаги 525-сон
Kuchga kirish sanasi
28.09.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2026
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 февралдаги 65-сонли «Илмий фаолият соҳасидаги ташкилотларни лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлов материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, илмий лабораториялар учун асбоб-ускуналарни харид қилиш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-моддасига мувофиқ энг яхши таклифларни танлаш асосида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули амалиётга жорий этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг қийматидан қатъи назар, энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий лабораторияларга харид қилинадиган асбоб-ускуналар республикада ишлаб чиқарилмаслиги, техник жиҳатдан мураккаб тузилишга эгалигини инобатга олган ҳолда ҳамда харид жараёни талабларини соддалаштириш мақсадида қийматидан қатъий назар, илмий лаборатория асбоб-ускуналарни энг яхши таклифларни танлаш асосида харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, илмий лабораторияларга харид қилинадиган республикада ишлаб чиқариладиган асбоб-ускуналар илмий ташкилотлар томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада ишлаб чиқарилмайдиган, замонавий илмий ва юқори технологияга асосланган асбоб-ускуналар, зарур сарфлаш материаллари, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни харид қилиш учун буюртмалар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмаларни амалга оширишда лойиҳалар портфелини қабул қилиш ҳамда эксперт гуруҳи фаолиятини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар портфелини кўриб чиқиш ва буюртмалар рўйхатини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмаларни молиялаштириш, шартномалар тузиш, етказиб бериш, давлат харидларини амалга ошириш ҳамда фойдаланиш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича харидларни ташкил этишни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 февралдаги 63-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 27 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
525-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрдаги 525-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом илмий ташкилотлар лабораторияларини республикада ишлаб чиқарилмайдиган, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи — республикада ишлаб чиқарилмайдиган, замонавий илмий асбоб-ускуналар, шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмларни харид қилишга эҳтиёжи бўлган, республика ҳудудида жойлашган илмий ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт гуруҳи — буюртмалар рўйхатини шакллантириш, маъқуллаш ёки рад этиш, шунингдек, буюртмалардан фойдаланиш натижалари тўғрисида хулоса бериш ваколатига эга бўлган Инновацион ривожланиш вазирлигида тузиладиган коллегиал орган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори турувчи орган — тизимида илмий ташкилотлар бўлган вазирлик ёки идора ҳисобланган, тегишли илмий ташкилотларнинг буюртмалари бўйича лойиҳалар портфелини Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига (кейинги ўринларда — Инновацион ривожланиш вазирлиги) тақдим этувчи ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмалар — республикада ишлаб чиқарилмайдиган, замонавий илмий ва юқори технологияга асосланган асбоб-ускуналар, шунингдек, битта шартномага мувофиқ биргаликда етказиб бериладиган ушбу асбоб-ускуналарнинг ажралмас қисми ҳисобланган зарур сарфлаш материаллари, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Буюртмалар бўйича лойиҳалар портфели ҳар йили 1 ноябрга қадар Инновацион ривожланиш вазирлигига юқори турувчи орган томонидан тақдим этилади. Бунда 1 ноябрдан сўнг Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилган лойиҳалар портфели қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Илмий лаборатория асбоб-ускуналари, шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмларнинг бошланғич (дастлабки) нархини аниқлаш, белгилаш ва тақдим этилган маълумот (ҳужжат)ларнинг ишончлилиги ҳамда ҳаққонийлиги юзасидан жавобгарлик буюртма берган вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари ижроси юзасидан харид қилиниши назарда тутилган буюртмалар рўйхатини шакллантириш ва уларнинг давлат хариди биринчи навбатда мақсадли тарзда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан буюртмалар рўйхатини шакллантириш, тасдиқлаш, давлат харидларини амалга