29.07.2022 йилдаги ПҚ-337-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 29.07.2022 йилдаги ПҚ-337-сон
Kuchga kirish sanasi
29.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-127-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, таэквондо (WT)ни олимпия спорт тури сифатида оммалаштириш, ёшлар орасидан спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар 2022 — 2024 йилларда таэквондо (WT) спорт турини (кейинги ўринларда — таэквондо) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондони аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни, шу жумладан спортчи-аёлларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача ёшдаги болаларда таэквондонинг «Пумсе» (poomsae) йўналишига қизиқиш уйғотиш орқали нафас олиш, хотира ва концентрацияни яхшилаш, вестибуляр аппаратни чиниқтириш каби соғломлаштириш ишларини олиб бориш, шунингдек, истиқболда мактабгача таълим ташкилотларида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда «Kids таэквондо» лойиҳасини ишга тушириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кўп болали оилалар фарзандларининг таэквондо билан шуғулланиши учун ҳудудларда «Таэквондо (WT) ҳамма учун» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлган умумий ўрта таълим мактабларида таэквондо бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секцияларини ташкил этиш, уларга мактаб жойлашган ҳудуддаги спорт мактаби ва бошқа муассасадан тренер-ўқитувчиларни жалб этиш, шунингдек, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари учун таэквондо бўйича факультатив машғулотларни жорий этиш, таэквондо клубларини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондо бўйича халқаро талабларга мувофиқ замонавий спорт мажмуаларини қуриш, мавжуд спорт мажмуаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий терма жамоаларнинг асосий тайёргарлик марказлари сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида енгил конструкция асосида қуриладиган марказлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондони ўқитишнинг замонавий методикаларига асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш ҳамда тиббий хизматни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий корхоналар томонидан хорижий компаниялар билан биргаликда таэквондо бўйича халқаро стандартларга мос замонавий инвентарлар ва жиҳозлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзининг энг муҳим таркибий қисми сифатида таэквондони тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда юқори даражадаги ахборот технологиялари ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Таэквондо (WT) спорт турини 2022 — 2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт федерация (ассоциация)лари, жамғармалар, клублар, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясининг 2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг барча ҳудудларида 4 сентябрь — Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишланган таэквондо фестивали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондо ва паратаэквондо бўйича «G2» даражасидаги нуфузли «Uzbekistan Open» халқаро турнири;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондо бўйича умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, шунингдек, ўрта-махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабалари ўртасида «Вазир кубоги» мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) билан биргаликда:
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда ушбу бандда кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу бандда кўрсатилган таэквондо фестивали ва халқаро турнирни 2023 йил 1 январдан бошлаб спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига киритилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондо фестивали ва халқаро турнирда маҳаллий таэквондочилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган халқаро даражадаги кучли таэквондочилар, тренерлар ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур мусобақаларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б. Ибрагимов) юқоридаги мусобақаларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб этиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясининг ассоциация тизимида Ўзбекистон таэквондо академиясини (кейинги ўринларда — Таэквондо академияси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Таэквондо академияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бутунжаҳон «Kukkiwon» таэквондо академияси билан ҳамкорликда Марказий Осиёда янги «leadership» имижини яратиш мақсадида ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мудофаа вазирлигининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари (табиий газ, электр, телекоммуникация, ичимлик ва оқова сув тармоқлари) мавжуд объектларидан бирида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Мудофаа вазирлиги (Ш. Халмухаммедов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов):
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 январдаги ПҚ-22-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 07/26/22/0069-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Бутунжаҳон «Kukkiwon» таэквондо академиясининг тавсияларини инобатга олиб, Таэквондо академияси жойлашадиган аниқ манзилни белгиласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 — 2027 йилларда Таэквондо академиясини инновацион технологияларга асосланган, қиммат бўлмаган, энергия тежовчи ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш ишларини якунласин ва фойдаланишга топширсин. Бунда, академиянинг биноси ва зарур инфратузилмасини барпо этиш 2024-2025 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 январдаги ПҚ-22-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 07/26/22/0069-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров) Таэквондо академиясини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат назоратини ўрнатсин.