28.05.2022 йилдаги ПҚ-262-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 28.05.2022 йилдаги ПҚ-262-сон
Kuchga kirish sanasi
28.05.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фермер хўжаликлари ва ғаллачилик кластерларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ғаллани давлат эҳтиёжлари учун зарур ҳажмдан ортиқ харид қилишдан воз кечиш орқали соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан жами 2 550 минг тонна буғдойнинг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 783,5 минг тоннасини товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 266,5 минг тоннасини уруғлик учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан харид қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
500 минг тоннасини фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар (кейинги ўринларда — буғдой етиштирувчилар) томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинчалик сақлашга қабул қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил ҳосили учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналар товар буғдойни Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш, шунингдек, харидорларга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки босқичда — Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган нархларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинги босқичда — биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари орқали сотилади. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буғдойни ташиш (шу жумладан ички ташиш), қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга жўнатиш харажатлари тижорат вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартиб асосида ҳисобдан чиқарилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буғдойнинг сифати ва сақланиши бўйича назорат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(2-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 октябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 06/24/164/0843-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган ва буғдой етиштирувчилардан вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3 ва ундан юқори синфлардаги буғдой — мулкчилик шаклидан қатъи назар, биржадан харид қилинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги унни биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олган, ун ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4- ва 5-синфлардаги буғдой — барча тадбиркорлик субъектларига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган график асосида биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган таклифи асосида мазкур бандда назарда тутилган тартибга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2023 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасига мазкур бандда назарда тутилган тартибни 2023 йил ҳосили учун сақлаб қолиш ёки биржа савдоларини чекловларсиз ташкил этиш юзасидан таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Молия вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарга биржадан буғдой сотиб олиш учун револьвер кредитларни молиялаштириш мақсадида Жамғарма маблағлари ҳисобидан 800 млрд сўмгача тижорат банкларига Марказий банкнинг асосий ставкасида ресурс жойлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Жамғарма 2022 йил 1 июндан бошлаб тўлақонли қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида эътироф этилсин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда буғдой етиштирувчилар томонидан етиштирилган буғдойни харид қилиш, вақтинчалик сақлашга қабул қилиш бўйича, Жамғарма ва тижорат вакили ўртасида тузиладиган шартномаларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин ҳамда амалиётга жорий этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг олис, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларининг 50 фоизидан ошмаган қисмини маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Жамғарма томонидан харид қилинадиган ва биржа савдолари орқали сотиладиган буғдойнинг ҳисобини юритиш, харидорлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳудудий бошқармаларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига Жамғармага қўшимча 6 та штат бирлиги ажратилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ғаллани сотиб олиш ва сотишда янги тизим шаффофлиги, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда буғдой етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш, ички бозорда ун ва дон маҳсулотлари нархининг ўсиши ва тақчиллигининг олдини олиш бўйича Республика штаби иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Республика штабининг (Н. Йўлдошев) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буғдойни етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш ва бошоқли дон экинлари етиштирилишини молиялаштириш устидан назорат механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғаллани ўз вақтида йиғиштириб олиш, даладан дон қабул қилиш шохобчаларига нест-нобуд қилмасдан олиб келиш ва график асосида биржа савдоларига чиқариш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақчилликка йўл қўймаслик ва нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги истеъмол талаби учун зарур бўлган ун ва ун маҳсулотларини республиканинг бошқа ҳудудларидан ва четдан олиб келиш ҳамда «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари сақлаб қолинишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғаллани тасдиқланган график асосида биржа савдоларига чиқариш ҳамда тўловларнинг амалга оширилиши устидан кунлик назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғаллани сотиб олиш ва сотиш бўйича янги тизим шаффофлиги, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда буғдой етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини назарда тутувчи қарорни ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Молия вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб, қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев, молия вазири Т. Ишметов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 28 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-262-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сон қарорига

ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғаллани сотиб олиш ва сотишда янги тизим шаффофлиги, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда буғдой етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш, ички бозорда ун ва дон маҳсулотлари нархининг ўсиши ва тақчиллигининг олдини олиш бўйича Республика штаби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

Н.Т. Йўлдошев

Бош прокурор, Республика штаби раҳбари

2.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари, Республика штаби раҳбарининг ўринбосари

3.

Ш.М. Ғаниев

Бош вазир ўринбосари, Республика штаби раҳбарининг ўринбосари

4.

Б.Т. Турабов

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари

5.

Ж.А. Ходжаев

қишлоқ хўжалиги вазири

6.

Т.А. Ишметов

молия вазири

7.

П.Р. Бобожонов

ички ишлар вазири

8.

Р.М. Джураев

Миллий гвардия қўмондони

9.

Ш.Д. Қудбиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

10.

И.И. Норқулов

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

11.

А.Я. Ҳайдаров

молия вазири ўринбосари

12.

А.В. Ваҳобов

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

13.

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

14.

Ш.Ш. Шарахмедов

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

15.

Б.Э. Зохидов

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

16.

С.А. Нишанбаев

ички ишлар вазирининг ўринбосари

17.

Ш.Ж. Рахимов

Бош прокурорнинг ўринбосари

18.

Д.Ф. Рахимов

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

19.

А.А. Исроилов

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси директори

20.

З.Б. Бадриддинов

«ЎзРТХБ» АЖ бошқаруви раиси

21.

Ш.А. Узаков

«Ўздонмаҳсулот» АК бошқаруви раиси в.б.

22.

Лавозимига кўра

Республика тижорат банклари раҳбарлари

23.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

24.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорлари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Республика штаби аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2022 й., 07/22/262/0454-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон; 24.10.2024 й., 06/24/164/0843-сон; 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)