ошириш, шартномалар тузиш, молиялаштириш, етказиб бериш ҳамда фойдаланиш схемаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Буюртмалар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Буюртмачиларга ва лойиҳалар портфелини расмийлаштиришга доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Буюртмачи эҳтиёжига қараб, уч календарь йилида бир маротаба 1 сентябрга қадар лойиҳалар портфелини юқори турувчи органга мазкур Низом талабларига мувофиқ тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Зарур бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари ва реактивлар билан таъминлаш учун ажратилган маблағлар бўйича алоҳида буюртмалар рўйхати мазкур Низомга 2-3-иловаларда келтирилган шаклга мувофиқ шакллантирилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лабораторияларга харид қилинадиган республикада ишлаб чиқариладиган асбоб-ускуналар илмий ташкилотлар томонидан «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Буюртмачи қуйидаги маълумот (ҳужжат)лардан иборат лойиҳалар портфелини тайёрлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмалар рўйхати тўғрисида буюртмачининг коллегиал органи (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техник кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқалар) қароридан кўчирма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмаларнинг ҳар бир тури бўйича белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва буюртмачининг раҳбари томонидан тасдиқланган техник топшириқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртманинг ҳар бир тури бўйича олинган камида иккита дастлабки тижорат таклифлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки тижорат таклифлари асосида тузилган рақобат варақаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги рўйхат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмалар бўйича лойиҳалар портфелини тайёрлашга ва харид қилингандан сўнг, ўрнатиш ҳамда созлашгача бўлган жараёнга бириктирилган, масъул мутахассислардан иборат тузилган ишчи гуруҳ таркиби тўғрисида маълумот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Лойиҳалар портфелини қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Юқори турувчи орган тақдим этилган лойиҳалар портфелини ўн беш иш куни ичида кўриб чиқади. Бунда лойиҳалар портфели мазкур Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилган бўлса, кузатув хати орқали қоғоз ёки электрон шаклда юқори турувчи орган томонидан Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Лойиҳалар портфели белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, буюртмачига ўн беш иш куни ичида ушбу камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Буюртмачи ва унинг юқори турувчи органи раҳбари буюртмалар рўйхатини шакллантириш жараёнининг холислиги ва лойиҳалар портфелини мазкур Низом талабларига мувофиқ тақдим этилиши ҳамда маълумот (ҳужжат)ларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Эксперт гуруҳи фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Инновацион ривожланиш вазирлиги лойиҳалар портфелини кўриб чиқиш, ўрганиш ва асосли хулосалар олиш учун эксперт гуруҳ(лар)ини ҳар йили январь ойида ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт гуруҳининг асосий мақсади мазкур Низом ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ буюртмалар рўйхатини шакллантириш ва етказиб берилган буюртмалардан фойдаланиш юзасидан тақдим этилган ҳисоботларни қабул қилишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт гуруҳи Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг буйруғи асосида ҳар йили тоқ сонли аъзолардан иборат таркибда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Эксперт гуруҳи таркибига мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган ва буюртмалар техник параметрини юқори даражада биладиган вазирликлар, идоралар, олий таълим ва илмий ташкилотларнинг малакали мутахассислари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Эксперт гуруҳи раҳбари, зарур ҳолларда, қўшимча (шу жумладан, хорижий) мутахассисларни эксперт сифатида (овоз бериш ҳуқуқи билан) жалб қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Эксперт гуруҳи аъзолари холис бўлиши ва буюртмаларни танлаб олишдан шахсан манфаатдор бўлмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Эксперт гуруҳи ишини унинг раҳбари бошқаради. Эксперт гуруҳи раҳбари йўқлигида, унинг вазифаларини ўринбосари бажаради. Эксперт гуруҳи раҳбари гуруҳ аъзоларини йиғилишларга