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Таэквондо академиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондо, шу жумладан паратаэквондо (WT) бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондо, шу жумладан паратаэквондо (WT) бўйича профессионал, юқори малакали спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни халқаро талаблар асосида тайёрлашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондо, шу жумладан паратаэквондо (WT) бўйича ўқув дастурлар ва методологияни янгилаш, ёшларнинг тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар, мастер-класслар, ўқув машғулотлари ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Таэквондо академияси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таэквондо академияси фаолиятини қўшимча молиялаштириш учун Давлат бюджети маблағлари ҳам йўналтирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Таэквондо академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов) Қуролли Кучлар тизимида таэквондони оммалаштириш ва ривожлантириш ишларини амалга оширсин, шу жумладан ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида турнирлар ҳамда мусобақаларни ташкил қилсин, уларни спорт захираси ва терма жамоалар таркибига жалб қилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таэквондо бўйича терма жамоаларнинг асосий тайёргарлиги учун 2023-2024 йилларда ҳудудларда 14 та ихтисослаштирилган таэквондо марказини барпо этиш ва уларни замонавий спорт инвентарлари ва ускуналари билан жиҳозлаш бўйича ташаббуси қўллаб-қувватлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ихтисослаштирилган таэквондо марказлари иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олади ҳамда уларни келгусида миллий терма жамоаларнинг асосий ва захира таркибига тайёрлаб беради, шунингдек, ҳудудий саралаш мусобақаларини, клуб чемпионатларини ташкил этади ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидагилар ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва чет эл ташкилотларининг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда ихтисослаштирилган таэквондо марказлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Спорт вазирлиги (А. Икрамов) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) билан биргаликда 2023 йил 1 январдан бошлаб 3-иловага мувофиқ умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг жисмоний тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсатадиган спорт тури — таэквондога қизиқишини ошириш мақсадида таэквондо бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секцияларини ташкил этсин, уларга мактаб жойлашган ҳудуддаги спорт мактаби ва бошқа муассасадан тренер-ўқитувчиларни жалб қилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 2022 йил 1 октябрдан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Таэквондо ва спорт фаолияти» факультети ҳузурида Спортчиларни илмий-услубий ва тиббий-биологик таъминлаш муаммолари лабораторияси ташкил қилинсин ва унинг фаолияти университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов), Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов) Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг «Таэквондо ва спорт фаолияти» факультетида таэквондо бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида замонавий инновацион технологиялар асосида касбий таълимни такомиллаштириш, илмий, илмий-услубий базани яратиш ва янада ривожлантириш чораларини кўрсин.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига тегишли шарт-шароитларни яратиш, уларнинг молиявий ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш учун уларга ҳудудлардаги йирик ташкилотлар ва ҳомийларни бириктирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларида тренер-йўриқчи лавозимини жорий этиш орқали таэквондо йўналиши бўйича олий таълим муассасаларини битириб, терма жамоага жалб этилмаган ёш тренер кадрларни жалб этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондони оммалаштириш мақсадида ёшлар ўртасида туман (шаҳар) ва ҳудуд миқёсидаги мусобақаларни мунтазам равишда ташкил қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондо бўйича ташкил этиладиган маҳаллий ва хорижий ўқув-машғулот йиғинлари ва спорт мусобақаларида ҳудудий спорт жамоалари иштирок этишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Ш.Ш. Махмудов ҳамда Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси раиси Ш.Р. Ташматов белгилансин ва уларга қуйидаги вазифалар юклансин:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтидорли ёшларни танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал таэквондочилар сифатида тайёрлаш ишларини самарали ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда таэквондо инфратузилмасини барпо этиш ва кенгайтиришга инвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш, бошқа зарур чора-тадбирларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондони таълим муассасалари, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таэквондо бўйича мусобақаларни ўтказиш, ушбу йўналишда халқаро ва чет эл ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрияларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2024 йилларда таэквондони ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига тўлақонли эришиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини ҳар ярим йилда камида бир марта танқидий муҳокама қилиш, зарур чора-тадбирларни белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 29 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-337-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-337-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таэквондо (WT) спорт турини 2022 — 2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастури
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси ҳузурида таэквондо (WT) бўйича (кейинги ўринларда — таэквондо) U 19 республика профессионал клубини ташкил этиш.

