06.09.2022 йилдаги 496-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.09.2022 йилдаги 496-сон
Kuchga kirish sanasi
06.09.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика бўйича ичимлик ва оқова сув тизимидаги истеъмолчиларнинг сувни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган сув сарфи харажатларини назорат қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича маълумотларни ўз вақтида шакллантириш учун сув ҳисоблагичларнинг масофадан маълумот узатувчи замонавий технологияларини жорий этиш талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ичимлик ва оқова сувни чиқариш хизматлари юзасидан дебитор қарздорликни кескин камайтириш мақсадида юридик шахс бўлган истеъмолчининг банкдаги ҳисобварағига тўлов талабномасини қўйиш йўли билан амалга ошириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 24 майдаги ПҚ-257-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан аҳолининг қиёслаш муддати тугаган ҳисобга олиш асбобларини янгисига алмаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган истеъмолчиларга ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китобни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчининг ихтиёрига кўра ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилоти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш ва сувни ҳисобга олиш асбобларини муҳрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс бўлган истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари юзасидан дебитор қарздорлигини ундириш чорасини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ижтимоий буюртма асосида ташкил қилинган ичимлик сув таъминоти корхоналарининг электрон реестрини юритиш ҳамда уларга методик ва амалий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер ости чучук сув ресурслари камайиб кетаётган ҳудудларнинг рўйхатини тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 6 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
496-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 сентябрдаги 496-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аҳолига қиёслаш муддати тугаган сувни ҳисобга олиш асбобларини янгисига алмаштириш ИСКХ ташкилотининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидаги мазмундаги 861-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«861. Юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ИСКХ ташкилотига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИСКХ ташкилоти томонидан камида 30 календарь кун аввал ёзма равишда огоҳлантиргандан сўнг масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун сувни ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) куйидаги мазмундаги 1091-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1091. II ва III гуруҳ истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари юзасидан дебитор қарздорлиги бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси имзоланган тақдирда, қарзни ундириш истеъмолчининг банкдаги ҳисобварағига тўлов талабномасини қўйиш йўли билан амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ичимлик сув таъминоти объектлари фойдаланишга тайёр ҳолда топширилган тақдирда (ўлчаш воситалари ўрнатилиб, ичимлик сув уй ҳўжалигигача етказилган тақдирда), истеъмолчининг ихтиёрига кўра СҚКХ билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш ва сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2022 й., 09/22/496/0799-сон; 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон)