04.07.2022 йилдаги 355-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.07.2022 йилдаги 355-сон
Kuchga kirish sanasi
05.07.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон қарори 9-бандига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) этиб қайта номланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Куйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрлари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари, махсус фан ўқитувчилари, тренерлари, психологлари, спорт психологлари, тарбиячилари, махсус хизмат ходимлари ҳамда спорт ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари (кейинги ўринларда — жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар)ни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таълим стандартлари ҳамда касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, касбий маълумотга эга бўлмаган спорт таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пулли асосда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни касбий, маънавий-ахлоқий савиясини ошириш, спорт таълим тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-машғулот жараёнига, хусусан, спорт таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва нодавлат спорт таълим муассасалари, спорт ташкилотлари ва жамиятлари самарадорлигини ошириш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларга тренерлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича малака сертификатига эга бўлишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш ва ўз филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этиш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий спорт таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослашган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари (кейинги ўринларда — филиаллар) унинг юридик шахс бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ва филиаллар ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим хизматларини кўрсатишдан тушган бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Институт ва филиаллар профессор-ўқитувчилари ва ходимлари лавозим маошларига ягона тариф сеткаси (базавий лавозим маоши) бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра 200 фоизгача устама ҳақ тўлаш амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ва филиаллар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия ташкилотларининг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти филиалларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича умумий талабларни белгилаш ҳамда баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар малакасини оширишни бевосита (тўғридан-тўғри), муқобил, мустақил, илмий-тадқиқот муассасаларида ва хорижда тажриба орттириш шакллари бўйича амалга ошириш ҳамда малака ошириш шаклларининг умумий давомийлигини камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгилаш, малака оширишнинг бевосита (тўғридан-тўғри) шакли учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлашни педагогик ва касбий ҳамда махсус ўқув курсларда ўқитиш шакллари бўйича амалга ошириш ҳамда қайта тайёрлаш давомийлиги ва ўқув юкламаси ҳажмини педагогик ва касбий қайта тайёрлашни — камида 4 ой (576 соат), махсус ўқув курсларини — 3 ой (432 соат), 6 ой (864 соат), 10 ой (1440 соат) этиб белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш, малака ошириш ва махсус ўқув курслари тингловчиларини курс якуни юзасидан таълим дастурларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш ва баҳолаш тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизимида мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасалари ва олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 15 ноябрга қадар таълим ташкилотларида фаолият юритаётган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда, кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига тақдим этиб борсинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Институтнинг уставини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Институт ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув юкламаси ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларини белгилаш қоидаларини, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ва унинг филиаллари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йилда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган амалий ва инновацион лойиҳаларни танловлар асосида шакллантириб, белгиланган тартибда молиялаштиришни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда Институт ва унинг филиаллари фаолияти ҳамда уларга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатларни «Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини назарда тутсин.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтга 3 та, шу жумладан 2 та шахсан бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги Институтнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини ўрнатилган тартибда соҳага ажратилган лимитлар доирасида инвестиция дастурларини шакллантиришда инобатга олиш ва таклифларни белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритишни таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 4 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
355-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ректор

Илмий кенгаш

Ўқув ишлари бўйича проректор

Илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректор

Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича проректор

Малака ошириш ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими

4

Илмий ишлар ва илмий педагог кадрлар билан ишлаш бўлими

4

Молия-режа ва иқтисодиёт бўлими

3

Хўжалик бўлими*

1

Қайта тайёрлаш ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими

2

Ўқув жараёнини методик таъминлаш бўлими

2

Таълим сифатини назорат қилиш ва мониторинг бўлими

2

Ахборот-коммуникация технологиялари ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими

3

Халқаро алоқалар бўлими

2

Кадрлар бўлими

2

Ахборот-ресурс маркази

2

Кафедралар*

Бош юрисконсульт

1

Матбуот котиби

1

Девонхона ва архив

2

Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 35 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 19 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларнинг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонунчилик ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти филиалларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Директор

Илмий-методик кенгаш

Ўқув, илмий ва халқаро алоқалар бўйича директор ўринбосари

Таълим сифатини назорат қилиш ва мониторинг бўлими

2

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими

3

Бош юрисконсульт

1

Кадрлар бўлими

1

Ахборот-коммуникация технологиялари ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими

2

Бухгалтерия

2

Ахборот-ресурс маркази

1

Хўжалик бўлими*

1

Кафедралар*

Девонхона ва архив

1

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 16 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 11 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари ходимларининг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 48 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 30 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларнинг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонунчилик ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом давлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасалари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, спорт мактаблари ҳамда спорт ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар — давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия инструкторлари, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим муассасаларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрлари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар кадрлари, инструктор-методистлари, махсус фан ўқитувчилари, тренерлари, психологлари, спорт психологлари, тарбиячилари, махсус хизмат ходимлари ҳамда спорт ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар (кейинги ўринларда — жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар);
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогик қайта тайёрлаш — олий ва ўрта махсус маълумотга эга педагог бўлмаган мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминловчи даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган тайёргарликка мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий қайта тайёрлаш — олий ва ўрта махсус педагогик маълумотга эга мутахассислар томонидан таълимнинг тегишли тури малака талаблари билан белгиланадиган, ўқитишнинг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада жисмоний тарбия фани бўйича педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ҳажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўқитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ўқув курслари — спорт фаолиятини якунлаган спортчиларнинг тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари, педагогик фаолиятни юритиш, зарур ва етарли ҳажмда янги билим, малака ва кўникмаларни ўргатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита (тўғридан-тўғри) малака ошириш — таълим дастурлари ва меҳнат бозорининг таклифлари асосида, таълимнинг тегишли тури ўқув-тарбия жараёнининг мониторинги натижалари ва мутахассислар тайёрлаш сифатини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган модуллар бўйича мақсадли касбий таълим дастурларини ўзлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил малака ошириш — таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ янги билимлар, малака, кўникма ва компетенцияларни жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари томонидан мустақил ўзлаштириш, ўзини-ўзи касбий маҳоратини ривожлантириш шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масофавий қайта тайёрлаш ва малака ошириш — онлайн (масофадан туриб ўқитиш методлари қўлланиладиган ва ўз билимларини мустақил ошириши учун видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим платформасидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш ҳамда ўз билимларини мустақил ошириш) шаклида масофадан ўқитиш орқали амалга ошириладиган таълим тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муқобил малака ошириш — мустақил малака ошириш шаклларидан фойдаланиб, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг касбий фаолияти бўйича эришган индивидуал натижалари тасдиғини амалдаги бевосита малака ошириш шаклларига тенглаштирилган шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасаларида тажриба орттириш — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, марказлар, лабораториялар ва бошқа муассасаларда мутахассисларни фаннинг замонавий ютуқлари, тегишли мутахассисликлар бўйича ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, илмий тадқиқот услубларини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда тажриба орттириш — Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш учун ажратилган грантларга мувофиқ, шунингдек, таълимни бошқариш органлари билан таълим ва спорт таълими муассасалари ҳамда спорт ташкилотлари тажрибаларини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий фаолияти натижалари — жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг касбий фаолиятида эришган натижаси, тайёрлаган спортчилари ва уларнинг эришган ютуқлари, ўқув адабиётлари ва илмий-тадқиқот ишлари, рационализаторлик таклифлари, патентлар ҳамда муаллифлик гувоҳномалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари ҳамда масофавий қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан тасдиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Хорижий давлатларда таълим муассасаларини тамомлаган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш уларнинг базавий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатини белгиланган тартибда нострификациядан ўтказгандан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) ва унинг филиалларида Вазирлик томонидан тасдиқланган режага асосан, нодавлат таълим ташкилотларининг ходимлари ва жисмоний шахслар эса — ихтиёрий равишда улар билан тузилган тўлов шартнома асосида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши ҳамда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари ва қайта тайёрлаш курслари битирувчилари, шунингдек, олий таълим ташкилотлари жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишларининг 3 ва 4-курсларида таҳсил олаётган талабалари тегишли спорт тури бўйича тренер лавозимига ишга қабул қилинганда, уларга Институт томонидан уч йил муддатга малака сертификати берилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг дипломида биттадан ортиқ йўналиш, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар машғулот олиб бораётган ҳар бир спорт тури бўйича таълим муассасасининг тавсияси асосида алоҳида малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар фаолият юритаётган (ёки ишга қабул қилинаётган) асосий ёки ўриндошлик асосидаги иш жойлари орқали малака ошириш курсларига жалб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Спорт таълим муассасалари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган тренерлар, шунингдек, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган талабгорлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тренер кадрлар тайёрлашга йўналтирилган таълим йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус (профессионал) маълумотга эга бўлганда — дипломда кўрсатилган спорт тури (турлари) бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия соҳасида кадрлар тайёрлашга йўналтирилган таълим йўналишлари (тренер кадрлар тайёрлашга йўналтирилган таълим йўналишларидан ташқари) олий ёки ўрта махсус (профессионал) маълумотга эга бўлганда — камида биринчи спорт разрядига (катталар) эга бўлган ўз спорт тури (турлари) бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий ёки ўрта махсус (профессионал) маълумотга (жисмоний тарбия ва спорт йўналишларидан ташқари) эга бўлганда — жисмоний тарбия маълумотига эга бўлиш назарда тутилмаган спорт турлари рўйхатига киритилган ва камида спорт усталигига номзод бўлган спорт тури (турлари) бўйича малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда спорт федерациялари (уюшмалари)нинг тавсияномалари асосида Вазирлик томонидан, истисно тариқасида, спорт разрядисиз қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишга рухсат этилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг мақсади ва асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қайта тайёрлаш фаолиятининг мақсади — жисмоний тарбия ва спорт бўйича маълумотга эга бўлмаган кадрларни жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича фаолиятни амалга оширишга қўшимча касбий билим, кўникма ва малакаларнинг зарур ҳажмини эгаллашига эришиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича маълумотга эга бўлмаган кадрларнинг ўқув-машғулот жараёнида талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражадаги фаолиятни олиб боришга зарур ва етарли касбий тайёргарликни таъминлаш қайта тайёрлаш фаолиятининг вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Малака ошириш фаолиятининг мақсади — касбий билим, кўникма ва малакаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қиладиган зарур ҳажмини эгаллашини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Малака оширишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ спорт таълими сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг ўқув машғулотлари, ўқув-тарбиявий ишларни амалга оширишда илғор таълим технологиялари ва халқаро тажрибадан фойдаланиш, илмий ва ўқув-методик тадқиқотлар олиб бориш ҳамда амалиётга жорий этиш кўникмаларини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака оширишнинг бевосита (тўғридан-тўғри) ва билвосита шаклларини амалиётга жорий этиш ва доимий мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака ошириш жараёнларини ташкил этишда Интернет жаҳон ахборот тармоғи, мультимедиа тизимлари, масофадан ўқитиш усулларидан унумли фойдаланиш, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор хорижий тажрибалар асосида таълим дастурларини доимий янгилаб бориш ҳамда таълим жараёнига жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий билим, кўникма ва малакани узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ профессионал таълим сифатини таъминлашга қаратилган касбий тайёргарликни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, педагогик янгиликка интилишни ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-педагогик салоҳиятдан келиб чиқиб, малака оширишнинг касбий эҳтиёжларни қаноатлантиришга йўналтирилган шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш орқали жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг тайёргарлиги сифатига қўйиладиган малакавий талабларни такомиллаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мазмуни ҳамда сифатига қўйиладиган умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касблар ва лавозимларга бўлган малака талабларига мувофиқлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини, таълим турлари ва босқичлари бўйича давлат талабларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашга, тингловчиларнинг билимларини янгилаш ва чуқурлаштиришга, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олишга, касбий малака ва кўникмаларни ҳосил қилишга, таълимнинг самарали усуллари ҳамда технологияларини эгаллаш ва такомиллаштиришга қаратилганлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат таълим талаблари ҳажми ва мазмунининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш муддатларига ҳамда тегишли қонуности ҳужжатларига мувофиқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Таълим дастури илм-фан, педагогик ва инновацион технологияларнинг сўнгги ютуқларига мувофиқ ташкил этилиши ҳамда таълим турлари ўртасида узлуксизлик ва узвийликни таъминлаш талабларига мос бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим дастурларида таълим олувчилар томонидан билимларни мустақил излаш ва уларни ўзлаштириш назарда тутилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг ўқув режаси ва дастурларини тузиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва уларни таълим жараёнига жорий этиш вазирлик томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг сифати жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёргарлик даражаси, билими, кўникмаси ҳамда касбий маҳорати, уларга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширилади ҳамда унинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар тегишли таълим дастурлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш шакллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ўқитиш сифатига қўйиладиган талабларни оширишни ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича янги касб билимлари, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш қуйидаги турларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогик қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий қайта тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ўқув курсларда ўқитиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш курслари юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари ёки меҳнат бозорининг талаблари белгиланадиган айрим педагогларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан Институт ташаббусига кўра тўлов шартнома асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш бўйича мурожаатларни қабул қилади, ўрганиб чиқади, контингентни шакллантиради ҳамда курсларни ташкил этиш муддатини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар малакасини оширишнинг шакллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Малака ошириш қуйидаги шаклларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита (тўғридан-тўғри) малака ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масофавий малака ошириш;