чақиради ва йиғилишларни бошқаради, кун тартибига қўйилган масалаларни кўриб чиқиб, овозга қўяди ва қабул қилинган қарорларни Инновацион ривожланиш вазирлигига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Эксперт гуруҳи раҳбари йиғилишларда овоз беришда иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт гуруҳи аъзоси овоз беришда ёқлаб овоз бериши, қарши овоз бериши ёки бетараф бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт гуруҳининг фаолиятини овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган масъул котиб юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Эксперт гуруҳи йиғилишлари заруратга кўра сиртдан (сўров орқали) ёки онлайн режимда видеоконференцалоқа шаклида ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Эксперт гуруҳи йиғилишини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг учдан икки қисмини ташкил этиши лозим. Эксперт гуруҳининг қарори унинг аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, эксперт гуруҳи раҳбарининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Эксперт гуруҳининг барча йиғилишлари ва қабул қилинган қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Эксперт гуруҳи баённомалари гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Инновацион ривожланиш вазирлигининг рухсати билан эксперт гуруҳи етказиб берилган буюртмалар тўғрисидаги ҳисобот маълумотларини ва буюртманинг ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва тақдимот ҳимоясини ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунда буюртмачи эксперт гуруҳига ҳисобот маълумотларини ва буюртманинг ҳолатини ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришга масъул.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Эксперт гуруҳининг ҳар бир аъзосига йил якуни бўйича Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари доирасида бир марталик мукофот пули (барча солиқлар ушлаб қолинган ҳолда) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мукофот пули Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг буйруғи асосида берилади (тайинланади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Эксперт гуруҳи қабул қилган қарорларининг холислиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Лойиҳалар портфелини кўриб чиқиш ва буюртмалар рўйхатини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Лойиҳалар портфели эксперт гуруҳининг муҳокамасига Инновацион ривожланиш вазирлигининг масъул тегишли бўлинмаси томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Жамғарма Кузатув кенгаши буюртмачининг юқори турувчи органининг асослантирилган таклифларига биноан лойиҳалар портфелини эксперт гуруҳи муҳокамасига киритмаган ҳолда, буюртмалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда буюртманинг тегишли тармоқ, соҳа эҳтиёжлари ва талабларига мослигига ҳамда долзарблиги юзасидан бевосита буюртмачининг юқори турувчи органи раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Лойиҳалар портфели камида ўн иш куни ичида Инновацион ривожланиш вазирлигининг масъул тегишли бўлинмаси томонидан умумлаштирилади ва кўриб чиқиш, ўрганиш ҳамда асосли хулоса олиш учун эксперт гуруҳига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Эксперт гуруҳи киритилган лойиҳалар портфелига асосан камида бир ой ичида икки босқичда буюртмаларнинг рўйхатини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи босқичда лойиҳалар портфели мазкур Низомнинг 8-банди талабларига мувофиқ кўриб чиқилади. Биринчи босқич якунлари юзасидан лойиҳалар портфели иккинчи босқичга ўтказилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Ушбу қарор Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи босқичда буюртмачининг масъул вакил(лар)и лойиҳалар портфелининг тақдимот кўринишида ҳимоясини ўтказади(лар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Буюртмачининг масъул вакил(лар)и тақдимот ҳимоясига пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этишлари талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмачи масъул вакил(лар)и лойиҳалар портфелининг тақдимот ҳимоясида иштирок этмаган (келмаган) тақдирда, мазкур лойиҳалар портфели эксперт гуруҳининг қарорига асосан рад этилиши ёки навбатдаги йиғилиш муҳокамасига қолдирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Лойиҳалар портфелининг тақдимот ҳимоясини ўтказиш учун масъул вакил(лар)нинг иштирокини таъминлаш буюртмачи раҳбари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Эксперт гуруҳи