Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2017 01.03.1993 йилдаги 110-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 01.03.1993 йилдаги 110-сон
Kuchga kirish sanasi
01.03.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика «Қўриқлаш» бирлашмасини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муассасадан ташқари қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 421-сонли «Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ташкилотлари, муассасалари ва корхоналарининг, республика ҳудудида жойлашган хорижий ва қўшма корхоналарнинг мулкларини, моддий ва пул бойликларини қонунга зид тажовузлардан муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Республика «Қўриқлаш» бирлашмаси мавжуд шахсий таркибий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муассасадан ташқари қўриқлаш Бош бошқармаси этиб қайта ташкил қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муассасадан ташқари қўриқлаш Бош бошқармаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг «Ўзбекистон ССР Жамоат тартибини сақлаш вазирлигининг милиция органлари ҳузуридаги муассасадан ташқари қўриқлаш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1966 йил 19 апрелдаги 184-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1993 йил 1 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 1 мартдаги 110-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг муассасадан ташқари қўриқлаш Бош бошқармаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Муассасадан ташқари қўриқлаш Бош бошқармаси* Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таркибий бўлинмаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ташкилотлари, муассасалари, корхоналари ҳамда унинг ҳудудидаги чет эл фирмалари, қўшма корхоналарининг мулкларини, моддий ва пул бойликларини қонунга зид тажовузлардан муҳофаза қилиш мақсадида ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Бундан кейин —Бошқарма
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Бошқарма ўз фаолиятида амалдаги қонунчиликка, Президент фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруқлари ва йўриқномаларига амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бошқарма таркибида қўриқлашни, молиявий-хўжалик фаолиятни, хизматни ташкил этувчи ва уларга раҳбарлик қилувчи бошқармалар, бўлимлар ҳамда бўлинмалар тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва бошқарма номи ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикасининг банк муассасаларида ўзининг жорий ва валюта ҳисобларига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бошқармада иш юритиш ва махфийлик тартиби бўйича кўзда тутилган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг амалдаги актларида белгиланган тартибда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бошқарма ва унинг бўлинмалари ўзларининг фаолиятини ўз харажатларини ўзи қоплаш ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида ташкил қиладилар, мулкдорлар билан шартнома муносабатлари асосида ишлайдилар ва қўриқлаш хизматлари кўрсатганлик учун шартномалар бўйича тушадиган маблағлар ҳисобига таъминланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма ва унинг бўлинмалари штатлари, сметалари молия органларида қайд этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бошқарманинг ва унинг бўлинмалари бошқарув аппаратларининг штатлари хизматдагилар сонига кирмайди, бироқ улар хизматдагилар сонининг тўрт фоизидан ошмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари шаҳарларда, туман марказларида, шаҳар посёлкаларида, бошқа йирик аҳоли яшаш жойларида ташкил этилади ва милиция, ҳарбийлаштирилган ҳамда соқчилик бўлинмаларидан, шунингдек, муҳандис-техник бошқармаси ва хизмат кўрсатувчилардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмаларининг мулк эгалари билан ўзаро муносабатлари ва томонларнинг масъулияти объектларни қўриқлаш тўғрисидаги намунавий шартнома асосида тузилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган шартномага биноан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Объектларни қўриқлаш ҳамда қўриқлаш хизматининг бошқа турлари учун ҳақ тўлаш шартномавий нархлар асосида амалга оширилади. Нархларнинг ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган нархларни индексация қилиш тартибларини ҳисобга олган ҳолда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни бошқа давлат органлари, жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ҳамда мулкларни қонунга зид тажовузлардан ҳимоя қилишга ёрдам кўрсатиш мақсадида тузилган жамоатчилик тузилмалари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бошқарманинг хизмат фаолиятига тегишли масалаларни ҳал қилиш яккабошчилик билан, уларни муҳофаза этишда коллегиалликни қўшиб олиб бориш асосида ташкил этилади, бунда ҳар бир ходимнинг ўзига топширилган фаолият соҳасидаги ишларнинг аҳволи учун шахсий жавобгарлиги белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (ИИВ)нинг бошқа таркибий бўлинмалари, республиканинг ҳамда бошқа мустақил давлатларнинг вазирликлари, идоралари, корхоналари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бошқарма бошлиғи ҳузурида молия ҳамда хизмат-хўжалик фаолиятини ривожлантириш истиқболининг