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муқобил малака ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил малака ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот муассасаларида тажриба орттириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижда тажриба орттириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мустақил ва муқобил шаклларда малака оширишнинг мазмуни давлат таълим талабларида акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Таълим олиш шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги) — жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг ўз иш жойларидан тўлиқ ажралган ҳолда бевосита таълим олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (кечки, масофавий):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг ўз меҳнат фаолиятидан бўш вақтида (иш вақтидан ташқари вақтда ёки бошқа ҳолларда) таълим олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг зарур билим, малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида 3+1 тизими бўйича (75 фоиз масофавий, 25 фоиз бевосита) ёки 2+2 тизими бўйича (50 фоиз бевосита, 50 фоиз масофавий) ва/ёки 1+3 тизими бўйича (25 фоиз бевосита, 75 фоиз масофавий) таълим олиши.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мустақил малака ошириш қуйидагича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт, ҳакамлик ва малака тоифасига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқувчи ва спортчилар билан ишлаш, семинар-тренинглар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт мусобақалари ва турли кўрик-танловларда совриндор ўқувчи ва спортчиларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий конференцияларда маърузалар билан иштирок этиш ёки илмий журналларда мақолалар чоп этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мустақил тажриба орттириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-услубий адабиётлар тайёрлаш ва нашрдан чиқариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Муқобил малака ошириш шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси», «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон ифтихори», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонларига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги 4 йилда Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ва уларни тайёрлаган тренерлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги илмий унвонига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги 4 йилда фалсафа доктори (PhD) ёки мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги 4 йилда камида битта мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертация ишига илмий маслаҳатчи ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган 2 та диссертация ишига илмий раҳбарлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги 2 йилда мутахассислик бўйича доцент ёки профессор илмий унвони олган;
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги 4 йилда хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ (малака оширишнинг давомийлиги бир ойдан кам бўлмаган, стажировканинг давомийлиги уч ойдан кам бўлмаган муддатда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги 2 йилда якка муаллифликда жисмоний тарбия ва спорт бўйича дарслик ёки ўқув қўлланма тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;
(19-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шахмат федерациясидаги (FIDE) рейтинги бўйича 1 800 ва ундан юқори балл тўплаган бўлиши;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 сентябрдаги 598-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози», «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси», «Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ўқитувчиси» ва «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонларига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)ларнинг «Энг яхши мактаб спорт клуби» рейтингида 1 — 5-ўринларни эгаллаган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарорига асосан ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар касбий фаолияти натижаларини баҳолаш мезонлари бўйича 85 ва ундан юқори балл тўплаган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Масофадан ўқитиш асосидаги малака ошириш курсларида ўқув машғулотлари онлайн ва оффлайн шаклларда ўтказилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг давомийлиги ҳамда ўқув юкламасининг ҳажми
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш давомийлиги уни ташкил этиш шаклларига ҳамда касбий малака даражаси ва индивидуал касбий эҳтиёжи тизимида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда — буюртмачи) талабларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар тўрт йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака ошириш шаклларининг умумий давомийлиги камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака оширишнинг бевосита (тўғридан-тўғри) шакли учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда малака оширишнинг бевосита (тўғридан-тўғри) шакли умумий давом этиш муддати, асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитишда, камида 3 ҳафта (144 соат), аудитория машғулотларининг ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 48 соат этиб белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш давомийлиги ва ўқув юкламасининг ҳажми:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
педагогик қайта тайёрлаш — камида 4 ой (576 соат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий қайта тайёрлаш — камида 4 ой (576 соат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ўқув курслари — 3 ой (432 соат), 6 ой (864 соат), 10 ой (1440 соат) этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Спорт фаолиятини якунлаган (камида I катталар разряди) спортчилар тренерлик фаолияти билан шуғулланишлари учун спорт турлари бўйича тренер, спорт педагогикаси ва психологияси бўйича 3 ойлик (олий маълумотли спортчилар учун), 6 ойлик (ўрта ва ўрта махсус маълумотли спортчилар учун) ва 10 ойлик (ўрта маълумотли спортчилар учун) махсус ўқув курсларида, тўлов шартнома асосда ўқитилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг ҳафталик юкламаси энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнлари 15 — 25 нафар тингловчидан иборат академик гуруҳларда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истисно тариқасида, тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, шу жумладан рус тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти гуруҳ таркибида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида спорт турларида ўқув жараёнини ташкил этишда тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин. Малака ошириш курслари учун гуруҳ талаб этилган таркибда шаклланмаган тақдирда, тингловчилар контингентини ўқитиш турдош спорт турлари ва малака ошириш йўналишлари бўйича гуруҳлар таркибида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака ошириш курсларида тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, шунингдек, ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий)лар, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь-режасига киритилган ўқув-машғулотлар йиғинлари ва мусобақаларга жалб этилганлар, истисно тариқасида, Институт ва унинг филиаллари раҳбарининг буйруғига мувофиқ масофавий таълим шаклида малака оширишлари мумкин.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режа-жадвал ва жўнатувчи томонларнинг буйруғи асосида Институт ва филиаллар раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади. Малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун мобайнида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Қайта тайёрлаш ёки малака оширишга юборилган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар Институт ва филиаллар раҳбарларининг буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бошлангандан кейин уч кун мобайнида келмаган тингловчилар, сабабларидан қатъи назар, курсларга қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тингловчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлигининг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлган тақдирда уларга ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича навбатдаги курсларда ўқишга рухсат берилади. Тингловчиларнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлигининг ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаблари бўлмаган тақдирда улар курслардан ўтмаган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий йилда режага киритилган тингловчилар турли сабабларга кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ҳолатда, уларнинг ўрнига ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар томонидан тингловчилар рўйхати тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Институт ва филиаллар тингловчиларининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига ўз вақтида келмаганлиги ҳолатлари тўғрисида буюртмачи ва вазирликка дарҳол хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўқув машғулотлари маъруза, онлайн маъруза, интерфаол семинарлар, видео дарслар, амалий машғулот, кўчма машғулот, тажриба алмашиш, маҳорат дарслари, мустақил ўқиш, масофадан ўқитиш, онлайн ва бошқа шаклларда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим тор ихтисослик талаб этиладиган ва спорт реестрига янги киритилаётган спорт турлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун, истисно тариқасида, камида бакалавр даражасига эга юқори малакали спорт мутахассислари жалб этилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Кўчма, амалий машғулотлар илғор таълим ва спорт таълими муассасалари, спорт мажмуалари ва бошқа ташкилотларда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим самарадорлигини таъминлаш учун шароитлар яратиш масъулияти Институт ва филиалларга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Жорий йилда режага киритилмаган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар Институт ва филиаллар билан тузилган тўлов шартнома асосида малака ошириш курсларидан ўтишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Институт ва филиаллар буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Институтда 3, 6 ва 10 ойлик махсус ўқув курсларга мурожаат этилган йўналишлардан келиб чиққан ҳолда тўлов шартнома асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёни тегишли йўналишлар бўйича тасдиқланган намунавий ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилган ишчи ўқув режаси ва дастурлар асосида амалга оширилади ҳамда машғулотлар жадвали билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Намунавий ўқув режаси ва дастурлар таълим, спорт, фан, техника, технологиялар ҳамда соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида такомиллаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Институт ректори, проректорлари ва филиаллар директорлари, директор ўринбосарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари, бўлим бошлиқлари, илмий ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативи Институт ва филиалларда таълим жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 1:10 нисбат этиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ва унинг филиалларида фаолият кўрсатаётган услубчи ва дастурчи-муҳандислари штат бирликлари негизида бош мутахассис ва етакчи мутахассис штат бирликлари жорий этилади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Институтнинг ўқитувчи тариф ставкалари миқдори қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил қилиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим жараёни самарадорлигини таъминлаш ҳамда тингловчиларнинг яшаши учун шароит яратиш (тингловчилар турар жойи мавжуд бўлса) Институт ва унинг филиаллари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Малака ошириш курсларининг тингловчилари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Вазирлик томонидан тасдиқланган режага киритилган малака ошириш курслари тингловчилари учун ўқишнинг барча даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, уларнинг ўқув юкламаси эса бошқа аъзолар ўртасида тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ишдан ажралган ҳолда Институт ва унинг филиалларига малака оширишга юборилган тингловчилар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат сафари харажатлари сафарга юборувчи ташкилот ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Тингловчи қуйидаги сабабларга кўра курсдан четлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз хоҳишига биноан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касаллиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув интизомини ва таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганлиги учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака ошириш курсида 18 академик соатдан ортиқ, қайта тайёрлашда 36 академик соатдан ортиқ ўқув машғулотларини сабабсиз қолдиргани учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масофавий қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари модулларини машғулотлар жадвалига мувофиқ тўлиқ ўзлаштирмагани учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов шартнома асосида ўқиётган тингловчилар шартнома билан боғлиқ мажбуриятларни бажармагани учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги сабабли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вафот этганлиги сабабли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Тингловчилар малака ошириш ёки қайта тайёрлаш курсидан четлатилганда сабаблари кўрсатилган ҳолда буюртмачига маълум қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Малака ошириш курсидан четлатилган ёки якуний аттестациядан ўта олмаган тингловчи малака ошириш курсида бир йил мобайнида такроран ўқийди. Малака ошириш курсида такроран ўқиш тингловчининг ўз ҳисобидан тўлов шартнома асосида амалга оширилади ва бунда, буюртмачи ташкилот томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда, таътил бериш тартибида малака оширишга қайта юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака ошириш курсига қайта юборилган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар ўқиш якунлари бўйича якуний аттестациядан такроран ўтмаган бўлса, тўлов шартнома бўйича тўланган маблағлари қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан такроран ўтмаган ёки асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан такроран ўтмаган тақдирда, ушбу ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатидан қатъий назар меҳнат шартномаси белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Улар ўз фаолиятини бошқа таълим муассасаларида (тегишли таълим туридан ташқари) давом эттириши ёхуд бошқа ташкилотларда ишлаши ҳамда ўзининг касбий малакасини мустақил равишда ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларга малака ошириш курсларидан ўтишга ҳамда улар билан асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бир йил ўтгандан кейин тўлов шартнома асосида малакасини оширишига рухсат берилади. Бунинг учун улар Институт ва унинг филиалларига малакасини ошириш тўғрисида ариза билан мурожаат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими ва уни бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги;
