04.08.2022 йилдаги 428-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.08.2022 йилдаги 428-сон
Kuchga kirish sanasi
05.08.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сон Фармони ҳамда «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорига асосан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) бевосита Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибига ўтказилганлиги;
3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Кенгаш қарорлари, Вазирлик буйруқлари, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
8. Ушбу Низомга 1-иловада белгиланган талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг олдин қабул қилинган қарорлари (фармойишлари) билан тасдиқланган ҳамда Жамғарма томонидан тақдим этилган кафиллик ва компенсация шартномаларига татбиқ этилмайди.
9. Жамғарма кафиллиги ва компенсациялари кичик тадбиркорлик субъектларига 1-иловага мувофиқ тижорат банкларининг фақат миллий валютада ажратиладиган кредитлари (лизинглари) учун берилади.
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган ташкилотларнинг бадаллари ҳисобидан шакллантириладиган бошланғич бадал;
мазкур Низомнинг 47-банди «а» кичик бандига асосан тўхтатилганда, муддати ўтган барча кредит (лизинг) қарздорликлари тўлиқ сўндирилгандан сўнг;
47-банди «б» кичик бандига асосан тўхтатилганда, тўхтатиш сабаблари бартараф этилганлиги юзасидан тижорат банки томонидан хабар берилган санадан қайта тикланади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Қарз олувчи

(кичик тадбиркорлик субъекти, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тааллуқли юридик шахс)

Кредит (лизинг) берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тижорат банкига мурожаат қилиш.

Заруратга кўра

2-босқич

Тижорат банки

Кредит (лизинг) беришнинг имконияти тўғрисидаги масала кўриб чиқилгандан сўнг «Тадбиркор» ахборот тизими орқали кредит ва лизинг ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда:

компенсация бериш тўғрисидаги буюртмани электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлаган ҳолда тижорат банкига тақдим этиш ва бу ҳақда қарз олувчини хабардор қилиш;

2 иш куни мобайнида

компенсация бериш тўғрисидаги буюртмани Жамғармага юбориш.

1 иш куни мобайнида

3-босқич

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

Буюртмани кўриб чиқиш ва компенсация бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

3 иш куни мобайнида

4-босқич

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

Тижорат банкини қабул қилинган қарор тўғрисида (рад этилган тақдирда — асосли сабаблар кўрсатилган ҳолда) кейинчалик қарз олувчига маълумот бериш учун хабардор қилиш.

1 иш куни мобайнида

Тижорат банки

Компенсация берилиши рад этилгани тўғрисидаги билдиришнома бўйича ҳудудий таркибий бўлинмаси ва қарз олувчини хабардор қилиш.

5-босқич

Тижорат банки

Компенсация берилгани тўғрисида билдиришномани олгандан сўнг:

компенсация берилгани тўғрисида қарз олувчини хабардор қилиш;

5 иш куни мобайнида

Тижорат банки ва қарз олувчи

компенсация берилиши тўғрисида шартномани электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан имзолаш.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати


1-босқич

Қарз олувчи

(кичик тадбиркорлик субъекти, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига тааллуқли юридик шахс)

Кредит (лизинг) берилиши учун зарур бўлган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тижорат банкига ариза билан мурожаат қилиш.

Заруратга кўра


2-босқич

Тижорат банки

Кредит (лизинг) бериш имконияти тўғрисидаги масалани кўриб чиққандан кейин:

кредит (лизинг) ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинганда — кафиллик олиш учун буюртмани «Тадбиркор» ахборот тизимига киритиш;

кредит (лизинг) ажратиш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинганда — рад этишнинг асосли сабабларини кўрсатган ҳолда қарз олувчига ёзма жавоб юбориш.

Тижорат банкининг ички ҳужжатларида белгиланган муддатларда


3-босқич

Тижорат банки

Ҳудуддаги таркибий бўлинмасидан ҳужжатлар олингандан кейин:

олинган ҳужжатларни кўриб чиқиш; «Тадбиркор» ахборот тизимидаги буюртмани тўғри тўлдирилганини текшириш ва уни электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан тасдиқлаш;

буюртмада хатоликлар аниқланса, тижорат банки ҳудудий таркибий бўлинмасига қайтариш.

Тижорат банкининг ички ҳужжатларида белгиланган муддатларда


4-босқич

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

Буюртмани кўриб чиқиш, кафиллик бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

3 иш куни мобайнида


5-босқич

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

Тижорат банкининг ҳудуддаги таркибий бўлинмасини қабул қилинган қарор тўғрисида (рад этилган тақдирда — асосли сабаблар кўрсатилган ҳолда) кейинчалик қарз олувчига маълумот бериш учун хабардор қилиш.

1 иш куни мобайнида


6-босқич

Тижорат банки ва қарз олувчи

Кафиллик бериш тўғрисида Жамғарманинг ижобий қарори олинганда, қарз олувчи билан биргаликда кафиллик берилиши тўғрисида шартномани электрон рақамли имзо (ЭРИ) билан имзолаш.

5 иш куни мобайнида