25.07.2022 йилдаги ПФ-175-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 25.07.2022 йилдаги ПФ-175-сон
Kuchga kirish sanasi
26.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя соҳасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш ва қўшимча ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш ва оилаларни оғир ҳаётий ҳолатлардан олиб чиқишга қаратилган қўшимча механизмларни жорий этиш йўналишларида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими жорий қилинди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам таъминланган нафақа олувчи оилалар сони охирги уч йилда тўрт баробарга ошиб, 1,9 миллионга етди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кам таъминланган оилалардаги болаларни парваришлаш учун тўланадиган нафақа қамрови кенгайиб, нафақа тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди, мазкур тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача ҳамда нафақа миқдори ўртача 1,5 баробарга оширилди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлик нафақаларининг энг кам миқдорлари 3,2 бараварга оширилди, аҳолини бандлигини таъминлашга қаратилган 20 дан ортиқ янги инструментлар жорий этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасида тизимли ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янада такомиллаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишда самарали идоралараро мувофиқлаштирувчи тизимни яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурий ижтимоий кафолатлардан, шу жумладан ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш имкониятини соҳани рақамлаштириш ҳисобига кенгайтириш, ушбу жараёнга очиқлик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш ҳамда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий хизматларни аҳолига бевосита маҳалла даражасида кўрсатиш амалиётини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, ижтимоий ҳимоя чоралари Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида (кейинги ўринларда — Стратегия) белгиланган устувор мақсадлар доирасида ишлаб чиқилади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Стратегияда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишда юзага келиши мумкин бўлган хавфлар баҳолаб борилади.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Молия вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятини молиялаштириш манбалари бўлиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-206-сонли Фармонига асосан 4-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 06/25/206/1017-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Халқ таълими вазирлиги (Б. Саидов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (С. Турдиев), Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси (З. Махкамова) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 мартга қадар давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматлар рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 июлга қадар давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартларини тасдиқласин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилиши муносабати билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 сентябрдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси тугатилиши ҳисобига 3 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий суғурта жамғармасининг фаолиятини ташкил этиш бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро аппарати штат бирликлари ҳисобидан 2 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий тўловларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали амалга ошириш шуъбаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари ҳузурида, уларнинг умумий штат бирликлари доирасида 2 та штат бирлигидан иборат Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағларини бошқариш ва Ижтимоий суғурта нафақалари тўловларини мониторинг қилиш бўлимлари ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифалари босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли ўртасида мунтазам, тизимли ва кенг кўламда ёритиб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 25 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-175-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СТРАТЕГИЯСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш бўйича 2030 йилгача бўлган даврда устувор йўналишларни ва комплекс чора-тадбирларни белгилаб беради ҳамда унинг «Йўл харита»си амалга оширилиши натижасида кўзда тутилган мақсадли кўрсаткичларга эришиш таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Стратегия Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар жамғармаси томонидан 2020 йилда тайёрланган «Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш» натижалари ва тавсияларига асосланиб ишлаб чиқилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Стратегия Халқаро меҳнат ташкилотининг ижтимоий ҳимоянинг минимал даражалари бўйича 202-сон тавсияларига мувофиқ, барча фуқаролар учун минимал ижтимоий ҳимоя даражасини кафолатлайдиган тизимни яратишни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Стратегия қуйидаги давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя дастурларини қамраб олган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ижтимоий ёрдам дастурлари доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш;
(4-банд 1-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасини тайинлаш;
(4-банд 1-кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга моддий ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшга доир нафақаларни тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақаларни тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига парваришлаш нафақасини тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаликдан ногиронлик нафақасини (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга) тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлиги бўлган болалар нафақасини (18 ёшгача) тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига ҳамда ҳаёт учун хавфли ва сурункали ривожланадиган кам учрайдиган (орфан) касалликка чалинган болаларга нафақа тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир марталик дафн этиш нафақаси бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (суюнчи пули) бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловини тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга имтиёзлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшимча тўловни тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак хариди учун компенсация тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пул мукофотини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг айрим тоифаларига шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш бўйича имтиёзлар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотларида Ижтимоий реестрга киритилган оила фарзандларини тўловдан озод этиш;
