15.08.2022 йилдаги 444-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.08.2022 йилдаги 444-сон
Kuchga kirish sanasi
16.11.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурол тўғрисидаги қонунчилик ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида» Қонунига мувофиқ фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланиши, шунингдек, лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия шартномаси тузилиши бекор қилинганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан қурол ва унинг ўқ-дорилари билан муомалада бўлиш қоидаларининг бузилиши учун алоҳида маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
калта стволли пневматик қуролнинг реализацияси тақиқланганлиги, бошқа турдаги пневматик қурол эса, фақат ички ишлар органларининг рухсатномалари асосида сотиб олиниши назарда тутилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ов қуролига эгалик қилишнинг энг кам ёши 21 дан 25 ёшгача оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳукуматнинг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рухсатномани беришни рад этишга йўл қўйилмайдиган ҳолатлар, шунингдек, ушбу ҳолатлар аниқланганда уларни бартараф этиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун қўйиладиган қўшимча лицензия талаблари ва шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) лицензиялаш ва рухсат бериш қонунчилиги соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулосани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳалари келишувини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатномани махсус электрон тизим орқали беришни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани бериш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 15 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
444-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 378-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2024 й., 09/24/378/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а» кичик бандга «Ички ишлар бош бошқармасининг» сўзларидан кейин «Жамоат хавфсизлиги хизмати» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б», «в» ва «г» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«б) Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди ва вилоятлар ичидаги йўналишлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) шаҳарлараро — вилоятлараро йўналишлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) халқаро йўналишлар бўйича — Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ваколатли органлар ва паритет томоннинг автомобиль транспорти соҳасида ваколатли органлари билан келишилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қоидаларга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 378-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2024 й., 09/24/378/0480-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 2-илованинг рус тилидаги матни илова белгисидаги «2» рақами «3» рақами билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 14 февралдаги 85-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) номидаги «уларнинг аналоглари, психотроп моддалар» сўзлари «психотроп моддалар, уларнинг аналоглари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «уларнинг аналогларини, психотроп моддалар» сўзлари «психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номидаги, 1, 2 ва 3-бандлардаги, 4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 5-банддаги, 6-банднинг иккинчи хатбошидаги, 7-банддаги, 8-банднинг иккинчи — саккизинчи хатбошилардаги, 9-банддаги, 2-боб номидаги, 10-банддаги, 3-бобнинг номидаги, 13-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 14-банднинг биринчи хатбошидаги, 15 ва 16-бандлардаги, 17-банднинг биринчи — тўртинчи хатбошиларидаги, 18-банддаги, 19-банднинг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 20-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 21-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 22-банднинг биринчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 23, 24 ва 26-бандлардаги, 27-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 28-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 29 ва 30-бандлардаги, 31-банднинг биринчи хатбошидаги, 4-боб номидаги, 32-банддаги, 33-банднинг биринчи — бешинчи хатбошиларидаги, 34 — 38-бандлардаги, 39-банднинг биринчи хатбошидаги, 43, 44, 45, 47 ва 48-бандлардаги, 49-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 50-банднинг биринчи хатбошидаги тегишли келишикдаги «уларнинг аналоглари, психотроп моддалар» сўзлари тегишли келишикдаги «психотроп моддалар, уларнинг аналоглари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Психотроп моддалар ва прекурсорлар», «психотроп моддалар ва прекурсорлар» сўзлари тегишли равишда «Психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар» ва «психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарор билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низом қуйидаги мазмундаги 42 — 44-иловалар билан тўлдирилсин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
42-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Объектлар (хоналар)да гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, унинг почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда) ҳамда гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича фаолият амалга ошириладиган манзил.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

5 иш куни

9.

Рухсат беришга оид талаб ва шартлар:

I. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг (кейинги ўринларда — махсус хоналар) муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига, жиҳозланишига ва сақлаш шароитларига қўйиладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

1. Умумий рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) алоҳида (ёрдамчи, хизмат ва бошқа хоналардан ажратилган), мустаҳкам бино (иншоот)ларда жойлаштирилиши ва битта кириш жойига (эшик ўрнига) эга бўлиши;

б) эшик ўрни (эшик қутиси)нинг роми қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган металл профилдан (швеллер, бурчакча ва шу кабилар) тайёрланиши. Илгари қурилган биноларда қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган, ўлчамлари 30 х 40 мм бўлган металл бурчаклар билан мустаҳкамланган ҳамда арматура диаметри 14 мм дан ва узунлиги 120 мм дан кам бўлмаган, бир хил оралиқда жойлаштирилган камида ўнта штирлар ёрдамида деворга қотирилган тахтали эшик ромлардан фойдаланишга йўл қўйилади;

