13.06.2022 йилдаги ПФ-153-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 13.06.2022 йилдаги ПФ-153-сон
Kuchga kirish sanasi
13.06.2022
Ҳужжат 13.06.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (кейинги ўринларда — саноат зоналари) фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада соддалаштириш, инвестициялар жалб қилиш учун шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлаш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги давлат муассасаси шаклидаги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар (кейинги ўринларда — ягона дирекциялар) сифатида қайта ташкил этилсин ҳамда уларга қўшимча равишда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш, улар ҳудудидаги ер майдонлари, бино ва иншоотларни электрон онлайн-аукционга чиқариш вазифалари юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари тугатилиб, уларнинг вазифалари тегишинча махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига ҳамда ягона дирекцияларга юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириш учун таклиф этилаётган лойиҳаларнинг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 2022 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат зоналари ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ҳамда ягона дирекциялар томонидан ўн иш кунида қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус иқтисодий зоналар ҳудудида аукционга чиқарилган ер майдонларини ижарага бериш бўйича аукционда бир иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам савдолар ўтказилган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус иқтисодий зоналар ҳудудидаги ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқи махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан кредитлар олишда гаровга қўйилиши мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат зоналарида ер майдонлари ва бино-иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришда бошланғич нархи бўйича тўловларни ўн икки ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби татбиқ этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларининг божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда импорт қилинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар рўйхати бўйича мурожаати (келгусида ишлаб чиқариш ва экспорт қилинадиган маҳсулот бирлигида уларнинг сарф нормаларини кўрсатган ҳолда) махсус иқтисодий зоналар дирекцияси томонидан мурожаат келиб тушганидан бошлаб етти иш кунида тасдиқланади ва электрон равишда Давлат божхона қўмитасига тақдим этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилинаётган хомашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг ушбу рўйхатга мувофиқлиги ҳамда ҳар ярим йилда рўйхатдаги товарлар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти устидан назорат божхона органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ташқи савдо ва логистика ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига махсус иқтисодий зоналар ҳудудида хизмат кўрсатиш йўналишида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ва қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ бўлган ҳолларда иштирокчи мақомини олишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига зарур ҳолларда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда, туман (шаҳар)ларда кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш дирекцияларини ташкил этиш ҳуқуқини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва ягона дирекцияларга ҳар бир лойиҳа учун алоҳида лойиҳа менежерлари фаолиятини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва ягона дирекциялар раҳбарларига дирекциялар тузилмаларига, зарур ҳолларда, ўзгартириш киритиш ваколатини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги бино-иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган пул маблағларини ягона дирекцияларга қарашли зоналарда белгиланган тартибда инфратузилма яратиш, уларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат зоналари имкониятларидан самарали фойдаланиш, уларнинг дирекциялари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус иқтисодий зоналар ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича инвестиция буюртманомалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан беш кун муддатда тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона дирекциялар раҳбарларини тайинлаш ҳамда белгиланган тартибда махсус иқтисодий зоналар бош режаларини тасдиқлаш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарининг бош режалари туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида ер ва бино-иншоот муносабатларини тартибга солиш, шу жумладан уларни хусусийлаштириш масалалари бўйича ҳукумат қарорини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда инвесторларнинг махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ва ягона дирекциялар ҳамда давлат идоралари билан ҳамкорлик жараёнларида «ягона дарча» тамойили асосида хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини тугатиш ҳамда унга ажратилган ер майдонларини кейинчалик ушбу ер майдонларида боғдорчилик ва узумчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун тегишли ҳокимликлар захирасига қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фармацевтика соҳасига ихтисослашган махсус саноат зоналари ҳудудларида ушбу зоналарнинг асосий йўналиши бўйича жойлаштирилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига зарар етказмайдиган бошқа йўналишдаги корхоналарни ўрнатилган тартибда жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ер майдонларининг шаҳар ва туманлар ҳокимликлари захирасига қайтарилишини ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 13 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-153-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сон Фармонига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5600-сон Фармонида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «маъмурий кенгашларининг» сўзлари «дирекцияларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошидаги «махсус иқтисодий зоналар маъмурий кенгашлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан божхона имтиёзлари қўлланган ҳолда импорт қилинадиган ўхшаши бўлмаган технологик ускуналар ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари божхона расмийлаштируви товарлар рўйхатини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» (кейинги ўринларда — Марказ) ДУКнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн иккинчи хатбошидаги «ўн беш» сўзлари «беш» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн олтинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи — ўнинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 3-банднинг «в» кичик банди, 5-банднинг учинчи хатбошиси ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3356-сон қарорида 1 ва 4-бандлар, 6-банднинг олтинчи хатбошиси ҳамда 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги «Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4363-сон қарори 6-бандидаги «2022» рақами «2025» рақами билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 январдаги «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4574-сон қарорининг 7-банди қуйидаги мазмундаги «д» кичик банди билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«д) Кластер ҳудудида ер участкаларини ажратиш уларни Дирекция томонидан электрон онлайн аукционга чиқариш орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5600-сон Фармонида белгиланган тартибда амалга оширилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2022 й., 06/22/153/0518-сон, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон; 21.11.2023 й., 06/23/198/0868-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 10.09.2024 й., 06/24/135/0696-сон; 17.10.2024 й., 06/24/159/0828-сон; 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон; 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)