28.04.2022 йилдаги СҚ-515-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 28.04.2022 йилдаги СҚ-515-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
28.04.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 26 апрель куни қабул қилинган «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мазкур Қонунни амалга оширишга доир «Йўл харитаси»нинг ўз вақтида ижро этилиши устидан назоратни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 28 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СҚ-515-IV-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 28 апрелдаги СҚ-515-IV-сонли Қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТА»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ҳужжат шакли

Муддат

Масъул идоралар

I. Трансплантация жараёнларини сифатли амалга оширилиши учун зарур бўлганқонуности ҳужжатларни ишлаб чиқиш

1.

Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилиш тартибини белгилаш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги «Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 859-сон қарорини қайта кўриб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),

Бош прокуратура (Йўлдошев),

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Давлат божхона қўмитаси (Мавлонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Қонун талабларини инобатга олган ҳолда, тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинган инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини трансплантация қилиш тартибини белгилашга қаратилган Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

трансплантация объектлари рўйхатини тасдиқлаш;

инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини олишни ҳамда уларнинг трансплантациясини амалга оширувчи давлат тиббиёт муассасалари рўйхатини тасдиқлаш;

трансплантацияга нисбатан кўрсатма ва қарши кўрсатмалар белгилаш, шу жумладан трансплантация қилиш учун инсон аъзолари ва тўқималари донорлигига қарши кўрсатма мавжуд бўлган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш; инсон аъзолари ва тўқималарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташиш, уларни сақлаш, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш тартибини белгилаш.

2022 йил сентябрь

3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил сентябрь

2.

Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси вақтида видеотасвирга олиш тартибини белгилаш.

Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси вақтида видеотасвирга олиш тартибини белгилашга йўналтирилган буйруқ лойиҳасини тасдиқлаш.

Бунда, қуйидагиларни назарда тутиш:

реципиент ва донорни бўлажак жарроҳлик амалиёти ёки муолажа муносабати билан ўз соғлиғи учун юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида огоҳлантириш жараёнини мажбурий тартибда видеоёзувга қайд этиш; трансплантация жараёнини видеотасвирга олиш, видеоёзувни сақлаш тартибини белгилаш ҳамда видеоёзувдаги ахборотни ошкор қилинишининг олдини олиш.

Идоралараро буйруқ лойиҳаси

2022 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов)

3.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Этика Қўмитаси қошидаги инсон аъзолари, тўқималари ва хужайраларнинг трансплантация масалалари бўйича Этика Комиссиясини тузиш.

1. Этика Комиссиясини низомини тасдиқлаш.

2. Манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Этика Комиссияси таркибини белгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),

Адлия вазирлиги (Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Инсон аъзолари ва тўқималарни трансплантациясини ўтказиш зарурлиги тўғрисида тиббий хулоса бериш тартибини тасдиқлаш.

1. Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Соғлиқни сақлаш вазири буйруғини ижрога қаратиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2022 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги(Мусаев)

5.

Тирик донор ва реципиентни тиббий текширувдан ўтказиш бўйича таҳлиллар рўйхатини тасдиқлаш.

1. Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Соғлиқни сақлаш вазири буйруғини ижрога қаратиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2022 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

6.

Инсон мия ўлимини аниқлаш қоидалари, реанимация тадбирларини тўхтатиш ва инсон ўлимини аниқлаш протоколи шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.

1. Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Соғлиқни сақлаш вазири буйруғини ижрога қаратиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2022 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

II. Трансплантация хизматини аҳолига яқинлаштириш ва барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиётини йўлга қўйиш

7.

Барча ҳудудларда инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси амалиётининг йўлга қўйилишини таъминлаш.

1. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан ҳудудларга чиқиш бўйича режа-график тузиш.

2. Ўзининг вертикали бўйича қуйи тиббиёт ташкилотлари билан беморларни танлаб олиш ва инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси амалиётларига тайёрлаш.

3. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассислари томонидан ҳудудий мутахассисларини жалб этган ҳолда, ҳудудий тиббиёт ташкилотларида инсон аъзолари ва тўқималари амалиётларини бажариш.

4. Тадбирни ОАВ орқали намойиш қилиш ва ёритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июнь режа-график асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

8.

Ҳудудий тиббиёт муассасалари томонидан донор ва реципиентларни трансплантацияга тайёрлаш ҳамда ундан кейинги даволаниш ва кузатувни самарали ташкил қилиш.

1. Ҳудудларда донор ва реципиентларни трансплантацияга тайёрлаш ҳамда ундан кейинги даволанишни ва кузатувни олиб борадиган масъул шахс тайинлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

2. Ҳудудларда донор ва реципиентларни трансплантацияга тайёрлаш ҳамда ундан кейинги даволанишни ва кузатувни олиб борадиган масъул шахс ва тиббий психолог учун иш ставкасини ажратиш.

3. Ҳудудларда донор ва реципиентларни трансплантацияга тайёрлаш ҳамда ундан кейинги даволаниши учун амалдаги ўринлар доирасида шифо-ўринлар койкалар (камида — 10 та) бюджет ҳисобидан ажратиш.