1. Таэквондо (WT) бўйича U 19 республика профессионал клуби фаолиятини самарали ташкил қилиш.

2022 йил декабрь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов)

2. Таэквондо (WT) бўйича 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида «Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги» мусобақасини ўтказиш.

Ҳар йили март

2.

Илғор тажрибани жорий этиш мақсадида Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси йўлланмаси асосида ҳудудларга тренерларни ва мутахассисларни маълум бир муддатга юбориш (ротация қилиш).

1. Таэквондо ривожланмаётган ҳудудларга тренерлар ва тегишли мутахассисларни юбориш (ротация қилиш), уларни бириктириш, режа ва шартларни ишлаб чиқиш.

2. Тажриба сифатида Сирдарё ва Хоразм вилоятларини танлаш.

2022 йил декабрь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов),

Сирдарё (Ғ. Мирзаев)

ва Хоразм (Ф. Эрманов)

вилоятлари ҳокимликлари

3.

Ҳудудларда таэквондо бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.

1. Селекционерларни жалб қилган ҳолда ҳудудлардаги иқтидорли ёшларни аниқлаш.

2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшлар келажакда таэквондо бўйича олий маҳоратли спортчи бўлиб шаклланиши учун уларни ихтисослаштирилган спорт мактабларига йўналтириш.

3. Таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг олиб бориш.

4. Маҳалла, туман ва шаҳарларда олимпия ва жаҳон чемпионлари, машҳур спортчилар ҳамда бошқа халқаро даражадаги мутахассислар иштирокида ёш таэквондочилар учун доимий равишда маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

5. Туман (шаҳар) саралаш босқичларининг узлуксиз ўтказилишини жорий этиш.

6. Ҳудудлардаги селекционерлар томонидан туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси асосида ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этган иқтидорли ёшлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг ҳаракатланиш мониторингини юритишини йўлга қўйиш.

2022 — 2024 йиллар давомида

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган спорт муассасаларидаги таэквондо бўлимларини қўллаб-қувватлаш.

1. Олис ва чекка ҳудудлардаги спорт муассасаларининг таэквондо бўлимларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи чора-тадбирларни белгилаш.

2. Олис ва чекка ҳудудлардаги спорт муассасаларининг таэквондо бўлимлари фаолиятини таҳлил қилиш ва натижадорликни баҳолаш.

2022 йил октябрь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Мактабгача ёшдаги болаларда таэквондонинг «Пумсе» (poomsae) йўналишига қизиқиш уйғотиш.

1. Мактабгача таълим ташкилотларида «Kids таэквондо» лойиҳасини ишга тушириш.

2023 йил январь

Ижрочилар, ҳомийлар, грант ва бошқа маблағлар

Мактабгача таълим вазирлиги (Б. Онорбоев),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (келишув асосида)

2. Лойиҳа доирасида танланган мактабгача таълим ташкилотларини таэквондо бўйича инвентарь ва кийимлар билан таъминлаш.

2023 йил апрель

6.

Таэквондочиларнинг спорт тиббиёти бўйича билимларини ошириш.

1. Тошкент тиббиёт академияси, Самарқанд давлат тиббиёт университети, Андижон ва Бухоро давлат тиббиёт институтлари спорт тиббиёти кафедралари томонидан Корея Республикасининг етакчи спорт тиббиёти клиникалари билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ташкил этиш.

2. Семинар-тренингларни спорт кардиологияси, травматологияси ва ортопедияси, фармакологияси, спортчиларнинг саматик касалликларини даволаш, иммунитетни коррекциялаш (тузатиш), функционал ташхис (диагностика), спорт жароҳатидан кейинги реабилитация ҳамда спортчиларнинг машғулотлар ва мусобақа юкламаларидан кейинги реабилитацияси каби мавзуларда амалга ошириш.

2022 йил сентябрдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов)

7.

«Таэквондо (WT) ҳамма учун» дастурини амалга ошириш.

1. Таэквондони таълим муассасалари, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш.

2. Таълим муассасалари, маҳаллаларда таэквондо бўйича тўгаракларни ташкил қилиш.

3. Таэквондо бўйича нодавлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш, уларни қўллаб-қувватлаш.

4. Ҳудудларда таэквондо инфратузилмасини кенгайтириш мақсадида инвестиция ва грант маблағларини жалб қилиш.

2022 йил декабрдан бошлаб

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оилалар фарзандларининг таэквондо билан шуғулланиш харажатларини қоплаб бериш тартибини жорий этиш.

«Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари» жамғармалари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Спорт-таълим муассасаларида таэквондо бўйича ўқув режа ва ўқув дастурларини такомиллаштириш ва уни ривожлантиришнинг илмий-методик таъминотини йўлга қўйиш.

1. Ўқув режа ва ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш.

2022 йил октябрь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Аслонов, Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов)

2. Халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув режа ва ўқув дастурлари, махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш.

3. Ишлаб чиқилган ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий қилиш.

2022 йил декабрь

9.