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизимида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари мавжуд вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар (буюртмачи).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги:
(49-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ва филиаллар тизимига умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинги календарь йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган малака ошириш курслари бўйича тақдим этилган буюртмалар асосида режа ва жадвалларни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ва унинг филиаллари томонидан буюртма ва режалар бажарилиши юзасидан умумий назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 15 ноябрга қадар буюртмачиларнинг буюртманомалари асосида ҳамда вазирлик томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш даврийлигига мувофиқ кейинги календарь йил учун ойлар ва таълим йўналишлари режаси ва рўйхатини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тайёрлаш ва малака ошириш йиллик режаси ҳамда рўйхатини ҳар йили 5 декабрга қадар тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг намунавий ўқув режа ва дастурларини таълим соҳасидаги тегишли вазирликлар билан келишилган ҳолда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ва филиаллар ходимлари ҳамда педагоглар таркибини институт, шунингдек хорижий давлатларнинг етакчи таълим ва илмий муассасаларида малакасини ошириш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Буюртмачи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
навбатдаги календарь йилга жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар ҳақида маълумотларни уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, иш жойи ва стажи, лавозими, охирги малака оширган вақти кўрсатган ҳолда Вазирликка тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган режа ва жадвал асосида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни белгиланган муддатда Институт ва филиалларга ўқишга етиб боришларини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Қайта тайёрлаш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Тингловчилар қайта тайёрлаш курслари таълим дастурларини ўзлаштириб бўлгандан сўнг, Институт томонидан якуний аттестациядан ўтказилади. Якуний аттестация суҳбат ва онлайн тест синовларидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Якуний аттестация комиссияси таркиби камида 5 кишидан иборат таркибда Институт томонидан тузилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Якуний аттестация комиссияси таркибига Вазирлик, Институт унинг филиаллари, таълим муассасалари, спорт мактаблари, федерациялар, уюшмалар вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Якуний аттестация комиссияси таркибининг учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Қайта тайёрлаш курслари тингловчилари якуний аттестацияси суҳбат ва онлайн тест синовлари асосида умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун суҳбат умумий 50 баллик мезон асосида баҳоланади. Мезон Институт илмий кенгаши томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мезон тингловчиларнинг касбий-амалий фаолияти бўйича саволлардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбатда бешта йўналишдан биттадан саволлар автоматлаштирилган тарзда компьютерда ихтиёрий танланади. Ҳар бир савол 10 баллик тизимда баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, суҳбат саволлари олдиндан Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Онлайн тест қайта тайёрлаш курслари ўқув режасидаги барча модуллар бўйича тайёрланган тест саволлари асосида ўтказилади. Онлайн тест асосида тингловчининг билим даражаси 50 дақиқа давомида 50 та тест саволлари асосида 50 баллик баҳолаш тизими орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Онлайн тест натижаси тест якунланиши билан дарҳол автоматик тарзда экранда акс эттирилади. Ушбу тест синовларини ўтказиш Институтнинг серверида жойлаштирилган электрон тизимга компьютерларининг уланиши ва тест синовларини марказлашган ҳолда видеокузатувини ёзиб бориш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суҳбат ва онлайн тест синовларидан умумий 56 балл ва ундан юқори балл тўплаган тингловчи якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган давлат намунасидаги диплом берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Масофадан ўқитиш шакллари асосидаги қайта тайёрлаш курсларида тингловчиларнинг ўзлаштириши онлайн шаклида қайд этиб борилади ва курсларни тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида ўтказиладиган якуний аттестацияда бевосита иштирок этишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масофадан ўқитиш шакллари асосидаги қайта тайёрлаш курсларини тўлиқ ўзлаштирмаган (56 фоиздан кам) тингловчилар навбатдаги курсларда бир маротаба қайта ўқишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тингловчилар бевосита якуний аттестацияда иштирок этиши имконияти мавжуд бўлмаган (карантин ҳолати, фавқулодда вазиятлар) ҳолларда истисно тариқасида масофадан туриб онлайн шаклда аттестациядан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш курслари ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Малака ошириш курслари тингловчиларини аттестациядан ўтказиш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Тингловчиларнинг малака ошириш курси давомида олган билимларини баҳолаш мақсадида Институт ва филиаллар томонидан аттестациядан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Аттестация икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич касбий фаолият натижалари, иккинчи босқич якуний онлайн тест синовларидан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Аттестацияни ўтказиш учун Аттестация комиссияси камида 5 кишидан иборат таркибда Институт ва филиаллар томонидан тузилади ва тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Аттестация комиссияси таркибига Институт ва филиаллар, олий таълим муассасалари, спорт мактаблари, федерациялар (уюшмалар) вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Аттестация комиссияси таркибининг учдан икки қисми иштирок этса ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Аттестация комиссияси ўз қарорини тингловчининг касбий фаолият ҳамда онлайн тест синовлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Аттестация комиссиясининг қарори Институт ва унинг филиаллари раҳбарининг курсларни муваффақиятли якунлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги малака сертификати бериш тўғрисидаги буйруғини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Тингловчилар икки босқич натижаларига кўра баҳоланади. Биринчи босқич учун 100 балл, иккинчи босқич учун 50 балл.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи босқич мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар касбий фаолияти натижаларини баҳолаш мезонларига, иккинчи босқич модуллар бўйича тайёрланган 50 та тест саволлари асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Биринчи босқич натижаларига кўра 56 балл ва ундан юқори балл тўплаган тингловчилар якуний аттестациядан озод қилинади, бироқ малака ошириш курсининг ўқув жараёнига жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Масофадан ўқитиш шакллари асосидаги курсларда тингловчиларнинг ўзлаштириши онлайн шаклида қайд этиб борилади ва курсларни тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга Институт ва филиалларда ўтказиладиган аттестацияда бевосита иштирок этишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Аттестацияни биринчи босқичи натижаларига кўра 56 баллдан кам тўплаган тингловчи иккинчи босқичга жалб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккинчи босқич малака ошириш курси ўқув режасидаги модуллар бўйича тайёрланган 50 та тест саволлари асосида 50 дақиқа давомида 50 баллик баҳолаш тизими орқали аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи босқич натижаларига кўра умумий 100 баллдан камида 56 балл (56 фоиз) ёки иккинчи босқич натижаларига кўра умумий 50 баллдан 28 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчи аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда унга мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ давлат намунасидаги электрон рақамли имзо (QR-код) билан тасдиқланган ҳужжат (малака сертификати) берилади.
(68-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муқобил малака ошириш шаклларидан бирини амалга оширган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларига Институт ва филиалларда ўтказилган маҳорат дарси натижасига кўра Аттестация комиссиясининг қарорига мувофиқ давлат намунасидаги малака сертификати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи босқич натижаларига кўра 56 балл (56 фоиз)дан, иккинчи босқич натижаларига кўра 28 балл (56 фоиз)дан кам тўплаган тингловчи аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг малака тоифаларини олиши (ўзгартириши) ва эгаллаб турган лавозимларига мослиги аттестациядан ўтказишда улар қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжатнинг (диплом, малака сертификати) мавжудлиги талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни малака ошириш курслари ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Институт ва унинг филиалларида тингловчилар апелляцияларини кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Апелляция комиссияси таркибига спорт федерация (уюшма)лари, институт ва филиалларнинг ҳамда спорт таълим муассасаларининг малакали мутахассислари, таниқли спорт вакиллари, шунингдек Вазирлик ходимлари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Апелляция комиссиясининг таркиби Институт ва унинг филиаллари раҳбарларининг буйруғи билан тасдиқланади. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Тингловчи ёки унинг буюртмачиси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилар (васийлар) қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси якуний аттестацияси тўлиқ якунланиб, натижаси эълон қилингандан сўнг уч кун давомида Институт ва унинг филиалларида ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Тингловчининг мурожаати қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса ёки белгиланган муддатдан кечикиб тақдим этилса тингловчининг апелляцияси кўриб чиқилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Мурожаат этувчи (тингловчи) апелляция комиссияси томонидан апелляцияни кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляцияни комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома апелляция комиссияси раиси, аъзолари ва даъвогар томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Апелляция шикояти уч иш кунида апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Апелляция комиссияси апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якуний аттестация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якуний аттестация комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака сертификатини бериш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Якуний аттестация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляция мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апелляцияда келтирилган сабаблар ўз тасдиғини топмаса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Якуний аттестация комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор малака имтиҳони мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг Институт ва унинг филиаллари мурожаат этувчи (тингловчи)га малака сертификатини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДИПЛОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом муқоваси томонлари 148х210 мм ўлчовда яхлит қопланган тўқ яшил ранг сунъий чармдан тайёрланган кўринишга эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Унинг юз томони юқори қисмида тилла рангда, лотин ёзувидаги ўзбек тилида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI» сўзлари пастроқда босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, «JISMONIY TARBIYA VA SPORT BO‘YICНA MUTAXASSISLARNI QAYTA TAYYORLASН VA MALAKASINI OSНIRISН INSTITUTI» ҳамда «DIPLOM» сўзлари ёзилган.
(иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом муқоваси ички қисми қалин, томонлари 145х200 мм ўлчамда оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги дипломнинг ички қисми чап томонида четидан 5 мм чекинган ҳолда эни 22 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 20 мм бўлган Давлат герби тасвири жойлашган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги дипломнинг ички қисми чап томонида юқорида лотин ёзувидаги ўзбек тилида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. «DIPLOM» сўзидан пастроқда QТ икки лотин ҳарфи ва олти хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ пушти рангда босилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, диплом бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35х35 мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диплом:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
босиб чиқаришнинг икки усули — асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усули;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нақшли растр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қоғозлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ҲАҚИДАГИ ДИПЛОМНИНГ ШАКЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Diplomning muqovasi
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Diplomning ichki tomoni
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Ижрочилар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