в) эшиклари соз ва эшик кесакисига зич мустаҳкамланиши (пухта мослаштирилиши);

г) дераза ўринларининг бўлишига, қоида тариқасида, йўл қўйилмаслиги. Илгари қурилган хоналарда дераза ўринлари бўлган тақдирда, уларга хонанинг ички томонидан металл панжаралар ўрнатилган бўлиши, металл панжаралар симларининг учлари деворга 80 мм дан кам бўлмаган чуқурликда бетон ёрдамида қотирилиши;

д) биринчи қаватда жойлашган хоналарда дераза ўринлари бўлган тақдирда, уларга қўшимча равишда хонанинг ички томонидан металл ёки икки томонидан металл листлар билан қопланган ёғоч дераза эшиклари ўрнатилиши ҳамда улар осма қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси билан жиҳозланиши;

е) деворлари, шифт тўсинлари ва полини мустаҳкамлашда (арматуралашда) фойдаланиладиган, шунингдек, эшик ва дераза ўринларидаги панжараларнинг металл сим чивиқлари (арматуралари) диаметри 14 мм дан кам бўлмаслиги, сим чивиқлари 150 х 150 мм дан катта бўлмаган катакчаларни ҳосил қилган ҳолда ҳар бир кесишмасида пайвандланиши;

ж) ичкарисига чиқувчи вентиляция ва бошқа муҳандислик коммуникацияларининг люклари ва туйнукларига хона ичига ўтиш имконини истисно этадиган диаметри 14 мм дан кам бўлмаган ҳамда катакчаларнинг ўлчами 100 х 100 мм дан катта бўлмаган металл панжаралар ўрнатилиши;

з) деворларида, шифт тўсинларида ёки полида муҳандислик тармоқларини ўтказиш учун қолдирилган туйнукларнинг диаметри 200 мм дан катта бўлмаслиги;

и) ички майдони ва уларга олиб келувчи йўлларнинг етарлича ёритилиши;

к) фонарлар ёки бошқа ёритишнинг авариявий (захира) манбалари билан таъминланиши;

л) шамлар, машъалалар, керосинли фонарлар, чироқлар ва бошқа очиқ оловли ёритиш воситалари ишлатилишига, ушбу мақсадларда суюқ ёнувчи моддалардан фойдаланилишига йўл қўймаслик;

м) ички майдони қуруқ бўлиши;

н) яқин (10 метрдан узоқ бўлмаган) жойда ўрнатиладиган ёнғинга қарши инвентарлар билан таъминланиши;

о) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланиши;

п) гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналогларини сақлаш ва қадоқлашга мўлжалланган хоналарнинг деворларини, шифт ва ички конструкцияларини пардозлаш учун чанг ва буғ йиғмайдиган, осон тозалаш ва ювиш имконини берадиган материаллардан фойдаланилиши ҳамда ҳавони тортувчи вентиляция билан жиҳозланиши, деворнинг пол билан туташган қисми айланасимон шаклда ишланиши;

р) прекурсорларни сақлашга мўлжалланган хоналарда шамоллатиш учун табиий вентиляциядан фойдаланилиши.

2. Биринчи ва иккинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) махсус хоналарнинг асосий (ташқи) деворларининг қалинлиги 250 мм дан кам бўлмаган пишиқ ғишт ёки тошдан ёхуд 125 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли девор блокларидан кўтарилган бўлиши;

б) махсус хоналарнинг ички деворлари (пардеворлари)нинг қалинлиги 120 мм дан кам бўлмаган пишиқ ғишт ёки тошдан ёхуд 80 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли девор блокларидан кўтарилган бўлиши;

в) махсус хоналарнинг поли ва шифт тўсинларининг қалинлиги 180 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли плиталардан ётқизилган бўлиши;

г) ушбу банднинг «а», «б» ва «г» кичик бандлари талабларига жавоб бермайдиган махсус хоналарнинг деворлари, шифт тўсинлари ва поли ичкари томондан бутун майдон бўйича қўшимча равишда металл панжаралар билан мустаҳкамланиши (арматураланиши), металл панжара сим чивиқларининг учлари девор ва плиталардан чиқарилган, оралиғи 500 х 500 мм бўлган ҳамда диаметри 14 мм дан кам бўлмаган анкерларга (металл штирларга) пайвандланиши. Анкерларни деворга мустаҳкамлаш имкони бўлмаган тақдирда, 100 х 50 х 6 мм ўлчамли металл тасмалардан тайёрланган тўсиқ деталларини тўртта дюбель михлари ёрдамида темир-бетон ёки бетон сатҳларга отиб қоқишга йўл қўйилади;

