ИЛОВА
(0029-22-сон СанҚваН)
1-ИЛОВА
|
Ишлаб чиқариш омиллари |
Катталик (рухсат этилган миқдор ёки даража) |
Аниқлаш услуби |
|
1. Ипак чанги |
6,0 мг/м3 |
Иш жойи ҳавосидаги чанг даражаси электроаспиратор ёрдамида тарози орқали (гравиметрик усулда) аниқланади. Бунда АФА-В («В» типидаги аэрозолли фильтр аналитик) фильтрларидан фойдаланиш тавсия қилинади ва намуна олиш вақти камида 10 дақиқа, ҳаво аспирацияси ҳажми камида 20 л/мин бўлиши керак. Фильтрдан ўтган ҳаводаги чанг миқдори мг/м3ларда ҳисоблаб чиқилади: Х = (К2-К1):V0= мг/м3, яъни: Х — чанг концентрацияси К1 — намуна олингунча бўлган фильтр вазни К2 — намуна олингандан кейинги фильтр вазни V0 — ўртача шароитда ҳаво ҳажми (ҳаво ҳарорати 20°С, барометрик босим 760 мм. симоб уст.). |
|
2. Шовқин |
80 дБ |
Иш жойларидаги шовқин даражаси қуйидаги норматив ҳужжатлар бўйича баҳоланади: ГОСТ ISO 9612-2016-сон «Инсонларга таъсирини баҳолаш учун шовқинни ўлчаш» давлатлараро стандарти; СанҚваН 0325-16-сон «Иш жойларида рухсат этилган шовқин даражаси бўйича санитария нормалари» санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари. |
|
3. Умумий тебраниш |
92 дБ |
Иш жойларида умумий тебраниш даражалари частотали таҳлил услубида аниқланади, умумий тебраниш интеграл частотали усули орқали ўтказилади, бунда тебраниш давомийлиги ва тебраниш дозаси ҳисобга олиниши лозим. Тебранишнинг ҳаққоний ҳолатини гигиеник баҳолаш СанҚваН 0326-16-сон «Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишларни санитария нормалари» санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ўтказилади. |
|
4. Микроиқлим |
Йилнинг совуқ даврида ҳаво ҳарорати 15 — 21 °C, нисбий намлик 40 — 60 фоиз, ҳаво ҳаракати 0,4 м/секунддан кам эмас; Йилнинг илиқ даврида ҳаво ҳарорати 21 — 29 °C, нисбий намлик 40 — 60 фоиз, ҳаво ҳаракати 0,4 — 0,7 м/секунд |
Иш жойларидаги микроиқлимни гигиеник баҳолаш СанҚваН 0324-16-сон «Ишлаб чиқариш корхоналари микроиқлимининг санитария-гигиеник нормалари» санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосан амалга оширилади. Ассман аспирацион психрометри ёрдамида ҳаво ҳарорати ва нисбий намликни ўлчаш, ҳаво ҳаракати тезлиги — анемометр ёрдамида, нурли иссиқлик — инспекцион актинометр ёрдамида ўлчанади. Микроиқлим шароитларини баҳолаш иш бошланишида, тушлик танаффусидан олдин ва иш куни охирида ўтказилади. |
2-ИЛОВА
|
А.Б. Искандаров |
— |
СГКК ИТИ катта илмий ходими, тиббиёт фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори |
|
Тақризчилар: |
|
|
|
Д.А. Зарединов |
— |
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази «Гигиена» кафедраси мудири, т.ф.д., профессор |
|
Н.Р. Самигова |
— |
Тошкент тиббиёт академияси «Коммунал гигиена ва меҳнат гигиенаси» кафедраси доценти, т.ф.н. |
|
А.У. Садиков |
— |
СГКК ИТИ бош илмий ходими, т.ф.д., профессор |