30.08.2022 йилдаги ПҚ-366-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.08.2022 йилдаги ПҚ-366-сон
Kuchga kirish sanasi
30.08.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ресурслари балансини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, ишсиз фуқароларни, айниқса, хотин-қизлар ва меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка кенг жалб этиш, шунингдек, норасмий бандликни камайтириш бўйича таъсирчан янги механизмларни жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маҳаллаларда ишсизликни камайтириш ва норасмий бандлик улушини қисқартириш учун шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб 1-иловада кўрсатилган 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2025 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача камайтирилади;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2023 йил 1 январдан бошлаб ўзининг шахсий томорқа ер участкасида 2-иловада кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-иловада кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларга уларга тегишли бўлган томорқа ер участкасининг майдони ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъи назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-иловада кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларнинг ҳисобини юритиш маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорлик субъектларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка), паррандани сақлаш учун катак, озуқа еми ҳамда дори воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узум кўчати ва ток сўриси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асалари оиласи, асалари уяси учун қути ҳамда озуқа еми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуён, қуён катаги ва озуқа еми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балиқ чавоқлари, сунъий ҳовуз ва озуқа емини харид қилиш ҳамда кейинчалик томорқа ер эгаларига тақдим этиш учун субсидия ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, мазкур субсидия бир нафар томорқа ер участкаси эгаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (М. Убайдуллаев) билан биргаликда уч ой муддатда Солиқ кодексига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2023 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларга рухсат этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркорларга мураккаб бўлмаган умумий қурилиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик ишлари, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)ни (кейинги ўринларда — умумий қурилиш ишлари), шу жумладан юридик шахслар учун ҳам бажаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-пудрат ташкилотларига умумий қурилиш ишларини бажариш учун шартнома асосида якка тартибдаги тадбиркорларни жалб қилишга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркорларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун беш нафаргача ходимларни ёллашга рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда умумий қурилиш ишлари билан норасмий шуғулланаётган жисмоний шахслар, шунингдек, хорижий давлатларда қурилиш соҳасида ишлаб, Ўзбекистон Республикасига қайтган фуқароларга якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган субсидияларни олишда кўмаклашсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 мартга қадар бир марталик ишларни бажарувчи шахслар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида улар кўп йиғиладиган жойларда кунлик меҳнат марказларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш ҳамда ушбу марказларда банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида умумий қурилиш ишларига якка тартибдаги тадбиркорларни кенг жалб қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркорларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари доирасида бажариладиган умумий қурилиш ишларига кенг жалб қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2024 йилларда норасмий бандлик улушини қисқартириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 — 2026 йилларда норасмий бандлик улушини қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ҳамда Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда маҳаллаларда норасмий банд бўлган фуқаролар ўртасида сўровнома ўтказиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровномалар натижасида норасмий бандликни келтириб чиқарувчи омилларни аниқласин ҳамда уларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда ҳудудлар ва иқтисодий фаолият турлари кесимида аниқланган норасмий бандликни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили камида 500 минг нафар норасмий банд бўлган шахсларнинг фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштириш бўйича зарур амалий чора-тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 2022 йил 1 ноябрдан меҳнатга лаёқатли аҳолини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўйича шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ қуйидагиларнинг ҳисоби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларда фаолият юритаётган шахсларнинг — «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби ҳамда давлат статистика ҳисоботларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги тадбиркорлар ва улар ёллаган ходимлар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда деҳқон хўжаликларида банд бўлганлар — Давлат солиқ қўмитасининг ахборот базасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳунармандлар — «Ҳунарманд» уюшмасининг ахборот базасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида банд бўлганлар ва касб-ҳунарга ўқиётганлар — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Бандлик хизмати» ахборот тизимида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш учун кетган шахслар — Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг «Labour migration» ахборот тизимида ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ахборот базасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган фуқаролар — Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ахборот базасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларига ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида банд бўлганлар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ахборот базасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш кооперативларида ҳамда касаначилик (уй меҳнати) билан банд бўлганлар — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ахборот базаси ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Бандлик хизмати» ахборот тизимида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй шароитида пилла етиштириш, ипак мато, қўлда ипак гилам тўқиш билан шуғулланувчи ҳамда шахсий томорқа ер участкасида тут меваси ва кўчати етиштирувчи шахслар — «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ахборот базасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчилар, тадбиркорлик субъектларига ёрдам берувчи оила аъзолари ҳамда оилавий корхоналарда банд бўлганлар — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ахборот базаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Mening ishim» буюртмалар биржаси онлайн-майдони ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг ахборот базасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз фуқаролар — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Бандлик хизмати» ахборот тизимида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексининг мазкур қарорнинг 7-бандида кўрсатилган ахборот манбалари билан интеграция қилинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида жамланган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси меҳнат ресурслари балансини шаҳар ва туманлар кесимида ишлаб чиқилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг «Ёшлар дафтари» платформасида «Битирувчилар бандлиги» функционалини жорий қилиш ва бу орқали умумий ўрта, профессионал ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг уч йил давомидаги бандлик ҳолатини мониторинг қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Ёшлар дафтари» платформасининг тегишли вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўз келажагимга ўзим инвестор» лойиҳаси доирасида 2023-2024 йилларда меҳнат органлари томонидан хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига кўрсатиладиган хизматларнинг прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов) ҳамда Молия вазирлиги (Т. Ишметов) меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар бандлигини таъминлаш, шу жумладан уларни доимий ва вақтинчалик ишларга жойлаштириш, тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган субсидияларни ажратиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норасмий меҳнатнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи, ижтимоий хавфсизлиги, иш қобилияти сақланишига салбий таъсири, уларда давлат пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни берувчи иш стажи шаклланмаслиги юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўз келажагимга ўзим инвестор» лойиҳаси доирасида хориждан қайтиб келган ва ўз бизнесини йўлга қўйиб, самарали меҳнат қилаётган тадбиркорлар фаолияти тўғрисида видеороликлар ишлаб чиқилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида, расмий веб-сайтларда, ижтимоий тармоқларда намойиш қилиб борилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 30 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-366-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-366-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган қўшимча фаолият (ишлар, хизматлар) турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Йўналиш номи