2022-2023 йиллар

9.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг барча филиалларида жигар трансплантацияси амалиётларини йўлга қўйиш.

1. Хорижий университетлар клиникалари билан имзоланган Меморандумлар доирасида мутахассислар билан ҳамкорликда жигар трансплантацияси амалиётига тайёргарлик кўриш.

Бунда:

жигар трансплантацияси амалиётларини бажарилиши учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар рўйхатини тузиш;

тегишли асбоб-ускуналарни харид қилиш;

етакчи хорижий университетлар ва клиникалар мутахассисларини таклиф этиш;

жигар трансплантацияси учун тиббий кадрларни тайёрлаш.

2. Ҳамкорликда ўтказилган тадбирни ОАВ орқали намойиш қилиш ва ёритиш.

3. Келгусидаги жигар трансплантацияси амалиётларини йўлга қўйиш бўйича режа-жадвал тузиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

10.

Трансплантация амалиётига муҳтож беморлар, шунингдек трансплантация амалиёти ўтказилган беморларни доимий янгиланиб борувчи рўйхатга олиш.

1. Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ишлаб чикилган янгиланиб борувчи рўйхатга (регистрга) киритиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

2. Ҳудудларда доимий назоратга олиш учун масъул шахсни тайинлаш.

2022 йил июнь

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош трансплантологи томонидан регистр бўйича https://trans.nefro.uz/ веб-сайтининг такдимотини ўтказиш.

2022 йил сентябрь

4. Тақдимот натижалари бўйича ҳудудларга ўрганиш ўтказиш ва мавжуд ҳолатни тахдил қилиш.

2022 йил декабрь

11.

Трансплантация билан шуғулланадиган республика тиббиёт марказларда трансплантация амалиёти ўтказилган беморларни кейинги кузатувини олиб бориш учун реабилитация бўлимларини ташкил қилиш.

1. Амалдаги штатлар доирасида реципиентларни трансплантациядан кейинги даволанишни ва кузатувни олиб борадиган ходимлар учун иш ставкаларини ажратиш.

2. Амалдаги шифо-ўринлар доирасида реабилитация бўлимларини (камида — 10 та шифо-ўринлари) бюджет ҳисобидан ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Молия вазирлиги (Ишметов)

III. Трансплантация билан шуғулланадиган давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, уларни замонавий тиббий ускуналар ва дори воситалари билан таъминлаш

12.

Трансплантация билан шуғулланадиган давлат тиббиёт муассасалари трансплантация бўлимларини тиббий техника ва тиббий буюмлар билан минимал жиҳозлаш стандартлари рўйхатини ишлаб чиқиш.

1. Трансплантация билан шуғулланадиган давлат тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини инвентаризациядан ўтказиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2022 йил июль-август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

2. Трансплантация бўлимларини тиббий техника ва тиббий буюмлар билан минимал жиҳозлаш стандартлари рўйхатини ишлаб чиқиш.

2022 йил сентябрь

3. Жиҳозлаш стандартлари рўйхатини тасдиқлаш.

2022 йил ноябрь

13.

Республика ихтисослаштирилшган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида илик кўчириш амалиётини йўлга қўйиш.

1. Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан махсус амалиёт комплекс биносини қуриш ва жиҳозлаш.

2. Республика гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил ноябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

14.

Трансплантация ўтказиш учун донор тана аъзолари ва тўқималарини морфологик текширувларини ўтказиш.

1. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Хирургия ҳамда Нефрология ва буйрак трансплантацияси марказларига сотиб олиш учун асбоб-ускуна ва реагентларни тахминий сарф-ҳаражатлари бўйича таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)

2. Молиялаштириш манбасини аниқлаш.

3. Трансплантация амалиётлари билан шуғулланаётган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларни морфологик текширувлар учун асбоб-ускунаси билан жиҳозлаш.

2022-2023 йиллар

15.

Республика тиббиёт муассасаларида ва ҳудудлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказларини қондаги такролимус/циклоспорин даражасини аниқлаш текширувини йўлга қўйиш.

1. Республика тиббиёт муассасаларини ва ҳудудлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказларини анализатор ва реагентларни сотиб олиш учун (17 дона) таҳминий сарф-харажатлари бўйича таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)

2. Молиялаштириш манбасини аниқлаш.

3. Республика тиббиёт муассасалари ва ҳудудлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказларини жиҳозлаш.

2022 — 2025

йиллар

16.

Донор ва реципиентларни трансплантацияга тайёрлаш учун иммуногенетик текширувларни йўлга қўйиш.

1. Республика тиббиёт муассасаларини иммуногенетик анализатор ва реагентларни сотиб олиш учун тахминий сарф-ҳаражатлари бўйича таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил июль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев)

2. Молиялаштириш манбасини аниқлаш.

3. Республика тиббиёт муассасаларини иммуногенетик анализатор ва реагентлар билан жиҳозлаш.

2022-2023 йиллар

17.

Трансплантация операцияси ўтказилган шахсларни сифатли (оригинал) иммуносупрессор дори воситалари билан таъминлаш.

1. Соғлиқни сақлаш вазирининг 2019 йил 15 мартдаги 73-сон буйруғини қайта кўриб чиқиш.

2. Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғини янги таҳрирда тасдиқлаш.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича сифатли (оригинал) дори воситаларини харид қилиш ва тақсимлаш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2022 йил июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

18.

Трансплантология ихтисослаштирилган илмий-амалий марказини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш.

1. Хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Республикада трансплантология соҳасида ягона илми-амалий марказини ташкил этишни асослантириш.

Бунда, клиник трансплантология, реконструктив жарроҳликнинг назарий ва экспериментал жиҳатларини яратилиши, трансплантология соҳасида ягона илмий мактабни яратилиши, аҳолига ихтисослаштирилган юқори технологик ёрдам кўрсатилиши, катталар ва болаларда органлар трансплантациясини (буйрак, жигар, юрак-ўпка) назарда тутиш.

3. Трансплантология илмий-амалий марказини ташкил этиш масаласи бўйича Президент Администрациясига таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумот

2022 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

19.

Олий тиббий таълим муассасалари талабаларига мурда билан ишлашга руҳсат бериш.

1. Олий тиббий таълим муассасалари ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш.

2. Амалий машғулотларга мурда билан ишлашга рухсат бериш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

IV. Трансплантация хизмати учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш, уларнинг етакчи тиббиёт марказларида малакасини ошириш, стажировкадан ўтказиш ва қайта тайёрлаш

20.

Ҳудудларда трансплантолог, иммунолог, нефролог, инфекционист, гастроэнтеролог, гепатолог ва бошқа зарур шифокорларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтишини ташкил этиш.

1. Ҳудудларда трансплантолог, иммунолог, нефролог, инфекционист, гастроэнтеролог, гепатолог ва бошқа зарур шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил август

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, тайёрланиши зарур бўлган тиббиёт ходимларни ҳудудлар кесимида рўйхатини шакллантириш.

2022 йил ноябрь

3. Республика тиббий ходимлар касбий малакасини ривожлантириш марказида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича режа-жадвални тасдиқлаш.

Режа-жадвал

2022 йил декабрь

4. Келгусида уларни хорижий клиникаларга малакасини оширишга юбориш.

2023-2024 йиллар

21.

Хорижий трансплантация билан шуғулланадиган етакчи клиникалар билан имзоланган Меморандум ва бошқа шартномалар доирасида мутахассисларни тайёрлаш.

1. Трансплантация соҳаси бўйича зарур бўлган мутахассислар сонини аниқлаш.

Бунда, йилига 10 тадан кам бўлмаган республика етакчи муассасалар ва ҳудудий муассасалар мутахассисларини малака ошириш ва стажировкадан ўтиш учун юбориш бўйича режа-жадвални тасдиқлаш.

Режа-жадвал

Ҳар йили 1 январга қадар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

2. Ҳар йили тасдиқланадиган режа-жадвалга мувофиқ мутахассисларни хорижда малакасини ошириш ва стажировкадан ўтишини Давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар

22.

Ўзак ҳужайраларини трансплантацияси билан шуғулланадиган етакчи клиникалар билан имзоланган Меморандум ва бошқа шартномалар доирасида мутахассисларни тайёрлаш.

Ўзак ҳужайраларини катталар ва болалар трансплантацияси бўйича гематолог-трансплантолог (6 нафар) ва врач-лаборантларни (4 нафар) хорижда малакасини ошириш ва стажировкадан ўтишини Давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 — 2024 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев)

23.

Республика тиббий ходимлар касбий малакасини ривожлантириш маркази ва олий тиббий таълим муассасаларида тиббий психологларни тайёрлаш.

1. Тиббий психологларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ўрганиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов)

2. Эҳтиёждан келиб чиқиб, психологлардан тайёрланиши зарур бўлган тиббий психологларни тайёрлаш учун Республика тиббий ходимлар касбий малакасини ривожлантириш маркази ва олий тиббий таълим муассасаларида ўқув дастурларни ишлаб чиқиш.

2022 йил ноябрь-декабрь

3. Республика тиббий ходимлар касбий малакасини ривожлантириш маркази ва олий тиббий таълим муассасаларида тиббий психологларни тайёрлаш.

2023-2024 йиллар

24.

Олий тиббий таълим муассасаларида трансплантология кафедраларини ташкил қилиш.

1. Олий тиббий таълим муассасаларида трансплантология кафедраларини ташкил қилиш.

2. Кафедраларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш, замонавий рақамли технологиялар билан жиҳозлаш.

3. Олий тиббий таълим муассасаларининг трансплантология кафедраларида фаолият олиб борадиган мутахассисларни Академик В. Вохидов номидаги Хирургия маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент Тиббиёт Академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедрасида малакасини ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Мусаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошқулов),

олий тиббий таълим муассасалари (ректорлар)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши ва бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши мумкин.