(4-банд 1-кичик бандининг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандларини умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар учун ижара тўловларидан озод этиш;
(4-банд 1-кичик бандининг йигирман биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумий ўрта таълим мактабларида Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандлари учун кийим-бош бериш;
(4-банд 1-кичик бандининг йигирман иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда Ижтимоий реестрга киритилган оилалар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;
(4-банд 1-кичик бандининг учинчи иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Темир дафтар»га киритилган оилалар, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ҳамда «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам ва кўмак кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни озиқ-овқат, кийим-кечак ва санитария воситалари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилага тарбияга олинган (патронат) ҳар бир етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун нафақа тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёллар ва ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бир марталик моддий ёрдам бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ижтимоий таъминот дастурлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшга доир пенсиясини тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлик пенсиясини тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини бартараф этишда қатнашган шахсларга пенсия тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсизлик нафақаси тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишдан бўшатиш нафақаси тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги оқибатида дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа, ногиронлик пенсияси ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ижтимоий хизматлар дастурлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги болалар уйларида тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида ҳамда ногиронлиги бўлган болалар, аёллар ва эркаклар учун «Ғамхўрлик» марказларида тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш
(4-банд 3-кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 апрелдаги ПФ-69-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан экспертиза хизматларини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари томонидан тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази томонидан хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва ҳудудий марказлар томонидан хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари томонидан хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш хизматлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш хизматлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уйда тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари учун қўшимча тўлов тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни бепул ёки имтиёзли дори-дармонлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шунингдек, якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Темир дафтар»га киритилган оилалар, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ва «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тиббий, психологик ва бошқа хизматларни кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Меҳнат бозоридаги фаол чора-тадбирлар дастурлари доирасида (кейинги ўринларда — МБФЧ):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мақсадли жамғармалари (субсидиялар, грантлар ва кредит линиялари) ҳисобидан бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ҳамда ишсиз шахсларга хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва иш ўринларини захирага қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш қидираётган ҳамда ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга ва таҳқирланишга дучор бўлган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларисиз, маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат миграциясида бўлган вақтда жароҳат олиши, бахтсиз ҳодисага учраши, оғир касалликка чалиниши туфайли тиббий ёрдам талаб этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига меҳнат мигранти маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобидан кўрсатилган тиббий хизматлар қийматини тўлаш имкони бўлмаганда тиббий хизмат кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат миграциясида бўлган вақтида вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жасадларини, шунингдек, хорижда меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳат олган фуқароларни олиб келиш хизматларини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари уюшган ҳолда танлаш доирасида хорижга ишга юборилган ва борган мамлакатнинг қонун ҳужжатларини бузиши натижасида чиқариб юборилган (депортация қилинган) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, кейинчалик тўланган маблағларни мазкур шахслар ҳисобидан қоплаш, шунингдек, хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шароитлар билан таъминланмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кетиш олдидан мослаштириш, касбга тайёрлаш, уларни чет тилларга ўқитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга айрим харажатлари учун компенсация тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланган давлатларга уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси доирасида эришиш кўзда тутилаётган мақсадлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш йўналишидаги мақсадлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-мақсад: Маҳалла даражасида ижтимоий хизматларни ривожлантириш. Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашда маҳалла даражасида ишларни олиб бориш механизмини йўлга қўйиш, яъни оиланинг умумий ҳолатидан келиб чиқиб, уни ҳаётий қийин вазиятдан чиқариш бўйича комплекс ёндашув асосида ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатишни йўлга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, оилани камбағаллик ҳолатидан чиқариш учун зарур бўлган барча ижтимоий ёрдам ва хизматлар дастурларини ўз ичига олган индивидуал ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқиш орқали оилалар ижтимоий ҳимоя қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларини янада кучайтириш, болаларнинг асоссиз равишда оилаларидан ажралишини бартараф этиш, болаларга нисбатан зўравонликка йўл қўймаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-мақсад: Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ходимлар салоҳиятини кучайтириш. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларининг фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг кадрлар салоҳиятини кучайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-мақсад: Тиббий-ижтимоий хизматлар рўйхати ва стандартларини аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат томонидан кафолатланган ва бепул асосда тақдим этиладиган ижтимоий хизматлар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (ижтимоий-тиббий, ижтимоий-педагогик, ижтимоий-психологик, ижтимоий-ҳуқуқий, ижтимоий-маиший ва ижтимоий-иқтисодий хизматлар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, бепул ижтимоий хизматлар олувчи шахслар контингенти аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ҳажми, сифати ва муддатлари, уларни кўрсатиш учун зарур меҳнат ва молиявий ресурсларни белгиловчи ижтимоий хизматлар кўрсатиш стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-мақсад: Ногиронликни белгилашни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўналишда ногиронликни белгилашнинг анъанавий «тиббий» моделидан замонавий «ижтимоий» моделига босқичма-босқич ўтилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделида асосан шахснинг жамият ҳаётида иштирок этиш масаласи инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-мақсад: Интернат шаклидаги муассасаларни ноинституционаллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) оғир касаллиги ёки ногиронлиги бўлган болаларни ва шахсларни доимий парвариш қилувчиларнинг дам олиши учун шарт-шароит яратиш ва уларнинг дам олиш вақтида парваришга муҳтож бўлганларга вақтинчалик тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбияга олиш, хусусан оилаларга тарбияга олиш, уларни вақтинчалик парвариш қилиш хизматларини кенг жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ижтимоий хизматларни устувор тарзда институционал тақдим этишдан босқичма-босқич воз кечиш мақсадида оилага тарбияга олишни (патронат) профессионаллаштириш ва лицензиялаш, патронат остидаги болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини мониторинг қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-мақсад: Парваришлаш иқтисодиётининг альтернатив моделларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Парваришлаш иқтисодиётининг альтернатив моделлари концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) парваришлаш бўйича ижтимоий хизматлар рўйхатини шакллантириш, стандартларини ишлаб чиқиш ва хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) парваришлаш ишлари билан норасмий банд бўлган шахсларни малака ошириш, қайта тайёрлаш ва сертификат бериш орқали расмий бандликка ўтказиш чораларини кўриш.
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан 51-мақсад билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Меҳнатга лаёқатли аҳолини ижтимоий таъминот билан қамраб олиш йўналишидаги мақсадлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) суғурта тўловларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳомиладорлик ва туғиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, иш берувчи юридик шахс тугатилганда ва тугатилаётган корхонанинг тўловлар учун маблағлари мавжуд бўлмаган ҳолларда ишдан бўшатиш нафақалари, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатидаги суғурта тўловларини ижтимоий суғурта тизими орқали амалга ошириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ижтимоий суғурта жамғармасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) расмий секторда меҳнат фаолиятини юритувчи шахсларни ижтимоий суғурта воситалари билан қўшимча ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини таъминлаш орқали норасмий секторда меҳнат фаолиятини юритувчи шахсларнинг расмий секторга ўтишини рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) миллий қонунчиликни Халқаро меҳнат ташкилотининг 1952 йилдаги «Ижтимоий таъминотнинг минимал меъёрлари тўғрисида»ги 102-сонли Конвенциясига мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-мақсад: Оналикнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўловларини ижтимоий суғурта тизими орқали амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) миллий қонунчиликни Халқаро меҳнат ташкилотининг «Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 183-сонли Конвенциясига мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам дастурларини мустаҳкамлаш йўналишидаги мақсадлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-мақсад: Давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига манзилли етказиб берилишини таъминлаш, камбағал оилаларнинг қашшоқликка тушишига йўл қўймаслик, оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий ёрдамдан оилани камбағаллик ҳолатидан чиқаришга қаратилган восита сифатида фойдаланиш мақсадида давлат томонидан берилаётган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаларини ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этиш тизимини йўлга қўйиш. Ижтимоий шартнома тузишда маблағларни инсон капиталини ривожлантиришга йўналтириш мақсадида болаларни мактаб, мактабгача таълим ва бошқа таълим муассасаларига қатнаши каби шартларни ишлаб чиқиш.
(2.3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ижтимоий ёрдам дастурларини ижтимоий шартнома орқали бандликка кўмаклашиш дастурлари билан боғлаш ва Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ишсиз аъзоларини иш билан таъминлаш ҳамда келгусида ижтимоий шартнома шартларини кенгайтириш.
(2.3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-мақсад: Ижтимоий ёрдам тайинлаш тартибини соддалаштириш ва мезонларини доимий равишда такомиллаштириб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг манзиллилигини ошириш, ижтимоий нафақаларни тайинлашда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни баҳолаш мезонлари ҳамда оила аъзосига тўғри келадиган даромадни ҳисоблаш усулини доимий равишда такомиллаштириб бориш ва соддалаштириш, оилани Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасига киритиш учун камбағаллик чегарасини қўллаш;
(2.3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) минимал истеъмол харажатлари қийматини инфляция даражасидан келиб чиқиб индексация қилиб бориш, аҳоли даромадлари ва харажатларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда камида ҳар беш йилда унинг қийматини қайта кўриб чиқиш ва ушбу миқдордан келиб чиқиб, ижтимоий нафақаларни ва энг кам пенсия миқдорларини белгилаш тизимини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) доимий парваришга муҳтож ногиронлиги бўлган болалар парвариши билан банд бўлган оила аъзоларини минимал даромад манбаи билан таъминлаб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Аҳолининг заиф қатламлари меҳнат бозоридаги фаол чора-тадбирлардан фойдаланишини кенгайтириш йўналишидаги мақсадлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-мақсад: Ишсиз шахсларни қўллаб-қувватлашни инсон капиталига инвестициялар орқали амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш ва бандликка кўмаклашиш дастурларига ажратилган ресурсларни инсон капиталини ривожлантиришга, яъни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш ва тадбиркорликка жалб қилиш каби дастурларга йўналтириш, шу билан бирга жамоат ишларига жалб қилинган банд бўлмаган аҳоли улушини камайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака