06.09.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3384
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 06.09.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3384
Kuchga kirish sanasi
07.12.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 6 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3384]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 27 июндаги 15/3-сон «Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3262, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3262/1091-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис М. НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 18 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14/6-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 13 июль

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 18 июлдаги 14/6-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом молиявий хизматлар истеъмолчилари билан муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг (бундан буён матнда кредит ташкилотлари деб юритилади) фаолиятига қўйиладиган минимал талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий хизматлар — кредит ташкилоти томонидан қонунчиликда рухсат этилган молиявий операцияларни амалга ошириш орқали истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар — кредит ташкилотининг молиявий хизматларидан фойдаланиш истагида кредит ташкилотига мурожаат қилган, ушбу хизматдан фойдаланаётган ёки олдин фойдаланган жисмоний ва юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит — кредит ташкилоти томонидан берилаётган кредит, микроқарз ёки микрокредитлар ва лизинглар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шикоят — истеъмолчи (ёки унинг вакили) томонидан кредит ташкилотларининг молиявий хизматларидан фойдаланишда бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масофавий хизмат кўрсатиш тизими — молиявий хизматлардан электрон шаклда фойдаланиш учун истеъмолчи ва кредит ташкилоти ўртасидаги алоқани таъминлайдиган телекоммуникация воситалари, рақамли ва ахборот технологиялари, дастурий таъминот ва ускуналар мажмуи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Истеъмолчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий хизмат тўғрисида, шунингдек ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот ҳақида тўғри ва тўлиқ ахборот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ташкилоти томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматни эркин танлаш, шунингдек яшаш жойидан қатъи назар, ўзи танлаган кредит ташкилотига кредит олиш учун мурожаат этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий хизматнинг хавфсиз бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
камчиликлари бўлган хизмат, шунингдек мазкур хизматни кўрсатувчи ташкилотнинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ ҳажмда қопланиши, маънавий зиённинг компенсация қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий хизматлар истеъмолчилари мазкур Низом ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчи кредит ташкилоти томонидан ўзига жарима солинмаган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитнинг фойдаланилмаган суммасидан мазкур кредитни берган (берадиган) ташкилотни кредит бериш тўғрисидаги шартнома тузилган кундан эътиборан икки ҳафта ичида ёзма равишда хабардор қилиш орқали воз кечишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
берилган кредит суммасини муддатидан илгари қайтаришга ёки лизинг объектининг қийматини муддатидан илгари тўлашга, шунингдек улардан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун ҳисобланган фоизларни (лизинг берувчининг фоизли даромадини) тўлашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Кредит бериш шартлари, унинг миқдори, муддатлари, уни тўлаш ва унинг тўлиқ қийматини ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ҳамда кредит ташкилотининг расмий веб-сайтига (мавжуд бўлганда) жойлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Очиқ ахборот кўрсатилаётган хизматлар шартларидан ва уларга оид маълумотлардан фарқ қилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатиш жойларида (кредит бериш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш жойларида, ахборот стендларида), шу жумладан ўз расмий веб-сайтида (мавжуд бўлганда) кредит бериш, ундан фойдаланиш ва уни қайтариш шартлари тўғрисидаги қуйидаги ахборот жойлаштирилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит берувчи ташкилотнинг номи, унинг жойлашган ери, алоқа телефонлари, расмий веб-сайти (мавжуд бўлганда), микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига ёки ломбардлар реестрига ўзи ҳақидаги маълумотлар киритилганлиги тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит олиш учун қарз олувчига қўйиладиган талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва кредит бериш тўғрисида ёки кредит беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитнинг турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитнинг суммалари ва уни қайтариш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фоиз ставкалари йиллик фоизларда, ўзгарувчан фоиз ставкалари қўлланилганда эса уларни аниқлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бериш тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисоблаш бошланадиган сана ёки уни аниқлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бериш, шу жумладан масофавий хизматлар кўрсатиш тизимлари орқали кредит бериш усуллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи кредит олишни рад этишга ҳақли бўлган муддатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг кредитни қайтариш, кредит бўйича фоизларни ва бошқа тўловларни тўлаш чоғидаги тўловларининг даврийлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг кредит бериш тўғрисидаги шартномани бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлиги, неустойка (жарима, пеня) миқдорлари, уни аниқлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