д) иккита эшик билан жиҳозланиши, бунда:

ташқи (асосий) эшик яхлит, қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаган металл листдан тайёрланиши, унга камида иккита ички (ўйма) қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси ўрнатилиши ҳамда хонадан чиқиш томонга (ташқарига) очилиши;

ички (қўшимча) эшик металл панжаралардан тайёрланиб, ички (уйма) ёки осма қулф билан жиҳозланиши ҳамда хонага кириш томонга (ичкарига) очилиши;

ташқи ва ички эшиклар секретлари бўйича (ҳар бир қулф учун) ҳар хил бўлган қулфлар, ишончли қотиргичлар ва ошиқ-мошиқлар мосламаси билан жиҳозланиши, қулфлар ёки қулфлаш ускуналарининг ригеллари кўндаланг кесишмасининг майдони бўйича 3 см2 дан кам бўлмаслиги.

3. Учинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

яхлит, қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаган металл листдан тайёрланган, унга камида иккита ички (ўйма) қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси ўрнатилган, хонадан чиқиш томонга (ташқарига) очиладиган битта ташқи эшик билан жиҳозланиши.

II. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш тартибига қўйиладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

1. Умумий рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сақлаш учун сейфлар ва металл жавонлар деворларининг қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаслиги, камида иккита ички (ўйма) қулфлар билан жиҳозланган ҳамда пол ёки деворга қотирилган (пайвандланган) бўлиши, оғир (оғирлиги 700 кг дан ортиқ), ўртача ва катта габаритли (ўлчамлари 1500 х 600 х 500 мм дан кам бўлмаган) сейф ва металл жавонлар бундан мустасно. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари сейф типидаги битта ички қулфга эга бўлган оғир сейфларда сақланишига рухсат берилади;

б) гиёҳвандлик воситаларини сақлашга мўлжалланган металл жавонларнинг эшиклари металли уст қўйма (накладка)лар ёки бурчаклар билан мустаҳкамланиши;

в) кимёвий ва физик-кимёвий хоссалардан келиб чиқиб, сақлашнинг ҳарорат режимига риоя қилиш зарур бўлган ҳолларда юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки бошқа фармойиш ҳужжатига асосан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари махсус хоналар ичида ўрнатилган, ички қулф билан қулфланадиган ва муҳрланадиган совутиш камераларида (совиткичларда) сақланиши;

г) тез тиббий ёрдам хизматининг транспорт воситаларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари тиббий мақсадларда ташиш мобайнида тиббий қутиларда сақланиши;

д) иш куни якунлангандан сўнг сейфлар, металл жавонлар, совитгичли камералар (совитгичлар) ва махсус хоналар қулфланиши, муҳрланиши (пломбаланиши) ҳамда қўриқловга топширилиши, калитлар, муҳр ва тамғалаш ускунаси (пломбир) эса — гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар сақланиши учун жавобгар шахсда бўлиши;

е) муҳрлаш учун каноп ип тугунларсиз, бутун бўлиши, каноп ип махсус хоналар, сейфлар, металл жавон ва совитгичли камералар (совитгичлар)нинг эшигидаги қулоқчаси (илгаги ёки тутқичи)дан шундай ўтказилиши керакки, эшикни каноп ипга ва муҳр изи (оттиски)га зарар етказмасдан очишнинг имкони бўлмаслиги, шунингдек, муҳрлар каноп ип устидан муҳрлар изи (оттиски) учун чуқурчага эга бўлган тахтачага босилиши;

ж) махсус хоналар, сейфлар, металл жавонлар ва совитгичли камералар (совитгичлар) калитларининг икки тўплами бўлиши, бунда калитларнинг бир тўплами доимий равишда гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш учун жавобгар шахс ёнида, иккинчиси эса муҳрланган қутичада юридик шахснинг раҳбарида сақланиши. Калитларни столлар, бошқа жойларда қолдириш тақиқланади;

з) махсус хонада сейфлар, металл жавонлар ва совитгичли камералар (совитгичлар) уларнинг рақами ва улар муҳрланадиган муҳрлар кўрсатилган рўйхати осилиши.

2. Биринчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари махсус хоналар ичида жойлаштирилган сейфларда ёки металл жавонларда сақланиши;

б) прекурсорлар сақлаш жойи ҳудудида ва махсус хоналар ичида сақланиши.

3. Иккинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар махсус хоналар ичида сақланиши, бунда гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг анал��глари сейфларда, психотроп мoдддалар ва уларнинг аналоглари металл жавонларга, прекурсорлар эса ушбу маҳсулот учун ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатлари билан белгиланган идишлар ва қадоқларга жойлаштирилиши;

б) даволаш-профилактика муассасаларининг навбатчи тиббиёт ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари ушбу мақсадларда махсус ажратилган, полга ёки деворга қотирилган сейф ёки металл жавонларда сақланиши.

4. Учинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар — гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар махсус хоналар ичида сақланиши, бунда гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари сейфларда, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари металл жавонларда, прекурсорлар эса ушбу маҳсулот учун ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатлари билан белгиланган идишлар ва қадоқларга жойлаштирилиши.

III. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар сақланадиган жойлар ҳамда махсус хоналарнинг қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланишига қўйиладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар.

1. Умумий рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозлашда қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига биноан ишлаб чиқилган махсус лойиҳаларга мувофиқ амалга оширилиши;

б) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларига уларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш ва созлаш ишларини амалга оширган юридик шахс билан келишмаган ҳолда ўзгартиришлар киритилишига йўл қўймаслиқ;

в) қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун жавобгар шахс тайинланиши;

г) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишга оид техник ҳужжатларга «Хизмат фаолияти доирасида фойдаланиш учун» грифи қўйилиши ҳамда ушбу режимга риоя этилиши;

д) хавфни билдирувчи сигнал тушганда, қоровул (қоровуллик хизмат) хатти-ҳаракатларини белгиловчи йўриқнома ишлаб чиқилиши ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланиши;

е) махсус хоналар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти) қўриқловига топширилиши, бунда уларнинг қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплекси техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланиши;

ж) биринчи (ташқи) доирадаги қўриқлаш сигнализациясининг датчиклари рухсатсиз кириб-чиқишни (очишни, бузишни) аниқлаш мақсадида қуйидагича жиҳозланиши:

объектлар ҳудудининг атрофи бўйлаб ер устида жойлашган бинонинг ташқи деворидан ёки бино дўнгликда жойлашганда дўнгликнинг ташқи асосидан ёхуд бино пастқамликда жойлашганида чуқурликнинг ташқи четидан 5 м дан кам бўлмаган масофа доирасида яхлит ҳимоя зонаси кўринишида ўрнатилиши;

бино атрофидаги ҳимоя зонаси узлуксиз бўлиши ва унинг доирасида ҳаракатланаётган одам аниқланишини таъминлаши;

ташқи ҳимоя тизими қўриқланаётган ҳудудда одамларнинг ҳаракатланишини сезадиган радиотўлқин ускуналари билан жиҳозланиши, бунда объект атрофида яхлит ҳимоя зонасини яратиш учун ҳажмли типдаги ёки ёпиқ узлуксиз периметр бўйича тор, чегара бўйлаб тортилган ҳимоя зонасини яратиш учун тармоқ типидаги хабар бергич ускуналардан фойдаланилиш. Яхлит зона ўрнига ташқи ҳимоя тизими чегарасида кенглиги 1,5 — 2 метрли периметр бўйлаб қўриқлаш зонасини жиҳозлашга рухсат этилади;

гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг эшикларига, деразаларига, вентиляция ва бошқа муҳандислик коммуникацияларининг туйнук ва тешикларига ўрнатилиши;

з) иккинчи (ички) доирадаги қўриқлаш сигнализацияси датчиклари хона ичида рухсатсиз бегона шахсларнинг борлигини аниқлаш мақсадида махсус хоналар ичига ўрнатилиши;

и) ёнғиндан дарак берувчи сигнализациянинг датчиклари хона ичига, у ердаги ёнғинга қарши вазият кескин ўзгарганда (ҳарорат кўтарилиши, тутун ҳосил бўлиши ва бошқалар) ёки ёнғин юзага келганда, хатарни билдирувчи сигнални бериш учун ўрнатилиши;

к) ёнғиндан дарак берувчи сигнализация ёнғин чиққанлиги ёки бино ичидаги ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўзгарганлигини аниқлаш ва сигнал беришга мўлжалланган тутунли, иссиқлик, ёруғлик ва (ёки) комбинацияланган хабар бергичлар билан жиҳозланиши;

л) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациянинг хатарни билдирувчи сигнали юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасида жиҳозланган махсус кўп каналли (кўп нурли) пультга келиб тушиши, ушбу пультдаги махсус таблода бузилиш ёки ёнғин рўй берган жойни (ёнғинни) чироқ (нур) ёрдамида кўрсатадиган товушли, ёруғлик ёки бошқа индикаторлар (сигналлар) узатилиши;