оширишда энг кам харажат талаби билан, банд бўлмаган шахснинг доимий бандлигини таъминлашда энг яхши натижаларни кўрсатувчи мутахассислик дастурларини танлаб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) касб-ҳунарга ўқитиш ва техник таълим бериш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-мақсад: МБФЧ дастурларининг самарадорлигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ресурсларни, шу жумладан, бюджет маблағлари мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш мақсадида МБФЧ натижаларини мунтазам мониторинг қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда меҳнат органлари томонидан ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш, бандлигига кўмаклашиш каби хизматларини ижтимоий шартнома тузиш орқали кўрсатиш амалиёти республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади. Ушбу тизим давлат маблағлари мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлайди ҳамда дастурларнинг банд бўлмаган аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлашини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурларини «маҳаллабай» тамойили асосида ҳоким ёрдамчилари институти орқали амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, мавжуд МБФЧни ўрганиш ва баҳолаш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари, жумладан аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг МБФЧдан фойдаланишида мавжуд тўсқинликлар бартараф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) жамоат ишларини ва бошқа бандликка кўмаклашиш дастурларини Ижтимоий реестрга киритилган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, доимий парвариш билан банд бўлган аёллар ва бошқа эҳтиёжманд, аҳолининг заиф қатламларининг эҳтиёжларини қондиришга мослаштириш орқали меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларнинг бандлик даражасини ошириш;
(2.4-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун тадбиркорлик фаолиятини юритишга қулай шароитлар яратиш мақсадида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан бирга имконияти чекланган тадбиркорлар, шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилган ёшлар ва аёлларнинг стартап дастурларини қўллаб-қувватлаш платформасини ривожлантириш.
(2.4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-мақсад: МБФЧ дастурларини мониторинг қилиш тизимини йўлга қўйиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу дастур доирасида бандликка кўмаклашиш хизматларини кўрсатишда банд бўлмаган аҳоли билан маҳаллий меҳнат органлари ўртасида ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва бу борада тарафларнинг ижтимоий масъулиятини белгиловчи ижтимоий шартнома тузиш тизими тўлиқ йўлга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Давлат ижтимоий ҳимоясининг институционал бошқарув ва молиялаштириш тизими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Институционал бошқарув тизими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларига масъул бўлган органлари фаолиятининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифа ва функциялари босқичма-босқич кенгайтириб борилади ҳамда давлат ижтимоий ёрдам ва хизматлари бўйича мувофиқлаштирувчи орган сифатида фаолияти такомиллаштирилади.
(3.1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурлари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими аҳолининг барча ижтимоий жиҳатдан заиф қатламлари бўйича ягона маълумотлар базасига айлантирилади.
(3.1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-мақсад: Ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва юритишга масъул бўлган ваколатли органни белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келгусида, давлатнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид вазифа ва функцияларини ягона тизим доирасида мувофиқлаштирувчи давлат органини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу органнинг қуйидаги вазифалари назарда тутилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Темир дафтар» рўйхатини юритиш ҳамда унга киритиладиган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар билан ишлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга, шу жумладан аёллар ва ёшларга моддий кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
(3.1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасини молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-мақсад: Ижтимоий ҳимоя соҳасини молиялаштиришни такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ўрта муддатли истиқболга мақсадли мўлжалларни асосий молиявий ҳужжатлар ва жараёнларга киритиш, шунингдек, натижага йўналтирилган бюджет тизими тамойилини ижтимоий ҳимоя соҳаси бюджетини шакллантиришда қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ижтимоий суғурта тизими молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ижтимоий суғурта жамғармасининг даромадлари манбаларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ижтимоий ҳимоя соҳасига қўшимча маблағларни жалб қилиш, шу жумладан янги лойиҳаларни халқаро ташкилотлар билан биргаликда грантлар асосида ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) давлат томонидан тақдим этиладиган ижтимоий ёрдам ва хизматлар бўйича давлат ижтимоий ҳимоясига йўналтирилган жами маблағларни Давлат бюджетида алоҳида харажатлар бўлими сифатида акс эттириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) натижага йўналтирилган бюджет тизимини ижтимоий ҳимоя соҳаси бюджетини шакллантиришда қўллаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Мониторинг ва баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Стратегия амалга оширилган чора-тадбирлар ижроси ва мақсадли кўрсаткичлардан келиб чиқиб ҳар йили баҳоланади ҳамда 2030 йилгача бўлган мақсадларга эришиш учун унга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Стратегия амалга оширилиши, унинг натижадорлиги, самарадорлиги ҳамда миллий мақсад ва вазифаларга эришишдаги юзага келиши мумкин бўлган хавфлар қонунчиликка мувофиқ баҳолаб борилади. Бунда бошқа йўналишдаги давлат сиёсатидан ва ижтимоий-иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб ижтимоий ҳимоя соҳасини умумий сиёсат билан мувофиқлаштириш мақсадида Стратегияга тегишлича ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини муваффақият билан амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу йўналишда қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси самарадорлигини баҳолаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ижтимоий ҳимоя соҳасига оид маълумотларни, шу жумладан ҳар бир дастур кесимида ижтимоий ҳимоя олувчилар сони, гендер жиҳатдан тақсимланган маълумотлар, сарфланган маблағ каби маълумотларни йиғиш, тўплаш ва таҳлил қилиш, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги кўрсаткичлар ўзгаришларини кузатиб бориш ва мақсадли кўрсаткичлар билан таққослаш ишларини олиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Индикатор номи

