05.08.2022 йилдаги СҚ-596-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 05.08.2022 йилдаги СҚ-596-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
05.08.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 6 ойида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини эшитиб ва муҳокама қилиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, Сенатнинг 2022 йил 19 мартдаги тегишли Қарорига мувофиқ кўрилган чоралар натижасида ўз фаолияти давомида жиноятларни жиловлаш борасида ишларни тўғри ташкил этмаган 1 559 нафар раҳбар ва ходимга интизомий таъсир чоралари қўлланилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил давомида очилмасдан қолган жиноятлардан 1 079 таси, аввалги йилларда очилмаган жиноятларнинг 151 таси фош этилиши таъминланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ҳисобот даврида содир этилган умумий жиноятларнинг 93,9 фоизи фош этилган, қидирувдаги 2 841 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 203 нафар шахс топилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ахборот технологиялари воситаларидан фойдаланиб содир этилган 332 та жиноят аниқланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бевосита маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профилактик ҳисобга олинган 3 067 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилган, 812 нафари тиббий диспансерларга, 215 нафари мажбурий даволашга, 172 нафари зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларига юборилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тазйиқ ва зўравонликка учраган 25 869 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилган, профилактик тадбирлар натижасида 8 348 та оила ярашган, 25 125 та низоли масала бартараф этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йилнинг 1-ярмида 9 349 та маҳалладан 4 951 тасида ёки 53 фоизида жиноят содир этилмаган, 1 279 тасида ёки 14 фоизида жиноятлар камайишига эришилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноятлар кўпайган 3 119 та ёки 33 фоиз маҳалла «қизил» тоифага киритилиб, ҳамкорликда қўшма патруллик йўналишлари ташкил этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эришилган натижалар билан бирга ички ишлар органлари фаолиятида муайян камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ҳам мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, 2022 йилнинг 6 ойида мамлакатда 46 529 та жиноят рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 28 530 таси ёки 61,3 фоизи ҳисобот даврида содир этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жами жиноятлар сони ҳар 100 минг аҳолига 132 тадан тўғри келган бир вақтда юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида 363 тани, Фарғонада 190 тани, Тошкент вилоятида 184 тани, Сирдарёда 148 тани қайд этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга олинган жами жиноятларнинг 27 430 таси ёки 59 фоизи олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар бўлса, 19 099 таси ёки 41 фоизи аниқланадиган жиноятлардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар профилактикаси ҳамда аниқланадиган жиноятларни фош этиш фаолияти тўғри ташкил этилмаганлиги ҳамда маҳалла ва жамоатчилик билан ҳамкорлик сустлиги оқибатида олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг салмоқли қисми Фарғона ва Қашқадарёда 75 фоиз, Бухоро ва Наманганда 74 фоиз, Сурхондарёда 73 фоиз ва Тошкент шаҳрида 71 фоизга тўғри келган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, профилактика тадбирлари натижасида реал олдини олиш имкониятлари мавжуд бўлган ва маҳалла ҳудудида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш профилактика инспекторларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланса-да, бу йўналишдаги ишлар сустлиги боис, ушбу турдаги жиноятлар жами жиноятларнинг аксарият қисмини ташкил этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, маҳаллалар ҳудудида 20 082 та жиноят содир этилган бўлиб, умумий рўйхатга олинган жиноятларнинг 43 фоизини ташкил этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур жиноятлар ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан ўртача 57 тани ташкил қилган бир вақтда Тошкент шаҳрида 157 та, Фарғонада 98 та, Тошкент вилоятида 87 та ва Сирдарёда 58 тага етган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профилактик ишлар лозим даражада ташкил этилмаганлиги оқибатида олдини олиши мумкин бўлган айрим турдаги жиноятлар кўпайишига шароит яратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йилнинг 6 ойида содир этилган 183 та қотилликнинг 80 таси ёки 44 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу жиноятларнинг 77 таси ёки 96 фоизи эр-хотин, ака-ука, ота-ўғил ва бошқа яқин қариндошлар ўртасида юз берган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилмаслиги оқибатида 2022 йилнинг 6 ойида 3 999 нафар хотин-қиз томонидан 14 та қотиллик, 41 та оғир тан жароҳати етказиш, 565 та ўғрилик, 921 та фирибгарлик, 13 та талончилик жинояти содир этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган шахсларни 93 фоизи, гиёҳвандларнинг 96 фоизи мажбурий даволанишга юборилмаган бўлса, спиртли ичимликка ружу қўйганларнинг атиги 4,1 фоизи, диспансер ҳисобидаги тажовузкор руҳий касалларнинг 52 фоизи мажбурий даволанишга юборилган, холос.