м) хатарни билдирувчи сигнал юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасида жиҳозланган махсус кўп каналли (кўп нурли) пультга келиб тушиши билан бир вақтда симли ёки радио алоқа тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти)га узатилиши;

н) хатарни билдирувчи сигнал сабабларини аниқлаш, зудлик билан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш ва ёлғон (сабабсиз) чақириқнинг олдини олиш мақсадида юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти) ўртасида икки томонлама алоқа ташкил этилиши;

о) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси махсус хонанинг ташқи томонида баланд товуш чиқарувчи ускуна (сирена) билан жиҳозланиши;

п) хатарни билдирувчи сигнални узатишда қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси автоматик тарзда ишлаши;

с) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларининг электр таъминоти тармоғи:

унинг сутка давомида узлуксиз тарзда ишлашини таъминлаши;

асосий электр тизими ўчирилганда уни алмаштирувчи, автоматик тарзда ишга тушадиган электр таъминоти манбаига (дизель-генератор ва бошқалар) уланган ва камида 3 соат ишловчи аккумулятор билан жиҳозланиши;

т) видеокузатув тизими тасвирни камида ўттиз кун давомида сақланишини;

у) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларининг симлари электр узатиш қутиси (коммутацион ускуна)дан датчикларгача яширин тарзда, деворлар ёки шифт ости тўсиқларига чуқур киритилиб ва суваб ёхуд деворлар ва шифт ости панеллари ичига жойлаштирилиб ўтказилиши ҳамда унга шикаст етказилганда ишлаб кетадиган датчиклар билан таъминланган бўлиши. Қўриқлаш сигнализацияси ва видеокузатув тизимларининг шлейфлари темир-бетон ва бетон қурилиш конструкциялари бўйлаб қувурларда фақат махсус хоналар ичида ётқизилишига йўл қўйилади;

ф) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплексининг сигнал берувчи ва таъминлаш кабеллари тасодифий равишда ёки қасддан шикастланишлардан юқори даражада ҳимояланган бўлиши.

2. Биринчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар — икки (ташқи ва ички) доирали қўриқлаш, шунингдек, ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан жиҳозланиши.

3. Иккинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир тааблар ва шартлар — ички доирали қўриқлаш сигнализацияси, шунингдек, ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан жиҳозланиши.

4. Учинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар — ички доирали қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланиши.

IV. Биринчи тоифадаги объектларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни сақлаш жойларининг ҳудудига қўйиладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

1. Умумий рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) тўсиқ девордан 3 м дан кам бўлмаган кенгликда тақиқланган ҳудудга эга бўлиши, унинг чегараларида тўсиқлар ва огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши, шунингдек, тақиқланган ҳудуд доирасидаги дарахтлар ва буталар олиб ташланган бўлиши, ушбу ҳудуд қуруқ ўтдан, буталардан, шох-шаббалар ва бошқа осон алангаланувчи буюмлардан тозаланиши;

б) тўсиқ девордан энг яқиндаги омборхонагача масофа 3 м дан кам бўлмаслиги;

в) юзаси текис бўлиши, ёғингарчилик, қор-муз сувлари ва суғориладиган сувлар оқиб кетиши учун зарур қияликларга эга бўлиши;

г) бинолар, қурилмалар ва иншоотларга, ёнғинни ўчириш гидрантларига, ҳовузларга ва бошқа сув таъминоти манбаларига олиб борувчи ички йўллар, ўтиш йўллари, шохобча йўллар, ўтиш жойлари ва пиёдалар йўлакчалари, шунингдек, ёнғинга қарши буюмлар, мосламалар ҳамда резервуарларнинг бўсағалари қаттиқ қопламага эга бўлиши, эркин ҳаракатланиш учун доимо бўш ҳамда тоза сақланиши ва ўз вақтида таъмирланиши, муз билан қопланганда қум сепилиши, қишда эса қордан тозаланиб турилиши;

д) ички темир йўлларини кесиб ўтиш йўллари ва жойлари ёнғин ўчириш автомобиллари ўтиши учун бўш туриши, йўллардан, ўтиш йўлларидан, бинолар, қурилмалар ва иншоотлар орасидаги узилишлардан материалларни, хом ашёни, тайёр маҳсулотларни тўплаш жойлари ҳамда автотранспорт воситалари тураргоҳи сифатида фойдаланишга йўл қўйилмаслик;