Базавий кўрсаткичлар

Мақсадли кўрсаткичлар

Бошланғич маълумотлар

Масъул вазирлик ва идоралар

2020 йил

2021 йил

2025 йил

2030 йил

Маълумот номи

2020 йил

2021 йил

1.

Давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар (фоизда)

6,0

5,7

6,5

7,0

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг жами харажатлари (млрд. сўмда)

144 143

188 634

Молия вазирлиги

2.

Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ёрдам дастури билан қамраб олиш даражаси (фоизда)

58,8

65,8

85,2

98,1

Ижтимоий нафақа олувчи кам таъминланган оилалар (минг нафарда)

918

1 260

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

3.

Камбағаллик чегарасидан (2022 йилдан бошлаб минимал истеъмол харажатлари миқдори билан белгиланадиган) паст даражада яшовчи аҳоли (фоизда)

-

17,0

8,5

5,0

Уй хўжаликларини танланма кузатуви даражаси (фоизда)

-

17,0

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси

4.

Оилада ҳамда муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида тарбияланаётган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонининг тарбия муассасаларида тарбияланаётган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сонига нисбати (фоизда)

97,3

99,3

100

100

«Меҳрибонлик» уйларида болалар сони (минг нафарда)

2,0

0,6

Халқ таълими вазирлиги

Оилада ҳамда муқобил парвариш қилишнинг бошқа шаклларида тарбияланаётган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (минг нафарда)

75

78

Халқ таълими вазирлиги

5.

Аҳолининг меҳнат бозорида кўрсатиладиган хизматлар билан қамраб олинганлиги (фоизда)

64,2

65,3

65,0

70,0

Бандликка кўмаклашиш дастурлари ва жамоат ишларига жалб этилган ишсиз шахслар (минг нафарда)

1 000

880

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

6.

Ишсизлик нафақасини олувчи ишсизлар улуши (фоизда)

5,7

6,8

7,2

8,5

Ишсизлик нафақасини олувчи ишсизлар сони (минг нафарда)

89

98

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

7.

Ёшга доир пенсия таъминоти ва нафақа билан қамраб олинган пенсия ёшидаги аҳолининг улуши (фоизда)

77,6

77,9

79,0

80,0

Ёшга доир пенсия ва нафақа олувчи шахслар сони (минг нафарда)

2 892

3 042

Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси

Пенсия ёшидан ошган (60 ёш — эркаклар, 55 ёш — аёллар) аҳоли сони (минг нафарда)

3 725

3 906

Давлат статистика қўмитаси

8.

Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилган реабилитация хизматлари улуши (фоизда)

16,9

16,9

17,9

20,9

Тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилган ногиронлиги бўлган шахслар сони (минг нафарда)

127

131

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

Ногиронлиги бўлган шахслар сони (минг нафарда)

752

798

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

9.

Аҳолини муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш даражаси (фоизда)

-

-

35,0

100,0

Ногиронлиги бўлган шахслар сони (минг нафарда)

-

-

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

10.

Аҳолини муҳтож қисмини реабилитация техник воситалари билан таъминлаш даражаси (фоизда)

-

6,0

45,0

100,0

Ногиронлиги бўлган шахслар сони (минг нафарда)

-

4 100

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

11.

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказида реабилитация хизматлари кўрсатилган шахсларнинг одам савдосидан жабрланган деб эътироф этилган шахсларга нисбатан улуши (фоизда)

61,3

62,4

63,3

65,4

Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказида реабилитация қилинган одам савдосидан жабрланган шахслар (нафарда)

92

112

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

Одам савдосидан жабрланган деб эътироф этилган шахслар (нафарда)

150

185

Ички ишлар вазирлиги

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўл харитаси»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Эришиладиган мақсадлар

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш

1.

Давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишда маҳалла даражасида («маҳаллабай» тамойили асосида) ижтимоий ишларни олиб бориш механизмини йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамасининг давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини маҳалла даражасида кўрсатишга оид низомни тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда, хотин-қизлар фаоллари томонидан қуйидаги вазифаларнинг амалга оширилишини кўзда тутиш:

ҳар бир хонадон аҳволини ўрганиш, оилалардаги ҳақиқий ҳолат ва ижтимоий хизматларга эҳтиёжни аниқлаш;

ҳар бир оила учун алоҳида ижтимоий ҳимоя режасини ишлаб чиқиш;

мураккаб операцияларни амалга ошириш, протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш, болаларни боғчага жойлаштириш каби ижтимоий хизматлар учун ўз тавсиялари ва буюртмаларини бериш;

ижтимоий ҳимояга масъул барча идоралар ишига баҳо бериш;

ижтимоий хизматлар ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини доимий назорат қилиб бориш;

оилада хотин-қизлар, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари юзага келганда уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашдан ташқари, зўравонлик қилган шахслар билан тушунтириш ишларини олиб бориш.