1-босқич

Спорт вазирлиги, тизимида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари мавжуд вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, шунингдек жисмоний шахслар

Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, шунингдек жисмоний шахслар

Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар (буюртмачи) ва жисмоний шахслар (талабгор) Спорт вазирлигига (Вазирлик) курсларда таълим олишга талабгорлар рўйхатини (жисмоний шахслар — ариза) тақдим этади

Буюртмачи ва талабгор-жисмоний шахс мурожаатига (аризасига) мувофиқ

Спорт вазирлиги (масъул), Институт (ижрочи)

Талабгорлар (тингловчилар) рўйхатини ва гуруҳларни шакллантиради

Гуруҳлар шаклланиши учун зарур тингловчилар сонидан келиб чиқиб

2-босқич

Институт тингловчилари

Вазирлик, Институт

Институт раҳбари ва буюртмачи (тингловчи) ўртасида тегишли шартнома тузилади

Буюртмачи ва талабгор мурожаатига (аризасига) мувофиқ

Буюртмачи (тингловчи)

Буюртмачи (тингловчи) шартномада белгиланган тўловларни амалга оширади

10 кун иш кунида

3-босқич

Вазирлик, Институт, тингловчи (буюртмачи)

Вазирлик (масъул), Институт (ижрочи)

Буюртмачи (ташкилот) шартномада белгиланган тўловларни амалга ошириши ва маблағлар тегишли ҳисобвараққа тушиши билан Институт курслар бошланиши ва якунланиши бўйича режа-жадвални тасдиқлайди

3 иш кунида

4-босқич

Вазирлик, Институт, тингловчи (буюртмачи)

Институт (ижрочи), буюртмачи (тингловчи)

1. Институт курслар бошланиши тўғрисида буюртмачи (тингловчи)ни хабардор қилади.