муҳим масалалари, сигнализациянинг арзон ва ишончли воситаларини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича қарорлар ишлаб чиқиш учун Кенгаш тузилади, унинг таркибига Бошқарма ва республика қўриқлаш бўлинмаларининг энг тажрибали ходимлари киради. Кенгаш қарорлари тавсия характерида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мулкдорларнинг мулкларини қўриқлашни таъминлаш ҳамда қўриқлаш бўйича шартномада кўзда тутилган бошқа хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қўриқлашнинг энг янги техника воситаларини ишлаб чиқиш сигнализация воситаларининг техник фойдаланишини ташкил этиш ва жорий қилиш бўйича ягона техника сиёсатини юритиш, шу асосда қўриқлашнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) республика ҳудудидаги соқчилик бўлинмаларини, уларнинг қайси муассасага бўйсунишларидан қатъи назар, белгиланган тартибда текширувдан ўтказишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) давлат мулкининг ва фуқаролар шахсий мулкларининг дахлсизлигини таъминлашда жамоатчилик ва меҳнат жамоалари билан, қўриқлаш бўлинмалари фаолиятини тарғиб этиш ва қонунбузарликнинг олдини олишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, уларни ўқитиш ва тарбиялаш, қўриқлаш бўлинмаларининг шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) қўриқлашнинг даромад ва харажатларини, моддий-техника таъминотини режалаштириш, Рентабелликни ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш, қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибини ижтимоий суғурта қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) қўриқлашнинг техник воситаларини ишлаб чиқишда, чиқаришда, монтаж қилишда, хизмат кўрсатишда ва уларни стандартлашда чет эл фирмалари билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) қўриқлаш техник воситаларининг хорижий намуналарини синовдан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикасида приборлардан фойдаланишга сертификатлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) қўриқлаш нарядлари хизмат қилаётган жойларда қонунбузарликнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бошқарма ўзининг асосий вазифаларига мувофиқ равишда қуйидаги хизматларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) халқ хўжалиги объектларини, кооператив ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларни, фуқароларнинг шахсий мулкларини қўриқлашни ташкил этиш, қўриқлаш постлари ва ҳудудида ҳуқуқ-тартиботини таъминлаш бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлаштирилган қўриқлаш пунктлари, милиция, ҳарбийлаштирилган ва соқчилик бўлинмаларининг фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома бўйича (ҳақ тўлаш эвазига) турли халқ хўжалиги объектларини, ижара корхоналарини, бошқа ташкилот ва корхоналарни, фуқароларнинг мулклари сақланаётган жойларни текшириш ва қўриқлаш учун қабул қилиб олиш, мулкни қўриқлаш, моддий бойликларни кузатиб бориш, техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш, ҳимоя воситаларини тайёрлаш, ўрнатиш билан боғлиқ бўлган пулли хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ равишда қурилиш, монтаж қилиш, таъмирлаш ташкилотларини ҳамда ижара, кичик корхоналарини, акционерлик жамиятларини тузади, объектларни, фуқаролар шахсий мулкларини қўриқлашнинг ишончлилигини оширишга ҳамда шу соҳада қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳисобига соқчилик бўлинмаларининг барқарор молиявий аҳволини таъминлашга доир бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус банк, чет эл консулхоналари, элчихоналари, фирма ва ваколатхоналари муассасаларидаги мулклар ва пул бойликларининг қўриқланишини шартнома шартлари бўйича таъминлаш ва такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ хўжалигининг жиноят кўп учраб турадиган объектларида, шу жумладан, хорижий ва қўшма фирмалар ва корхоналарда, ички ва кириш-чиқиш тартибига риоя этиш ишларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий бойликларнинг хўжаликда ишлатилиши, умумий қиймати ва аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда объектлар классификациясини ишлаб чиқиш ва уларни қўриқлаш турини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим ўта муҳим объектларнинг, ҳаётий зарур иншоотларнинг рўйхатини тузиш ва уларни идоралар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига фаолият кўрсатувчи милиция бўлинмалари томонидан қўриқлаш чора-тадбирларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Бошқарманинг техника хизматини ташкил этиш бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситаларини ишлаб чиқиш ва уларни халқ хўжалиги объектлари ва фуқароларнинг уйларини қўриқлашга жорий этиш ишларини ташкил этади, назорат қилади ва мувофиқлаштиради. Шу мақсадда соқчилик бўлинмаларида, белгиланган штатлардан ташқари, ўз харажатларини ўзи қоплаш принциплари асосида монтаж бригадалари (гуруҳлари) тузилади, уларнинг сони монтаж ишларининг ҳажмига қараб белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари эҳтиёжи учун ишлаб чиқариладиган қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш воситаларининг бош буюртмачиси ва жамғарма эгаси сифатида фаолият кўрсатади. Зарурат туғилган ҳолларда зарур бўлган техника