Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 02.07.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 762
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг низоми, 02.07.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 762
Kuchga kirish sanasi
02.07.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат вазирлигининг

1999 йил 24 апрелдаги 2/6-сонли

Ҳайъат қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИШСИЗ ШАХСЛАРНИ КАСБГА ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ, УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 2 июлда 762-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 156-модда) мувофиқ ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартибини белгилайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор муносабатлари шароитида ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш — тўла ва самарали иш билан таъминлашга кўмаклашувчи энг муҳим омиллардан бири бўлиб, унга аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чораларининг бир тури сифатида қаралади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги иқтисодий-ижтимоий шароитда кадрлардан юксак савия, ижодий ташаббус, замонавий иқтисодий фикрлаш, ишнинг янги услуб ва кўникмаларини эгаллаш талаб қилинади.
(1.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъатининг 2009 йил 12 июндаги 5/4-сонли (рўйхат рақами 762-1, 24.06.2009 й.). қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 305-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Мазкур Низомда Ўзбекистон Республикасида ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизими орқали уларни касбга ўқитиш ва қайта ўқитиш, малакасини ошириш босқичлари ва тартиби ёритилган бўлиб, бу тизим таркибига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга доир масалалар билан шуғулланадиган тузилмавий бўлинмалари;
(1.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъатининг 2009 йил 12 июндаги 5/4-сонли (рўйхат рақами 762-1, 24.06.2009 й.). қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 305-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг барча турлари ва шакллари бўйича касбий таълимни ташкил қиладиган ҳудудий меҳнат органларининг жойлардаги Ўқув марказлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касб-ҳунар коллежлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхона, муассаса, ташкилотларнинг ўқув бўлинмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг олий ва ўрта махсус ўқув юртлари (академик лицейлар) қошидаги ўқув муассасалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълимни ташкил этиш хусусида рухсатномаси бўлган тижорат ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар, уюшмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шогирдларга касб ўргатиш имкониятларига эга бўлган «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган тадбиркор халқ усталарининг мактаблари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3. Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш қуйидаги холларда амалга оширилиши мумкин, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахс зарур касб малакасига эга бўлмаганлиги туфайли унга мақбул келадиган иш танлаш мумкин бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахснинг касб кўникмаларига мос келадиган иш йўқлиги сабабли унинг касбини (мутахассислигини, машғулот турини) ўзгартириш зарур бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахс касбга боғлиқ бўлган касаллиги туфайли, узоқ танаффусдан кейин, ишлаб чиқаришда янги технологиялар жорий қилиниши муносабати билан аввалги касби бўйича иш бажариш қобилиятини йўқотган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари пенсиянинг туридан қатъи назар, пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни уларнинг жисмоний имкониятларини ҳисобга олиб, меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ва касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини оширишга муҳтож бўлсалар, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мумкин. Бу тоифали фуқаролар ишсиз деб эътироф этилмайдилар. Аммо маҳаллий меҳнат органларида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олиниш ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Бунда уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча зарурий хизматлар (касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш даврида стипендия тўлашдан ташқари) кўрсатилиши лозим.
(1.3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарнинг тугатилиши, қайта ташкил этилиши, ходимлар сонининг қисқартирилиши туфайли бўшатилаётган ходимларнинг касбий таълими, уларнинг хоҳишига мувофиқ, тизимнинг исталган ўқув базасида ташкил қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.4. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимида янги ишчиларни тайёрлаш, ишчиларни ва мутахассисларни қайта тайёрлаш (қайта ўқитиш), ишчи ва мутахассисларнинг малакасини ошириш вазифалари рўёбга чиқарилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимининг тузилмавий таркиби ва унинг вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъатининг 2009 йил 12 июндаги 5/4-сонли (рўйхат рақами 762-1, 24.06.2009 й.). қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 305-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги :
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш соҳасида республика ҳудудида ягона давлат сиёсатини юритишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий таълим учун зарур бўлган ҳуқуқий ва меъёрий база яратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларга касбий маслаҳатлар бериш бўйича жойлардаги ҳудудий меҳнат органлари қошидаги ўқув марказларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва умумий бошқаришни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан ҳудудлараро ҳамкорликка кўмаклашади.
