1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.02.00 Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил қилиш ва рўйхатга олиш тартиби. Диний ташкилотларни давлат рўйхатига олиш;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.03.00 Жамоа бирлашмалари;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш ва уларни рўйхатга олганлик учун йиғимларни ундириш тартиби ва миқдорлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш тартиби ҳақидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ушбу Низомни қўллаш тартиби ҳақида тушунтириш беришга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олганлик учун йиғимлар қуйидагича миқдорларда белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олганлик учун
—
бешта энг кам иш ҳақи миқдорида, шунингдек, 50 АҚШ долларига тенг бўлган миқдорда эркин алмаштириладиган валюта йиғимлари;
республика ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олганлик учун
—
бешта энг кам иш ҳақи миқдорида;
бошқа жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олганлик учун
—
учта энг кам иш ҳақи миқдорида;.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг 2-бандида қайд қилинган ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмаларининг рамзларини рўйхатга олганлик учун йиғимлар белгиланганидан 25 фоиз миқдорида ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамоат бирлашмаларининг рамзига киритиладиган ўзгаришлар ва қўшимчаларни келишиб олганлик учун рўйхатга олиш йиғимининг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Рамзларни рўйхатга олиш рад этилган холларда, илова қилинаётган Низомнинг 19-бандига мувофиқ рўйхатга олиш йиғими қайтариб берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Рамзни рўйхатга олганлик тўғрисида гувоҳнома йўқотиб қўйилган ҳолларда дубликат берилганлиги учун рўйхатга олиш йиғимининг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур Низомга мувофиқ ундирилган йиғимлар белгиланган тартибда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 12 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 12 мартдаги 133-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш тартиби ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Уставлари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган жамоат бирлашмалари шу бирлашмаларнинг рамзлари ва фарқловчи белгилари ҳисобланган шахсий рамзларга — байроқлар, вимпеллар ва эмблемаларга, шунингдек, ўзларининг мақомларда назарда тутилган бошқа рамзларга эга бўлишлари ва улардан фойдаланишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамоат бирлашмалари рамзларининг намуналари шу бирлашмаларнинг раҳбар органлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Байроқлар ва вимпелларни кўтариш, эмблемаларни ўрнатиш, шунингдек, рамздан фойдаланиш қоидаларини тегишли жамоат бирлашмалари ўзларининг рамзлар тўғрисидаги низомларида белгилайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат бирлашмаларининг таркибий бўлинмалари ўз фаолиятларида ушбу жамоат бирлашмаларининг рамзларидан фойдаланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамоат бирлашмаларининг рамзи мазкур Низом талабларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган рамздан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Халқаро, республика ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, бошқа жамоат бирлашмаларининг рамзларини рўйхатга олиш эса вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларининг адлия Бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамоат бирлашмаларининг рамзларини рўйхатга олиш учун рамз қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда ариза берилади. Аризага жамоат бирлашмаси раҳбар органининг камида уч нафар аъзоси имзо қўяди. Аризадаги имзолар қонунда белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши керак (1-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аризага рамз ҳақидаги низом ва фарқловчи белгиларнинг тавсифини раҳбар органнинг низомни ва рамзлар тавсифини тасдиқлаганлиги тўғрисидаги қарори; рамзларнинг намуналари; рўйхатга олиш йиғими тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Рамзни рўйхатга олиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш ҳақида ариза берилган кунидан бошлаб икки ой муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бир хил рамзга эга бўлган жамоат бирлашмалари рамзни рўйхатга олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган ҳолларда рамзни рўйхатга олиш тўғрисида биринчи бўлиб ариза берган жамоат бирлашмаси устунликка эга бўлади, мазкур Низомнинг 19-бандида санаб ўтилганлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Аризаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рамзни рўйхатга олиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рамзни рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларни кўриб чиқмай қолдириш тўғрисида,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Жамоат бирлашмасининг рамзи мазкур Низомнинг 19-бандига зид бўлган ҳолларда рўйхатга олиш органи рамзни рўйхатга олишни рад этишнинг сабабларини кўрсатиб, ёзма қарор қабул қилади. Бу қарорнинг бир нусхаси ўн кун муддатда ариза берувчиларга юборилади. Рўйхатга олувчи органнинг қарори қатъий ҳисобланади. Рамзни рўйхатга олиш рад этилган ҳолларда рўйхатга олиш йиғими қайтариб берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш ҳақидаги ариза, агар у мазкур Низомнинг 8-бандида қайд этилган ҳужжатлар тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳолда берилган бўлса, кўриб чиқилмайди. Бу ҳолда рўйхатга олиш органи ариза берувчиларни уларнинг қайта мурожаат қилишга ҳақлари борлиги тўғрисида ёзма ҳолда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Аризани кўриб чиқмай қолдириш тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўлган сабаблар бартараф этилган ҳолларда рамзларни рўйхатга олиш ҳақидаги ариза мазкур Низом билан белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза кўриб чиқилмай қолдирилгандан сўнг икки ой ўтгандан кейин рамзни рўйхатга олиш тўғрисида қайта ариза билан мурожаат қилинган ҳолларда рўйхатга олинганлик учун йиғим умумий асосларда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жамоат бирлашмалари рамзлари рўйхатга олинган тақдирда ариза берувчиларга белгиланган намунадаги рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома берилади (2 ва 3-иловалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга олинганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқотиб қўйилган ҳолларда унинг дубликатини берганлик учун дастлабки рўйхатга олиш йиғими миқдорида тўлов ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жамоат бирлашмасининг рўйхатга олинган рамзига тегишли рўйхатга олиш рақами берилади, у ана шу рақам билан жамоат бирлашмалари рамзлари Рўйхатига киритилади, уни рўйхатга олувчи орган амалга оширади. Рўйхатга бирлашманинг номи, у рўйхатга олинган сана ва тегишли номери, рамзнинг тури, у қабул қилинган сана; қисқача тавсифи; рўйхатга киритилган санаси, рўйхатга ёзиб қуювчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, имзоси киритилади (4-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамоат бирлашмаларининг рамзларидаги ўзгартиришлар ва қўшимчаларни рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади. Жамоат бирлашмалари рўйхатга олувчи органни бир ой муддатда рамздаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида хабардор қилишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жамоат бирлашмаларининг рамзларини қайта рўйхатдан ўтказиш мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин рўйхатга олувчи орган томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Жамоат бирлашмалари рамзларидан фойдаланишни тақиқлаш ҳоллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлатнинг амалдаги рамзи билан ўхшаш бўлган рамздан жамоат бирлашмаларининг фойдаланиши тақиқланади (агар жамоат бирлашмалари мақомида ёки халқаро шартномаларда бошқача ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиёсий партияларнинг рамзлари давлат ёки диний рамзларни такрорламаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жамоат бирлашмалари томонидан рамзлардан фойдаланишнинг белгиланган тартиби бузилиши амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоат бирлашмалари рамзларини рўйхатга олиш тартиби ҳақидаги Низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРИЗА
_________________________________________________________________________________________________________ (Жамоат бирлашмаси раҳбар органининг аъзоси бўлган фуқароларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЗАЯВЛЕНИЕ
__________________________________________________________________________________________________________ (фамилия, имя, отчество граждан — членов руководящего органа
__________________________________________________________________________________________________________ общественного объединения с указанием года рождения, адреса постоянного
__________________________________________________________________________________________________________ проживания, номера телефона) _________________________________________________________________________________________________________
Представляют на регистрацию символику _________________________________________
(название общественного
_________________________________________________________________________________________________________ объединения, дата регистрации его устава)
принятую ___________________________________________________________________ (дата принятия символики — число, месяц, год)