25.08.2022 йилдаги ПҚ-361-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 25.08.2022 йилдаги ПҚ-361-сон
Kuchga kirish sanasi
25.08.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзининг ноёб асарлари ҳамда оламшумул кашфиётлари билан жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк мутафаккир ва қомусий олим, Илк Ренессанс даврининг ёрқин намояндаси Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини янада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, ушбу йўналишда тадқиқотлар олиб бораётган етакчи халқаро илмий марказлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма), ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда кенг жамоатчиликнинг 2022-2023 йилларда буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини ЮНЕСКО шафелигида халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮНЕСКО Бош конференцияси қарори билан Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш ЮНЕСКОнинг 2022-2023 йилларда нишонланадиган халқаро юбилейлар рўйхатига киритилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий қўмита (А. Арипов) бир ой муддатда Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш бўйича ушбу қарорда белгиланган тадбирларни амалга оширишни ва қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини масъул ижрочилар, молиялаштириш манбалари ва миқдорларини аниқ белгилаган ҳолда тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикамиздаги Абу Райҳон Беруний номи билан боғлиқ обида ва қадамжоларни, шу жумладан Абу Райҳон Беруний шарафига ўрнатилган ёдгорлик мажмуаларини мукаммал таъмирлаш ва уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш, «Буюк Беруний мероси» халқаро сайёҳлик маршрутларини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олимлар ва мутахассисларнинг таклиф-мулоҳазалари асосида ишлаб чиқиладиган концепция асосида Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида 2023 йил якунига қадар Абу Райҳон Беруний мажмуасини қуриш ва унинг ҳудудида илмий-маърифий, маданий ва дам олиш ҳамда туризм объектлари фаолиятини ташкил қилиш, ушбу масалада икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори белгиланган тартибда қабул қилинишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аллома илмий-ижодий меросига мансуб қўлёзма ва бошқа маданий бойликларни реставрация қилиш, уларни ишончли сақлаш учун зарур шароит яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва Хоразм Маъмун академиясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларда маданий мерос объектлари, шу жумладан археология мероси объектлари, музей ашёларини реставрация ва консервация қилишга ихтисослашган лаборатория ташкил қилиш ҳамда уларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абу Райҳон Беруний меросини ўрганиш мақсадида халқаро миқёсда кенг кўламли илмий изланишлар олиб бориш ва уларнинг натижаларини эълон қилиш, шу мавзуда илмий, бадиий-публицистик асарлар яратиш, хорижий олимларнинг асарларини ўзбек ва қорақалпоқ тилларида нашр қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори сифатли медиа маҳсулотлар ҳамда аудиовизуал асарлар яратиш, уларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида эфирга бериб бориш, Интернет ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш, дунё миқёсида хештег ва челленж каби тарғиботнинг замонавий технологияларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абу Райҳон Беруний сиймоси тасвирланган, алломанинг илмий-ижодий меросига бағишланган почта маркалари ва конвертлар туркумини яратиш, тақвимлар ва кўргазмали ахборот воситалари, эсдалик тангалари, кумуш ва олтин юбилей тангаларини муомалага чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида Хоразм вилоятида тегишли фан бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадасини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари, Ўзбек миллий маданий марказлари, ватандошлар жамиятларида Абу Райҳон Беруний илмий-маърифий мероси, унинг инсонпарварлик ғояларини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида илмий анжуманлар ва давра суҳбатлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий доиралар, халқаро экспертлар ва кенг жамоатчиликнинг таклиф-мулоҳазалари асосида бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жамғарма Ташкилий қўмитанинг ишчи органи этиб белгилансин ва мазкур қарорда белгиланган вазифалар бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташқи ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини дунё миқёсида чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган шахсларни ҳамда илмий-ижодий муассасаларни тақдирлаш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абу Райҳон Беруний юбилейига бағишланган тадбирларни тегишли хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар, шу жумладан ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатлардаги Абу Райҳон Беруний ёдгорлик мажмуаларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борсин ҳамда уларнинг натижалари бўйича Ташкилий қўмитага таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фанлар академияси, Маданий мерос агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда хорижий давлатларда сақланаётган Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий-ижодий мероси ҳамда у яшаган даврга оид қўлёзмалар ва бошқа маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг факсимиле нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш, тадқиқ этиш ва давлат электрон каталоги ҳамда ЮНЕСКОнинг рақамли кутубхонасига жойлаштириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Инновацион ривожланиш вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва меросини тадқиқ этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ илмий лойиҳалар танловини эълон қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ёшлар ишлари агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил декабрга қадар «Беруний ва ёшлар» махсус дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин. Бунда, Абу Райҳон Беруний ҳаётига оид маълумотлар, унинг илмий-маърифий асарлари жамланган мобил илова яратсин ва ёшлар ўртасида кенг оммалаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ташкилий қўмита томонидан белгиланадиган муддатларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва фаолияти, унинг жаҳон тамаддуни ривожига қўшган улкан ҳиссасига бағишланган халқаро илмий-амалий конференциялар ҳамда илмий-маърифий тадбирларни ташкил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган халқаро анжуманни ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Абу Райҳон Берунийнинг барча асарларини тўплаш асосида босқичма-босқич алломанинг тўлиқ асарлари туркумини Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, араб ва форс тилларида нашр этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маданият вазирлиги 2023 йилда Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий-маърифий фаолияти асосида янги спектакллар яратсин ҳамда уларнинг республика бўйлаб театрларда намойиш этилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кинематография агентлиги 2022-2023 йилларда Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий-маърифий фаолиятига бағишланган бадиий, мультипликацион ва тўлиқ метражли ҳужжатли фильмлар, кўп қисмли телесериал яратиш ҳамда уларни хорижий мамлакатларда ҳам кенг намойиш қилиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бадиий академия ва «Ҳунарманд» уюшмаси 2022-2023 йилларда республикамиз бўйлаб Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий-маърифий фаолиятига бағишланган тасвирий санъат асарлари, миниатюралар, халқ амалий санъати намуналари ҳамда фотосуратлар кўргазмаларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бошқа вазирлик, идора ва ташкилотлар Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий-маърифий фаолияти ҳамда унинг жаҳон тамаддуни ривожига қўшган улкан ҳиссасини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида, шунингдек, таълим ташкилотлари ва меҳнат жамоаларида кенг тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш, алломанинг илмий-маърифий мероси асосида махсус кўрсатув ва эшиттиришлар, ўқув-маърифий фильмлар яратиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб Давлат бюджети ҳисобидан ажратилган маблағлар, ташкилотчиларнинг ўз маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 25 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-361-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 августдаги ПҚ-361-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

А.А. Абдувахитов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

4.

Г.О. Умерова

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

5.

Қ.Р. Сариев

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси

6.

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

7.

Ф.У. Эрманов

Хоразм вилояти ҳокими

8.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

9.

Т.А. Ишметов

молия вазири

10.

В.И. Норов

ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи

11.

А.Х. Тошқулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

12.

Б.С. Абдуҳалимов

Фанлар академиясининг вице-президенти

13.

Ш. Миноваров

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

14.

Ш. Зиёдов

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

15.

М.М. Ҳожиматов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

16.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

17.

А.Ж. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

18.

У.Р. Шодиев

Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили

19.

С. Ношади

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили (келишувга мувофиқ)

20.

З.М. Машрабов

Бобур номидаги халқаро жамоат фонди раиси

21.

И.И. Абдуллаев

Хоразм Маъмун академияси раиси

22.

С.С. Шукуров

Вазирлар Маҳкамаси департаменти мудири, Ташкилий қўмита котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2022 й., 07/22/361/0771-сон, )