(2.2-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъатининг 2009 йил 12 июндаги 5/4-сонли (рўйхат рақами 762-1, 24.06.2009 й.). қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 305-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Ҳудудий меҳнат органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман, (шаҳар) меҳнат органларининг ишсиз шахсларнинг касбий таълимини ташкил этиш масалалари бўйича корхоналарнинг кадрлар хизмати ва ўқув юртлари билан ўзаро ҳамкорлигига доир фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман, (шаҳар) меҳнат органларини ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш масалаларига доир меъёрий ҳужжатлар билан таъминлайди ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Ҳудудларда ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш мақсадида ҳудудий меҳнат органлари қошида ишсизларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва касбий маслаҳатлар бериш бўйича ташкил қилинадиган ўқув марказлари фаолият кўрсатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган, касбий тайёргарлик ва қайта тайёргарликдан ўтишга, малака оширишга муҳтож бўлган фуқароларга мазкур органларнинг мутахассислари томонидан касб танлаш ва касбий таълим олиш имкониятларига доир бепул маслаҳатлар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органларига мурожаат қилган шахсларга касбий маслаҳатлар, асосан, меҳнат бозорининг талабларини — ишчи ходимлардан юксак савия, ижодий ташаббус, замонавий иқтисодий фикрлаш, ишнинг янги услуб ва кўникмаларини эгаллаш талабларини қўйган ҳолда, якка тартибда суҳбатлар ўтказиш, ижтимоий, психологик ва бошқа синаб кўриш (тест) усулларидан фойдаланиб, тегишли касбга тайёрлашга доир ҳужжатларни, меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ва бошқаларни ўрганиш, ҳар бир шахснинг соғлигини, касбий қизиқишини, қобилиятини, шахсий хусусиятларини унга тавсия қилинган ёки ўзи танланган касбнинг хусусиятларига, таълим шакли ва ўрнига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбий маслаҳат бериш орқали ёрдам кўрсатишда айрим аҳоли гуруҳларига — ногиронлар, болали аёлларга алоҳида эътибор қаратилмоғи лозим. Бу ҳолда, ушбу тоифадаги шахсларни уларнинг касбий таълимидан кейинги мақбул меҳнат фаолиятига йўллашда ҳудудий хусусиятларни ҳам ҳисобга олмоқ зарур. Касбий маслаҳат олиш юзасидан мурожаат қилган шахсларга мақбул келиши мумкин бўлган бир нечта касб, меҳнат фаолияти, касбга ўқитиш тури, ўрни ва муддатлари бўйича вариантлар таклиф қилинади. Мазкур шахслар ана шулардан ўзлари учун энг мақбулини танлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш қуйидаги асосий босқичлардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитиш ўрнини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитиш ва ишга жойлаштириш юзасидан шартномалар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув гуруҳларини бутлаш ва касбга тайёрлашга йўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий таълим жараёни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий таълим жараёнини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий тайёргарликдан ўтган шахсларни аттестация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
касбий таълимга доир ишларни ҳисобга олиш ва статистик ҳисобот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Касбга ўқитишга бўлган эҳтиёж меҳнат бозорида ишчи кучига касбий- малакавий кесимдаги талабни ва ҳудуднинг ривожланиш истиқболларини инобатга олиб, ишсиз шахсларни ишга жойлаштиришнинг мақбул вариантларини излаб топиш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар жумласидан, янги ишчиларни тайёрлаш, ишчи ва мутахассисларни қайта тайёрлаш, биринчи навбатда, меҳнат бозорида эҳтиёж бўлган касбларни эгаллашга қаратилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4. Меҳнат органлари, тузилган шартномалар асосида касбий тайёргарлик ва қайта тайёргарлиқ малакасини оширишга муҳтож бўлган шахсларга белгиланган шаклдаги касбга ўқитишга йўлланмаларни беради, ўқув муассасалари эса, уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.5. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш курсли ҳамда якка тартибда ташкил қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқишни курсли шаклда ташкил этилганда, одатда, ўқув гуруҳларидаги тингловчилар сони 10 нафардан 30 нафаргача бўлиши мумкин. Курсли ўқитишда ишчиларнинг назарий таълими ўқув гуруҳига амалга оширилади. Гуруҳлар бир номли ёки турдош касблар (мутахассисликлар) бўйича, тингловчиларнинг малакаларини, маълумотларини ва касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда бутланади. Ўқув гуруҳларини бутлаш туман (шаҳар) меҳнат органлари йўллаган шахслар жумласидан ҳудудий меҳнат органларининг Ўқув марказларида ва бевосита ўқув юртлари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари билан келишилган ҳолда белгиланган муддатларда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсизларни якка тартибда касбга тайёрлашга йўлланганда, уларни иложи борича ўқув юртлари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари бутлаётган гуруҳлар таркибига киритиб ўқитиш тавсия қилинади. Якка тартибда касбга тайёрлашда таълим олувчи назарий билимлар курсини ўқитувчилардан маслаҳатлар (консультациялар) олиш йўли билан ва мустақил равишда ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибда ўқитиш турларидан бирига ишсизларни миллий ҳунармандчилик касбларига «Уста-шогирд» усулида ўргатиш киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий ва бадиий ҳунармандчилик касбларига ўргатиш фақат «ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган усталар ҳамда солиқ органларида рўйхатга олинган, ижтимоий суғурта бадалларини тўлаётган, якка тартибда фаолият кўсатаётган тадбиркор усталарнинг мактабларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий ҳунармандчилик касбларини ўргатадиган халқ усталари «Уста-шогирд» усулида касб ўргатишда ўзларининг имкониятларига қараб, таълим олувчи шогирдларнинг сонини ихтиёрий равишда белгилашлари мумкин, бироқ уларнинг умумий сони 4-5 кишидан кўп бўлмаслиги лозим. Шогирдларнинг ёши турлича бўлиши мумкин. Бу усулда ўқишга йўллашдан олдин, жорий тартиб бўйича ўқиш муддатлари кўрсатилиб шартнома тузилади. Шартномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг, зарурат бўлса, уста ва шогирдлар ўртасида маълум муддатга икки томонлама қўшимча шартномалар тузилиб, шогирдлар ўзлари танлаган касбларини янада мукаммалроқ ўрганишлари мумкин, бироқ бу ҳолда қўшимча таълим муддати меҳнат органлари томонидан молиявий таъминланмайди. Шартномада ўқишни тугатган шогирдни иш билан таъминлаш (ишга жойлаштириш) шартлари акс эттирилади. Меҳнат органлари халқ усталари билан шартномалар тузишдан олдин уларнинг устахоналаридаги меҳнат ва санитария шароитларини, материал (хом ашё), асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминланганликларини, ишлаб-чиқарилаётган маҳсулот турлари ва аҳолининг унга бўлган эҳтиёжини, устанинг истиқболдаги мўлжалларини атрофлича ўрганиб чиқишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органлари жойларда фаолият кўрсатаётган халқ усталари ҳақида батафсил маълумотлар тўплаб, уларнинг имкониятлари, истакларини (қонунчилик чегарасида) инобатга олган ҳолда иш юритадилар. Бу маълумотлар мажмуаси мунтазам равишда тўлдирилиб борилади. Меҳнат органлари ва жойлардаги ўқув Марказлари касб ўргатувчи халқ усталарига улар шогирдларга бераётган таълим хусусида зарурий услубий ёрдам кўрсатадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Усталарнинг иш ўринларида хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича шогирдларга бериладиган йўриқларни ҳисобга олиб бориш дафтари очилади. Шогирдлар хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича йўриқ олганликлари тўғрисида ушбу дафтарга имзо чекадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шогирдларга бериладиган ўқув маслаҳатлари учун ажратилган вақт, касб ўргатиш учун ажратилган умумий вақтнинг 30—40 фоизини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.6. Касбга тайёрлашга йўллаш, одатда, касбга танлаш негизида, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга йўлланаётган шахснинг мойиллиги, қобилияти ва психологик-физиологик хусусиятларини у билан суҳбатлар, синовлар ўтказиш асосида амалга оширилмоғи лозим. Аёллар ва вояга етмаганлар фақатгина белгиланган тартибда уларнинг меҳнатидан фойдаланиш рухсат этилган ишлаб чиқариш соҳаларига доир касбларга ўқитиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.7. Қозон назорати ва ер ости иншоотларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган касблар (қозон машинисти, қозонхона ўтёқарлари, кран машинистлари, электромеханиклар, лифтчилар ва бошқалар) бўйича ишсизларни ўқитиш меҳнат органларининг мазкур тоифали ишчилар зарур бўлган корхоналар билан тузган шартномалари асосида фақат касб-ҳунар коллежларида, ўқув марказларида, ўқув-курс комбинатларида, техника мактабларида амалга оширилади. Ишчиларни бундай касбларга якка тартибда тайёрлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.8. Ишлаб чиқариш таълими, одатда, икки босқичда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи босқичи — ишлаб чиқариш