формулярлар ёки кредит бериш тўғрисидаги шартноманинг умумий шартлари белгиланган бошқа стандарт шакллар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда кўрсатилган ахборот истеъмолчининг эътиборига бепул етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий хизматлар тўғрисидаги маълумотлар тижорат сирини ўз ичига олмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кредит ташкилоти томонидан истеъмолчиларга кредит ташкилотининг молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотлар давлат тилида етказилиши лозим. Кредит ташкилотининг молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилотининг молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотларнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Кредит ташкилотининг молиявий хизматлари кредит ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома, шу жумладан оммавий оферта шартномаси асосида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномаларнинг матни истеъмолчилар тушуниши учун аниқ ва содда тарзда баён этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзма равишда расмийлаштириладиган шартнома матнини компьютер воситасида босиб чиқаришда 12 ўлчамли шрифтдан кам бўлмаган ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномаларнинг матни давлат тилида тузилади. Истеъмолчи ва кредит ташкилотининг ўзаро келишувига мувофиқ шартнома матни қўшимча равишда бошқа тилда ҳам тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Истеъмолчи кредит ташкилотининг молиявий хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартномасини (кредит, микрокредит, микроқарз ва бошқалар бўйича) имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиши учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилоти истеъмолчини шартномага имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиши учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли эканлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Молиявий хизматлар масофавий хизмат кўрсатиш тизими орқали кўрсатилганда, кредит ташкилоти шартнома тузилишидан олдин истеъмолчига мазкур тизим орқали шартнома шартлари билан танишиб чиқиш ва ундан нусха олиш имкониятини яратиб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Молиявий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома масофавий хизмат кўрсатиш тизими орқали тузилганда, кредит ташкилоти истеъмолчига мазкур тизим орқали шартномадан исталган вақтда фойдаланиш ва нусха олиш имкониятини яратиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кредит ташкилоти истеъмолчиларга маълумот бериш учун молиявий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиш чоғида улар билан боғланиш алоқа воситаларини келишиб олиши ва ушбу алоқа воситалари орқали боғланиш имкониятини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кредит ташкилоти молиявий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда имзоланган кунда истеъмолчига ёки унинг вакилига шартноманинг битта асл нусхасини тақдим этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кредит ташкилоти қарз олувчининг ва (ёки) гаровга қўювчининг суғурта компанияси ва (ёки) баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кредит ташкилоти томонидан тўлов шаклига қараб (нақд пул билан ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоблар) молиявий хизматлар учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Кредит ташкилоти ўз кассасида терминал орқали тўловларни амалга ошириш бўйича хизмат кўрсатганда банк картасини тақдим этувчига (банк карта эгаси ёки картани ишлатиш ваколати берилган шахс) ушбу картанинг «PIN-код»ини мустақил киритишга имконият яратиб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Истеъмолчиларга нисбатан кредит ташкилоти томонидан молиявий хизматлар учун тўловларни фақат ўзларининг кассалари орқали ва (ёки) нақд пул шаклида тўлаш лозимлиги бўйича талаб белгиланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кредит ташкилоти фаолиятида инсофсиз хизмат кўрсатиш амалиётларининг қўлланилишига йўл қўйилмайди, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчининг бошқа кредит ташкилоти билан шартнома тузишига тўсқинлик қилиш мақсадида кредит ташкилоти томонидан кредит бюросига ва (ёки) бошқа ташкилотларга нотўғри ахборот бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи учун мақбул шартларда расмийлаштирилган бошланғич қарзни қайтариш мақсадида уни бошқа кредит шартномасини тузишга рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг қарзи миқдорини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширганлиги учун кредит ташкилоти ходимларини мукофотлаш ва рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кредит ташкилотининг дастурий таъминотида юзага келган носозликлар истеъмолчиларнинг мажбуриятлари ортишига ва уларнинг