09.08.2022 йилдаги 2406-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 09.08.2022 йилдаги 2406-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
09.08.2022
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 июлда 102-I-сонли Қарори билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2016 йил 29 январда қабул қилинган 368-III-сонли Қарори таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 1, 15-модда; 2017 йил, № 10, 631-модда; 2019 йил, № 1, 18-модда, № 4, 250-модда; 2022 йил, № 6, 619-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) мажлисларини ўтказиш, сиёсий партияларнинг фракцияларини тузиш, Қонунчилик палатаси органларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, парламент назоратини, қонунчилик тартиб-таомилларини амалга ошириш тартибини белгилайди ҳамда Қонунчилик палатасининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ ички тартиб-қоидаларга доир бошқа масалаларни тартибга солади.
16) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ушбу Регламентда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида, шунингдек ушбу Регламент 176-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Кенгаш масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонун лойиҳаси ушбу Регламентнинг 126-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади. Аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейин қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун янгитдан киритилиши мумкин.
Қонун лойиҳаларининг муқобил таҳрирлари киритилганида Қонунчилик палатаси ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича алоҳида-алоҳида овоз бериш орқали уларни бир вақтда кўриб чиқади. Агар алоҳида-алоҳида овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳаларининг бир нечтаси уларни қабул қилиш учун етарли овозлар сонини тўпласа, энг кўп овозлар сонини олган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Агар алоҳида-алоҳида овоз бериш якунларига кўра қонун лойиҳаларидан бирортаси ҳам қабул қилиш учун етарли овозлар сонини тўпламаса, энг кўп овозлар сонини тўплаган қонун лойиҳаси узил-кесил овозга қўйилади. Агар узил-кесил овозга қўйиш чоғида депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпи уни ёқлаб овоз берса, мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади. Овоз бериш натижаси Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган тақдирда Қонунчилик палатасининг мажлисида раислик қилувчи иккинчи ва учинчи ўқиш тартиб-таомилларини истисно этган ҳолда, масъул қўмитанинг қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифини овозга қўйиши мумкин. Агар ушбу таклифга депутатларда эътироз бўлса, раислик қилувчи уларнинг ҳар бирига ўз ёндашувларини асослаш учун 3 дақиқагача вақт беради. Масъул қўмита вакили ҳар бир эътироз бўйича масъул қўмитанинг фикрини баён этишга ёки қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифни қайтариб олишга ҳақли. Агар масъул қўмита қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифини қайтариб олмаса, раислик қилувчи муҳокама тугаганидан кейин иккинчи ва учинчи ўқиш тартиб-таомилларини истисно қилган ҳолда, масъул қўмитанинг қонунни қабул қилиш тўғрисидаги таклифини овозга қўяди. Агар депутатлар умумий сонининг кўпчилиги қонун қабул қилинишини ёқлаб овоз берган бўлса, у қабул қилинган ҳисобланади. Агар қарор қабул қилинмаса, қонун лойиҳаси устидаги иш ушбу Регламентда белгиланган тартибда давом эттирилади.
Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи қонун лойиҳасини моддама-модда овоз бериш натижалари бўйича маромига етказиш ва кейинги ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш тўғрисидаги таклифни овозга қўяди. Агар овоз бериш якунларига кўра бундай таклиф овозларнинг зарур сонини тўпламаган бўлса, шунингдек моддама-модда овоз бериш жараёнида бир ёки бир нечта модда рад этилган бўлса, қонун лойиҳаси маромига етказиш учун масъул қўмитага қайтарилади. Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи қонун лойиҳасининг рад этилган бир ёки бир неча моддасини чиқариб ташлаган ҳолда овозга қўйиш тўғрисидаги таклифни овозга қўйиши мумкин. Маромига етказилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қайта кўриб чиқилганидан кейин Қонунчилик палатаси мажлисида раислик қилувчи лойиҳани иккинчи ўқишда қабул қилиш тўғрисидаги таклифни овозга қўяди. Агар овоз бериш якунларига кўра бундай таклиф овозларнинг зарур сонини тўпламаган бўлса, қонун лойиҳаси рад этилган ҳисобланади ва бундан буён кўриб чиқилмайди. Қонунчилик палатасининг мазкур масала юзасидан қабул қилган қарорининг нусхаси қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига юборилади.
ушбу Регламентнинг 146-моддасида назарда тутилган тартибда моддама-модда овоз бериш ўтказган ҳолда, қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқиш тўғрисида.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ёки конституциявий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун, агар унга депутатлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги овоз берган бўлса, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ҳисобланади.
иккинчи ўқишда қабул қилинган бир ёки бир нечта қонун лойиҳасини чиқариб ташлаш ва уларни ушбу Регламентнинг 151-моддасида назарда тутилган тартибда мустақил қонун лойиҳалари сифатида учинчи ўқишда кўриб чиқиш тўғрисида.
«Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан белгиланган тартибда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
«Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи навбатда кўриб чиқилиши керак.
«Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар белгиланган тартибда киритилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 4, 5, 6, 7 ва 10-бандларида назарда тутилган масалалар олдин Қонунчилик палатасида, кейин Сенатда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир вақтнинг ўзида Қонунчилик палатасига ва Сенатга киритилган фармонларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар (ушбу модда биринчи қисмининг 3, 8 ва 9-бандлари) мазкур бобда назарда тутилган тартибда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Қонунчилик палатаси томонидан ушбу масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган масалалар, қоида тариқасида, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисларида ушбу Регламентда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини (омбудсман) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги масала ушбу Регламентнинг 231 — 234-моддаларида назарда тутилган муддатларда ва тартибда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарор дарҳол Сенатга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига маълумот учун юборилади.