1.

Уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати

2.

Автомобиль бозорларида воситачилик хизмати

3.

Риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш)

4.

Уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати

5.

Маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар)

6.

Гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш)

7.

Тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш

8.

Ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш

9.

Уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш

10.

Кулолчилик

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-366-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахсий томорқа ер участкаларида юритиладиган қўшимча фаолият турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Йўналиш номи

1.

Чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар)

2.

Иссиқхона

3.

Паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак)

4.

Қуёнчилик

5.

Асаларичилик

6.

Балиқчилик

7.

Боғдорчилик

8.

Лимончилик

9.

Гулчилик

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-366-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2024 йилларда норасмий бандлик улушини қисқартириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«йўл харитаси»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Норасмий бандликни таҳлил қилиш

1.

Норасмий бандликни ўрганиш ва таҳлил қилиш воситаларини такомиллаштириш.

1. Ҳудудларда доимий равишда норасмий бандлик диагностикасини ўтказиш. Бунда:

маҳаллаларда норасмий банд бўлган фуқаролар ўртасида сўровнома ўтказиш;

сўровномалар натижасида норасмий бандликни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш;

ҳудудлар ва иқтисодий фаолият турлари бўйича норасмий бандлик харитасини яратиш;

аниқланган норасмий бандликни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш.

2. Ҳар чоракда ҳудудлар ва иқтисодий фаолият турлари кесимида норасмий бандликни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 — 2024 йилларда ҳар чоракда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда норасмий бандликни таҳлил қилиш ва камайтириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.

Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТнинг Тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда норасмий бандлик масалалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш. Бунда:

соҳада илғор бўлган халқаро экспертларни тадқиқотлар жараёнига жалб этиш;

норасмий бандликни камайтиришда муваффақиятга эришган давлатларнинг тажрибаларини ўрганиш;

илғор хорижий тажрибаларни амалиётга жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023-2024 йилларда, ҳар йили II чоракда

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Иқтисодий ислоҳотларнинг расмий бандликни оширишга таъсирини таҳлил қилиш.

Мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг расмий бандликни оширишга таъсирини таҳлил қилиш, шу жумладан:

давлат мулкини хусусийлаштириш ва ижарага бериш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва энергоресурслар нархларини эркинлаштириш;

пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳамда бўшаган ер участкаларини аҳолига очиқ танлов асосида ижарага бериш;

тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар ажратиш жараёнларини ўрганиш.

2023-2024 йилларда, ҳар йили III чоракда

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Энергетика вазирлиги

(Ш. Ходжаев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Марказий банк

(М. Нурмуратов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Давлат статистика қўмитаси

(Б. Бегалов),

Давлат мулкини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Норасмий бандликни қисқартиришни рағбатлантириш

4.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатини кенгайтириш орқали норасмий бандлик улушини қисқартириш.

1. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида амалга ошириш мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларини таҳлил қилиш.

2023 йил август

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов)

2. Таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатини кенгайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил ноябрь

5.

Норасмий бандлик улушини қисқартириш мақсадида шахсий томорқа ер участкаларида банд бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш.

1. Шахсий томорқа ер участкаларда юритиладиган фаолият турларини кенгайтириш, шунингдек, томорқа ер участкасида расмий банд бўлган шахс сифатида фаолият юритиш учун қонунчиликда мавжуд бўлган талабларни соддалаштириш.

2022 йил ноябрь

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

(А. Хаитов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

2. Ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, уларни расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритиш ва ушбу давр учун уларга меҳнат стажини ҳисоблаш.

2023 йил январь

6.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёллаган ходимлар учун тўланадиган ижтимоий солиқ суммасини камайтириш.

1. Якка тартибдаги тадбиркорлар ўзлари ёллаган ходимлар учун тўлайдиган ижтимоий солиқ суммасини ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоригача камайтириш.

2023 йил январь

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан яратилган иш ўринларнинг умумий сонини 2 баробарга ошириш чораларини кўриш.

2024 йил декабрь

7.

Мавсумий ишларда банд бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитларни яратиш.

Мавсумий ишларда банд бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва уларда:

мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида банд бўлганлар учун бригадалар ташкил қилиш ва улар аъзоларини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш;

бригада етакчисига ҳар бир ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган фуқаро учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик рағбатлантирувчи тўловлар тўлашни назарда тутиш.

2022 йил ноябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Хизмат кўрсатиш соҳасида норасмий банд бўлган ва кейинчалик ўз фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштирган фуқароларни рағбатлантириш бўйича таклиф тайёрлаш.

Хизмат кўрсатиш соҳасида норасмий банд бўлган, кейинчалик ўз фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштирган фуқарога қуйидаги имтиёзларни жорий этиш бўйича таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

ўз фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштирганидан сўнг 6 ой давомида ишлаган шахсларга — касб-ҳунарга ўрганиш ва хорижий тилларга ўқиш ёки малакани тасдиқловчи сертификатни олиш харажатларини тўлаб бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари миқдорида;

ўз фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштирганидан сўнг 3 ой давомида ишлаган шахсларга — махсус кийим ва ҳимояланиш воситаларини сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш.

2022 йил ноябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

9.

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини оширган кичик тадбиркорлик субъектларига тўланган ижтимоий солиқ суммасининг бир қисмини қайтариш бўйича таклиф тайёрлаш.

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритаётган ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини оширган кичик тадбиркорлик субъектларига тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариб беришни назарда тутувчи қуйидаги имтиёзларни жорий этиш юзасидан таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини ўтган йилга нисбатан 1 фоизга оширганда — ўтган йил давомида тўланган ижтимоий солиқ суммасининг 0,5 фоизини;

йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини ўтган йилга нисбатан 3 фоизга оширганда — ўтган йил давомида тўланган ижтимоий солиқ суммасининг 2 фоизини;

йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини ўтган йилга нисбатан 5 фоизга оширганда — ўтган йил давомида тўланган ижтимоий солиқ суммасининг 3,5 фоизини;

йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорини ўтган йилга нисбатан 10 фоизга оширганда — ўтган йил давомида тўланган ижтимоий солиқ суммасининг 8 фоизини қайтариш.