қонуний манфаатларига зарар етишига олиб келмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кредит ташкилоти молиявий хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган жойида ногиронлиги бўлган ҳамда имконияти чекланган истеъмолчилар билан ҳам шартномаларни тузиш имкониятини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Микромолия ташкилоти томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда аниқ тартиб ва қўлланмалар кўрсатилган, шу жумладан мижозлар билан мулоқотга киришиш, эҳтиёжларини аниқлаш, молиявий хизматни тақдим этиш, таклиф шакллантириш, эътирозлар билан ишлаш ва мулоқотни якунлаш жараёнида микромолия ташкилоти ходимларининг хулқ-атвори ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларини назарда тутувчи истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш стандартлари жорий этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Кредит ташкилоти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар билан бевосита ишловчи кредит ташкилоти ходимлари (бундан буён матнда маъмурият ходимлари деб юритилади) истеъмолчилар кўра оладиган, маъмурият ходимининг фамилияси, исми ва лавозими қайд этилган визуал идентификация воситаларига эга бўлишларини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурият ходимларига мазкур Низомнинг 3-бандида қайд этилган ахборотларни олиш, ўрганиш ва янгилаш имкониятини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маъмурият ходимлари истеъмолчига бериладиган ахборотнинг минимал ҳажмини сода шаклда тақдим эта олишини таъминлаши, шунингдек истеъмолчининг бундай ахборот қайд этилган кредит ташкилоти ҳужжатлари билан танишиши учун имкон яратиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Истеъмолчида молиявий хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича тарафларнинг ўзаро муносабатлари юзасидан саволлар юзага келганда, кредит ташкилоти истеъмолчига Ушбу саволларнинг моҳияти бўйича асосли жавоб ва бошқа тегишли тушунтиришлар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредит ташкилоти истеъмолчиларга қарз тўлашдан бўйин товлаш ва (ёки) уни тўламаганлик учун жавобгарликдан қочишнинг усул ва йўллари, шунингдек бошқа шунга ўхшаш масалалар юзасидан (шу жумладан, бошқа кредит ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича ҳам) маслаҳат бериш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Кредит ташкилотининг истеъмолчи билан кредит муносабатларини ташкил этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Кредит ташкилоти кредит шартномаси тузилгунга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган талабларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги ишончли ахборотнинг тўлиқ ошкор қилинишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчига унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек молиявий хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатларини тушунтириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчини кўрсатиладиган хизматлар шартларини ўзгартириш тартиби, шу жумладан қарздорликни қайтариш муддатларини қайта кўриб чиқиш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш тартиб-таомили билан таништириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит таъминоти сифатида кафил бўлаётган ёки мулкини гаровга қўяётган учинчи шахсларга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хатарлар, хусусан қарз олувчи томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда, кредит бўйича юзага келган қарздорликларнинг қопланиши суд тартибида учинчи шахснинг гаровдаги мол-мулкига ёхуд кафилнинг мол-мулкига қаратилишини, кафилнинг банк ҳисобварақларидан (банк карталаридан) суд тартибида унинг розилигисиз маблағлар ечиб олиниши мумкинлигини тушунтириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилоти томонидан истеъмолчига кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳақида ахборот беришни рад этишга йўл қўйилмайди
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Кредит ташкилоти сўровига жавобан истеъмолчи томонидан тақдим этилган маълумотлар тузилаётган кредит шартномасининг шартларига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида истеъмолчи огоҳлантирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Истеъмолчи-жисмоний шахс кредит олиш учун микромолия ташкилотига мурожаат қилганида (микромолия ташкилоти биносига ташриф буюрганда) микромолия ташкилоти мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасини (бундан буён матнда ахборот варақаси деб юритилади) истеъмолчи-жисмоний шахс билан биргаликда тўлдиради ва истеъмолчи-жисмоний шахсга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот варақаси истеъмолчи-жисмоний шахсга бепул тарзда тақдим этилади ва кредит олиш учун буюртманома ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Кредит ташкилоти кредит операцияларини амалга оширишда қуйидагиларга риоя этиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасида кредит маблағларини бериш муддати ва шартларини аниқ кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасида кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун кредит ташкилоти қарз олувчи олдида кредитор сифатида ўз жавобгарлигини акс эттириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Кредит ташкилоти кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни қарз олувчига ҳақиқатда берилган кредит асосий суммасининг