воситаларининг экспорти (импорти) борасида ҳам хорижий ташкилотлар (фирмалар)нинг вакилларини жалб этган ҳолда фаолият кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўта муҳим ва бошқа объектларнинг қўриқланишини сигнализациянинг техника воситалари ва уларни марказлашган кузатув пультига улаш ёрдамида кучайтиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида хорижий ва қўшма корхоналар мулкларини қўриқлашда техника воситаларини жорий этиш, улардан фойдаланишда техника хизмати кўрсатиш тадбирларини амалга оширади, бу объектларда ўрнатилган сигнализацияни таъмирлашни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўлинмаларнинг муҳандис-техник таркибининг қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситаларини таъмирлаш ва ишлатиш, уларга техника хизмати кўрсатиш ишларини ташкил этади ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказлаштирилган қўриқлаш тизимини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш бўйича ташкилий-амалий тадбирлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) молия-хўжалик фаолияти бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлашни таъминлаш учун зарур миқдорда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини белгилайди, уни қўриқлаш бўлинмалари ўртасида тақсимлайди ва қайта тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоят, шаҳар ҳокимликлари ИИБ қўриқлаш бўлинмаларини таъминлаш учун даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, зарурат бўлганда смета маблағларини қайта тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқловчилар айби билан йўл қўйилган йирик ўғирликлар, ёнғин ва бошқа шунга ўхшаш ҳодисалар учун моддий-техника ва молиявий захира жамғармасини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш бўлинмаларининг бухгалтерия ҳисоботларини кўриб чиқади, молия-хўжалик фаолияти бўйича йиғма статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини тузади ва уларни белгиланган муддатларда тегишли идораларга тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш бўлинмалари учун ажратилган моддий, меҳнат ва молия ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш шартлари, имтиёзлар, ойлик пул маошлари, қўшимча маошлар, тариф ставкалари, оддий ва бошлиқлар таркибига ҳамда қўриқлаш бўлинмалари ишчи-хизматчиларига ҳақ тўлашнинг бошқа шартлари тўғрисида идораларга таклифлар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш бўлинмаларининг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишни ташкил этади ва ўтказади. Ҳисоб-китоб ва ҳисоботларнинг ҳолатини пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сарфланиши ва сақланишини, қўриқлаш бўлинмаларида тежамкорлик қоидасига риоя этишни назорат қилади, фойдаланилаётган товар-моддий бойликларни белгиланган тартибда қайта тақсимлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига, республика ИИВ моддий-техника ва ҳарбий таъминот бошқармасига ҳамда бошқа идораларга зарур бўлган моддий-техника ресурслари бўйича йиғма талабномаларни эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқади ва тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табелда белгилаб қўйилганига мувофиқ равишда қўриқлаш бўлинмаларини автомототранспорт, ёқилғи-мойлаш материаллари, буюмлар, ташкилий-техника, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш аппаратлари, кабель маҳсулоти, алоқа воситалари ва шахсий таркибнинг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш бўлинмаларининг оператив хизмат автотранспортларидан фойдаланишини ҳисобга олиб боради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Бошқарманинг кадрлар ва ташкилий-штат ишлари бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш бўлинмаларининг тузилмалари ва штатларини ишлаб чиқади, халқ хўжалиги объектларини қўриқлаш учун штатлар сонини киритиш тўғрисида буйруқлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш бўлинмаларининг кадрларга ва раҳбарлар таркибига бўлган эҳтиёжини ўрганади ва аниқлайди, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўқув юртларида ва бошқа минтақаларда кадрларни тайёрлашни ва қайта тайёрлашни ташкил этади, шахсий таркибнинг бошланғич, махсус, хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этишни назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штат интизомига риоя қилиш, намунавий штатларни қўлланиш устидан назоратни амалга оширади, қўриқлаш бўлинмалари сонини ҳисобга олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаро олий ўқув юртлари билан шартнома асосида қўриқлаш бўлинмаларида ишлаш учун мутахассислар тайёрлаш ва танлашни ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ИИВ тегишли хизматлари билан биргаликда қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркиби ўртасида тарбиявий ишларни ташкил қилади ва ўтказишни таъминлайди. Хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, қўриқлаш ходимларининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, ҳарбийлашган ва соқчилик бўлинмалари учун муҳандис-техник кадрлари танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш масалаларини ҳал этишда демократик асосларни ривожлантириш, объектларни қўриқлаш бригада кенгашларининг, бригадирларининг, бошлиқларининг, ўртоқлик