2023 йил март

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

10.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида норасмий банд бўлган шахслар фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштириш бўйича таклиф тайёрлаш.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида норасмий банд бўлган шахслар фаолиятини белгиланган тартибда расмийлаштириш бўйича қуйидаги таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган шахслар билан 7 кундан 11 ойгача бўлган муддатда мавсумий меҳнат шартномасини тузиш;

мавсумий меҳнат шартномасини расмийлаштирган ишловчиларнинг ижтимоий солиқ тўловини 2025 йил 1 январга қадар 1 фоиз миқдорида белгилаш.

2023 йил январь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

11.

Масофавий ишлаётган ходимлар (фрилансер) учун қулай шароитлар яратиш.

Масофавий ишлаётган ходимлар учун «freelancer.uz» электрон платформасини яратиш.

Бунда, электрон платформада буюртмалар топиш, келишувлар тузиш, касбий малакасини ошириш хизматлари кўрсатиш имкониятларини яратиб бериш.

2023 йил апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

12.

Олис ҳудудлардаги маҳаллаларда кунлик меҳнат марказларини ташкил этиш.

Олис ҳудудлардаги маҳаллаларда кунлик меҳнат марказларини ташкил этиш. Бунда:

Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан марказлар учун мини ускуна ва инвентарларни (мотокультиватор, хашак майдалаш машинаси, автоуловларни ювадиган карчер, кўрпа қавиш ускунаси, қандолатчилик печлари, бетон қоргич, пайвандлаш ва металл кесиш аппарати ва бошқа) сотиб олиш;

ускуна ва инвентарларни ишсиз фуқароларга имтиёзли ижарага бериш;

ускуна ва инвентарлар қиймати тўлиқ тўланганда, уларни фуқароларнинг ихтиёрида қолдириш;

марказлар томонидан берилган ускуна ва инвентарларни ишлатувчи шахсларни вақтинчалик банд бўлган шахс сифатида рўйхатга олиш.

2023-2024 йиллар давомида, ҳар йили 5 тадан марказ ташкил этиш

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

Ташкиллаштирилган ҳолда хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилаётган фуқароларни расмий банд аҳоли тоифасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий давлатлар, айниқса, Россия, Қозоғистон, Туркия, Корея Республикаси билан:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг хорижий давлатларда ишлаган давридаги меҳнат стажини ҳисобга олиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан хорижий давлатларда тўланган ижтимоий солиқ тўловларини кейинчалик уларга Ўзбекистонда пенсия тайинлашда ҳисобга олиш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига кўчириш борасида икки томонлама музокаралар олиб бориш.

2022-2023 йиллар давомида

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

(А. Хайдаров)

14.

Кунлик меҳнат марказлари фаолиятини такомиллаштириш, бир марталик ишларни бажарувчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун нодавлат нотижорат ташкилотларни кенг жалб қилиш.

1. Хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини кунлик ишларга жалб қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш.

2022 йил ноябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2. Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда кунлик ишлар бозорини такомиллаштириш соҳасида семинарлар ташкил этиш.

2023 йил февраль

3. Кунлик ишлар бозорини такомиллаштириш мақсадида ўтказиладиган тадқиқотларга нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб қилиш.

2023 йил ҳар чоракда

15.

Кунлик меҳнат марказларининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида тажрибага эга бўлган хорижий экспертларни жалб қилиш.

1. Кунлик меҳнат марказлари фаолияти самарали йўлга қўйилган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш.

2023 йил декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2. Илғор хорижий давлатлар билан ушбу йўналишда ҳамкорлик қилиш ва экспертларни жалб қилиш бўйича меморандумлар имзолаш.

2024 йил март

3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва ҳокимликларнинг маблағлари ҳисобидан хорижий экспертларни жалб қилиш.

2024 йил май

4. Кунлик меҳнат марказлари орқали бир марталик ишларни бажарувчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш бўйича замонавий механизмларни жорий этиш.

2024 йил сентябрь

16.