иккинчи босқич тақдимот ҳимояси натижаларига асосан буюртмалар рўйхатини шакллантириш тўғрисида якуний хулоса қабул қилишда қуйидаги мезонларга амал қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмалар принципиал жиҳатдан янги, замонавий, илмий ва юқори технологик лаборатория асбоб-ускуналари ҳисобланишига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмалар тегишли тармоқ ёки соҳа эҳтиёжлари ва талабларига мослигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдимот ҳимоясида буюртмаларнинг долзарблиги, мақсад ва вазифалари тўлиқ ёритилганлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдимот ҳимояси таҳлилий материаллар билан бойитилиши ҳамда буюртмачилар масъул вакилларининг буюртмаларни қисқа, лўнда ва асосланган ҳолда ёритиб беришига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Эксперт гуруҳи раҳбари якуний хулосани ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тузиладиган рўйхатга асосан Инновацион ривожланиш вазирлигига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз навбатида, Инновацион ривожланиш вазирлиги мазкур рўйхатни кузатув хати билан Жамғарма кузатув кенгашида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Жамғарма ижро этувчи дирекциясига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Эксперт гуруҳининг иккинчи босқич якуний натижалари бўйича қабул қилинган қарори Жамғарма кузатув кенгаши томонидан буюртмалар рўйхати тасдиқлангандан сўнг беш иш куни ичида Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори турувчи орган ёки буюртмачининг мурожаатига кўра якуний натижалар Инновацион ривожланиш вазирлигининг кузатув хати билан буюртмачига ва унинг юқори турувчи органига маълум қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Натижалар эълон қилингандан сўнг Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан кейинги календарь йилидан бошлаб буюртмалар харид қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Буюртмаларни молиялаштириш, шартномалар тузиш ва етказиб бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Буюртмаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Молиялаштириш, шартнома тузиш ва етказиб бериш ҳамда буюртмачилар томонидан буюртмаларни мустақил равишда харид қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Мустақил равишда харид қилиниши режалаштирилган буюртмалар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда молиялаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг юқори турувчи органи буюртмаларни мустақил равишда харид қилиш тўғрисида Инновацион ривожланиш вазирлигига мурожаат этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмалар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда буюртмачи учун тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи очилади, ўтказилган савдолар якунига кўра тарафлар ўртасида шартномалар тузилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи тузилган шартномаларни (заруратга кўра, кейинчалик тузилган қўшимча келишувларни) юқори турувчи органга тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори турувчи орган шартнома (қўшимча келишув) қонунчилик талаблари асосида тузилганлигини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома (қўшимча келишув) қонунчилик талаблари асосида тузилмаган бўлса, буюртмачига камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома (қўшимча келишув) қонунчилик талаблари асосида тузилган бўлса, юқори турувчи орган кузатув хати билан Жамғарма ижро этувчи дирекциясига тақдим этади ёки электрон шаклда почта манзилига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ижро этувчи дирекцияси тақдим этилган шартномага (қўшимча келишувга) асосан буюртмачининг тегишли ҳисобварағига маблағларни ўн иш куни ичида ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Мустақил равишда амалга оширилган харидлар белгиланган тартибда ташкил этилганлиги ва ўтказилганлиги ҳамда маблағлардан мақсадли фойдаланиш, шунингдек, тузилган шартноманинг (қўшимча келишув) ҳақиқийлиги учун буюртма берган буюртмачилар ва уларнинг юқори турувчи орган раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Инновацион ривожланиш вазирлигининг давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул этиб белгиланган ходими Жамғарма шахсий ғазна ҳисобварағидан махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимида давлат харидлари тўғрисида эълон жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновацион ривожланиш вазирлиги хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни энг яхши таклифларни танлаш асосида улар билан буюртмаларни етказиб бериш (шу жумладан, зарурат бўлганда, буюртмаларни илмий ташкилотга етказиб бериш, ишга тушириш-созлаш ва бошқа ўзига хос ишларни амалга ошириш) учун тегишли шартномалар тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тузиладиган шартномаларда Инновацион ривожланиш вазирлиги «Буюртмачи», Жамғарма ижро этувчи дирекцияси «Молиялаштирувчи», ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи «Етказиб берувчи» ва тегишли илмий ташкилот «Қабул қилувчи» (фойда кўрувчи) тарафлар сифатида қатнашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма ижро этувчи дирекцияси томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан тузилган шартномаларда белгиланган валюта бирлигида Етказиб берувчи билан ҳисоб-китоблар бевосита (Жамғарма ўз номидан Етказиб берувчилар номига хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобварағидан аккредитив очиш орқали ва шартномада белгиланган шартларга мувофиқ барча молиявий операциялар билан боғлиқ тўловлар) тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Етказиб берилган буюртмалардан фойдаланиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Буюртмачи буюртмалар етказиб берилган йилдан кейинги календарь йилидан бошлаб беш йил давомида ҳар йили камида бир марта буюртмалардан фойдаланиш ва эришилган натижалар юзасидан Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳисобот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Буюртмачининг масъул вакил(лар)и ҳисоботнинг эксперт гуруҳида тақдимот шаклида ҳимоясини ўтказади(лар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдимотда буюртмадан фойдаланишнинг қуйидаги жиҳатлари очиб берилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртманинг тўлиқ ва функционал ишлаши учун яратилган шарт-шароитлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмадан бевосита фойдаланувчилар сони, шу жумладан, бевосита фойдаланувчи 40 ёшгача бўлган ёш олимлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмадан билвосита фойдаланувчилар сони, шу жумладан, билвоста фойдаланувчи 40 ёшгача бўлган ёш олимлар сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмадан фойдаланиш кўлами: лаборатория, институт (университет) ёки республика миқёсида (тегишли фактлар асосида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот йилида буюртма ёрдамида олинган муҳим натижалар ва уларнинг чоп этилиши тўғрисида маълумот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Инновацион ривожланиш вазирлигининг рухсатига асосан эксперт гуруҳи ҳисобот маълумотларини ва буюртма ҳолатини ўрганиш мақсадида жойига чиққан ҳолда, буюртмачининг тақдимот ҳимоясини ўтказиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Эксперт гуруҳининг раҳбари тақдимот ҳимояси ва ўрганиш натижаларига кўра Инновацион ривожланиш вазирлигига хулоса киритади. Хулоса келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида уни кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртмадан фойдаланиш натижалари мазкур Низом талабларига мувофиқ эмас деб топилганда, буюртмадан биринчи йил фойдаланиш натижаларига кўра буюртмачига огоҳлантириш берилади ҳамда бу ҳақда буюртмачининг юқори турувчи органи ва Вазирлар Маҳкамасига тақдимнома киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Огоҳлантириш берилган буюртмачилар огоҳлантириш берилган вақтдан бошлаб уч йил давомида буюртма бериш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Буюртмачининг раҳбари буюртмалардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Жамғарма буюртмачидан буюртма тўғрисидаги ва ҳисоботлар юзасидан киритилган маълумот (ҳужжат)лар бўйича қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Буюртмалар бўйича техник топшириқ ва нарх кўрсаткичлари тегишли экспертизадан ўтказилгандан сўнг буюртмачилар томонидан мазкур буюртмалар харидини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, экспертизага сарфланган харажатлар Жамғарманинг тегишли ҳисобварағига буюртмачилар томонидан қайтарилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда буюртмачилар эксперт гуруҳининг қабул қилган қарорлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан буюртмалар рўйхатини шакллантириш, тасдиқлаш, давлат харидларини амалга ошириш, шартномалар тузиш, молиялаштириш, етказиб бериш ҳамда фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ҳар бир буюртмачи