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга лозим даражада эътибор қаратилмаганлиги оқибатида ўтган 6 ойда қайд этилган жами жиноятларнинг 9 418 таси (20 фоизи) айнан ёшлар томонидан содир этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноятга қўл урган 12 940 нафар ёшларнинг 1 278 нафарини хотин-қизлар, 504 нафарини олий ўқув юрти талабалари, 2 290 нафарини бандлиги таъминланмаган, таълим билан қамраб олинмаган ёшлар ташкил этган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай жиноятларнинг 58 фоизи Фарғона (26 фоиз), Наманган (8 фоиз) ва Тошкент (8 фоиз) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (10 фоиз) содир этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабларда йўлга қўйилган «давомат тадбирлари» имкониятларидан самарали фойдаланиш, аҳолини огоҳликка чақириш йўналишидаги ишлар ҳам мунтазам равишда олиб борилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг сони айрим ҳудудларда юқорилигича қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, ушбу жиноятларнинг 66 фоизи Фарғона (40 фоиз), Тошкент (9 фоиз), Наманган (6 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (11 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Профилактик ҳисобга олиш фаолияти айрим ҳудудларда қониқарсиз ташкил этилганлиги оқибатида профилактик ҳисобга олинган илгари судланганлар томонидан 230 та жиноят содир этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобга олинганлар билан ҳам профилактика ишлари ўзининг самарасини бермаганлиги оқибатида 277 нафар шахслар маъмурий ҳуқуқбузарликда назарда тутилган ҳаракатни такроран содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий назорат ўрнатилган шахсларнинг 7,2 (434-6 054) фоизи қайта жиноят содир этган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу тоифадаги шахслар томонидан 417 та маъмурий назорат қоидаларини бузиш, 12 та ўғирлик, 2 та гиёҳвандлик, 1 тадан қотиллик, оғир тан жароҳат етказиш ва номусга тегиш жиноятлари содир этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд органлари томонидан ўта хавфли рецидивистлар деб топилган шахсларнинг маъмурий назоратга олинмаганлиги оқибатида, улар томонидан 2 тадан оғир тан жароҳати етказиш ва гиёҳвандлик билан боғлиқ, 6 та ўғирлик жиноятлари содир этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноятларни ўз вақтида фош этиш борасидаги тадбирлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги оқибатида 2022 йил 6 ойида содир этилган жиноятларнинг 2 801 таси ёки 6 фоизи фош этилмасдан қолган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, ўғрилик жиноятининг 1 336 таси, фирибгарлик жиноятининг 781 таси, қотиллик жиноятининг 2 таси, номусга тегиш билан боғлиқ жиноятларнинг 4 таси фош этилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиноятчиликни жиловлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни лозим даражада ташкил этмаганликлари учун 191 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ўрта бўғин раҳбарлари ва масъул ходимлари интизомий жазога тортилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларининг 545 нафари хизмат интизомини бузган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, республика ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишлари ҳам бугунги кун талаби даражасида ташкил этилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги сабабли 2022 йилнинг 6 ойи давомида жами 4 миллионга яқин йўл ҳаракати қоидабузарлиги, жумладан 2 миллиондан ортиқ қўпол қоидабузарлик, 22 мингдан ортиқ транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 219 мингга яқин пиёдалар қоидабузарлиги қайд этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оқибатда, 3 559 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларнинг 2 775 таси тан жароҳати ва 784 таси ўлим билан боғлиқ ҳолатларни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, 2022 йилнинг ўтган 6 ойида болалар билан боғлиқ 595 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 529 нафар бола жароҳатланган ва 97 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилган хато ва камчиликларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа «хонадонбай» ва «фуқаробай» тизим асосида ҳамкор идора, ташкилотлар билан манзилли ва истиқболли дастури ишлаб чиқилмаганлиги, вазирлик томонидан ягона амалиётни шакллантириш ва мувофиқлаштириш чоралари кўрилмаётганлиги, хусусан, жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ягона ва самарали методика ишлаб чиқилмаганлиги, ҳудудларда ўқув муассасаларига бевосита бириктирилган инспектор-психолог, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор фаолияти мувофиқлаштириб борилмаётганлиги, муқаддам судланганлар бандлигини таъминлаш, даволаш, уй-жой