Кунлик меҳнат марказлари фаолиятини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш.

1. Кунлик меҳнат марказлари фаолиятини Тошкент шаҳрининг барча туманларида, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш.

2024 йил март

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2. Давлат-хусусий шериклик битимида белгиланган самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқ Кунлик меҳнат маркази фаолиятини баҳолаш ва таҳлил қилиш.

2024 йил сентябрь

3. Лойиҳа муваффақиятли амалга оширилиб, кутилган натижаларга эришилган тақдирда, мазкур лойиҳани республиканинг бошқа ҳудудларида амалга ошириш чораларини кўриш.

2024 йил декабрь

III. Ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш орқали норасмий бандликни камайтириш

17.

Ўзбекистон Республикаси томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг бандлик масалаларига оид конвенцияларини ратификация қилиш масаласини ўрганиш.

1. Ўзбекистон Республикаси томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг қуйидаги конвенцияларини ратификация қилиш масаласини ўрганиб чиқиш:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б. Мусаев),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Закиров),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(В. Норов),

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

(Б. Гулямов),

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси

(К. Рафиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

«Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари туфайли таъминот тўғрисида»ги 121-сонли Конвенция (Женева, 1964 йил 8 июль);

2022 йил декабрь

«Меҳнат хавфсизлиги, гигиенаси ва ишлаб чиқариш муҳити тўғрисида»ги 155-сонли Конвенция (Женева, 1981 йил 22 июнь);

2023 йил апрель

«Бандликка кўмаклашиш ва ишсизликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 168-сонли Конвенция (Женева, 1988 йил 21 июнь).

2023 йил июль

2. Ўрганиш натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2023 йил сентябрь

18.

Иш берувчилар томонидан фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинганлиги юзасидан назорат механизмларини такомиллаштириш, хусусан, суғурта компанияларини «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига интеграция қилиш.

1. Суғурта компаниялари ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида Меморандум имзолаш.

2023 йил январь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов),

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

(А. Хайдаров),

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги

(К. Талипов)

2. Интеграциянинг техник йўриқномасини ишлаб чиқиш.

2023 йил март

3. Суғурта компанияларининг ахборот тизимларини «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАКга интеграция қилиш.

2023 йил сентябрь

IV. Норасмий бандликни камайтириш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш

19.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида оммавий тренинглар ўтказиш ишларини ташкил этиш.

Ҳудудлар, туман (шаҳар)ларда профессионал тренерларни жалб қилган ҳолда қуйидаги мавзуларда тренинглар ташкил этиш:

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда солиқ ва меҳнат қонунчилигига, меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;

расмий меҳнат муносабатларининг иш берувчилар ва ходимлар учун афзалликлари ва имкониятлари;

норасмий бандликнинг мамлакат иқтисодиётига, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимояланганлик даражасига салбий таъсири ва оқибатлари.

2022 — 2024 йиллар давомида

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Савдо саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Норасмий бандликни камайтириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотларни тарғиб қилиш ишларини кучайтириш.

1. Норасмий меҳнатнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи, ижтимоий хавфсизлиги, иш қобилияти сақланишига салбий таъсири, уларда давлат пенсия таъминотига бўлган ҳуқуқни берувчи иш стажи шаклланмаслиги юзасидан видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида, расмий веб-сайтларда, ижтимоий тармоқларда намойиш этиш.

2. Қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва норасмий бандлик улуши юқори бўлган бошқа соҳаларда норасмий меҳнат фаолиятини қонунийлаштирган ташкилотларнинг ижобий тажрибасини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

2022 — 2024 йиллар давомида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Қурилиш вазирлиги

(Б. Закиров),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(А. Воитов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-366-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 — 2026 йилларда норасмий бандлик улушини қисқартириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мақсадли кўрсаткичлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар номи

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

2026 йил

1.

Ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни бандликни таъминлаш дастурлари билан қамраб олиш кўламини кенгайтириш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларнинг дастурлар билан қамраб олинган улуши, фоизда

30

40

45

53

60

2.