(илмий ташкилот)

Лойиҳалар портфелини тайёрлайди ва юқори турувчи органга тақдим этади

3 йилда бир марта 1 сентябрга қадар

2-босқич

Юқори турувчи орган

(вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар)

Лойиҳалар портфелини кўриб чиқиб, белгиланган тартибда кузатув хати орқали Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этади

Ўн беш иш куни ичида ҳар йили 1 ноябрга қадар

3-босқич

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Вазирлик)

1. Эксперт гуруҳ(лар)ини тузади.

2. Лойиҳалар портфелини киритади.

1. Ҳар йили январь ойида

2. 1 ноябрдан сўнг камида ўн иш кунида

4-босқич

Эксперт гуруҳи,

Вазирлик

Лойиҳалар портфелини кўриб чиқади, буюртмалар рўйхатини шакллантиради, якуний хулосани Вазирликка тақдим этади

Лойиҳалар портфели эксперт гуруҳига киритилган кундан бошлаб камида бир ой ичида

5-босқич

Вазирлик,

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

(Жамғарма)

Буюртмалар рўйхатини тасдиқлаш мақсадида Жамғарма Кузатув кенгашининг тегишли қарорини қабул қилиш

Вазирлик кузатув хати киритилгандан сўнг камида бир ой муддатда

6-босқич

Вазирлик

Буюртмалар бўйича натижаларни расмий веб-сайтида эълон қилади

Беш иш куни ичида

7-босқич

Вазирлик,

Экспертиза ташкилоти,

буюртмачилар

Давлат харидларини ташкил этади ва ўтказади

Молия йили давомида

8-босқич

Вазирлик,

Жамғарма,

буюртмачилар,

етказиб берувчилар

Буюртмалар бўйича шартномалар тузади, молиялаштиради ва етказиб беради

Танлаш савдолари якунларига кўра шартномада белгиланган муддатларда

9-босқич

Буюртмачилар,

Вазирлик

Етказиб берилган буюртмалардан фойдаланиш юзасидан ҳисобот тақдим этади

Кейинги календарь йилдан бошлаб беш йил давомида ҳар йили камида бир марта

10-босқич

Эксперт гуруҳи, Вазирлик

Буюртмалардан фойдаланиш юзасидан ҳисобот қабул қилади, якуний хулосани Вазирликка тақдим этади

Ҳар йили сентябрь ойи якунига қадар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

_________________________

учун талаб этилаётган реактивлар ва сарфланувчи материаллар

буюртмачининг тўлиқ номи

РЎЙХАТИ

Т/р

Реактивлар ва сарфланувчи материаллар номи

Таснифи

ТИФ ТН коди

Ўлчов бирлиги

Сони

Таклиф этилаётган харид нархи

(харид қилиш валюта бирлигида)

Жами талаб этиладиган маблағ

(харид қилиш валюта бирлигида)

Ишлатилиш мақсади

Изоҳ.

1. Буюртманинг харид нархини асослантирувчи ҳужжатлар илова қилинади.

2. Буюртманинг ТИФ ТН бўйича узил-кесил кодлари божхонада расмийлаштириш вақтида белгиланади.

Буюртмачи раҳбари

(Имзо)

Ф.И.О.

М.Ў.

Тузилган санаси: 20__ йил «____» __________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

_________________________

учун талаб этилаётган бутловчи қисмлар

буюртмачининг тўлиқ номи

РЎЙХАТИ

Т/р

Мавжуд буюртма русуми ва ишлаб чиқарувчи номи

Бутловчи қисм номи

Техник таснифи

ТИФ ТН коди

Ўлчов бирлиги

Сони

Таклиф этилаётган харид нархи

(харид қилиш валюта бирлигида)

Жами талаб этиладиган маблағ

(харид қилиш валюта бирлигида)

Ишлатилиш мақсади

Изоҳ.

1. Буюртманинг харид нархини асослантирувчи ҳужжатлар илова қилинади.

2. Буюртманинг ТИФ ТН бўйича узил-кесил кодлари божхонада расмийлаштириш вақтида белгиланади.

Буюртмачи раҳбари

(Имзо)

Ф.И.О.

М.Ў.

Тузилган санаси: 20__ йил «____» __________

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

_________________________

га харид қилиниши назарда тутилган буюртмалар

буюртмачининг тўлиқ номи

РЎЙХАТИ

Т/р

Янги ёки мавжуд лабораториянинг номи

Буюртма номи

Буюртма ТИФ ТН коди

Ўлчов бирлиги

Сони

Таклиф этилаётган харид нархи

(харид қилиш валюта бирлигида)

Жами талаб этиладиган маблағ

(харид қилиш валюта бирлигида)

Буюртманинг илмий, иқтисодий самарадорлиги ва кутилаётган натижалари

...

Изоҳ.

1. Янги ёки мавжуд лабораториянинг номи, буюртма номи, сони, таклиф этилаётган харид нархи ва жами талаб этиладиган маблағлар устуни лойиҳалар портфелидаги бошқа маълумот (ҳужжат)лар билан бир хилда ифодаланиши ҳамда мос бўлиши шарт.

2. Буюртманинг таклиф этилаётган харид нархи, жами талаб этиладиган маблағлар устуни белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва (ёки) молия-иқтисод ходимлари томонидан рақобат варағи тузилгандан сўнг тўлдирилади.

3. Буюртманинг ТИФ ТН бўйича узил-кесил кодлари божхонада расмийлаштириш вақтида белгиланади.

Буюртмачи раҳбари

(Имзо)

Ф.И.О.

М.Ў.

Тузилган санаси: 20__ йил «____» __________

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2022 й., 09/22/525/0849-сон)