2022 йил август

1-мақсад: Маҳалла даражасида ижтимоий хизматларни ривожлантириш

13-мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларига масъул бўлган органлар фаолиятининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш

Маблағ талаб қилмайди

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

(Махкамова),

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

(Турдиев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

2.

Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш.

Ногиронликни белгилашнинг анъанавий «тиббий» моделидан замонавий «ижтимоий» моделига босқичма-босқич ўтишни назарда тутувчи концепцияни тасдиқлашга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил сентябрь

4-мақсад: Ногиронликни белгилашни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш

Маблағ талаб қилмайди

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(Инаков),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов)

3.

Етим болаларни ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтириш.

«Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек, патронат тарбиясидаги болаларнинг тарбияланиш шароитларини жойларда танланма кузатув ишлари асосида ташкил этиш.

2022 йил октябрь

5-мақсад: Интернат шаклидаги муассасаларни ноинституционаллаштириш

Маблағ талаб қилмайди

Халқ таълими вазирлиги

(Саидов),

Миллий гвардия

(Мамаюсупов)

Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш ва парваришлашдаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил ноябрь

4.

Доимий парваришга муҳтож шахслар ва қарияларни ҳамда доимий парвариш билан банд оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни мустаҳкамлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг туман (шаҳар) даражасида болалар ва эҳтиёжманд шахсларга кўрсатиладиган ижтимоий реабилитация хизматларини ташкил этишга оид қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил декабрь

5-мақсад: Интернат шаклидаги муассасаларни ноинституционаллаштириш

Ҳисоб-китобларга асосан қарорда белгиланган молиялаштириш ҳажми ва манбалари доирасида

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(Инаков)

II. Меҳнатга лаёқатли аҳолини ижтимоий таъминот билан қамраб олиш

5.

Ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий суғурта жамғармасини тузиш. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий суғурта жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқловчи қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил август

6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш

Бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тайинланадиган ва тўланадиган нафақаларни тайинлаш ва тўлаш низомини тасдиқлашга оид қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

2024 йил 1 январдан бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича ҳақ эвазига тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаётган ходимларга умумий иш стажи ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллари ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлиқ тўлаш амалга оширилишини;

2026 йил 1 январдан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ҳамда иш берувчи юридик шахс сифатида тугатилганда ва тугатилаётган корхонанинг маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ишдан бўшатиш нафақаси, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари оқибатидаги тўловлар амалга оширилишини назарда тутиш.

2023 йил июль

6.

Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловларни дастур орқали амалга оширишни ташкил этиш.

Ижтимоий суғурта бўйича «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида алоҳида модуль яратиш.

2022 йил август

6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш

Бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Молия вазирлиги

(Абруев)

Ҳомиладорлик ва туғишга оид вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш электрон тизимини яратиш.

2022 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

7.

Ижтимоий суғурта жамғармасининг идоралараро электрон маълумот алмашинувини ташкил этиш.

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси билан барча меҳнат шартномаси бўйича ишловчи ходимларни қамраб олишга оид чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2022 йил декабрь

6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш

Бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов)

8.

Ижтимоий суғурта жамғармасига маблағ ажратиш.

2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Ижтимоий суғурта жамғармасига ҳисоб-китобларига асосан 200 миллиард сўмгача маблағ ажратиш.

2022 йил сентябрь

6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш

Бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Молия вазирлиги

(Ишметов)

9.

Ижтимоий суғурта жамғармасининг маблағларини шакллантириш чораларини кўриш.

Ўзбекистон Республикасининг бюджет-солиқ сиёсатидан келиб чиқиб, Ижтимоий суғурта жамғармасининг маблағларини шакллантиришда қўшимча манбаларни аниқлаш юзасидан асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил июль

6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш

Бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

(Рафиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Ижтимоий суғурта жамғармасининг даромадлари манбаларини шакллантириш.

2022 йилдан бошлаб ўрта муддатли давр учун фискал стратегияни ишлаб чиқишда Ижтимоий суғурта жамғармаси харажатларини инобатга олган ҳолда унинг даромадларини шакллантириш манбаларини назарда тутиш.

2022 йил ноябрь

6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш

Бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Молия вазирлиги

(Ишметов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Ижтимоий суғурта тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини шакллантириш.

«Ижтимоий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда қуйидагиларни назарда тутиш:

суғурта тўловларини молиялаштиришнинг манбаларини аниқлаш;

Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланадиган нафақаларни белгилаш;

ижтимоий суғурта нафақаларини тайинлаш бўйича минимал квалификация шартлари, минимал ва максимал нафақа миқдорларини белгилаш.