е) ўтиш йўлларининг тор жойларида ва ёнғинни ўчириш тезкор режаси бўйича ёнғин ўчириш техникаси жойлаштирилиши белгиланган жойларда автотранспортнинг ва бошқа механизмларнинг тўхтаб туришини тақиқловчи йўл белгилари ва аниқлаштирувчи ёзувлар билан таъминланиши;

ж) соз ва зудлик билан ишлатишга тайёр ҳолда ушлаб туриладиган яшиндан ҳимоялаш ҳамда ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланиши, улар олиниши қулай бўлган жойларда жойлаштирилган ҳамда сутканинг қоронғи вақтида ёритиладиган ҳудуддаги махсус ёнғинга қарши қалқон (пост)ларига ўрнатилиши;

з) сутканинг қоронғи вақтида турғун электр чироқлари билан ёритилиши;

и) қазилган чуқурлар ёки чуқурли жойларнинг бўлмаслиги, люклар, қудуқлар ва ариқчалар тоза бўлиши ва қопқоқлар билан ёпилиши, вақтинча очиб қўйилган люклар, қудуқлар ва ариқчалар эса баландлиги 1 метрдан кам бўлмаган, сутканинг қоронғи вақтида кўринадиган чироқли сигнализация ўрнатилган тўсиқлар билан таъминланиши;

к) қудуқларга, шунингдек, муюлиш бурчакларида камераларга эга бўлмаган ер ости муҳандислик тизимлари уларнинг жойлашувини аниқлаш имконини берувчи ташқи аниқлаштирувчи белгилар билан жиҳозланиши;

л) алоҳида жойлашган гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш жойлари ўртасидаги, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш жойлари ва бошқа бинолар, қурилмалар ва иншоотлар ўртасидаги масофа ёнғинга қарши оралиқларидан кам бўлмаслиги, ушбу оралиқлардан материалларни, хом ашёни, ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва идишларни сақлаш учун фойдаланишга йўл қўйилмаслик;

м) ҳудудда материалларни, хом ашёни, ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва идишларни сақлаш учун майдончаларнинг жиҳозланиши давлат ёнғин назорати органлари билан келишилиши;

н) ҳудуди куну тун хизмат олиб борувчи қуролланган қўриқлаш хизмати билан қўриқланиши.

2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сақлаш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар:

а) ҳудуди тиканли сим, пишиқ ғишт, тош ёки металлдан тайёрланган, баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган тўсиқ девор билан ўралиши;

б) пишиқ ғиштдан, тошдан ёки металлдан тайёрланган тўсиқ девор устига 0,5 метрдан кам бўлмаган баландликда металл асосларга тўрт қатор тиканли сим тортилиши;

в) тўсиқ деворда қулфланадиган дарвоза ва эшиклар ўрнатилиши.

3. Прекурсорлар сақлаш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар:

а) ҳудуд қуйидаги тартибда икки доирали тўсиқ девор билан ўраб олиниши:

биринчи (ташқи) доирадаги тўсиқ девор 2,5 метрдан кам бўлмаган баландликда пишиқ ғишт, тош ёки темир-бетонли блоклардан кўтарилиши, тўсиқ девор устидан баландлиги 0,5 метрдан кам бўлмаган 4 қатор тиканли симдан ясалган эгилган (бурчакли) устун ёки «егоза» туридаги тиканли симдан ялпи тўсиқ ўрнатилиши;

иккинчи (ички) доирадаги тўсиқ девор асосий деворнинг ички томонидан баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган «рабица» туридаги симдан кўтарилиши, тўсиқ девор устидан баландлиги 0,5 метрдан кам бўлмаган 4 қатор тиканли симдан ясалган эгилган (бурчакли) устун ёки «егоза» туридаги тиканли симдан ялпи тўсиқ ўрнатилиши;

биринчи ва иккинчи доирадаги тўсиқ деворлар қулфланадиган дарвоза ва эшиклар билан жиҳозланиши;

б) муайян турдаги сақлаш жойларида (омборхоналар, очиқ ва усти ёпиқ майдончалар, резервуар жойлар) сақланиши лозим бўлган прекурсорларнинг аниқ турлари ҳамда уларнинг чекланган сиғимлари норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ белгиланиши;

в) ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва моддаларнинг ўзаро мутаносиблиги ҳамда ўт ўчириш воситаларининг бир хилдалиги белгиларига риоя этилган ҳолда сақланиши;

в) ҳар бир омборхонада кўринадиган жойда «Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» 12.4.026 Давлат стандарти бўйича омборхонада сақланаётган материалларни тўплашда хавфсизлик қоидалари, бахтсиз ҳодисалар рўй берганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш йўриқномалари осилиши;