2. Буюртмачи (тингловчи) белгиланган муддатда ўқиш жараёнига ва тўлов-шартнома шартларини бажаришга киришади.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

5-босқич

Вазирлик, Институт, тингловчи (буюртмачи)

Институт (ижрочи), Буюртмачи (тингловчи)

Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тўғрисида Институт раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади ҳамда тингловчи курсларга ўз вақтида келмаганлиги (тингловчи 36 соатдан ортиқ дарс қолдирса курслардан четлатилади) тўғрисида буюртмачи ва Вазирликка дарҳол хабар беради

Курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун давомида

6-босқич

Институт, тингловчи

Институт (ижрочи), тингловчи

Онлайн кириш тести асосида тингловчининг дастлабки билим даражаси аниқланади. Ўқув жараёнида (маъруза, амалий машғулот, онлайн дарс, семинар тренинг, кўчма машғулот, педагогик амалиёт, маҳорат сабоқлари, интерфаол, масофавий ва бошқа шакллар) тингловчилар билим олади.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ педагогик ва касбий қайта тайёрлаш давомида

Институт (ижрочи), Аттестация комиссияси, тингловчи

Тингловчиларнинг якуний аттестацияси суҳбат ва онлайн тест синовлари асосида умумий 100 баллик тизимда баҳоланади

7-босқич

Институт, тингловчи

Институт (ижрочи), Аттестация комиссияси, тингловчи

Суҳбат ва онлайн тест синовларидан умумий 56 балл ва ундан юқори балл тўплаган тингловчи якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда тингловчига давлат намунасидаги диплом берилади

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ педагогик ва касбий қайта тайёрлаш давомида

Якуний аттестация суҳбат ва онлайн тест синовларида 56 баллдан (100 баллнинг 56 %) кам тўплаган тингловчи курс синовларидан ўтмаган ҳисобланади

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар касбий фаолияти натижаларини баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕЗОНЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Касбий фаолият натижалари (портфолио)

Баллар

(жами 100 балл)

I. Спорт таълим муассасалари раҳбар ва ўринбосарлари

1.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги маълумоти:

 

олий;

10

қайта тайёрлаш.

5

2.

Раҳбарлик давридаги спорт-таълим муассасасининг фаолият самарадорлиги рейтинги:

 

рейтингнинг биринчи йигирматалигида (1 — 20-ўринлар);

50

рейтингнинг иккинчи йигирматалигида (21 — 40-ўринлар);

30

рейтингнинг учинчи йигирматалигида (41 — 60-ўринлар).

20

3.

Спорт тоифаси учун:

 

халқаро тоифадаги спорт устаси;

10

спорт устаси;

5

спорт усталигига номзод.

3

4.

Спорт тури бўйича ҳакамлик тоифаси учун:

 

халқаро тоифа;

5

миллий тоифа.

3

5.

Ўқув-услубий адабиётлар тайёрлагани:

 

республикада татбиқ этилган ҳар бир якка муаллифликдаги намунавий ўқув дастур;

20

методик қўлланма, ўқув-услубий тавсия, ишланмалар учун.

10

6.

Спорт синовлари натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси:

 

I ўрин;

5

II ўрин;

3

III ўрин.

2

II. Спорт таълим муассасалари йўриқчи-услубчилари

1.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги маълумоти:

 

олий;

10

қайта тайёрлаш;

7

ўрта-махсус.

5

2.

Спорт тоифаси учун:

 

халқаро тоифадаги спорт устаси;

10

спорт устаси;

5

спорт усталигига номзод.

3

3.

Малака тоифаси учун:

 

олий тоифа;

15

биринчи тоифа;

10

иккинчи тоифа.

5

4.

Спорт тури бўйича ҳакамлик тоифаси учун:

 

халқаро тоифа;

10

миллий тоифа.

5

5.

Ўқув-услубий адабиётлар тайёрлагани:

 

республикада татбиқ этилган ҳар бир якка муаллифликдаги намунавий ўқув дастур;

40

методик қўлланма, ўқув-услубий тавсия, ишланмалар учун.

15

6.

Спорт синовлари натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси:

 

I ўрин;

10

II ўрин;

8

III ўрин.

5

7.

Катта йўриқчи-услубчи.

5

III. Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаблари тренерлари

1.

Спорт тоифаси учун:

 

халқаро тоифадаги спорт устаси;

5

спорт устаси;

3

спорт усталигига номзод.

2

2.

Малака тоифаси учун:

 

олий тоифа;

5

биринчи тоифа;

5

иккинчи тоифа.

3

3.

Спорт тури бўйича ҳакамлик тоифаси учун:

 

халқаро тоифа;

5

миллий тоифа.

3

4.

Осиё ва Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларининг совриндорини тайёрлагани учун (ҳар бир спортчи учун):

 

1-ўрин;

20

2-ўрин;

15

3-ўрин.

10

5.

Ўзбекистон чемпионати ва кубоги совриндорини тайёрлагани учун (ҳар бир спортчи учун):

 

1-ўрин;

15

2-ўрин;

10

3-ўрин.

5

6.

Спорт мусобақалари (турнир, лига, олимпия чўққилари) ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлагани учун:

 

республика;

15

вилоят;

10

туман.

5

7.

Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзосини тайёрлагани учун (ҳар бир спортчи учун):

 

асосий таркиб;

15

захира таркиб.

10

8.

Спорт синовлари натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси:

 

I ўрин;

5

II ўрин;

4

III ўрин.

3

9.

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш:

 

умумий ўрта таълим ташкилотида;

5

мактабгача таълим ташкилотида;

4

касбий таълим ташкилотида.

3

10.

Ўқув адабиётлар тайёрлагани:

 

вилоят ёки республикада татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги ўқув қўлланма, методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун);

10

туман (шаҳар)да татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун);

8

муассаса учун татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун).

5

IV. Спорт мактаблари тренерлари

1.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги маълумоти:

 

олий;

10

қайта тайёрлаш;

7

ўрта махсус.

5

2.

Спорт тоифаси учун:

 

халқаро тоифадаги спорт устаси;

5

спорт устаси;

3

спорт усталигига номзод.

2

3.

Малака тоифаси учун:

 

олий тоифа;

5

биринчи тоифа;

5

иккинчи тоифа.

3

4.

Спорт тури бўйича ҳакамлик тоифаси учун:

 

халқаро тоифа;

5

миллий тоифа.

3

5.

Осиё ва Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларининг совриндорини тайёрлагани учун (ҳар бир спортчи учун):

 

1-ўрин;

20

2-ўрин;

15

3-ўрин.

10

6.

Ўзбекистон чемпионати ва кубоги совриндорини тайёрлагани учун (ҳар бир спортчи учун):

 

1-ўрин;

15

2-ўрин;

10

3-ўрин.

5

7.

Спорт мусобақа(турнир, лига)лари ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлагани учун:

 

республика;

15

вилоят;

10

туман.

5

8.

Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзосини тайёрлагани учун (ҳар бир спортчи учун):

 

асосий таркиб;

15

захира таркиб.

10

9.

Спорт синови натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси:

 

I ўрин;

5

II ўрин;

4

III ўрин.

3

10.

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш:

 

умумий ўрта таълим ташкилотида;

5

мактабгача таълим ташкилотида;

4

касбий таълим ташкилотида.

3

V. Спорт психологлари

1.

Психология (спорт) соҳасидаги маълумоти:

 

олий;

10

қайта тайёрлаш.