Таэквондо билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган адабиётларни яратиш.

1. Спорт қаҳрамонлари ҳаёти жозибали баён этилган бадиий адабиётларни яратиш.

2. Машҳур спортчилар тажрибасини кўрсатиб берувчи ўқув адабиётлар яратиш ва улардан машғулотларда фойдаланишни йўлга қўйиш.

2022 йил давомида

Ижрочилар, ҳомийлар ва бошқа маблағлар

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Махмудов, А. Аслонов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов)

10.

Электрон таълим ресурсларида таэквондо бўйича машқ жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан методик тавсияларнинг республика ягона очиқ маълумотлар базасини яратиш.

1. Таэквондо бўйича электрон дарсликлар, машқ жараёнларини видеолавҳаларда акс эттирувчи электрон методик қўлланмалар яратиш.

2. Электрон дарслик ва қўлланмаларнинг республика ягона очиқ маълумотлар базасини яратиш.

2022 йил апрель

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабоев),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов)

11.

Ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрларни тажриба алмашиш мақсадида таэквондо ривожланган етакчи хорижий давлатларга юбориш.

1. Таэквондо бўйича етакчи хорижий давлатларнинг (Корея Республикаси, Хитой, АҚШ, Россия, Хорватия, Сербия, Италия ва бошқ. ) илғор тажрибасини ўрганиш.

2022 йил октябрь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Спортни ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов)

2. Мутахассисларни хорижий давлатларга тажриба алмашишга юбориш ҳамда ушбу мамлакатлар спортчиларининг юртимизга тажриба алмашиш мақсадида келиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил ноябрь

12.

Халқаро таэквондо федерацияси (World Taekwondo), Осиё таэквондо уюшмаси (WT Asia) ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг таэквондо бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Таэквондо бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган давлатлар, шу жумладан Корея Республикаси, Хитой, АҚШ, Россия, Хорватия, Сербия, Италия давлатларининг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш, уларнинг спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорлигини кучайтириш. Бунда, ёшларни спортга жалб этиш, спортчилар билан ишлаш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.

2022 йилдан бошлаб

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов)

13.

Ўзбекистонда анъанавий тарзда таэквондо бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича) халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш.

1. Республиканинг барча ҳудудларида 4 сентябрь — Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишланган таэквондо фестивалини ўтказиш.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига ажратилган маблағлар доирасида

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Таэквондо ва паратаэквондо бўйича «G2» даражасидаги нуфузли «Uzbekistan Open» халқаро турнирини Тошкент шаҳрида ўтказиш.

2023 йил ноябрь

3. Мазкур мусобақалар ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш.

Мусобақалар якунлари бўйича

14.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали таэквондони кенг тарғиб қилиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телеканалида таэквондо бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида «Таэквондо WT» махсус рукнини ташкил қилиш;

ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида таэквондони кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш;

машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш;

таниқли спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини тайёрлаш ва намойиш этиш;

спорт журналистларининг таэквондо ютуқлари таҳлилига бағишланган кўрсатувларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш.

Ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш — 2022 йил сентябрь

Амалга ошириш — 2022 — 2024 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев),

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш. Қудратхўжа),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Қосимов),

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси (Ш. Ташматов)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-337-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 январдан бошлаб таэквондо (WT) бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секциялари ташкил этиладиган умумий ўрта таълим мактабларининг ҳудудлар кесимида сони
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудудлар

Умумий ўрта таълим мактаблари сони*

Шундан

2023 йилда

2024 йилда

2025 йилда

2026 йилда

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

110

27

27

28

28

2.

Андижон вилояти

130

33

32

33

32

3.

Бухоро вилояти

130

33

32

33

32

4.

Жиззах вилояти

100

25

25

25

25

5.

Қашқадарё вилояти

130

33

32

33

32

6.

Навоий вилояти

100

25

25

25

25

7.

Наманган вилояти

130

33

32

33

32

8.

Самарқанд вилояти

180

45

45

45

45

9.

Сирдарё вилояти

100

25

25

25

25

10.

Сурхондарё вилояти

100

25

25

25

25

11.

Тошкент вилояти

180

45

45

45

45

12.

Фарғона вилояти

150

37

37

38

38

13.

Хоразм вилояти

100

25

25

25

25

14.