г) прекурсорларни идишларда сақлаш омборхоналари ёнмайдиган материаллардан қурилиши, қуруқ, яхши шамоллатилиши ёки вентиляцияланиши;

д) хом ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш омборхоналарида умумий алмашинувчан вентиляция, сочилувчан моддаларни сақлаш силос омборхоналарида эса — аспирация ўрнатилиши;

е) хом ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш учун майдончалар атмосфера ёғинларидан ва қуёш нурларининг тўғридан-тўғри таъсиридан ҳимояланган бўлиши, йўлнинг қатнов қисми сатҳидан камида 15 см баландликда жойлашиши, суюқликларнинг тўсиқларсиз ёйилишини чекловчи мосламалар ҳамда атмосфера ва ер усти сувлари учун ариқлар билан жиҳозланиши;

ж) хом ашё ва тайёр маҳсулотларни махсус майдончаларда идишлар ичида сақлаш ҳар бирида сони 100 донадан ортиқ бўлмаган гуруҳлар билан амалга оширилиши, гуруҳлар орасидаги масофа 1 метрдан кам бўлмаслиги ҳамда ҳар бир гуруҳда маълум бир турдаги моддалар сақланиши;

з) кислоталарни сақлаш учун омборхоналар бошқа материалларни сақловчи омборхоналардан алоҳида жойлаштирилиши ва уларни шамоллатиш учун табиий вентиляциядан фойдаланилиши, шунингдек, кислоталар ертўлаларда сақланишига йўл қўймаслик;

и) хом ашёнинг суткалик захирасини сақлаш учун бўлинмаларда ҳавони тортувчи вентиляция ўрнатилган омборлар жиҳозланиши.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

12.

Изоҳ:

1. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган жойлар техник мустаҳкамлик, жисмоний ҳимояланганлик ҳамда қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация мосламалари билан жиҳозланиш даражасига қараб уч тоифадаги объектларга бўлинади:

а) биринчи тоифадаги объектларга умумий тўсиқ девор билан ўраб олинган ва техник мустаҳкамланган ҳудудда жойлашган қуйидаги фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган бинолар, иншоотлар ва хоналар киради:

прекурсорларни сотиш (бериш) (прекурсорлар сақланадиган база ва омборхоналар);

гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш;

таркибида гиёҳванд модда бўлган ўсимликларни ўстириш;

б) иккинчи тоифадаги объектларга қуйидаги фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган хоналар киради:

гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сотиш (бериш) ва тақсимлаш (дорихоналар ва даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари);

янги гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш;

гиёҳвандлик воситаларидан, психотроп моддалардан, уларнинг аналогларидан ва прекурсорлардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун илмий ва таълим мақсадлари учун фойдаланиш;

гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни йўқ қилиш;

в) учинчи тоифадаги объектларга лабораторияларнинг, даволаш-профилактика муассасалари бўлинмаларининг, тиббиёт пунктларининг, бошқа тиббиёт муассасаларининг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сақлаш бўйича фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган хоналари киради.

2. Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси органлари ва бўлинмаларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш учун олиш талаб қилинмайди.

3. Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса юридик шахсларнинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш учун асос ҳисобланади.

4. Ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун ваколатли орган аризани олган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда ўз маблағлари ҳисобига ариза берувчида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш учун мавжуд шароитларни текшириш ва баҳолаш ишларида қатнашишга ваколат берилган юридик шахс вакили иштирокида жойига чиққан ҳолда, ариза берувчида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд шароитларни текширишни ва баҳолашни амалга оширади ҳамда натижалари бўйича икки нусхада далолатномани тузади.

Далолатномада гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган жойнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги, жисмоний ҳимояси ташкил этилганлиги, қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар билан жиҳозланганлиги рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар баён этилади, зарурат бўлганда аниқланган камчиликлар, уларни бартараф этишнинг аниқ тавсиялари ва етарли муддатлари кўрсатилади.

Далолатноманинг иккинчи нусхаси юридик шахснинг раҳбарига ёки текшириш ва баҳолаш ишларида қатнашишга ваколат берилган шахсга имзо орқали топширилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
43-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш.