2024 йил декабрь

6-мақсад: Ижтимоий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш, ҳамда уни халқаро стандартларга асосан ривожлантириш

Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари доирасида

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

(Хайдаров),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

(Рафиков),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Оналик муҳофазасини ижтимоий суғурта тизими билан қамраб олиш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагиларни назарда тутувчи вақтинчалик низомни тасдиқлашга оид қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган ходимларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисми тўланади;

фуқаронинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса, ушбу танаффуслардан бевосита олдинги ва бевосита кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади;

ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси белгиланган миқдорининг қолган қисми унинг иш ҳақидан келиб чиқиб, иш берувчилар ҳисобидан тўланади.

2022 йил август

7-мақсад: Оналикнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш

Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари доирасида

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

(Рафиков),

Иш берувчилар конфедерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Вақтинчалик низомга бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича ҳақ эвазига тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ишлаётган ходимларга умумий иш стажи ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллари ҳисобланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш.

2024 йил январь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

(Махкамова),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

3. Вазирлар Маҳкамасига Халқаро меҳнат ташкилотининг 183-сон «Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Конвенциясини ратификация қилиш бўйича таклифларни киритиш.

2024 йил март

III. Давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам дастурларини такомиллаштириш

13.

Давлат ижтимоий ёрдамини ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этиш тизимини йўлга қўйиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

кам таъминланган оилаларга болалар нафақаларини ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этиш;

ижтимоий шартномада кам таъминланган оилалар томонидан фарзандларининг мактабдаги давоматини ва боғчага боришини таъминлаш ҳамда бириктирилган поликлиникадан мажбурий вакциналарни ўз вақтида олиши каби шартларни белгилаш;

ижтимоий шартнома тузиш орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва шартнома шартлари бажарилишини таъминлаш.

2022 йил ноябрь

8-мақсад: Давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамни аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига манзилли етказиб берилишини таъминлаш, камбағал оилаларнинг қашшоқликка тушишига йўл қўймаслик, оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш

Маблағ талаб қилмайди

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Халқ таълими вазирлиги

(Саидов),

Мактабгача таълим вазирлиги

(Шин),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

14.

Оилаларни камбағаллик ҳолатидан чиқариш ва қайта камбағалликка тушиб қолишининг олдини олиш чораларини кўриш.

Ижтимоий шартнома орқали оилаларни камбағаллик ҳолатидан чиқаришга ва қайта камбағалликка тушиб қолишининг олдини олишга қаратилган қўшимча дастурлар жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2023 йил ноябрь

Маблағ талаб қилмайди

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Мусаев)

15.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимини давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам ва хизматларнинг ягона маълумотлар базасига айлантириш.

«Темир дафтар»ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб, «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги ҳамда «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомларга тегишли ўзгартиришларни киритиш.

«Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга моддий ёрдам ёки компенсация тўлашдан олдин оиланинг кам таъминланганлигини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали тасдиқлаш.

2023 йил декабрь

9-мақсад: Ижтимоий ёрдам тайинлаш тартибини соддалаштириш ва мезонларини доимий равишда такомиллаштириб бориш

Бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Норқулов),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

(Парпибаева),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

16.

Ҳоким ёрдамчилари ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоли институтининг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш.

«Онлайн маҳалла» электрон платформасига оиланинг мавжуд чорва моллари, томорқа ер майдонлари, оила аъзоларининг мақоми (чақириқ бўйича ҳарбий хизматда бўлиши, ўрта махсус, профессионал ёки олий таълим муассасасида ўқиши, хорижда меҳнат қилаётганлиги ва бошқалар) бўйича маълумотларини киритишини таъминлаш.

2022 йил декабрь

9-мақсад: Ижтимоий ёрдам тайинлаш тартибини соддалаштириш ва мезонларини доимий равишда такомиллаштириб бориш

Бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

(Убайдуллаев),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

(Махкамова),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

«Онлайн маҳалла» электрон платформасининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан интеграциясини йўлга қўйиш.

2023 йил апрель

17.

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш.

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатиш соҳасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида алоҳида модуль яратиш («Маҳаллада ижтимоий хизмат» модули).

2022 йил сентябрь

9-мақсад: Ижтимоий ёрдам тайинлаш тартибини соддалаштириш ва мезонларини доимий равишда такомиллаштириб бориш

«Маҳаллада ижтимоий хизмат» модулини ишлаб чиқишга ажратилган Бирлашган миллатлар ташкилоти Болалар фондининг грант маблағлари доирасида, «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида ажратилган имтиёзли кредит маблағлари

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

(Махкамова),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов)

Маҳалладаги хотин-қизлар фаолларини Жаҳон банкининг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими билан уланган махсус планшетлар билан таъминлаш.

2022 йил октябрь

IV. Аҳолининг заиф қатламлари меҳнат бозоридаги фаол чора-тадбирлардан фойдаланишини кенгайтириш

18.