қолдиғига нисбатан кредит шартномасида белгиланган номинал ставка бўйича ҳисоблаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар кредит суммаси қарз олувчининг ҳисобварағига ёки қарз олувчи томонидан кўрсатилган бошқа ҳисобвараққа ўтказилган ёхуд қарз олувчига нақд пул кўринишида берилган санадан бошлаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Кредит шартномасига илова қилинган кредитни қайтариш жадвали кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланиб, кредит ташкилоти ва қарз олувчи томонидан имзоланиши, шунингдек қоида тариқасида кредит шартномаси матнида иловага (кредитни қайтариш жадвалига) ҳавола бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Кредит ташкилоти қарз олувчига кредит шартномасида назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортган тақдирда, ушбу кредит бўйича маблағлар беришни тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит бериш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан ёзма хабарнома юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, кредит ташкилоти келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини қарз олувчининг кредитининг (қарзининг) асосий қарзини сўндиришга йўналтиради ҳамда кредит (қарз) суммасини қайта ҳисоблайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кредитни қайтариш жадвали расмийлаштирилгандан сўнг кредит бўйича молиялаштиришни бошлаш муддатлари ёки шартномада кўзда тутилган ўзгарувчан фоиз ставкаси ўзгариши, кредит шартномасининг шартлари томонлар ўртасида қайта кўриб чиқилиши (шу жумладан, кредитнинг таркибий жиҳатдан ўзгартирилиши), қарз олувчи томонидан кредит қисман муддатидан олдин сўндирилиши муносабати билан кредит бўйича тўловларни амалга ошириш саналари ва муддатлари ёки оралиқ кредит тўловларининг миқдорлари ўзгарганда, кредит ташкилоти кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириши ва қарз олувчига тақдим қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредитни қайтариш жадвали янгидан расмийлаштирилиши билан ундан олдин мавжуд бўлган кредитни қайтариш жадвали ўз кучини йўқотади. Ушбу қоида кредит шартномасида қайд этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Кредит ташкилоти томонидан кредит бўйича хизмат кўрсатиш даврида истеъмолчининг оғзаки ёки ёзма сўрови олинган кундан эътиборан бир иш куни ичида унга қуйидаги ахборотлар ёзма шаклда бир ойда бир марта бепул тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитлаш лимити;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бўйича тўланган пул маблағлари суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий сумма бўйича қарз қолдиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
навбатдаги тўловларнинг миқдори, таркиби ва муддатлари (тўловлар жадвали);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитни муддатидан олдин қисман ёки тўлиқ сўндириш истаги билдирилган тақдирда тўлаш лозим бўлган суммалар миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддати ўтказиб юборилган қарздорлик миқдори ва таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келиб тушаётган пул маблағлари кредит бўйича қарзни сўндиришга йўналтирилиши ҳақидаги ахборотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Кредит ташкилоти истеъмолчининг талабига кўра, қуйидаги ҳужжатларнинг кредит ташкилоти томонидан тасдиқланган нусхаларини бепул (битта кредит шартномаси бўйича бир марта) беради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ташкилоти ва истеъмолчи томонидан имзоланган кредит шартномасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи томонидан берилган ариза (агар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай аризанинг расмийлаштирилиши мажбурий бўлса ёки кредит ташкилотининг ички қоидаларига асосан кредит шартномасини тузиш чоғида бундай аризанинг расмийлаштирилиши шарт бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчига кредит берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ордер, тўлов топшириқномаси, электрон тўлов воситасига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномалари бўйича истеъмолчи томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилоти истеъмолчининг талабига кўра, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни уларни тайёрлаш харажатларидан ошмайдиган ҳақ эвазига чекланмаган тарзда тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этишнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, кредит ташкилоти томонидан истеъмолчига бу ҳақда асосли равишда ёзма хабар берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Истеъмолчининг тегишли сўрови кредит ташкилотида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кредит шартномаси, истеъмолчи томонидан берилган ариза ва истеъмолчига кредит берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда бир иш куни ичида кредит шартномалари бўйича истеъмолчи томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Микромолия ташкилоти қарз олувчи томонидан шартномага асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровда бўлган мол-мулкка нисбатан кредит ташкилотининг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Муддати ўтган қарздорлик юзага келганда кредит ташкилотларининг истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Кредит ташкилоти кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида кредит ташкилоти қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредит шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келган санадан бошлаб ўн кун ичида истеъмолчи билан кредит шартномасида келишилган ҳар қандай боғланиш алоқа воситалари ва усулларидан, шу жумладан электрон алоқа воситаларидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллардан фойдаланиб, истеъмолчига муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида хабар бериши, шунингдек истеъмолчининг кредит шартномасида кўзда тутилган манзилига муддати ўтган қарздорликни сўндириши лозимлиги ҳақида ёзма талабнома юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Кредит ташкилоти йўллайдиган талабномада қуйидаги ахборот кўрсатилган бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ташкилотининг номи ва уни идентификациялаш учун етарли маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома расмийлаштирилган санадаги истеъмолчининг кредит қарзи миқдори ва таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарзни тўлаш усули (усуллари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи ўз мажбуриятларини бажариши лозим бўлган муддат (ўн кундан кам бўлмаслиги лозим);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабномада кўрсатилган муддатгача истеъмолчи ўз мажбуриятларини бажармаслигининг оқибатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низони судгача ҳал қилиш усуллари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача талабномани (хабарномани) қўлга топширишга ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Кредит ташкилоти ва истеъмолчи тарафларнинг ўзаро розилигига кўра, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган низони судгача ҳал қилиш усулларини, шу жумладан, музокаралар ўтказиш орқали, қўллашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Истеъмолчи талабномада белгиланган муддатда кўрсатилган талабларни лозим даражада бажармаганда, кредит ташкилоти судга даъво билан мурожаат этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Истеъмолчиларнинг шикоятларини кўриб чиқишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Кредит ташкилотида истеъмолчиларнинг шикоятларини кўриб чиқиш бўйича тартиб бўлиши шарт. Бунда, истеъмолчиларнинг шикоятларини кўриб чиқиш тартиби қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низомга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Кредит ташкилоти томонидан шикоятларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар кредит ташкилотининг стендларида ва расмий веб-сайтида (мавжуд бўлса) жойлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Истеъмолчининг талабига мувофиқ кредит ташкилоти истеъмолчига шикоятларни кўриб чиқиш тартибини тушунтириб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилоти шикоятларни ўз вақтида ва холисона кўриб чиқилишини таъминлайди ҳамда унинг натижалари бўйича шикоят этувчиларни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ташкилоти томонидан истеъмолчиларнинг шикоятларини кўриб чиқиш бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Кредит ташкилоти истеъмолчининг шикоят қилиш ҳуқуқини чеклашга ҳақли эмас. Кредит ташкилоти томонидан шикоятни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Кредит ташкилоти ўзининг расмий веб-сайти (мавжуд бўлса) орқали истеъмолчиларнинг электрон шикоятларини қабул қилишни ташкиллаштириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Истеъмолчиларнинг барча ёзма ва электрон шикоятлари ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш кунида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Истеъмолчиларнинг шикоятлари кредит ташкилотига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ва ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Қуйидаги шикоятлар кўриб чиқилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аноним шикоятлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган шикоятлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли шикоятлар кўрмай қолдирилганлиги тўғрисида шикоят қилувчи тегишли тартибда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Телефон орқали шикоят этилганда, ушбу шикоятни кейинчалик кўриб чиқишда фойдаланиш мақсадида истеъмолчини олдиндан хабардор қилган ҳолда суҳбат махсус (аудио) техника воситалари орқали ёзиб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Кредит ташкилоти ходимининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан келиб тушган шикоят, шу ходимнинг ўзига кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Истеъмолчининг шикояти асосли деб топилган ҳолларда, кредит ташкилоти камчиликларни бартараф этиш, истеъмолчининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини тиклаш юзасидан тегишли чораларни кўриши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Кредит ташкилоти мунтазам равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг шикоятларини мониторинг қилади, унда қайд этилган масалаларни ҳамда шикоятлар динамикасини таҳлил этади, умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг шикоятлари билан ишлашни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган камчиликларни бартараф этади ва келгусида кредит ташкилоти фаолиятида бундай камчиликлар такрорланмаслигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАРАҚАСИ*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Микромолия ташкилотининг номи, расмий веб-сайти (мавжуд бўлса), телефон рақамлари

