Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2024 09.09.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 438-5
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 09.09.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 438-5
Kuchga kirish sanasi
09.09.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 438-5]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-576-сон «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сон «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника Давлат қўмитаси томонидан 1998 йил 16 мартда, Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 15 апрелда, Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 30 апрелда, Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 27 мартда тасдиқланган Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига (рўйхат рақами 438, 1998 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 16-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инновацион ривожланиш вазири И. АБДУРАХМОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2022 йил 22 август,

6-қ/қ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 22 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 16 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022-25-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитаси раиси А. МАВЛОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 11 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13/02-22-28-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 6-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 22 августдаги 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 16 августдаги 2022-25-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 августдаги 13/02-22-28-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Тартибнинг номидаги «илмий техникавий ҳамкорлик» деган сўзлар «илмий ҳамкорлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1.1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон «Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) томонидан халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан текин, гуманитар ва техник ёрдам тариқасида келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар (бундан буён матнда хулоса деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1.2-банддаги «илмий-техникавий ҳамкорлик» ҳамда «илмий-техникавий ва инновация» деган сўзлар тегишли равишда «илмий ҳамкорлик» ҳамда «илмий ва инновация» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 1.3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1.3. Вазирликнинг хулосаси халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантлари, шунингдек, илмий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро шартномалар доирасида текин гуманитар ва техник ёрдам тартибида илмий тадқиқотлар, илмий ва инновацион дастурлар ҳамда лойиҳаларни бажаришга йўналтирилган пул маблағлари ва моддий-техник захираларнинг олувчиси ҳисобланган жисмоний ва юридик шахсларга берилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 1.4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қўмитанинг» деган сўз «Вазирликнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2.1. Олинган пул маблағлари, моддий-техника захиралари (асбоб-ускуналар, жиҳозлар, материаллар, ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари)нинг ажратилган грантларнинг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги бўйича хулоса Вазирлик томонидан грантни олувчи — илмий тадқиқотлар, илмий ва инновацион дастурлар ва лойиҳалар ижрочисининг Инновацион ривожланиш вазири номига берилган ушбу Тартибнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризаси асосида берилади. Бунда аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «илмий-техникавий» деган сўзлар «илмий» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидаги «илмий-техникавий дастурлар ва илмий-техникавий ҳамкорлик» деган сўзлар «илмий дастурлар ва илмий ҳамкорлик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошидаги «Қўмитага» деган сўз «Вазирликка» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 2.2-банддаги «Қўмита» деган сўз «Вазирлик» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2.3. Вазирлик аризада келтирилган воситалар, асбоб-ускуналарнинг халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг грантларига, халқаро илмий ва инновацион дастурларга мувофиқлигини аниқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар бўйича экспертизани ўтказади. Экспертизага республиканинг ихтисослаштирилган муассасалари ва ташкилотлари экспертлари жалб этилиши мумкин. Бунда, экспертиза ўтказилганлиги ва хулоса тақдим этилганлиги учун ариза берувчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «Қўмита» деган сўз «Вазирлик» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) 3.1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қўмитанинг» ва «илмий-техникавий» деган сўзлар тегишли равишда «Вазирликнинг» ва «илмий» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) 3.2-банддаги «илмий-техникавий ҳамкорлик» ҳамда «илмий-техникавий ва инновацион» деган сўзлар тегишли равишда «илмий ҳамкорлик» ҳамда «илмий ва инновацион» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) 3.3-банддаги «илмий-техникавий» деган сўзлар «илмий» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) 1 — 3-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎1-шакл
‎‎Ташкилот бланкасида

‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎инновацион ривожланиш вазирига

Илова қилинган материалларни хориждан грант асосида келтирилган пул маблағлари ва асбоб-ускуналар бўйича хулоса бериш учун кўриб чиқишингизни сўрайман.

_________________________________________________________________________

(грант берувчининг тўлиқ номи)

_________________________________________________________________________

(илмий ёки инновацион топшириқ (лойиҳа)нинг номи)

__________________________________________________________ ни бажариш учун

_________________________________________________________________________
‎‎_________________________________________________________________________

(Ф.И.О. ёки ташкилотнинг номи тўлиқлигича)

грантни олувчи ҳисобланади.

‎Илова
‎Нусхалар:
‎грант ажратилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (шартнома ва б.);
‎тасдиқланган халқаро илмий ва инновацион дастурлар.

Ташкилотнинг раҳбари Ф.И.О. ________________
Ижрочи _________________
‎Телефон _________________.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига
2-ИЛОВА

2-шакл

‎‎Ўзбекистон Республикаси ‎инновацион ривожланиш вазирига

_____________-сон ХУЛОСА

Тошкент ш.

‎‎20__ йил «___»___________

Ушбу орқали Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасдиқлайдики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон «Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ,

_________________________________________________________________________

(халқаро ва хорижий фонд ёки ташкилотнинг номи,

_________________________________________________________________________

илмий ҳамкорлик бўйича

_________________________________________________________________________

халқаро илмий дастур, лойиҳа ёки шартноманинг номи, мамлакатнинг номи,

______________________________________________________________________ дан

имзоланиш санаси кўрсатилган ҳолда)

_________________________________________________________________________

(грант олувчининг ташкилот ёки илмий

_______________________________________________________________________ да

ва инновацион дастур ёки лойиҳа ижрочисининг номи)

_________________________________________________________________________

(иш, илмий ва инновацион топшириқ (лойиҳа)нинг номи)

бажариш учун келтирилган __________________ минг сўм қийматидаги пул маблағлари, қийматидаги ______________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________

(асбоб-ускуналар, жиҳозлар, материаллар ахборот ва ташкилий техника тизимлари ва воситалари)

грант мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ келади.

Хулоса Ўзбекистон Республикасининг солиқ, божхона идоралари ва банк муассасаларига тақдим этиш учун берилди.

Вазир ___________________

_____________

(имзо)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

3-шакл

‎‎Ўзбекистон Республикаси ‎инновацион ривожланиш вазирига

_____________-сон ХУЛОСА

Тошкент ш.

‎‎20__ йил «___»___________

Ушбу орқали Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасдиқлайдики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 январдаги 31-сон «Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида» қарорига мувофиқ,

_________________________________________________________________________

(халқаро ва хорижий жамғарма ёки ташкилотнинг номи,

_________________________________________________________________________

илмий ҳамкорлик бўйича халқаро илмий дастур,

______________________________________________________________________ дан

лойиҳа ёки шартноманинг номи, мамлакат ва имзоланган санаси кўрсатилган ҳолда)

_________________________________________________________________________

(грант олувчининг ёки илмий ва инновацион дастур ёки лойиҳанинг ижрочисининг Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________

(иш, илмий ёки инновацион топшириқ ёки лойиҳанинг номи)

бажариш учун олган __________________________ минг сўм қийматидаги пул маблағлари грантнинг мақсадлари ва вазифалари мувофиқ келади ҳамда унинг йиллик умумий даромадига киритилмайди.

Хулоса Ўзбекистон Республикасининг солиқ, божхона органлари ва банк муассасаларига тақдим этиш учун берилди.

Вазир ___________________

_____________

(имзо)

».‎

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/438-5/0814-сон)