Т/р | ҳудудлар | 2022 йилда қуриладиган цемент-бетон қопламали йўллар узунлиги | шундан: | қўшимча ажратиладиган маблағ: | ||||
2022 йил «Обод қишлоқ» дастури доирасида | кластер усулида цемент-бетон қопламага ўтказиладиган ички йўллар | бюджет маблағлари | халқаро молия институтлари | амалдаги дастурларни оптималлаштириш ҳисобига | ||||
Жами | 2 606 | 803 | 1 803 | 429,8 | 456,0 | 270,5 | ||
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 160 | 27 | 133 | 41,8 | 44,4 | 5,0 | |
2. | Андижон вилояти | 270 | 110 | 160 | 42,1 | 44,6 | 3,0 | |
3. | Бухоро вилояти | 170 | 70 | 100 | 29,2 | 31,0 | 5,0 | |
4. | Жиззах вилояти | 170 | 40 | 130 | 36,9 | 39,1 | 3,0 | |
5. | Қашқадарё вилояти | 190 | 70 | 120 | 35,1 | 37,2 | 12,0 | |
6. | Навоий вилояти | 130 | 32 | 98 | 26,4 | 28,0 | 3,0 | |
7. | Наманган вилояти | 180 | 72 | 108 | 29,6 | 31,4 | 5,0 | |
8. | Самарқанд вилояти | 181 | 75 | 106 | 28,6 | 30,3 | 10,0 | |
9. | Сурхондарё вилояти | 170 | 70 | 100 | 27,0 | 28,6 | 7,0 | |
10. | Сирдарё вилояти | 150 | 22 | 128 | 37,6 | 39,9 | 1,5 | |
11. | Тошкент вилояти | 190 | 80 | 110 | 29,7 | 31,5 | 3,0 | |
12. | Фарғона вилояти | 201 | 85 | 116 | 31,3 | 33,2 | 8,0 | |
13. | Хоразм вилояти | 160 | 50 | 110 | 34,6 | 36,7 | 5,0 | |
14. | Тошкент шаҳри | 284 | 284 | 200,0 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 18.05.2022 йилдаги ПҚ-249-сон
Kuchga kirish sanasi
19.05.2022
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли, энг аввало қишлоқ жойларда яшовчиларнинг ҳаёт фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ҳамда хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари (кейинги ўринларда — ички йўллар) ҳолатини яхшилаш ва улардан фойдаланиш сифатини ошириш мақсадида, шунингдек, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ:
1. Андижон вилоятининг олис ва чекка ҳудудларида ички йўлларни цемент ишлаб чиқарувчилар томонидан 10 йил мобайнида сақлаб туриш шарти билан цемент-бетон қопламага, тажриба тариқасида, ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2022 йилда цемент ёки бетон ишлаб чиқарувчиларни жалб қилган ҳолда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишларини кластер усулида (кейинги ўринларда — кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш) амалга ошириш ҳақидаги таклифи маьқуллансин.
Бунда, кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларнинг қуриш қўшилган қиймат занжирини яратиш асосида бетон қоришмасини ишлаб чиқариш, йўл конструкцияси асосини тайёрлаш, қопламани ётқизиш ҳамда қурилган йўлларни сақлаш ишларини назарда тутади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки, 2022 йилда кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишлари бўйича:
манзилли рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан секторлар раҳбарларининг жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирган таклифлари асосида шакллантирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади;
халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига объектларни қуриш — Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги «Автойўлинвест» агентлиги буюртмаси асосида амалга оширилади, бошқа объектлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК ДУКлар буюртмачи этиб белгиланади;
ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда шакллантирилган нархлар Қурилиш вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» электрон платформаси орқали шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини амалга оширувчи ваколатли ташкилотлар томонидан давлат экспертизасидан ўтказилади;
кластер усулида ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи (кейинги ўринларда — бош пудратчи) ташкилот Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланади;
қурилиш ишлари якунланиб, объектлар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфига берилади ҳамда ушбу ички йўлларни бош пудратчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан 5 йил давомида кафолатли соз ҳолатда сақлаш ва эксплуатация қилиш ишларини амалга ошириш бўйича бош пудратчи билан шартнома тузилади. Бунда, бош пудратчиларга нисбатан эксплуатация қилувчи ташкилотлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча талаблар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар амал қилади;
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ажратилган маблағлар етишмаган тақдирда, қўшимча харажатлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда унинг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.
5. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси цемент-бетон қопламага ўтказилаётган ички йўлларнинг Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус йўриқномалар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мослиги устидан доимий назорат ўрнатсин.
6. Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш учун цемент маҳсулотлари ва инерт материалларни Бухоро, Сирдарё ва Хоразм вилоятларига ташиш бўйича амалдаги темир йўл юк ташувлари тарифларига 50 фоиз чегирма жорий этилсин.
7. 2022 йилда кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини молиялаштириш учун:
а) Молия вазирлиги — Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирлари учун бюджет параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қўшимча 430 млрд сўм ажратсин;
икки ой муддатда халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан 40 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағни йўналтириш;
жорий йилнинг 1 сентябрига қадар қўшимча 40 млн АҚШ доллари миқдорида халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин;
в) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси — 2022 йил тасдиқланган дастурларга киритилган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига ажратилган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобига 70,5 млрд сўм йўналтирсин;
г) Тошкент шаҳар ҳокимлиги — маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари, шунингдек, 2022 йилда «Обод маҳалла» дастури учун йўналтирилган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобидан 200 млрд сўм ажратсин.
8. 2023 йил ва келгуси йилларда кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини молиялаштириш учун:
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил ва келгуси йиллар учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришда тегишли маблағларни кўзда тутсин;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда халқаро молия институтларидан 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилиш бўйича 2023 йил 15 мартга қадар қарз келишуви имзоланишини таъминласин.
9. Буюртмачи ташкилотларга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги тавсияларига кўра ички йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш ишлари сифатли олиб борилишини таъминлаш мақсадида хорижий экспертларни ҳамда халқаро сертификатга эга инженер-консультантларни тўғридан-тўғри жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
10. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (Э.Т. Юлдашев) мазкур қарор доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
11. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурханов) мазкур қарор доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.
12. Транспорт вазирлиги икки ой муддатда автомобиль йўллари ва сунъий иншоатларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари якуни бўйича уларнинг кафолат муддатини белгиловчи норматив ҳужжат ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида кластер усулида ички йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг кўламда ёритиш тавсия этилсин.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда белгиланган режа кўрсаткичлари ижросини ўз муддатида таъминлаш юзасидан шахсий жавобгар этиб белгилансин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари A.Ж. Раматов ва С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.