таълими устаси (йўриқчиси) раҳбарлигида касб-ҳунар коллежи, ўқув маркази, ўқув-курс комбинати, техника мактаби ва корхоналарнинг ана шу мақсадлар учун яратилган ўқув-моддий базасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқичи — корхоналарнинг иш ўринларида ўқув гуруҳи таркибида ишлаб чиқариш таълими устаси (йўриқчиси) раҳбарлигида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув муассасасининг зарурий ўқув-моддий базаси бўлмаган тақдирда, ишлаб чиқариш таълими буткул корхоналарнинг иш ўринларида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Якка тартибда касбга тайёрлашда ишлаб чиқариш таълими асосий ишидан озод қилинмаган малакали ишчи — ишлаб чиқариш таълими йўриқчиси раҳбарлигида иш ўрнида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсиз шахсларни миллий ҳунармандчилик касбларига «Уста-шогирд» усулида касбга тайёрлашда халқ усталари ишлаб чиқариш таълимини ўз иш ўринларида ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.9. Ишлаб чиқариш таълимини (амалиётини) ўқув устахоналарида, ўқув амалиёт-машқ майдончаларида ва битирувчилар ишга жойлаштирилиши учун мўлжалланган корхоналарнинг ишлаб чиқариш шароитида ўтказиш тавсия қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим олувчилар касбий моҳирлик ва кўникмаларни, одатда, маҳсулот ишлаб чиқариш шароитида ёки тегишли ишларни бажариш жараёнида эгалламоқлари мақсадга мувофиқдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу мақсадларда хар бир ўқувчига ишлаб чиқариш таълими (амалиётини) бошлаб юборишдан олдин зарурий асбоб, ускуна, ашёлар билан жиҳозланган иш ўрни ажратиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.10. Ишсиз шахслар жумласидан фуқароларни касбга тайёрлаш муддати, одатда, 6 (олти) ойдан ошмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.11. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш учун асосий касблар бўйича халқ хўжалигининг умумий ёки айрим тармоқларига доир ўқув режа ва дастурлари тармоқ вазирлик ва идораларнинг услубий хизматлари, Ўқув юртлари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари, тижорат ташкилотлари, муаллиф жамоалари ва бошқалар томонидан ишлаб чиқилиб, ўзлари учун ишчилар тайёрланаётган корхоналар, ташкилотларнинг мутахассислари билан келишилгандан сўнг, жорий тартибда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.12. Касбга тайёрлашда назарий машғулотлар ва ишлаб чиқариш таълими Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан ёши, касби ва ишлаб чиқариш турига мувофиқ ишчилар учун жорий қилинган иш вақти мобайнида амалга оширилади. Касбга тайёрлашда, машғулотлар ўтказиш вақти меҳнат органлари билан ўзининг базасида таълим амалга оширилаётган ўқув юртлари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари томонидан ўзаро келишилган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.13. Ишсиз шахсларга уларнинг мавжуд касбларига ва малака даражасига мос келадиган мақбул иш таклиф қилинмаса, ёхуд улар меҳнат бозори талабларига мувофиқ ўз касбларини ўзгартириш истагини билдирсалар ёки аввалги малакаси бўйича иш бажариш қобилиятини йўқотган бўлсалар, бу ҳолда уларни қайта тайёрлаш (қайта ўқитиш) ташкил қилинади. Қайта тайёрлашнинг муддати ўз базасида ўқитилаётганларнинг касбий даражасини, ишлаб чиқариш тажрибасини, эгалланаётган касблар мураккаблигининг талаб қилинаётган касбий билим ҳажмига ва тегишли ўқув дастурларининг мазмунига нисбатан мутаносиблигини ҳисобга олган ҳолда, меҳнат органларининг ўқув марказлари корхоналарнинг ўқув бўлинмалари билан ўзаро келишиб белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.14. Меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича юборилган ишсиз мутахассисларни қайта тайёрлаш олий ва ўрта махсус ўқув юртлари (академик лицейлар) қошидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимидаги ўқув юртларида янги (турдош) ихтисосликни эгаллашлари мақсадида жорий тартибда ташкил қилинади. Мутахассисларни қайта тайёрлашнинг муддати уларнинг билимларига ишлаб чиқариш томонидан қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда ва манфаатдор томонларнинг келишуви асосида турлича белгиланиши мумкин, лекин олти ойдан ошмаслиги шарт. Бу ҳолда уларнинг илгариги фаолияти бўйича касбий билимлари эътиборга олинмоғи лозим. Илғор иш тажрибасини чуқур ўрганиш мақсадида вазирликлар, идоралар, корхоналар, илмий ташкилотлар, олий ўқув юртларининг (шу жумладан, муддати ва молиялаштирилиши қонунчилик томонидан белгиланган тартибда, чет элларда ҳам) тегишли бўлинмаларида мутахассисларнинг стажировкаси ўтказилиши мумкин. Стажировка муддати (6 ой