5

2

Спорт тури бўйича катталар спорти разряди:

 

биринчи ва ундан юқори;

10

иккинчи разряд;

8

учинчи разряд.

5

3.

Ўқув-услубий адабиётлар тайёрлагани:

 

ҳаммуаллифликдаги ўқув қўлланмалар учун;

15

якка муаллифликдаги услубий қўлланма ёки услубий кўрсатма учун;

10

ҳаммуаллифликдаги услубий кўрсатма ёки услубий тавсиялар учун.

8

4.

Илмий конференцияларда якка муаллифликдаги мақола ва тезислар чоп этиш ҳамда маърузалар билан қатнашиш:

 

халқаро миқёсда;

15

республика миқёсида;

10

вилоят миқёсида.

8

5.

Спорт таълим муассасаларида спортчиларни психологик тайёрлашга асосланган семинар-тренинг машғулотларини ўтказгани (баённомаси):

 

Спорт академиялари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари;

10

Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари;

8

Ихтисослашган спорт мактаби, спорт мактаблари.

5

6.

Касбий фаолияти бўйича семинар-тренинг курсларида иштирок этгани (сертификат):

 

халқаро миқёсда (онлайн);

10

республика миқёсида;

8

вилоят миқёсида.

5

7.

Спорт таълим муассасасида психологик хизмат ишларини ташкил этгани:

 

(психологик маърифат ва ташвиқот, психологик-педагогик ташхис, психологик профилактика, психологик коррекция, психологик маслаҳат, спорт фаолиятига йўналтириш).

15

8.

Спортчининг қобилиятларини ривожлантириш учун индивидуал дастурларни тузгани:

 

(Ақлий ва жисмоний қобилиятларни ривожлантириш дастури).

5

9.

Очиқ ўқув машғулотлари ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этгани ва ўтказгани:

 

Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари;

10

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари;

8

Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари.

5

VI. Олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрлари

1.

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш:

 

мактабгача таълим ташкилотида;

5

умумий ўрта таълим ташкилотида;

5

касбий таълим ташкилотида;

5

спорт таълим муассасасида.

5

2.

Халқаро ва республика миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари совриндорларини тайёрлагани учун:

 

халқаро миқёсда;

5

республика миқёсида.

3

3.

Илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш:

 

халқаро миқёсда;

5

республика миқёсида.

3

4.

Илмий журналларда мақолалар чоп этиш:

 

халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли илмий журналлар ёки «импакт-фактор»га эга бўлган илмий журналларда;

10

республика миқёсидаги журналларда.

5

5.

Ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш:

 

ихтиро (патент);

10

рационализаторлик таклифи;

6

инновацион ишланмаларга муаллифлик.

4

6.

Ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма) тайёрлаш ва нашрдан чиқариш:

 

дарслик ҳаммуаллифликда;

15

ўқув қўлланма ҳаммуаллифликда.

10

7.

Илмий даража ва унвони учун.

15

8.

«Универсиада» спорт мусобақаси ғолиб хамда совриндорини тайёрлагани учун:

 

республика;

20

вилоят (шаҳар).

10

9.

Тренерлик ёки тренер-йўриқчилик фаолият(лари)н билан шуғулланаётганлиги учун (малака ошириш даврига мувофиқ).

5

10.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар сони:

 

спорт тури — 2 та;

10

спорт тури — 1 та.

8

VII. Касбий таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари (жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилганлар бундан мустасно)

1.

Малака тоифаси учун:

 

олий тоифа;

10

биринчи тоифа;

8

иккинчи тоифа.

5

2.

Спорт тоифаси учун:

 

халқаро тоифадаги спорт устаси;

10

спорт устаси;

8

спорт усталигига номзод;

5

биринчи тоифа.

3

3.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича турли кўрик-танлов ва мусобақалар ғолибларини тайёрлагани учун:

 

республика;

10

вилоят;

8

туман (шаҳар) (кўпи билан 2 та натижа).

5

4.

«Баркамол авлод» спорт мусобақаси ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлагани учун:

 

республика;

30

вилоят;

20

туман.

10

5.

Тренерлик ёки тренер-йўриқчилик фаолият(лари)и билан шуғулланаётгани учун (малака ошириш даврига мувофиқ).

5

6.

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш:

 

умумий ўрта таълим ташкилотида;

5

мактабгача таълим ташкилотида;

4

профессионал таълим муассасасида.

з

7.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар сони:

 

спорт тури — 2 та;

5

спорт тури — 1 та.

3

8.

Спорт синовлари натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси:

 

I ўрин;

10

II ўрин;

5

III ўрин.

3

9.

Ўқув-услубий адабиётлар тайёрлагани:

 

вилоят ёки республикада татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги ўқув қўлланма, методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун);

15

туман (шаҳар)да татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун);

10

муассаса учун татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун).

5

VIII. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари

1.

Малака тоифаси учун:

 

олий тоифа;

10

биринчи тоифа;

8

иккинчи тоифа.

5

2.

Спорт тоифаси учун:

 

халқаро тоифадаги спорт устаси;

10

спорт устаси;

8

спорт усталигига номзод;

5

биринчи тоифа.

л

3.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича турли кўрик-танлов ва мусобақалар ғолибларини тайёрлагани учун:

 

республика;

10

вилоят;

8

туман (шаҳар) (кўпи билан 2 та натижа).

5

4.

«Умид ниҳоллари» спорт мусобақаси ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлагани учун:

 

вилоят;

15

туман.

10

5.

Жисмоний тарбия фан олимпиадасининг ғолиб ва совриндорларини тайёрлагани учун:

 

республика;

20

вилоят;

15

туман.

10

6.

Тренерлик ёки тренер-йўриқчилик фаолият(лари)и билан шуғулланаётгани учун (малака ошириш даврига мувофиқ).

5

7.

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш:

 

мактабгача таълим ташкилотида;

5

спорт таълим муассасасида;

4

умумий ўрта таълим ташкилотида.

3

8.

Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар сони:

 

спорт тури — 2 та;

5

спорт тури — 1 та.

3

9.

Спорт синовлари натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси:

 

I ўрин;

10

II ўрин;

5

III ўрин.

3

10.

Ўқув-услубий адабиётлар тайёрлагани:

 

вилоят ёки республикада татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги ўқув қўлланма, методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун);

10

туман (шаҳар)да татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун);

8

муассаса учун татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун).

5

IX. Мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбия йуриқчилари

1.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги маълумоти:

 

олий;

10

қайта тайёрлаш;

5

ўрта махсус.

 

2.

Малака тоифаси учун:

 

олий тоифа;

10

биринчи тоифа;

8

иккинчи тоифа.

5

3.

Спорт тоифаси учун:

 

халқаро тоифадаги спорт устаси;

10

спорт устаси;

8

спорт усталигига номзод;

5

биринчи тоифа.

3

4.

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича турли кўрик-танлов ва мусобақаларда эришган ютуқлари учун:

 

республика;

20

вилоят;

15

туман.

10

5.

Тренерлик ёки тренер-йўриқчилик фаолият(лари)и билан шуғулланаётгани учун (малака ошириш даврига мувофиқ).

10

6.

Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш:

 

спорт таълим муассасасида;

10

мактабгача таълим ташкилотида.