судларининг ролини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш бўлинмалари ходимлари, шунингдек, қўриқлаш хизмати кўрсатиш истагини билдирган корхона ва кооперативларнинг хизматчилари, хусусий шахслар томонидан малака имтиҳонлари топшириш тартибини ва уларга қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Бошқарма бошлиғи ўз лавозимига кўра юқори бошлиқлар таркибига мансуб бўлиб (милиция генерал-майори):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма аппарати ишини ташкил этади ва Бошқарма зиммасига юклатилган вазифалар ва хизматларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма ваколатлари доирасига кирувчи масалалар бўйича идоралар, муассасалар, ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ номидан вакиллик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда, ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради ва тасарруфидаги бўлинмаларга ташкилий-услубий кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий ва бевосита ўзига бўйсунувчи бўлинмаларнинг вазифаларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг ўзига топширилган иш соҳаси учун масъулиятини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган смета доирасида пул маблағларини сарфлашни бошқаради, банк муассасаларида жорий ва бошқа ҳисоблар очади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камомаддан, растратадан, ўғирликдан қўрилган ва суд томонидан ундириб олиш рад этилган зарарларни, қайтариб олишнинг иложи йўқ деб ҳисобланган бошқа қарзларни, конкрет айбдорларни аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда бойликларнинг нормадан ортиқча миқдорда табиий бузилиши туфайли кўрилган зарар ва йўқотишлар туфайли етишмаган бойликларни, шунингдек, асосий жамғармалар таркибида бўлган маънавий эскирган ва бундан кейин фойдаланишга яроқсиз асбоб-ускуналарни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳисобдан чиқаришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш сигнализациясининг ишлаб чиқилаётган аппаратларига техник вазифаларни белгиланган тартибда тасдиқлайди ва техник регламентлар ёки стандартларни мувофиқлаштиради, марказлаштирилган қўриқлаш пунктлари қурилишининг намунавий лойиҳаларини тасдиқлайди;
(16-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш фаолиятининг барча масалалари бўйича фуқароларининг таклифлари, ариза ва шикоятларини қуриб чиқади, камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўради, киритилган таклифларни амалга оширади, республика қўриқлаш бўлинмаларида ишларнинг ташкил этилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ички ишлар органларининг қўриқлаш Бошқармалари ва бўлинмаларидан Бошқарма зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш, юқори ташкилотларга умумлаштирилган ҳужжатлар ва ҳисоботлар топшириш, вазирлик раҳбариятига ахборотлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти ва хайъатига маълум қилиш, кенгашлар ўтказиш ва ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда талаб қилиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий таркибни танлаш, жой-жойига қуйиш, ўқитиш ва тарбиялаш бўйича ишларни ташкил этиш, Бошқармада ва унинг жойлардаги бўлинмаларида штат-молия интизомига риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоят, шаҳар ҳокимликлари ИИБ қўриқлаш Бошқармалари, бўлимлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги шаҳар, туман қўриқлаш органларининг бўлимлари, бўлинмалари ҳамда уларнинг сафдаги бўлинмалари тузилмаси ва штатларини ўзгартириш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма бошлиғи ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва бошқа ишга ўтказиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма ва унинг бўлинмаларининг катта ва ўрта бошлиқлар таркибидагиларни ички ишлар органлари оддий ва бошлиқлар таркиби томонидан хизматни ўташ тўғрисидаги Низомга асосан ишдан бўшатиш вақтида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг Тошкент шаҳридаги Ҳукумат муассасаларини қўриқловчи алоҳида милиция батальонининг оддий ва кичик бошлиқлар таркибини, ишчилар ва хизматчиларни ишга қабул қилади, тайинлайди, бошқа ишга ўтказади ва ишдан бўшатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарманинг Тошкент шаҳридаги Ҳукумат муассасаларини Қўриқловчи алоҳида милиция батальони ходимларига оддий ва кичик бошлиқлар таркиби махсус унвонларини беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари Интизомий устави доирасида Бошқарманинг ва унга бўйсунувчи бўлинмаларнинг оддий ва бошлиқлар таркибини рағбатлантиради ёки уларга интизомий жазо беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари қуйидагиларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкни жинояткорона тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш тартибини белгиловчи қоидалар, меъёрлар ва стандартлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлашнинг техник воситаларини яратишга ва кўплаб ишлаб чиқаришга, объектларни сигнализация воситалари билан жиҳозлаш бўйича монтаж қилиш-созлаш ишларига ва мулкдорларга қўриқлаш бўйича бошқа хизматларни кўрсатишга мослашган корхоналарни, шу жумладан, қўшма корхоналарни белгиланган тартибда очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси аппаратларини, бошқа техника воситалари ва материалларни ўзга ташкилотларга шартномавий нархлар бўйича сотиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ташқи иқтисодий алоқаларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика банкларида, шу жумладан, чет эл валютасида ўз ҳисобларини очиш ва ўз кафолатлари билан қарзлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ортиб қолган бўш маблағларни моддий рағбатлантириш ва уй-жой қуриш жамғармаларига ўтказиш ҳамда ижтимоий-маданий тадбирлар учун сарфлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари ходимларининг бурчи қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкни тажовузлардан ҳимоя қилиш ва шартномага мувофиқ қўриқлаш тартибига риоя қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизматни ўташ жойларида жиноятчиликнинг, қонунбузарликнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар идоралари, маъмурият ва жамоат бирлашмаларининг ўғирликнинг олдини олиш, қонунбузарларни қўлга олиш ва моддий бойликларни сақлаш ҳолатини текшириш тадбирларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғин ёки ўт чиқиш содир бўлганда ёнғиндан сақлаш бўлинмаларига хабар бериш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат сирини сақлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмаларининг ходимлари хизмат вазифаларини бажариш вақтида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектлар хизматчиларидан объектнинг кириш-чиқиш ва ички тартибига риоя қилишни ҳамда хизмат бурчини ўтаётган жойларда бошқа фуқаролардан жамоат тартибини сақлашни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқланаётган объектларга кирганларни ёки қонунбузарлик қилганларни шахсини аниқлаш ва протокол тузиш мақсадида ушлаш ва қўриқлаш хизмат хоналарига олиб келиш, зарур ҳолларда эса уларни ички ишлар органларига топшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талон-торожларнинг олдини олиш, ўғирланган буюмларни олиб қўйиш мақсадида қўриқланаётган объектлар ҳудудида ёки биносида бўлган фуқароларни шахсий текширувдан ўтказиш ва уларнинг буюмларини текшириб кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаларини кўздан кечириш ва қўриқланаётган объектдан олиб кетилаётган ёки олиб келинаётган мулкларнинг товар-транспорт ҳужжатларига мувофиқ эканлигини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўғирланган мол-мулкни топиб олиш ва олиб қўйишда техника воситаларини қўлланиш, қонунга зид хатти-ҳаракатларни қайд этиш учун суғурта олиш, овоз ёзиш, кино ва видеотасвирга туширишдан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибга мувофиқ қурол ишлатиш, шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Бошқарув аппаратини ва марказлашган қўриқлаш пунктларини жойлаштириш, моддий-техника воситаларини, қуроллар ва автотранспортни сақлаш учун хизмат бинолари муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмаларига маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган капитал маблағлар ҳисобига хизмат биноларини лойиҳалаштиришлари ва қуришлари, хизмат биноларини қуришда улуш қўшиш йўли билан қатнашишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари ходимларига уй-жой қуйидагилар ҳисобидан берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимиятнинг маҳаллий ижроия органлари ҳисобидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлари қўриқланаётган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан, шартномаларга мувофиқ, ишчи ва хизматчилар билан умумий асосда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИИВ, вилоят, шаҳар ҳокимликлари ички ишлар бўлимлари ҳисобидан уй-жой қийматини қўриқлаш бўлинмалари томонидан тўлаган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хусусий маблағларига қурилган уй-жой фонди ҳисобидан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ётоқхонага эга бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар улардан муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари ходимларига шартнома асосида турар жой берадилар. Ётоқхоналардан турар жой бериш, коммунал ва маиший хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар қўриқлаш бўлинмалари томонидан тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмаларини сим, кабель маҳсулотлари, транспорт воситалари, ёқилғи-мойлаш материаллари, қуроллар, ўқ-дорилар, махсус воситалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган меъёрлар ва жамғармалар бўйича мавжуд баҳоларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари моддий-техника воситаларини, ёқилғи-мойлаш материалларини бозор фондидан чакана нархларда сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига ички ишлар органларининг тиббий муассасалари томонидан ҳамда қўриқланаётган объектларнинг ишчи-хизматчилари билан умумий асосларда поликлиникалар, касалхоналар, санаторийлар, дам олиш уйлари, болалар яслилари, овқатланиш пунктлари томонидан хизмат кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Меҳнат шароитлари соғлиқ учун зарарли бўлган объектларда хизмат қилувчи муассасадан ташқари қўриқлаш бўлинмалари ходимлари шу объектларнинг ишчи ва хизматчилари учун назарда тутилган барча имтиёз ва қулайликлардан фойдаланадилар.