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Халқаро автомобиль йўллари, шаҳар магистрал кўчаларидаги лойиҳаларни келишиш — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати;

Халқаро автомобиль йўллари, шаҳар магистрал кўчаларидан ташқари барча йўллар ва кўчалардаги лойиҳаларни келишиш — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, СТИР, почта ва электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича фаолият учун олинган лицензия рақами (автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича);

архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензия рақами (автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича);

лойиҳа тўғрисида маълумот (лойиҳа номи ва мазмуни, жойлашган жойи, геолокацияси, шунингдек, харитадаги кенглик ва узунлик кўрсаткичлари);

б) лойиҳанинг электрон шакли, спутник харита устига йўл ҳаракатини тартибга солиш техник воситалари билан жиҳозланиши чизилган чизмаси (светофор объектини иш тартиби билан кўрсатилиши) масштаби 1:500.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

10 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ келиши;

б) «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ келиши;

в) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори талабларига мувофиқ келиши;

г) автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚСни қуриш ва реконструкция қилиш соҳасини тартибга соладиган тегишли шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник регламентлар ва стандартлар талабларига мувофиқ келиши.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Бир марталик.

12.

Изоҳ:

Юқорида кўрсатилган талаблар бажарилмаса, лойиҳани келишиш рад этилади.

Лойиҳадаги тушунарсиз масалалар бўйича лойиҳа тайёрлаган ташкилот томонидан тушунтириш бериш сўралади.

Зарур ҳолларда, лойиҳа жойига чиқиб ўрганилади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга
44-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома
ПАСПОРТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Пиротехника воситаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида қўллаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза (пиротехника воситаларини олиб кириш санасидан камида 13 иш куни олдин тақдим этилади).

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, унинг почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларини (хавфлиликнинг III — V даражалари) (кейинги ўринларда — пиротехника воситалари) олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун асос бўлувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорининг санаси, рақами ва номи;

пиротехника воситаларидан фойдаланиладиган оммавий тадбир тоифаси, номи ва ташкилотчиси, оммавий тадбирни ўтказиш объекти номи ва манзили;

пиротехника воситаларидан фойдаланиш санаси, бошланиш ва тугалланиш вақти;

пиротехника воситаларидан фойдаланиш ишларини бажаришга жалб этилаётган ходимлар (фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш манзили);

б) оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан тасдиқланган оммавий тадбир дастури;

в) отиш майдончаси ва хавфли ҳудуд доираси тушурилган ҳолда, объект атрофидаги ҳудуд харитаси ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар, шунингдек, пиротехника воситаларидан фойдаланишда иштирокчилар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ишлатиладиган асосий техник воситалар рўйхати кўрсатилган пиротехника воситаларидан фойдаланиш дастури;

г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва улардан фойдаланиши режалаштирилаётган пиротехника воситаларининг хавфлилик класси, гуруҳи ва миқдори, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, БМТ номенклатураси бўйича коди, моддаларнинг классификация шифри, юк жўнатувчи номи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш пункти (божхона пости), олиб кирилган пиротехника воситалари сақланадиган жой номи ва манзили, юк ташувчи номи, фойдаланиладиган транспорт тури, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши ҳамда юкнинг кузатувини амалга оширувчи Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органи номи тўғрисидаги маълумотлар;

д) юридик шахснинг пиротехника воситаларидан фойдаланишга жалб этилган ходимларининг Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказининг «Пиротехника буюмларини хавфсиз қўллаш» йўналиши бўйича махсус малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат нусхалари.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

13 иш куни

9.

Рухсат беришга оид талаб ва шартлар:

а) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V даражалари) фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишга доир лицензияга эга бўлиш;

б) пиротехника воситаларини фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган оммавий тадбирларни ўтказиш мақсадларида олиб кириш ва улардан фойдаланиш;*

в) пиротехника воситаларидан оммавий тадбир дастурига мувофиқ фойдаланиш;

г) оммавий тадбирни ўтказиш объектида ташкил этилган отиш майдончаси ва хавфли ҳудудда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш*;

д) олиб кирилган ва фойдаланилган пиротехника воситаларининг мавжудлиги ва сарфи ҳисобини юритиш;

е) штатда камида 2 нафар пиротехника воситаларидан фойдаланиш соҳаси мутахассисларнинг мавжудлиги.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Бир марта олиб кириш ва фойдаланиш учун берилади

12.

Изоҳ:

Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома олиш қуйидагилар амалга ошириш учун талаб этилмайди:

а) саноат мақсаддаги пиротехника воситаларини олиб кириш ва улардан фойдаланиш;

б) маиший мақсадидаги (хавфлиликнинг I — III даражалари) пиротехника воситаларини олиб кириш ва улардан фойдаланиш;

в) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан олиб кириш ва улардан фойдаланиш.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 105-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 31-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 38-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 1 мартдаги 111-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласи соҳасида давлат назоратини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 1 декабрдаги 724-сон қарорининг 4-банди ва қарорга илова.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон; 08.07.2024 й., 09/24/378/0480-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)