чегарасида, молиялаштириш тартиби мазкур Низомнинг VI бўлимида кўрсатилганидек ) юзасидан манфаатдор томонлар ўзаро келишадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.15. Ишсиз мутахассисларни қайта тайёрлаш учув юртлари ишлаб чиққан ўқув режа ва дастурлари асосида ўзлари учун қайта тайёрлаш ташкил қилинган корхона, ташкилот, муассасаларнинг мутахассислари билан келишиб олингандан кейин амалга оширилади. Ўқув режа ва дастурлари жорий тартибда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.16. Ишчи касблари бўйича ишга жойлашиш истагини билдирган, бироқ ана шундай касблари бўлмаган ишсиз мутахассисларга ишлаб чиқариш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, тегишли ишчи касблари бўйича касбий тайёргарликдан ўтиш имконияти берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.17. Ишчилар жумласидан бўлган ишсиз шахсларнинг касбий маҳоратини ошириш ва кейинчалик уларни ишга жойлаштириш, уларда мавжуд бўлган касблар бўйича, ушбу гуруҳ фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ва ишлаб чиқариш талабларига, ишга жойлаштириш имкониятларига мувофиқ юқорироқ тариф разрядларини (класс, тоифа) эгаллаш, прогрессив техника ва технологияларни, янги жиҳоз ва материалларни ўрганиш мақсадида уларнинг малакасини ошириш ташкил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.18. Мутахассислар жумласидан бўлган ишсиз шахсларнинг малакасини ошириш, биринчи навбатда, улар томонидан прогрессив техника ва технологияни, меҳнат бозори муносабатларини, тадбиркорликни, ҳуқуқ, ишлаб чиқаришни бошқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг замонавий услубларини ўрганиш каби мақсадларда ташкил қилинади. Мутахассисларнинг малакаси уларнинг янги мансаб вазифаларини, бўлажак иш фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини эгаллашлари мақсадида ҳам амалга оширилиши мумкин. Мутахассисларнинг малакасини оширишда ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш тартиби уларни қайта тайёрлашдаги кабидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.19. Меҳнат органи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ишдан бўшатилган шахсларни ишга қабул қилишда уларнинг ўқишини ташкил этиш харажатларини тўлиқ ёки қисман қоплаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.20. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг сифати устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли бўлимлари, ҳудудий меҳнат органлари ва ўзининг базасида таълимни ташкил этган ўқув юртлари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари жорий тартибда амалга оширадилар.
(3.20-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъатининг 2009 йил 12 июндаги 5/4-сонли (рўйхат рақами 762-1, 24.06.2009 й.). қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 305-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.21. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш жараёни таълим ташкил қилинган ўқув юртларида, корхоналарнинг ўқув бўлинмаларида ўқув режа ва дастурларида кўзда тутилган малака имтиҳон ёки зачётларини (реферат, битирув ишларини ёқлаш) жорий тартибда топшириш билан якунланади. Ишсиз шахсларнинг зарурий тайёргарлиги бўлган ҳолларда малака имтиҳонлари касб ва тегишли малака даражаси олиш учун ёки мавжуд касби (мутахассислиги) бўйича малака разрядини (класс, тоифасини) ошириш, ҳамда маълум ишларни бажариш ҳуқуқини олиш мақсадида тайинланган муддатдан олдин топширилишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Малака имтиҳонлари комиссиясининг таркибига ўқишга йўлланма берган маҳаллий меҳнат органининг вакилини киритиш тавсия қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касбга тайёргарликдан ўтган ва малака имтиҳонларини (зачёт, реферат ва битирув ишларини) топширган шахсларга таълимни ташкил қилган ўқув юртлари ва корхоналарнинг ўқув бўлинмалари томонидан тегишли ҳужжат (гувоҳнома) берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.22. Меҳнат органлари томонидан касбга тайёрлаш учун юборилган ва ўқишни якунлаган фуқароларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувлар амалдаги қонунчилик томонидан белгиланган тартибда киритилади. Бу ҳолда, кўрсатилган таълим олиш даври меҳнат стажига қўшилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.23. Базаларида ишсиз шахсларни касбга ўқитиш амалга оширилаётган ўқув юртлари, корхоналарнинг ўқув бўлинмалари Ўқув муассасаларидаги жорий меъёрий ҳужжатларга мувофиқ (назарий ва ишлаб чиқариш таълими журналлари ва улардаги ёзувлар, давоматнинг ҳисобга олиниши, ишлаб чиқариш амалиёти кундаликларининг тўлдирилганлиги, битирув малака имтиҳонлари баённомаларининг тўғри расмийлаштирилганлиги ва б. қ.) ўқув ишларининг ҳисобини олиб борадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.24. Ҳудудий меҳнат органлари ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг ҳисобини, таҳлилларини амалга оширадилар ва белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тасдиқланган шакллар бўйича ҳисобот йўллайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органлари ўқишга йўлланган ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш бўйича ишларнинг самарадорлигини таҳлил қиладилар, касбга тайёрлаш тузилмаси ва мазмунига унинг сифатини ва натижаларини яхшилаш мақсадида таклифлар киритадилар.