Инсон капиталига инвестициялар йўналтириш орқали ишсиз шахсларни барқарор даромад манбаи билан таъминлаш.

1. Ҳар йилги Янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастурини шакллантиришда Меҳнат бозоридаги фаол чора-тадбирларга (кейинги ўринларда — МБФЧ) ажратилган ресурсларни инсон капиталини ривожлантиришга, яъни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш, тадбиркорликка жалб қилиш каби дастурларга йўналтириш ҳамда шу билан бирга жамоат ишларига жалб қилинган банд бўлмаган аҳоли улушини камайтиришни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. Ишсиз фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, шу жумладан ахборот-коммуникация технология-лари бўйича ўқитиш, касбга йўналтириш.

Ҳар йили

10-мақсад: Ишсиз шахсларни қўллаб-қувватлашни инсон капиталига инвестициялар орқали амалга ошириш

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари доирасида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

(Махкамова),

Ёшлар ишлари агентлиги

(Саъдуллаев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Норқулов),

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

(Убайдуллаев)

19.

Ресурслар, шу жумладан, бюджет маблағлари мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш мақсадида МБФЧ натижаларини мунтазам мониторинг қилиб бориш.

Мавжуд МБФЧ дастурларини доимий иш билан таъминлаш нуқтаи назаридан баҳолаш.

Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига дастурларни оптималлаштириш ва натижадорлиги паст дастурларни қўллашни тўхтатиш бўйича таклифларни киритиш.

2023 йил август

11-мақсад: МБФЧ дастурларининг самарадорлигини ошириш

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари доирасида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

(Убайдуллаев),

Жаҳон банки (келишувга асосан)

20.

Бандликка кўмаклашиш давлат хизматларини ижтимоий шартнома тузиш орқали кўрсатиш тизимини республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш масаласини ўрганиш.

Бандликка кўмаклашиш давлат хизматларини ижтимоий шартнома тузиш орқали кўрсатиш бўйича ҳудудларда комплекс ўрганиш ишларини ташкил этишнинг графигини тасдиқлаш.

Ўрганиш ишлари натижаси бўйича бандликка кўмаклашиш давлат хизматларини ижтимоий шартнома тузиш орқали кўрсатиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил ноябрь

11-мақсад: МБФЧ дастурларининг самарадорлигини ошириш

Маблағ талаб қилмайди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги

(Убайдуллаев),

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

(Махкамова)

V. Молиялаштириш, мониторинг ва баҳолаш

21.

Натижага йўналтирилган бюджет тизими тамойилини ижтимоий ҳимоя соҳаси бюджетини шакллантиришда қўллаш.

Давлат томонидан тақдим этиладиган ижтимоий ёрдам ва хизматларга, давлат ижтимоий ҳимоясига йўналтирилган жами маблағларни Давлат бюджетида алоҳида харажатлар бўлими сифатида акс эттириш чораларини кўриш.

2023 йил ноябрь

16-мақсад: Ижтимоий ҳимоя соҳасини молиялаштиришни такомиллаштириш

Маблағ талаб қилмайди

Молия вазирлиги

(Ишметов)

Тегишлича ижтимоий ҳимоянинг айрим дастурларида харажатларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини белгилаш ҳамда натижага йўналтирилган бюджет тизимини йўлга қўйиш.

2024 йилдан бошлаб

22.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида белгиланган вазифаларни 2024 — 2026 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида белгиланган вазифаларни 2024 — 2026 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

2. Стратегияни 2024 йилгача амалга оширилган ишлар ва натижалар бўйича баҳолашдан ўтказиш..

3. Баҳолаш натижалари ва мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, Стратегиянинг мақсадлари ва кўрсаткичларини қайта кўриб чиқиш.

2023 йил 31 декабрь




2024 йил 1 июль

2024 йил 1 июль

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Абруев)



Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қўчқоров)

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев)

23.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси бўйича маълумот бериб бориш.

Масъул вазирлик ва идоралар томонидан тақдим қилинган Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари ижроси тўғрисидаги маълумотлар асосида жамланма ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борилади.

Ҳар йили июль ойига қадар

17-стратегик мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини муваффақият билан амалга ошириш

Маблағ талаб қилмайди

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Норқулов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов)

24.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси бўйича кўрсаткичларнинг мониторингини юритиш.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига эришилиши устидан мониторинг олиб бориш.

2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси бўйича кўрсаткичларини тегишли вазирлик ва идораларнинг веб-сайтларида эълон қилиб бориш.

2024 йилга қадар

17-стратегик мақсад: Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини муваффақият билан амалга ошириш

Маблағ талаб қилмайди

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

(Инаков)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2022 й., 06/22/175/0676-сон; 29.12.2023 й., 06/23/216/1008-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 05.11.2025 й., 06/25/206/1017-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон; 28.04.2026 й., 06/26/69/0420-сон)