1-бўлим. Кредит бўйича маълумотлар

1. Кредитнинг тури

2. Кредитнинг мақсади

3. Кредитнинг миқдори

4. Кредитдан фойдаланиш муддати

5. Кредитдан фойдаланиш муддати давомидаги фоиз ставкаси (номинал миқдорда) ва ушбу фоиз миқдори бўйича тўланиши лозим бўлган сумма

________________

(фоиз кўринишида)

_________________

(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида)

6. Кредитнинг тўлиқ фойдаланиш муддати давомида тўланадиган жами сумма

____________________________________________________________________

(кредитнинг миқдори) + (ҳисобланадиган фоизлар) = (жами тўланадиган сумма)

7. Кредитнинг имтиёзли даври (агар мавжуд бўлса)

8. Тўловларнинг даврийлиги

(ҳар ойда, ҳар чоракда ва ҳ.к.)

9. Кредитни сўндириш усули

(аннуитет усулида (тенг миқдорларда), дифференциал усулида)

10. Тўловларнинг даврида бир марталик тўлов суммаси:

аннуитет усулида

_____________________

дифференциал усулида

_____________________

(оралиқ тўловларидан энг кўп миқдордаги тўлов)

11. Кредитни ажратиш шакли

(маҳсулот/хизмат таъминотчиси ҳисобварағига пул ўтказиш, нақд пул, банк картасига ўтказиш, ва ҳ.к.)

12. Кредит билан боғлиқ қўшимча харажатлар, жумладан (агар бундай харажатлар мавжуд бўлса):

_________________________

(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами)

Турлари бўйича микромолия ташкилотининг комиссия ва йиғимлари

(алоҳида кўрсатилсин)

________________________

(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида)

учинчи шахслар хизмати

(алоҳида кўрсатилсин)

________________________

(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида)

13. Кредитнинг тўлиқ қиймати

(номинал фоиз ставкасини ва кредитга хизмат кўрсатиш харажатларини ўз ичига олади)

14. Кредит олиш бўйича тақдим қилинган аризани кўриб чиқиш муддати

2-бўлим. Бошқа молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ муҳим шартлар

1. Кредит бўйича қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун шартномада кўзда тутилаётган тўлаши лозим бўлган неустойка (жарима, пеня) (агар бундай шарт мавжуд бўлса)

_______________________________

(фоиз ёки қатъий белгиланган сумма кўрсатилади, шунингдек неустойка (жарима, пеня) ҳисоблаш учун асос бўлувчи шартнома шартлари келтирилади)

2. Кредит бўйича қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун кредит суммасидан тўланадиган оширилган фоиз ставкаси миқдори (агар бундай шарт мавжуд бўлса)

_______________

(фоизда)

3. Кредитнинг таъминоти

(таъминот предметига қўйиладиган минимал талаблар, гаровнинг минимал қиймати)

Кредит олишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!

Сиз кредитнинг шартлари ва қиймати тўғрисида, тўловлар ва ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида (фоизлар, жарима ва пенялар), кредит шартномаси бўйича Сизнинг ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз тўғрисида, кредит шартномаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ва жавобгарликлар тўғрисида, шунингдек Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан микромолия ташкилотидан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.

Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (телефон рақами кўрсатилади) рақамли телефонга ёки (микромолия ташкилотининг почта манзили кўрсатилади) манзилга ёки (микромолия ташкилотининг электрон почтаси манзили кўрсатилади) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.

АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ

ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.

_______________________________________________________

________________________

(микромолия ташкилоти мутахассисининг Ф.И.О. ва лавозими)

(тўлдирилган сана)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Изоҳ: Мазкур варақа кредит шартномаси ёки кредит олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли микромолия ташкилотларининг кредитлаш шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2022 й., 10/22/3384/0804-сон)