(3.24-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳайъатининг 2009 йил 12 июндаги 5/4-сонли (рўйхат рақами 762-1, 24.06.2009 й.). қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 26-сон, 305-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ўқув ишлаб чиқариш базаси ва ўқитишни услубий таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.1. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш учун танланган ўқув муассасалари жорий тартибда давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтган бўлишлари лозим. Ишсиз шахсларнинг касбий таълими учун танланган тижорат ташкилотлари таълим фаолиятига доир рухсатнома (лицензияга) олган бўлишлари шарт. Ўқув юртларнинг фаолияти жорий тартибда тасдиқланган Низомлар асосида ташкил қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.2. Касбга тайёрлаш учун ўқув-ишлаб чиқариш базаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув юртининг, корхона ўқув бўлинмасининг касбий йўналишига мувофиқ, зарурий жиҳоз, асбоб-ускуналар, таълимнинг техник воситалари, кўргазмали қуроллар билан жиҳозланган ўқув хоналари (лаборатория, синф хоналари, кабинетлар) устахоналар, ўқув — машқ майдончаларидан таркиб топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.3. Базасида ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни таъминлай оладиган ўқув юртларининг рўйхати жойлардаги меҳнат органлари томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.4. Меҳнат органларининг касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш марказлари қошида ўз имконияти чегарасида, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз шахсларни — меҳнат қилиш қобилияти чекланган ногиронлар, кўп болали фуқароларни касбга тайёрлаш учун алоҳида синфлар, ўқув хоналари ташкил этиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.5. Меҳнат органлари томонидан касбга тайёрлаш учун ўзга минтақаларга йўлланган тингловчилар ўқув юртлари, корхоналарнинг ётоқхонасига ёки меҳмонхоналарга жойлаштирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни молиявий таъминлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга тайёрлашни молиявий таъминлаш Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасининг ана шу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш учун мўлжалланган сарф-харажатлар қуйидагилардан таркиб топади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари (йўриқчилари) ва халқ усталарининг меҳнатига ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув юртлари, корхоналарнинг ўқув бўлинмаларининг малака имтиҳонлари комиссияси аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа ҳудудлардан келиб ўқиётган фуқароларнинг транспорт ва меҳмонхонада яшашлари учун сарфланган харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқиш даврида қонунчилик томонидан белгиланган миқдорда стипендиялар тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув режа ва дастурлари, ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва харид қилиш учун тўланадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиҳозларни, бошқа ашёвий захираларни қисман харид қилиш, зарурий ўқув-ишлаб чиқариш майдонларини ижарага олиш, ўқув юртлари ва корхоналарнинг хизматларидан фойдаланиш учун ҳақ тўлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш ва амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган ўзга харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ҳисобидан ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш учун маблағ харажатлари сметаси жорий тартибда меҳнат органлари томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат вазирлигининг 1992 йил 26 июнь 45-сон буйруғи билан қабул қилинган «Корхоналардан бўшатилган ходимлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга йўллаш, тайёрлаш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш тўғрисида»ги Низоми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.