муаммоларини ҳал қилиш ишлари қониқарли ташкил этилмаётганлиги ва бошқа бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 321-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда мазкур Қарорда қайд этилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган чораларни вазирлик ҳайъати мажлисида муҳокама қилиб, тегишли қарор қабул қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Тошкент шаҳри, Фарғона, Тошкент, Сирдарё вилоятларида жиноятчиликнинг ошиши сабабларини чуқур ўрганиб, уларни бартараф этишга қаратилган аниқ чораларни белгиласин, бунда масъулларнинг жавобгарлигини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси бўйича ички ишлар идоралари билан ҳамкорлик қилиш борасида сусткашликка йўл қўяётган мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг масъуллари ҳақидаги таҳлилий ахборотларни Сенатга тақдим этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар салмоғи ортиб бораётган ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганган ҳолда вазиятни яхшилаш бўйича қўшимча чоралар кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла ҳудудида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш бўйича профилактика инспекторларининг масъулиятини кучайтириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
профилактик ҳисобга олиш фаолияти қониқарсиз ташкил этилган ҳудудлар масъулларининг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқсин, бунда илгари судланганлар, маъмурий назорат ўрнатилганлар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлилига алоҳида эътибор берсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятларни ўз вақтида фош этиш борасидаги тадбирлар самарадорлигини оширсин, фош этилмасдан қолаётган жиноятларни очиш ишларини кучайтирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноятчиликни жиловлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни лозим даражада ташкил этмаган ходимларга нисбатан тегишли таъсир чораларини қўллаш бўйича ишларни янада фаол давом эттирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишларини мутлақо янги босқичга кўтариш бўйича қатъий чоралар кўрсин, бу борадаги асосли таклиф ҳамда ташаббусларни парламент ва ҳукумат муҳокамасига мунтазам киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (С. Турдиев) ва Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила-турмуш доирасидаги низоларнинг олдини олиш ишларини янада кучайтирсин, айниқса, эр-хотин, ака-ука, ота-ўғил ва бошқа яқин қариндошлар ўртасида юз бераётган жиноятларни камайтириш бўйича аниқ тадбирларни белгиласин ва ижросини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг муаммоларини тўлиқ ҳал этиш бўйича аниқ амалий чораларни кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) икки ой муддатда соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган шахсларни мажбурий даволашга юбориш борасида юзага келаётган муаммолар бўйича таҳлилий маълумотлар ва уларнинг ечими юзасидан асослантирилган таклифларни Сенатга тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Ешлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) билан биргаликда ёшлар ҳамда вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар таҳлиллари асосида уларнинг муаммоларини бартараф этиш, шу тариқа жиноятларнинг олдини олишга алоҳида аҳамият қаратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига манфаатдор тузилмаларни жалб қилган ҳолда ҳар чоракда жойларда оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятларни чуқур таҳлиллар асосида мунтазам танқидий муҳокама қилиб бориш ва бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли чора кўриш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси (К. Бурханов), Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси (М. Кадирханова) билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар мутасадди вазирлик ва идораларни жалб қилган ҳолда ҳудудларда оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида содир этилган ҳар бир оғир ва ўта оғир жиноятлар сабабларини танқидий таҳлил қилсин ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тегишли таклифларни тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси (К. Бурханов) соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган шахсларни мажбурий даволашга юбориш борасида юзага келаётган муаммолар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан Сенатга тақдим этилган маълумотларни Қўмита мажлисида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда муҳокама қилиб, уларнинг ечими юзасидан асослантирилган таклифларни ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Қарорда қайд этилган вазирлик ва идораларга белгиланган топшириқлар ижросини назоратга олиб, амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига 2022 йилнинг 1 декабрига қадар умумлаштирилган маълумот тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси (К. Бурханов) зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 5 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СҚ-596-IV-сон