Тошкент шаҳри

200

50

50

50

50

Жами

1 840

461

457

463

459

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси умумий ўрта таълим мактабларининг аниқ манзилли рўйхатини тасдиқлайди. Бунда, умумий ўрта таълим мактаблари сонини кўпайтиришга рухсат берилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги ПҚ-337-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги «Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4583-сон қарорига илованинг 2-позицияси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4881-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги ва 4-илованинг номланишидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4-илованинг изоҳида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан кураш маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш манзилларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асослантирилган таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4954-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«18. Қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожланиши лозим бўлган республика туман (шаҳар)лари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожлантириладиган туман (шаҳар)ларда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари, ўқитувчи-тренерлар, маҳалла аҳолиси ўртасида шахмат бўйича доимий равишда мусобақалар ва шахмат ҳафталиклари ўтказиб борилади ва ушбу тадбирлар маҳаллий бюджет ҳамда бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банднинг «в» кичик банди «Ижро муддати» устунидаги «2022 йилдан бошлаб ҳар йили август» сўзлари «Ҳар йили октябрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банднинг «Ижро муддати» устунидаги «2022 йилдан бошлаб ҳар йили август» сўзлари «Ҳар йили ноябрь» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 сентябрдаги «Велоспортни ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5251-сон қарорига 1-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 14-позициянинг 5-банди чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 20-позиция чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги ПҚ-5281-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 13-банддаги «1 июлга» сўзлари «1 октябрга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-позициянинг «Бажариш муддати» устунидаги «2022 йил июнь» сўзлари «2023-2024 йиллар давомида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бажариш муддати» устунидаги «2022 йил декабрь» сўзлари «2023-2024 йиллар давомида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Молиялаштириш манбалари» устунидаги «Ижрочилар маблағлари» сўзлари «Инвестиция дастурида назарда тутилган маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бажариш муддати» устунидаги «2022 йил октябрь» сўзлари «2023-2024 йиллар давомида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-позицияда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бажариш муддати» устунидаги «2023 йил октябрь» сўзлари «2023-2024 йиллар давомида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Масъул ижрочилар» устунидаги «Туризм ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги «Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5282-сон қарорига 1-илованинг 13 ва 16-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

13.

Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида юриш, югуриш майдонларини ташкил этиш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

1. Навоий вилояти Хатирчи туманидаги «Ёшлик» ўйингоҳининг югуриш йўлакчаларини мукаммал таъмирлаш.

2022 йил март

Республика бюджети маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

2. Сурхондарё вилояти Денов тумани марказидаги ўйингоҳнинг югуриш йўлакларини резина қопламаларга ўзгартириш.

2022 йил декабрь

16.

Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларида бадминтон майдонларини ташкил этиш ва уларни замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш.

1. Поп туманидаги 2-сон спорт мактабининг Чодак филиали учун «Олтинкон» маҳалласида 2 та бадминтон майдони қуриш.

2022 йил давомида

Республика бюджети маблағлари

Спортни ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Наманган, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари

2. Бандихон туман спорт мактабида бадминтон учун мўлжалланган спорт залини қуриш.

2022 йил давомида

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 мартдаги «Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-162-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2022 йил 1 августга қадар Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 9-мавзеда жойлашган 259-сон умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида замонавий бокс мактаби ташкил этилишини ва 2023 йил якунига қадар тўлиқ жиҳозланишини таъминласин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 мартдаги «Гимнастика бўйича Оксана Чусовитина спорт маҳорати мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-163-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«6. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2022 йил 1 августга қадар Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саракўл кўчаси, 24 м-уй манзилида жойлашган 175-сон умумий ўрта таълим мактабига туташ ҳудудда замонавий гимнастика мактаби ташкил этилишини ва 2023 йил якунига қадар тўлиқ жиҳозланишини таъминласин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги «Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-208-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда, ушбу банд талаблари Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармалари маблағларига, шунингдек мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалар, «Меҳрибонлик» уйлари, спорт-таълим муассасаларига ҳамда тармоқни ривожлантириш давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги «Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-268-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «икки ой» сўзлари «уч ой» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 6-банднинг олтинчи хатбошисидаги «икки ой» сўзлари «уч ой» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

56.

Фориш тумани

11.

Фориш тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби

Фориш тумани спорт мактаби

12.

Фориш тумани 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 591-позиция билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

591.

Зафаробод тумани

18.

Зафаробод тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби

Зафаробод тумани спорт мактаби

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 июндаги «Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-286-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошиси «Ўзбекистон дзюдо федерацияси» сўзларидан кейин «ва ҳомийлик» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2022 й., 07/22/337/0690-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 23.01.2026 й., 07/26/22/0069-сон)