5

7.

Спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги:

 

спорт тури — 2 та;

10

спорт тури — 1 та.

5

8.

Спорт синовлари натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси:

 

I ўрин;

10

II ўрин;

5

III ўрин.

3

9.

Ўқув-услубий адабиётлар тайёрлагани:

 

вилоят ёки республикада татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги ўқув қўлланма, методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун);

10

туман (шаҳар)да татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун);

8

муассаса учун татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун).

5

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси спорт вазири буйруғига асосан ушбу мезонларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин/
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака ошириш тўғрисидаги малака сертификати муқоваси томонлари 148х210 мм ўлчовда яхлит қопланган тўқ кўк ранг сунъий чармдан тайёрланган кўринишга эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Унинг юз томони юқори қисмида тилла рангда, лотин ёзувидаги ўзбек тилида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI SPORT VAZIRLIGI» сўзлари пастроқда босма нақш усулида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, «JISMONIY TARBIYA VA SPORT BO‘YICНA MUTAXASSISLARNI QAYTA TAYYORLASН VA MALAKASINI OSНIRISН INSTITUTI» ҳамда «MALAKA SERTIFIKATI» сўзлари ёзилган.
(иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака ошириш тўғрисидаги сертификат муқоваси ички қисми қалин, томонлари 145х200 мм ўлчамда оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака ошириш тўғрисидаги сертификатнинг ички қисми чап томонида четидан 5 мм чекинган ҳолда эни 22 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 20 мм бўлган Давлат герби тасвири жойлашган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака ошириш тўғрисидаги сертификатнинг ички қисми чап томонида юқорида лотин ёзувидаги ўзбек тилида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida MALAKA SERTIFIKATI» сўзлари босилади. «MALAKA SERTIFIKATI» сўзидан пастроқда MS икки лотин ҳарфи ва олти хоналик сондан иборат бўлган рақам тўқ пушти рангда босилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, малака сертификати бланкасининг ўнг томони қуйи қисмида фонсиз 35х35 мм ўлчамда QR-код тизими жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака сертификати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
босиб чиқаришнинг икки усули — асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори усули;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нақшли растр;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус қоғозлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЛАКА ОШИРИШ ҲАҚИДАГИ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИНИНГ ШАКЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Malaka sertifikatining muqovasi
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Malaka sertifikatining ichki tomoni
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни малакасини ошириш курсларини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Ижрочилар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

1-босқич

Спорт вазирлиги тизимида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислари мавжуд вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек жисмоний шахслар

Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, шунингдек жисмоний шахслар

Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар (буюртмачи), жисмоний шахслар (талабгор) Спорт вазирлигига (Вазирлик) курсларда таълим олувчилар рўйхатини (жисмоний шахслар — ариза) тақдим этади

Ҳар йили 15 ноябрга қадар

Спорт вазирлиги (масъул),

Институт ва филиаллар (ижрочи)

Талабгорлар (тингловчилар) рўйхатини ва гуруҳларни шакллантиради

Гуруҳлар шаклланиши учун зарур тингловчилар сонидан келиб чиқиб

2-босқич

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (Институт) тингловчилари

Вазирлик, Институт

Институтда Вазирлик томонидан тасдиқланган йиллик режа ва рўйхат бўйича (жорий йилда режага киритилмаган ва курсдан четлатилган ёки якуний аттестация синовларидан ўта олмаган тингловчилар Институт ва филиаллар раҳбари ўртасида тегишли шартнома бўйича) ўрнатилган тартибда тингловчилар учун малака ошириш курслари ташкил этилади

Тасдиқланган йиллик режа асосида

(10 кун давомида)

Институт ва унинг филиаллари тингловчиларга шарт-шароитларни яратади ва кўмаклашади

Буюртмачи (тингловчи

Буюртмачи (тингловчи) тасдиқланган йиллик режа ва рўйхат бўйича белгиланган муддатларда тингловчиларни курсларга қатнашишини таъминлайди (шартнома асосидаги тингловчилар белгиланган тўловларни амалга оширади)

3-босқич

Вазирлик (масъул), Институт (филиаллар), тингловчи (буюртмачи)

Вазирлик (масъул), Институт ва филиаллар (ижрочи)

Буюртмачи (ташкилот) шартномада белгиланган тўловларни амалга ошириши ва маблағлар тегишли ҳисобвараққа тушиши билан Институт курслар бошланиши ва якунланиши бўйича режа-жадвални тасдиқлайди

3 иш кунида

4-босқич

Вазирлик (масъул), Институт (филиаллар), тингловчи (буюртмачи)

Институт (ижрочи), Буюртмачи (тингловчи)

Институт таълим курслари бошланиши тўғрисида буюртмачи (тингловчи)ни хабардор қилади, буюртмачи (тингловчи) белгиланган муддатда ўқиш жараёнига ва шартнома шартларини бажаришга киришади

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

5-босқич

Вазирлик (масъул), Институт (филиаллар), Тингловчи (буюртмачи)

Институт ва филиаллар (ижрочи), буюртмачи (тингловчи)

Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режага мувофиқ расмийлаштирилади ҳамда тингловчи курсларга ўз вақтида келмаганлиги тўғрисида буюртмачи ва Вазирликка дарҳол хабар беради

Курслар бошланиши санасидан бошлаб 3 кун давомида

6-босқич

Институт (филиаллар), тингловчи

Институт ва филиаллар (ижрочи), тингловчи

Онлайн кириш тести асосида тингловчининг дастлабки билим даражаси аниқланади. Ўқув жараёнида (маъруза, онлайн маъруза, интерфаол семинарлар, видео дарслар, амалий ва кўчма машғулот, тажриба алмашиш, маҳорат дарслари, педагогик амалиёт, мустақил ўқиш, масофадан ўқитиш ва бошқа шакллар) тингловчилар билим олади.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

(1 ойлик курслар давомида)

Институт ва филиаллар (ижрочи), Аттестация комиссияси, тингловчи

Аттестация икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич касбий фаолият натижалари, иккинчи босқич якуний онлайн тест синовларидан иборат бўлади. Биринчи босқич натижаларига кўра умумий 100 баллдан камида 56 балл (56 фоиз) ёки иккинчи босқич натижаларига кўра умумий 50 баллдан 28 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчи аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.

7-босқич

Институт (филиаллар), тингловчи

Институт (ижрочи), Аттестация комиссияси, тингловчи.

Аттестацияни биринчи босқичида 56 балл ёки иккинчи босқичида 28 балл тўплаган тингловчи аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва унга Давлат намунасидаги сертификат берилади. Муқобил малака ошириш шаклларидан бирини амалга оширган тингловчиларга Институт ва филиалларда ўтказилган маҳорат дарси натижасига кўра Аттестация комиссиясининг қарорига мувофиқ давлат намунасидаги сертификат берилади.

1 кун (иш куни)да курс синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчига сертификат берилади ёки ўта олмаган тингловчилар рўйхати эълон қилинади

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги 658-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 15 январдаги 32-сон қарорига 1-илованинг 7-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 8-илованинг 11-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида» 2019 йил 29 январдаги 65-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/355/0589-сон; 06.08.2025 й., 09/25/496/0696-сон)