Меҳнат органлари томонидан кўрсатиладиган рақамли хизмат турларини кўпайтириш, жами кўрсатилган хизматлар сонидаги улуши, фоизда

30

39

40

45

камида

50

3.

Меҳнат органларининг айрим вазифаларини хусусий секторга ўтказиш, жами хизматлар сонидаги улуши, фоизда

5

7

10

13

камида

15

4.

Банд бўлмаган аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, минг киши

37

70

80

90

100

5.

Норасмий секторда банд бўлганлар улушини қисқартириш, жами банд аҳоли (ташқи миграцияга кетганлар бундан мустасно) сонидаги улуши, фоизда

41

39

36

33

30

6.

Норасмий секторда банд бўлганларни иш жойини йўқотишдан ижтимоий суғурталаш қамровини кенгайтириш, норасмий банд бўлган ходимлар умумий сонидаги улуши, фоизда

-

1

4

7

камида

10

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-366-сон қарорига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўз келажагимга ўзим инвестор» лойиҳаси доирасида 2023-2024 йилларда меҳнат органлари томонидан хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига кўрсатиладиган хизматларнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

нафар

Т/р

Ҳудуд номи

Жами кўрсатиладиган хизматлар

Шундан, қуйидагилар ҳисобига:

Доимий ишга жойлаштириш ёки ўзини ўзи банд қилишда кўмаклашиш

Тадбиркорликка жалб қилиш ва кредит ажратилишида кўмаклашиш

Субсидия ажратиш

Касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш

2023 йил

2024 йил

2023 йил

2024 йил

2023 йил

2024 йил

2023 йил

2024 йил

2023 йил

2024 йил

Жами

165 000

170 000

127 000

130 000

19 900

21 000

7 600

8 080

10 500

10 920

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

19 422

19 760

14 744

15 050

2 482

2 500

977

980

1 218

1 230

2.

Андижон вилояти

19 422

19 945

14 925

15 283

2 390

2 462

882

900

1 225

1 300

3.

Бухоро вилояти

12 685

12 995

9 593

9 823

1 623

1 672

489

500

980

1 000

4.

Жиззах вилояти

3 117

3 918

2 302

2 358

375

945

271

300

168

315

5.

Қашқадарё вилояти

8 880

9 100

6 494

6 650

1 000

1 030

882

900

504

520

6.

Навоий вилояти

2 594

2 722

1 874

1 920

342

352

204

250

175

200

7.

Наманган вилояти

15 067

15 466

11 203

11 472

1 790

1 844

814

850

1 260

1 300

8.

Самарқанд вилояти

21 100

21 649

16 561

16 960

2 465

2 539

828

850

1 246

1 300

9.

Сирдарё вилояти

3 639

3 748

2 777

2 845

382

393

326

350

154

160

10.

Сурхондарё вилояти

12 408

12 713

9 396

9 620

1 498

1 543

814

850

700

700

11.

Тошкент вилояти

10 460

10 803

8 394

8 595

1 207

1 243

299

400

560

565

12.

Фарғона вилояти

5 068

5 318

3 913

4 007

583

601

68

200

504

510

13.

Хоразм вилояти

16 601

16 975

13 237

13 554

1 991

2 051

407

400

966

970

14.

Тошкент шаҳри

14 537

14 889

11 585

11 863

1 773

1 826

339

350

840

850

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:* Ушбу прогноз кўрсаткичлари қонунчиликда белгиланган барча манбалар ҳисобидан амалга оширилади. Меҳнат бозоридаги вазиятдан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси прогноз кўрсаткичлари йўналишлари ва миқдор кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-366-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарорининг 15-банди «а» кичик банди бешинчи хатбошисидаги «10» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги «Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4716-сон қарорининг 2-банди «б» кичик бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «10» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши «соҳаларда» сўзидан кейин «, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш соҳаларида» сўзлари билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4742-сон қарорига илова қуйидаги мазмундаги 69 — 78-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«69. Уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Автомобиль бозорларида воситачилик хизмати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Риэлторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Кулолчилик».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5140-сон қарорининг 14-банди бешинчи хатбошисидаги «ҳар бир иш билан банд бўлмаган фуқаро» сўзлари «ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2022 й., 07/22/366/0790-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)